ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.04.2021 й. 186-сон "Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.04.2021 й.

N 186




ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ КОНСЕРВАТОРИЯСИНИНГ

НУКУС ФИЛИАЛИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мусиқа санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, бой мусиқий меросимизни чуқур ўрганиш, ёш авлодни миллий ва жаҳон мусиқа санъатининг мумтоз намуналарига муҳаббат руҳида тарбиялаш, ҳудудда соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалини (кейинги ўринларда - Филиал) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, Филиал Ўзбекистон давлат консерваториясининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағига эга бўлади.


2. Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

кадрлар тайёрлаш жараёнига соҳанинг етук ва малакали мутахассисларини жалб қилиш орқали илм-фан ва таълимнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш;

миллий мусиқа санъати соҳасида юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб бориш салоҳиятига эга бўлган илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;

илмий тадқиқотлар натижалари бўйича маънавий-маърифий ва илмий-оммабоп адабиётларни тайёрлаш ва нашр қилиш;

талаба ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий ва халқаро грантларни жалб этган ҳолда уларнинг хорижда таълим олиши, илмий-ижодий ишлар билан шуғулланишини самарали ташкил этиш, ҳамкорликдаги концерт дастурларини мунтазам асосда йўлга қўйиш;

кадрлар илмий салоҳиятини ошириш, илмий-ижодий фаолиятни янада ривожлантириш, иқтидорли талаба ёшларни ушбу йўналишга кенг жалб этиш;

соҳа мутахассисларини хорижий турдош олий таълим муассасаларида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, стажировка ўташларини тизимли ташкил этиш.


3. Белгилансинки:

Филиалда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;

Филиалга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул қилиш кўрсаткичлари ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади;

Филиалнинг 2021/2022 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул жараёни ва ижодий имтиҳонлари Ўзбекистон давлат консерваториясида ўтказилади.


4. Қуйидагилар Филиални молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

таълим хизматларини кўрсатиш, илмий-ўқув, ўқув-методик, илмий-ижодий ва ахборот-таҳлилий маҳсулотларни ишлаб чиқишдан, концерт-томоша ва бошқа фаолият турларини амалга оширишдан олинган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

а) 2021 йил 1 июнга қадар Филиалнинг устави белгиланган тартибда тасдиқланиши ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

б) 2021 йил 1 августга қадар Филиалнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш чораларини кўрсин;

в) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

Филиалнинг илмий-педагог кадрлари таркибини асосан мамлакатимиздаги илмий ташкилот ва таълим муассасаларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимида фаолият кўрсатаётган, шу жумладан, хорижий таълим ва илмий муассасаларда малакасини ошириб келган, юқори савияли профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар, шунингдек, соҳанинг салоҳиятли етук мутахассислари - амалиётчилар орасидан шакллантириш;

Филиалнинг таълим йўналишларини давлат таълим стандартлари ҳамда тегишли малака талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув режалари, фан дастурлари ва ўқув-методик адабиётлар, шунингдек, ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш ва ўқув-методик жараёнларни ташкил этиш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Филиал учун бино ва иншоотларни қуриш мақсадида бир ой муддатда белгиланган тартибда ер участкалари ажратилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда:

Филиал учун бино ва иншоотлар қуришнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин;

тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Филиал учун 300 ўринли ўқув биноси, 2 та концерт зали (1 та 200 ўринли, 1 та 100 ўринли), 200 ўринли талабалар турар жойи ҳамда спорт майдони қуришни 2022 йил ҳамда кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритиш юзасидан таклифларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этсин;

бино ва иншоотлар фойдаланишга топширилгунга қадар Филиал фаолиятини Нукус ихтисослаштирилган маданият мактаби базасида ташкил этиш чораларини кўрсин.


9. Белгилаб қўйилсинки:

ушбу қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;

Филиалга 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 5 апрелдаги

186-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус

филиали фаолиятини ташкил этиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар


Амалга ошириш механизми


Ижро

муддати


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


I. ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ КОНСЕРВАТОРИЯСИНИНГ

НУКУС ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

1.

Ўзбекистон давлат консерваторияси Нукус филиалининг (кейинги ўринларда - Филиал) уставини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


1. Филиалуставининг лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Уставни белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2021 йил

июнь


-

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси


2.

Филиалнинг штатлар жадвали ва харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш.


1. Филиалнинг штатлар жадвали ва харажатлари сметаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


2. Штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.


2021 йил

август


-

Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси


II. ФИЛИАЛДА ТАЪЛИМ ДАСТУРЛАРИ ДОИРАСИДА КАДРЛАР

ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

3.

Филиални юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида профессор-ўқитувчилар ва ходимлар таркибини шакллантириш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнини танлов асосида ташкил этиш.


1. Юқори малакали профессор-ўқитувчи ва ходимларни ишга жалб қилиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.


2. Мусиқа санъатининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар таркибини танлов асосида шакллантириш.


2021 йил

август


-

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси


4.

Кадрларни танлаш ва тайинлашнинг самарали механизмини жорий этиш.

1. Директор ва унинг ўринбосарлари, факультетлар, кафедралар раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилари таркибини шакллантириш ҳамда уларнинг иш самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини босқичма-босқич жорий этиш.


2. Филиал бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш, уларни мақсадли ўқитиш тизимини йўлга қўйиш.


2021/2022

ўқув йилидан

бошлаб


-

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси


5.

Филиалда маҳорат дарслари ва махсус машғулотларни ўтказиш учун етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларининг юқори малакали олимлари ва санъат арбобларини таклиф этиш.


1. Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда етакчи турдош хорижий олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва тажрибали мутахассисларнинг маҳорат дарсларини тажриба алмашиш мақсадида ташкил этиш.


2. Конференция ва илмий семинарларга ҳамда илмий ишлар муҳокамаларига малакали олимлар ва санъат арбобларини таклиф этиш.


доимий

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари


Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси


6.

Филиал, ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернат, болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятидаги ўзаро интеграцияни таъминлаш.


1. Филиал, ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернат, болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятида узвийлик, узлуксизлик, кадрлар тайёрлашдаги фанлараро алоқадорликни таъминлаш.


2. Ҳамкорликда концерт дастурлари, илмий-амалий конференциялар, маҳорат дарсларини ташкил қилиш.


2021/2022

ўқув йилидан

бошлаб


-

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси


7.

Филиални тегишли дарслик, ўқув қўлланмалари ва илмий-методик адабиётлар билан таъминлаш.


1. Ўзбекистон давлат консерваториясидаги таълим йўналишлари бўйича чолғулар ҳамда ўқув-методик адабиётларни хатловдан ўтказиш.


2. Хатлов натижасига кўра аниқланган талабдан келиб чиқиб, ўқув-методик адабиётларни харид қилиш ва чоп этиш учун зарур маблағлар ажратиш.


3. Янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва нашр этиш.


2021/2022

ўқув йилидан

бошлаб

мунтазам


Маданият вазирлигига ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар


Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси


III. ФИЛИАЛДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ СИФАТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ

ВА ЎҚИТИШНИНГ ИЛҒОР УСУЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

8.

Таълимнинг замонавий педагогик технологиялари ва методларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.


1. Етакчи хорижий таълим муассасаларининг замонавий педагогик технологиялар ва методлардан фойдаланиш тажрибасини ўрганиш.


2021/2022

ўқув йили

давомида


Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси

2. Педагоглар томонидан ўқув жараёни учун самарали замонавий педагогик технологиялар ва методлар тақдимоти ва муҳокамаларини ўтказиш.


2022 йил март-апрель

3. Муваффақиятли таълим инновацияларини рағбатлантириш, замонавий таълим технологияларини қўллайдиган педагогларни келгусида профессор-ўқитувчилар таркибида олиб қолиш чораларини кўриш.


2022/2023

ўқув йилида


9.

Иқтидорли ёш мусиқашунос ва санъатшунос олимларни хорижий мамлакатлар билан илмий-ижодий тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарларига юбориш ҳамда уларнинг халқаро миқёсдаги илмий анжуманларда иштирокини таъминлаш.


1. Иқтидорли ёш мусиқашунос ва санъатшунос олимлар орасидан номзодларни саралаб олиш механизмини ишлаб чиқиш.


2. Мусиқашунос ва санъатшунос олимларни хорижий мамлакатлар билан илмий-ижодий тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарларига юбориш.


3. Уларнинг халқаро миқёсдаги илмий-амалий анжуманларда иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш.


2021/2022

ўқув йили

давомида


Маданият вазирлигига ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар


Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси


10.

Филиални тегишли дарслик, ўқув қўлланмалари ва илмий-методик адабиётлар билан таъминлаш.


1. Филиалда тегишли дарслик, ўқув қўлланмалари ва илмий-методик адабиётларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш.


2. Аниқланган талабдан келиб чиқиб, ўқув-методик адабиётларни харид қилиш ва чоп этиш учун зарур маблағлар ажратиш.


3. Янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва нашр этиш.


2021/2022

ўқув йилидан

бошлаб

мунтазам


Филиалга ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар


Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси


IV. ФИЛИАЛНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ

ВА САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИНИ ТАЪМИНЛАШ

11.

Филиални мусиқа чолғулари, мебель жиҳозлари, зарур ускуналар ва овоз ёзиш студияси анжомлари билан таъминлаш.


1. Филиалга зарур бўлган мусиқа чолғулари, мебель жиҳозлари, ускуналар ҳамда овоз ёзиш студияси ва бошқа анжомлар рўйхатини шакллантириш.


2. Эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда мазкур анжомларни харид қилиш.


2021 йил

июль


Маданият вазирлигига ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар


Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси


12.

Филиални замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш.


1. Ахборот-коммуникация технологияларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш.


2. Эҳтиёждан келиб чиқиб, Филиални замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш.


2021 йил

сентябрь


Филиалга ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар


Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси


13.

Филиалда жаҳон стандартларига мос келадиган замонавий ахборот-ресурс марказини ташкил этиш.


1. Ахборот-ресурс марказини ўқув ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш.


2. Ахборот-ресурс марказида комплекс электрон хизматлар кўрсатувчи замонавий автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш.


3. Веб ва булутли технологиялар асосида кутубхонанинг рақамли ресурслари электрон каталогини яратиш.


2022 йил

декабрь


Филиалга ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар


Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси


            





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 5 апрелдаги

186-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорининг 4-бандида:


а) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда унинг Нукус филиалида асосан якка тартибда машғулотлар олиб бориш хусусиятларини инобатга олиб, бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларини босқичма-босқич 2021 йилдан 1:3,1, 2022 йилдан 1:2,5, 2023 йилдан 1:2,2 этиб белгилаш";


б) олтинчи-еттинчи хатбошилар тегишлича еттинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 6 апрель


















































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск