ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Алоҳида меҳмонхоналар, сайёҳлик комплекслари бўйича ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.04.2021 й. ПФ-6201-сон "Зомин" туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.04.2021 й.

N ПФ-6201



"ЗОМИН" ТУРИСТИК-РЕКРЕАЦИОН

ЗОНАСИНИ ВА ХАЛҚАРО УМУММАВСУМИЙ

КУРОРТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Тоғли ҳудудларнинг мавжуд туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш, халқаро умуммавсумий курортлар, меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва бошқа туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда қўшимча иш ўринларини яратиш мақсадида:


1. Туризм ва спорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлигининг:

"Зомин" туристик-рекреацион зонасини (кейинги ўринларда - Туристик зона);

"Зомин" туристик-рекреацион зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда - Дирекция);

Туристик зона ҳудудида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар қуриш, шунингдек, замонавий муҳандислик инфратузилма объектларини;

Туристик зона ҳудудида "Суффа платоси. 2 400" халқаро умуммавсумий курорти ва "Ўриклисой" туризм мажмуасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Белгилансинки, Туристик зона фаолият кўрсатиш муддати кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилга ташкил қилинади.


3. "Зомин" туристик-рекреацион зонаси маъмурий кенгаши таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Туризм ва спорт вазирлиги Қурилиш вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 31 декабрга қадар хорижий лойиҳа институтларини, шунингдек, маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда Туристик зонанинг бош режаси ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин:

ҳудуддаги электр тармоқларини ер остидан ўтказиш;

Туристик зона ҳамда уни бошқа ҳудудлар билан боғловчи йўлларда махсус пиёдалар ва велосипед йўлаклари мавжуд бўлиши;

ҳудуддаги электромобиллар ва бошқа турдаги транспорт воситалари (қувват олувчи гибрид транспорт воситалари) учун электр қувватланиш станциялари нуқталарини белгилаш;

ҳудудда ўрнатилган тартибда аэронавигация воситалари ва кичик сиғимдаги ҳаво кемалари (вертолётлар) учун учиш-қўниш майдончаларини жойлаштиришни белгилаш;

спортнинг экстремал турлари, шу жумладан зиплайн, фотосуратлар олиш учун манзарали ва ноёб жойларда селфи зоналар каби объектларни жойлаштириш;

ҳудудда ўрнатиладиган йўл кўрсаткичлари ва намунавий санитария-гигиена шохобчаларини жойлаштириш ҳамда чиқиндиларни ташлаш нуқталарини белгилаш;

туристик кўчаларни, шу жумладан сувенир ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси объектларини жойлаштириш.


5. Белгилаб қўйилсинки:

Туристик зонанинг бош режаси ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун лойиҳалаштириш ва консалтинг компаниялари, маҳаллий ва хорижий экспертлар ҳамда бошқарувчи компаниялар хизматлари учун ҳақ тўлаш ҳамда Дирекция фаолиятини молиялаштириш Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

Туристик зонадаги туристик инфратузилмани яратиш имконияти бўлган ер участкалари кейинчалик самарали фойдаланиш ва (ёки) инвесторларга ижарага бериш учун Дирекцияга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;

Дирекцияга доимий фойдаланишга берилган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини реализация қилиш Дирекциянинг қарорига асосан электрон онлайн-аукцион орқали белгиланган тартибда амалга оширилади;

истисно тариқасида, Туристик зона ҳудудидаги ер участкаларини ижарага беришдан ва давлат мулки объектларини реализация қилишдан тушган маблағлар Жамғармага йўналтирилади.

Молия вазирлиги мазкур банднинг иккинчи хатбошисида белгиланган тадбирларни дастлабки молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6165-сон Фармонининг 9-бандида белгиланган маблағлар ҳисобидан 10 миллиард сўмни Жамғармага йўналтирсин.


6. Туризм ва спорт вазирлиги:

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда дор йўлларини лойиҳалаштириш ва тоғ-чанғи кўтаргичлар қуриш учун нуфузли ташкилотларни, шу жумладан салоҳиятли хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилиш чораларини кўрсин;

2021 йил 1 майга қадар Туристик зона ҳудудида тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли учун меҳмондўстлик ва хизмат кўрсатиш этикаси бўйича, шу жумладан масофавий ўқув семинарларини ташкил этиш чораларини кўрсин;

уч ой муддатда Туристик зонага хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилиш, ҳудудда кўрсатиладиган хизматларни диверсификация ва монетизация қилишга доир тарғибот дастурини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Туризм ва спорт вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Туристик зона ҳудудидаги истиқболли ва устувор лойиҳалар рўйхатларини шакллантириш ҳамда дастлабки туризм, йўл-транспорт ва коммуникацияни ривожлантириш учун халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ва грант маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин.


8. 2024 йил 1 январга қадар қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа материаллар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.


9. Туризм ва спорт вазирлиги Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда:

уч ой муддатда Зомин миллий табиат боғи, Зомин давлат ўрмон хўжалиги ҳамда Бахмал туманида жойлашган Бахмал давлат ўрмон хўжалиги ҳудудларида туризм инфратузилмасини барпо этиш юзасидан истиқболли лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2021 йил 1 сентябрга қадар ушбу ҳудудларда ташриф буюрувчилар учун, шу жумладан тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда енгил конструкцияли туризм ахборот марказларини ташкил этиш чораларини кўрсин.


10. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Туристик зона ҳудудида "Хавфсиз туризм" тизимини жорий этиш дастурини тасдиқласин.


11. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда "Зомин" туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан Ҳукумат қарорини қабул қилсин.


12. Туризм ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда ушбу Фармондан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг "Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Вазирлик ва идоралар икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.


14. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 6 апрелдаги

ПФ-6201-сон Фармонига

ИЛОВА



"Зомин" туристик-рекреацион зонаси маъмурий кенгаши

ТАРКИБИ

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Маъмурий кенгаш раиси


2. А.А. Абдухакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Маъмурий кенгаш раиси ўринбосари


3. С.Ў. Умурзоқов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Маъмурий кенгаш раиси ўринбосари


4. Э.А. Салиев

-

Жиззах вилояти ҳокими


5. Б.И. Закиров

-

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири


6. А.И. Мақсудов

-

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси


7. Н.Ж. Бакиров

-

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси


8. Ф.К. Умаров

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори


9. А.М. Абдуғаниев

-

Зомин тумани ҳокими


10. Б.М. Ахмедов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шўъба мудири, Маъмурий кенгаш масъул котиби


            

Изоҳ:

Маъмурий кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

Маъмурий кенгаш раисига Маъмурий кенгаш таркибига янги аъзоларни киритиш, шунингдек, бошқа вазирликлар ва идоралар экспертлари ҳамда мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқи берилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 7 апрель








































Время: 0.2060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск