ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.04.2021 й. ПҚ-5070-сон "II Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик кўриш ва бахшичилик санъатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.04.2021 й.

N ПҚ-5070



II ХАЛҚАРО БАХШИЧИЛИК

САНЪАТИ ФЕСТИВАЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

ВА БАХШИЧИЛИК САНЪАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

УЧУН ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Бахшичилик санъатини республика ва халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, Халқаро бахшичилик санъати фестивалини республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказиш, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида мавжуд бўлган ўзига хос ижро услублари асосида ижодий мактабларни "устоз-шогирд" анъаналари асосида қайта тиклаш ва ривожлантириш мақсадида:


1. Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йилда Нукус шаҳрида II Халқаро бахшичилик санъати фестивалини (кейинги ўринларда - Фестиваль) ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3990-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (А.Н. Арипов):

а) Фестивални Қорақалпоғистон Республикасида юқори ташкилий даража ва бадиий савияда ўтказиш бўйича зарурий чора-тадбирларни амалга оширсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда:

Халқаро бахшичилик санъати фестивалини келгусида босқичма-босқич республиканинг бошқа ҳудудларида ўтказиш чораларини кўрсин;

санитария-эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда жорий йилдаги Фестиваль ҳамда келгусидаги Халқаро бахшичилик санъати фестивалларини ўтказиш муддатини белгиласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 10 апрелдаги

ПҚ-5070-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги "Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида"ги ПҚ-3990-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Маданият вазирлиги ва Фанлар академиясининг ҳар икки йилда бир марта Халқаро бахшичилик санъати фестивалини (кейинги ўринларда - Фестиваль) ташкил этиш ҳамда ушбу фестивални биринчи марта 2019 йилнинг 5-10 апрель кунлари Термиз шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин";


б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Маданият вазирлиги ҳамда Фестиваль ўтказиладиган ҳудуд ҳокимлиги Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъул этиб белгилансин";


в) 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Термиз шаҳридаги "Сурхондарё санъат саройи" давлат муассасаси майдони ҳудудида" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 9-банддаги ", Сурхондарё вилояти ҳокимлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Белгилаб қўйилсинки, Фестивални тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Фестивални ўтказиш белгиланган ҳудуднинг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда ҳамда ҳомийлик хайриялари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4730-сон қарорида:


а) 1-илова "Ўзбекистон давлат филармонияси" давлат муассасаси" блокидан кейин "Ўзбекистон давлат симфоник оркестри" давлат муассасаси" блоки билан тўлдирилсин;


б) 2-илованинг "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси, Ўзбекистон давлат филармонияси, Халқаро фестиваллар дирекцияси, "Халқлар дўстлиги" санъат саройи, Ислом Каримов номидаги Фарғона вилояти театр ва концерт саройи, "Сурхондарё санъат саройи" давлат муассасаси, Республика бахшичилик санъати маркази, Ўзбек миллий мақом санъати маркази, давлат театрлари, театр студиялари, Ўзбек давлат цирки, кўзи ожизлар кутубхоналари, давлат музейлари, музей-қўриқхоналар, уй музейлари" блокида "Ўзбекистон давлат филармонияси," сўзларидан кейин "Ўзбекистон давлат симфоник оркестри" давлат муассасаси" сўзлари билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 апрель











































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск