Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Давлат кумиталар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.10.2004 й. ПФ-3502-сон "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

15.10.2004 й.

N ПФ-3502



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ

ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонига мувофиқ ҳамда ердан фойдаланиш, геодезия ва картография соҳасидаги бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, ердан оқилона фойдаланишни таъминлаш ва ер муносабатларини тартибга солиш, Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри Бош бошқармаси тугатилиб, уларнинг негизида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлаг қўмитаси (Ўздавергеодезкадастр) ташкил қилинсин.

3. Белгилансинки, Ўздавергеодезкадастр қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги геодезия, картография ва давлат кадастри Бош бошқармасининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.


4. Давлат бюджети маблағлари ҳисобига бажариладиган ер-кадастр, ер тузилиши, тупроқ ва геоботаника соҳасидаги ишлар қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод этилиши белгилаб қўйилсин.

5. "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 24 июлдаги ПФ-2059-сон Фармони ўз кучини йуқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш юзасидан қарор қабул қилсин.

7. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 42-сон, 445-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2004 йил, 10-11-сон, 202-модда
































Время: 0.1494
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск