ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2021 й. 189-сон "Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2021 й.

N 189



ЮРИДИК КАДРЛАРНИ ХАЛҚАРО

СТАНДАРТЛАР БЎЙИЧА ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон ва "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон фармонлари ҳамда "Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 4 августдаги ПҚ-4797-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, кадрлар тайёрлаш тизимини ўқитишнинг замонавий шакллари ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, юридик таълим олишга янада кенг имконият яратиш ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасидаги ходимларни касбий малакасини, илмий ва амалий салоҳиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказига (кейинги ўринларда - Марказ) қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш;

низоларни судгача муқобил ҳал қилиш механизми сифатида медиация институтида самарали фаолият юритадиган медиаторларни тайёрлаш;

тингловчиларнинг интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасига оид касбий билим ва кўникмаларни ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиш.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курслари тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ мувофиқ тасдиқлансин:

касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқишни ташкил этиш шакли, касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқиш муддатлари ҳамда бу борадаги харажатларни қоплаш тартиби;

касбий қайта тайёрлаш курсларига қабулни ташкил этишнинг шаффоф механизми;

касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқув юкламаси ҳажми ва ўқув жараёни;

тингловчиларнинг якуний имтиҳондан ўтказиш, касбий қайта тайёрлаш курсларидан четлаштириш асослари ва тартиби.


3. Белгилансинки:

2030 йил 1 январдан бошлаб халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан фақат олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Марказда педагогик қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган олий маълумотли шахслар дарс бериш ҳуқуқи эга бўлади. Бунда 2030 йил 1 январга қадар халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида олий ноюридик маълумотга эга шахслар томонидан юридик фанлардан дарс беришда юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатиб, белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар устуворликка эга бўлади;

олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатиб, белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар тегишли мутахассислик бўйича давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизмати билан бир қаторда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади;

тадбиркорлар, давлат органлари ва ташкилотлар вакиллари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларини интеллектуал мулкни яратиш ва ҳимоя қилиш асослари, тижоратлаштириш, брендинг ва маркетингга ўқитиш Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда - ТДЮУ) ва бошқа олий таълим муассасалари юридик факультетларида қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш орқали ТДЮУ Кенгаши томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади;

медиаторларни тайёрлаш ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасига оид касбий билим ва кўникмаларни ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари бевосита ёки масофавий (ишдан ажралмаган ҳолда) шаклларда ташкил этилиши мумкин.


4. Марказ директори томонидан ТДЮУ билан келишилган ҳолда Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари (қайта тайёрлаш курсларидан ўтиш учун шартнома асосида тўланадиган маблағлар ва бошқалар) ҳисобидан қуйидагилар мустақил равишда амалга оширилади:

Марказда ташкил этиладиган курсларга консультант, маърузачи ва ўқитувчи сифатида жалб этиладиган хорижий ва маҳаллий мутахассисларнинг иш ҳақи ва бошқа тўловлари миқдорларини белгилаш;

Марказ ходимларига ҳар ойлик устама ва моддий рағбатлантиришнинг бошқа турлари, шунингдек, уларнинг миқдорини белгилаш.

5. Қуйидагилар курсларни ташкил этишнинг молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этишда - тингловчилар томонидан қайта тайёрлаш курсларидан ўтиш учун шартнома асосида тўланадиган маблағлари;

интеллектуал мулк соҳасига оид курслари, шунингдек, медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этишда - вазирлик ва идоралар, бошқа ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, тингловчилар томонидан ўқув курсларида ўқиш учун шартнома асосида тўланадиган маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан биргаликда 2021 йил 1 июнга қадар Марказ орқали ёш адвокатларни танлов орқали етакчи хорижий юридик компанияларда стажировка ўташини ташкил этиш, шу жумладан, ушбу фаолиятни давлат грантлари орқали молиялаштириш юзасидан таклифлар киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 6 апрелдаги

189-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди иккинчи хатбошисидан "ўтказиладиган танлов асосида" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 31-32-сон, 303-модда) билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомда:


а) 15-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни ўқитишнинг модуль (кредит-модуль) тизимига ҳамда "лицей - университет" таълимининг узлуксизлигини таъминлашга асосланган таълим муассасаларида шахсий иш режасидаги тадбирлар рўйхати ва уларнинг минимал соатлари ушбу таълим муассасаларининг ўқув-услубий жараёнини мувофиқлаштирадиган олий таълим муассасасининг Кенгаши томонидан белгиланади";

тўртинчи-бешинчи хатбошилар тегишлича бешинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) қуйидаги мазмундаги 20-банд қўшилсин:

"20. Мазкур Низомнинг 16-19-бандлари талаблари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни ўқитишнинг модуль (кредит-модуль) тизимига ҳамда "лицей - университет" таълимининг узлуксизлигини таъминлашга асосланган таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди".

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарорида:


а) 2-иловада:


16-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16-1. Мазкур параграф қоидалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари ва Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейга нисбатан татбиқ этилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари ва Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей ўқув режа ва фан дастурлари, шунингдек, академик лицейда ўқув юкламаси ҳажми Тошкент давлат юридик университети томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади";


18-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари ва Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейнинг малака талаблари Тошкент давлат юридик университети томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади";


б) 3-илованинг 3-банди иккинчи хатбошисидаги "коллежларининг" сўзи "техникумлари ва Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 июндаги 347-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 91-модда) қуйидаги мазмундаги 1-1 ва 1-2-бандлар қўшилсин:

"1-1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон қарорига мувофиқ академик лицейларга иқтидорли ёшларни тест синовлари асосида саралаб олиш учун тест синовлари икки бўлимлардан ташкил топганлиги ҳамда I бўлим - танланган йўналишга мос 2 та фан бўйича тест синовларидан иборат бўлиши белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон Фармонига мувофиқ Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда - ТДЮУ) ҳузуридаги академик лицейнинг (кейинги ўринларда - академик лицей) барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқига эгалиги маълумот учун қабул қилинсин.

1-2. Белгилансинки:

Академик лицейда I бўлим - танланган йўналиши бўйича тест синовлари топшириладиган мос фанлар ТДЮУ томонидан белгиланади;

академик лицейда камида уч йил ишлаган, базавий олий юридик маълумотга эга педагог ва раҳбар ходимларга ТДЮУ магистратура мутахассислигига тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқи берилади. Бунда ушбу ходимларга ўқишни тугатгандан сўнг тақсимот бўйича адлия органлари ва муассасаларида, биринчи навбатда, академик лицейда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбурияти юкланади;

академик лицейга ходимлар адлия органлари ва муассасалари учун белгиланган тартибда ишга қабул қилинади;

академик лицей ўқувчиларининг билимларини баҳолаш, якуний давлат аттестациясини ўтказиш, шунингдек, академик лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади".


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 306-модда):


а) 5-бандда:

биринчи хатбошига "малака ошириш" сўзларидан кейин "ва қайта тайёрлаш" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Бунда, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган олий, ноюридик маълумотга эга бўлган педагог кадрларни қайта тайёрлашдан ўтиш учун Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида ташкил этиладиган касбий қайта тайёрлаш курсларига йўналтиради".

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 июндаги 453-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 6-сон, 109-модда):


а) 4-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юриспруденция ва ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширади, шунингдек, ТДЮУ билан келишилган ҳолда бошқа йўналишларда курслар ташкил этади ва уларда ўқиш учун тўлов миқдорлари, давомийлигини мустақил равишда белгилайди";


б) 5-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказда ташкил этиладиган курсларда ўқитиш учун олинган маблағлар";

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилаб қўйилсинки, Марказда ташкил этиладиган курсларда ўқитиш учун олинган маблағлар, шунингдек, асосий воситалар ва товар-моддий бойликларни сотиш ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатишдан тушадиган барча маблағлар Марказ томонидан тўлалигича ва мустақил равишда тасарруф этилади.";


в) 6-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказга ТДЮУ билан келишган ҳолда ходимларига ҳар ойлик устамалар ва уларнинг миқдорини Марказнинг бюджетдан ташқари (ўқиш учун тушган маблағлар ва бошқа) маблағлари ҳисобидан мустақил белгилаш ҳуқуқи берилсин";


г) 7-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тингловчиларни хорижий юридик компаниялар ва халқаро арбитраж институтларига стажировкага юбориш билан боғлиқ харажатлар бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳам қопланиши мумкин";


д) 14-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


е) 2-иловада:


6-банддаги "аммо бир ойдан кам бўлмаган муддатда" сўзлари "қоида тариқасида, бир ойдан кам бўлмаган муддатда" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-бандга "талабгорлар" сўзидан кейин "ўқув машғулотлари бошланганидан кейин" сўзлари қўшилсин;


ж) 3-иловада:


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари (кейинги ўринларда - қайта тайёрлаш курслари) - давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик маълумот ҳамда билим талаб этадиган касб ва лавозимларида фаолият олиб бориш учун етарли даражадаги билим олиш ва кўникма шакллантиришни назарда тутадиган олий таълимдан кейинги ўқитиш шакли;

қайта тайёрлаш курсларида бевосита таълим шаклида ўқиш - таълим дастурларини ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда, қайта тайёрлаш курсларида бевосита иштирок этиш орқали ўзлаштириш;

қайта тайёрлаш курсларида масофавий таълим шаклида ўқиш - таълим дастурларини ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда онлайн (реал вақт режимида) ҳамда офлайн (видеомаърузалар, мавзуга доир маърузалар матни, ассесмент топшириқлари, амалиёт материаллари таҳлили, кичик назорат ишини бажариш орқали тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) тарзда ўзлаштириш;

талабгорлар - қайта тайёрлаш курсларида таълим олишни хоҳловчи олий маълумотга эга бўлган шахслар;

тингловчилар - кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган, ўқиш учун контракт тўловини амалга оширган ва қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинган шахслар";


3-бандга "Кенгаши томонидан" сўзларидан кейин "курсни ташкил этиш шакли бўйича" сўзлари қўшилсин;


6-бандга "Қайта тайёрлаш курсларида ўқиш" сўзларидан кейин "бевосита, масофавий ёки бошқа таълим шаклида" сўзлари қўшилсин;


8-бандда:

биринчи хатбошидан "ва асосий иш жойидан ажралган ҳолда амалга оширилади" cўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошига "қайта тайёрлаш курсларида" сўзларидан кейин "ишдан ажралган ҳолда" сўзлари қўшилсин;


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маслаҳат комиссияси курсни ташкил этиш шаклидан келиб чиқиб ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари ва ўқиш учун ажратилган ўринларнинг умумий сони ҳақидаги маълумотларни, қоида тариқасида, ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан бир ой олдин Марказнинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларига жойлаштиради";


18-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Жалб қилинган имтиҳон комиссияси аъзоларига шартнома асосида ҳақ тўланади";


22-банддаги "бир ой" сўзлари "бир ҳафта" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-банддаги "кириш имтиҳонлари бошланишидан уч кун олдин" сўзлари "кириш имтиҳонлари ўтказиладиган кунда" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-бандда:

биринчи хатбошига "телекоммуникация воситаларини" сўзларидан кейин "шунингдек, имтиҳон жараёнларининг шаффоф ва адолатли ўтишига таъсир қиладиган бошқа ҳар қандай материалларни" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Кириш имтиҳони жараёнида талабгорнинг тақиқланган материаллардан фойдаланиши, фойдаланишга уриниши, бошқа талабгорлар билан мулоқот қилиши, шунингдек, имтиҳон ўтказиш тартибига зид бошқа хатти-ҳаракатлар содир қилиши унга нисбатан баённома расмийлаштирилиб, имтиҳондан четлаштирилишига асос бўлади";


28-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Кириш имтиҳонлари курсни ташкил этиш шакли ва белгиланган ўринлар сонини инобатга олган ҳолда алоҳида ўтказилади";


33-банддаги "55 фоизи ва ундан юқори" сўзлари "55 фоизидан юқори" сўзлари билан алмаштирилсин;


35-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"35. Мазкур Низом 33-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шартлар бажарилмаган тақдирда, қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиниш ҳуқуқи ўқиш шаклидан келиб чиқиб белгиланган максимал баллнинг 55 фоиздан ортиғини тўплаган кейинги талабгорга берилади.

Марказ имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, кириш имтиҳони натижаларига кўра қабул қилинмаган талабгорлар қўшимча равишда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилиниши мумкин.

Қўшимча равишда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагида бўлган талабагорлар ТДЮУ томонидан белгиланган муддатларда тўлов-контракт шартлари тўлиқ бажарилгандан сўнг Марказ директорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.";


36-банднинг иккинчи хатбошисига "контракт суммаси миқдори" сўзларидан кейин "таълим шаклини инобатга олган ҳолда" сўзлари қўшилсин;


37-банддаги "26" рақами "28" рақами билан алмаштирилсин;


39-банддаги "ТДЮУ Кенгаши томонидан" сўзларидан кейин "таълим шакллари бўйича" сўзлари қўшилсин;


40-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Масофавий таълим шаклидаги қайта тайёрлаш курсларида ўқув жараёни Марказнинг ҳамда масофавий таълимга оид бошқа махсус таълим платформаларида, онлайн (реал вақт режимида) ҳамда офлайн (видеомаърузалар, мавзуга доир маърузалар матни, ассесмент топшириқлари, амалиёт материаллари таҳлили, кичик назорат ишини бажариш орқали тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) режимда ташкил қилинади";


44-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи-учинчи хатбошилар қўшилсин:

"Масофавий таълим шаклида ташкил этилган қайта тайёрлаш курсларида якуний назорат имтиҳонлари тингловчининг бевосита иштирокида, Марказ аудиторияларида ўтказилади.

Асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда масофавий тарзда таълим олаётган тингловчиларга бевосита Марказга келиши талаб этиладиган назорат имтиҳонларини топшириш вақтида, тасдиқланган назорат имтиҳони жадвалига асосан, мос равишда, ўртача ойлик маоши сақланган қўшимча таътил берилади.";

иккинчи-учинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи-бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


55-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "10" рақами "30" рақами билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошига "Марказ" сўзидан кейин "одоб-аҳлоқ ва" сўзлари қўшилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 26 августдаги 513-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 8-сон, 198-модда):


3-иловада:


2-банднинг "а" кичик банди тўртинчи хатбошиси ва 5-банднинг биринчи хатбошисидаги "техникумларда" сўзи "техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейда" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банддаги "марказий органларида (марказий аппаратида)" сўзлари "марказий органлари ҳамда бошқа марказий давлат органларининг марказий аппаратида" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банддаги "юридик техникумларда" сўзлари "юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейда" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумларда (ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейда) камида уч йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимлар учун ўрнатилган тартибда имзоланган ва юридик техникум (академик лицей) бланкида расмийлаштирилган, рақами ва берилган вақти акс эттирилган ҳамда электрон меҳнат дафтарчасида кўрсатилган маълумотлар илова қилинган юридик техникум (академик лицей) директорининг тавсияси (ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган асосга кўра ҳужжат топширилганда)";


9-банднинг учинчи хатбошисига "юридик техникумлар" сўзларидан кейин ", ТДЮУ ҳузуридаги академик лицей" сўзлари қўшилсин;


изоҳдаги "юридик техникумларда" сўзлари "юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейда" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2021 йил 22 февралдаги 87-сон қарорига илованинг 1298-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 8 апрель







































Время: 0.0285
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск