ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Малака ошириш ва қайта тайёрлаш /

"Энг яхши касбга тайёрлаш дастури" бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.04.2021 й. 183-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 5 апрелдаги

183-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Энг яхши касбга тайёрлаш дастури" бўйича

нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ

танлов ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Энг яхши касбга тайёрлаш дастури" бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танлов (кейинги ўринларда - танлов) ўтказиш ҳамда танлов ғолибларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан грант ажратиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


грант - ҳудудлардаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли, биринчи навбатда, камбағал оилалар аъзолари, чет элдан қайтиб келган меҳнат мигрантлари, хотин-қизлар ва ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун танлов иштирокчисига танлов асосида ажратиладиган маблағлар;


касбга тайёрлаш дастури - ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли, биринчи навбатда, камбағал оилалар аъзолари, чет элдан қайтиб келган меҳнат мигрантлари, хотин-қизлар ва ёшларни бир (ёки бир неча) касб-ҳунарларга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ёхуд тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни назарда тутувчи чора-тадбирларни ўз ичига олган дастур лойиҳаси;


танлов комиссияси - танлов иштирокчиси томонидан юборилган касб-ҳунарга тайёрлаш дастурларини кўриб чиқиш, умумлаштириш ва баҳолаш мақсадида танлов ташкилотчилари ҳузурида тузиладиган комиссия.


3. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари танловнинг иштирокчилари (кейинги ўринларда - танлов иштирокчилари) ҳисобланади.


4. Ташкил этиш кўламига кўра танлов республика ҳамда вилоят миқёсда ўтказилади. Бунда мазкур Низомда белгиланган тартибга мувофиқ бир марта ўтказиладиган танловда касбга тайёрлаш дастурига мувофиқ қамраб олинадиган қишлоқ ва чекка жойларда ҳамда чегара ҳудудларида яшовчи ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли, айниқса, камбағал оилалар аъзолари, чет элдан қайтиб келган меҳнат мигрантлари, хотин-қизлар ва ёшларнинг сони:

500 нафаргачани ташкил этса - танлов вилоят миқёсида;

500 нафардан кўп бўлса - танлов республика миқёсида ташкил этилади ва ўтказилади.


5. Танлов республика миқёсида ўтказиладиган танловнинг республика ташкилотчиси томонидан, вилоят миқёсида ўтказиладиган танловнинг вилоят ташкилотчиси томонидан мазкур Низомга мувофиқ белгиланган тартибда ташкил этилади ҳамда мувофиқлаштирилади.


6. Танловнинг республика ташкилотчиси - Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (кейинги ўринларда - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) ҳамда вилоят ташкилотчилари - тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари (кейинги ўринларда - танлов ташкилотчилари) ҳисобланади.


7. Республика ва вилоят миқёсида ўтказиладиган танлов учун бир марталик ажратиладиган грант миқдори танловда қамраб олинадиган ҳар бир шахсга нисбатан бир ой учун тўғри келадиган маблағ базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваридан ошмаслиги шарт.


8. Танлов ғолиблари танлов комиссияси томонидан мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича аниқланади.



2-БОБ. ТАНЛОВ КОМИССИЯСИ


9. Танлов ташкилотчиларига танлов иштирокчисидан тушган касб-ҳунарга тайёрлаш дастурларини кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш мақсадида танлов ташкилотчилари ҳузурида комиссия раиси, унинг ўринбосари ва камида беш нафар аъзодан иборат таркибда танлов комиссияси тузилади.

Танлов комиссияси таркиби танлов ташкилотчиси раҳбари томонидан тасдиқланади.


10. Танлов комиссияси мажлисини унинг раиси бошқаради. Танлов комиссияси раиси бўлмаган тақдирда, мажлисни унинг ўринбосари бошқаради.

Танлов комиссияси мажлиси ундаги аъзоларнинг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.


11. Республика миқёсида ўтказиладиган танловда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари, вилоят миқёсида ўтказиладиган танловда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаси бошлиқлари танлов комиссияси раиси ҳисобланади.


12. Танлов комиссияси раиси:

танлов комиссияси фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

раис ўринбосари ва аъзолар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

танлов комиссияси мажлисларини чақиради ва уларга раислик қилади;

танлов комиссияси мажлислари кун тартибини тасдиқлайди;

танлов комиссиясининг самарали ва шаффоф ишлашини таъминлаш бўйича бошқа вазифаларни амалга оширади.


13. Танлов комиссияси қуйидаги таркибда тузилади:

а) республика миқёсида ўтказиладиган танлов комиссияси раиси ўринбосари - Кўникма, мувофиқлик ва малакани баҳолаш миллий тизимини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи (1 нафар);

республика миқёсида ўтказиладиган танлов комиссияси аъзолари:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси самарали ва мақсадли фойдаланиш бошқармаси бошлиғи (1 нафар);

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг вакили (1 нафар);

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги вакили (1 нафар);

Ёшлар ишлари агентлиги вакили (1 нафар);

танлов ташкилотчиси тасарруфидаги "Ишга марҳамат" мономаркази ва Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари вакиллари (2 нафар);

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси вакили (1 нафар);

б) вилоят миқёсида ўтказиладиган танлов комиссияси раиси ўринбосари - тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармалари Касбга қайта ўқитишни ташкил этиш шўъбаси мудири (1 нафар);

вилоят миқёсида ўтказиладиган танлов комиссияси аъзолари:

тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси самарали ва мақсадли фойдаланиш шўъбаси мудири (1 нафар);

тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг вакили (1 нафар);

тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқларининг вакили (1 нафар);

Ёшлар ишлари агентлигининг тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг вакили (1 нафар);

танлов ташкилотчиси тасарруфидаги "Ишга марҳамат" мономаркази ва Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари вакиллари (1 нафар);

танловда қамраб олинадиган ҳудудларни инобатга олган ҳолда, маҳаллий ҳокимликлардан вакиллар (ҳар бир маҳаллий ҳокимликлардан 1 нафардан);

тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқларининг вакили (1 нафар).

14. Танлов комиссиясининг мажлиси унинг аъзоларига аввалдан ёзма хабарнома тарқатиш йўли билан чақирилади. Хабарномада мажлисни ўтказиш куни, вақти ва муҳокама қилинадиган масалалар тўғрисидаги аниқ маълумотлар кўрсатилади.


15. Танлов комиссияси аъзолари таркиби Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан мазкур Низомнинг 13-бандида белгилангандан бошқача таркибда тузилиши ҳам мумкин.


16. Танлов комиссияси аъзолари қуйидаги ҳолларда танлов комиссияси таркибидан муддатидан олдин чиқарилиши мумкин:

ўз аризасига кўра;

у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда;

зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда қоидабузарликлар аниқланган тақдирда;

вафот этган тақдирда.


17. Танлов комиссияси мажлислари очиқ тарзда ўтказилади.


18. Танлов комиссияси мажлисларига давлат ва нодавлат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа ташкилотлардан соҳа мутахассислари ва экспертлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва бошқа шахслар таклиф этилиши мумкин.


19. Танлов комиссияси қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Танлов комиссияси қарори мажлисда иштирок этган аъзоларнинг кўпчилиги овоз берган тақдирда, ваколатли ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, танлов комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.


20. Танлов комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

танлов иштирокчиларининг касбга тайёрлаш дастурларини ўрганиш ва баҳолаш;

танлов иштирокчилари томонидан тақдим қилинган касбга тайёрлаш дастурларини маъқуллаш ёки рад қилиш бўйича қарорлар қабул қилиш;

мажлис ўтказиш бўйича қарорлар қабул қилиш.


21. Танлов комиссияси мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиши ҳамда танлов иштирокчилари томонидан тақдим қилинган касбга тайёрлаш дастури ва бошқа ҳужжатларни ўрганиш давомида маълум бўлган маълумотларни ошкор қилмаслиги шарт.



3-БОБ. ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ ҲАҚИДА

ХАБАРДОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


22. Танлов ташкилотчилари томонидан танловни ўтказиш ҳақидаги эълон танлов ўтказиладиган кундан камида 10 кун олдин оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда ҳамда танлов ташкилотчиларининг Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилади.


23. Танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

танловнинг умумий тавсифи;

танлов ташкилотчисининг номи ва манзили;

танлов учун ажратилган маблағ миқдори ва уни молиялаштириш манбаи;

танлов иштирокчиларига қўйиладиган асосий шартлар;

лойиҳани амалга ошириш муддатлари;

танлов иштирокчиларидан ҳужжатларни қабул қилишнинг манзили, охирги куни ва вақти.


24. Танловда иштирок этиш учун ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар танлов ташкилотчиларига ариза берувчи танлов иштирокчиси томонидан бевосита, почта орқали ва электрон шаклда берилиши мумкин.


25. Танлов иштирокчиларининг танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатдан кечиктириб топширилган ҳужжатлари қабул қилинмайди ҳамда кўриб чиқилмайди.



4-БОБ. ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

ВА ШАРТЛАРИ


26. Танлов ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича берилган кетма-кетликка асосан ташкил этилади ва ўтказилади ва қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

танлов ўтказилиши тўғрисида эълон бериш;

танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни рўйхатга олиш, умумлаштириш ва танлов комиссиясига тақдим этиш;

мазкур Низомда белгиланган мезонлар бўйича танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган касбга тайёрлаш дастурларини баҳолаш ва ғолибларни аниқлаш;

танлов ғолиблари билан касбга тайёрлаш дастурини амалга ошириш учун грант ажратиш бўйича шартнома имзолаш;

танлов ғолиблари тўғрисидаги маълумотларни тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этиш;

танлов ғолибларини, зарур ҳолларда ижара тўловлари бевосита танлов ғолиби томонидан тўланиши шарти билан мақбул шарт-шароитларга эга бинолар билан таъминлаш бўйича чоралар кўриш;

танловнинг ўтиши ва натижаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш;

грант маблағларининг самарали сарфланиши юзасидан мониторинг олиб бориш;

ҳисоботларни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш.


27. Танловда иштирок этиш учун танлов иштирокчилари танлов ташкилотчиларига қуйидаги ҳужжатларни (касбга ўқитиш дастурини) тақдим этадилар:

танловда иштирок этиш ҳақида ариза;

касбга тайёрлаш дастури доирасида грантни амалга ошириш бўйича юқоридаги масалалар назарда тутилган батафсил тақдимот;

касбга тайёрлаш дастури (лойиҳани амалга оширишнинг батафсил таснифи, лойиҳани амалга ошириш бўйича қамраб олинадиган ҳудуд (туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ аҳоли пункти, маҳалла, кўча номи) касб-ҳунарга ўқитиш соҳасидаги тажрибаси, илгари грантлар асосидаги фаолиятда қатнашганлиги тўғрисидаги маълумот, халқаро лойиҳалар ва дастурлардаги иштироки тўғрисидаги ҳамда бошқа маълумотлар);

кадрлар (ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари) таркиби ва уларнинг малака даражаси тўғрисидаги маълумотлар;

мавжуд моддий-техника базаси тўғрисида батафсил маълумот (касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакани ошириш фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланилаётган бино-иншоотлар, жиҳозлар ва ўқув қуроллари сони, уларнинг таснифи ва қиймати);

танлов иштирокчиси ташаббуси билан бошқа ҳужжатлар (эришган ютуқлари, ўқув-услубий, илмий-услубий материаллари ва шу кабилар) ҳам тақдим қилиниши мумкин.

Танлов ташкилотчилари танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни 3 иш куни мобайнида рўйхатга олади, умумлаштиради ва танлов комиссиясига тақдим этади.


28. Касбга тайёрлаш дастурида лойиҳани амалга ошириш шакли, механизми, даврийлиги, бошланиш ва тугаш вақти ҳамда лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган натижа аниқ, босқичма-босқич ва тушунарли ёритилган бўлиши лозим.


29. Танлов иштирокчиси (нодавлат таълим ташкилоти раҳбари ёки унинг номидан иш кўрувчи ишончли вакил) танлов ўтказиладиган куни танлов комиссияси олдида ўзининг касбга тайёрлаш дастури ҳақида 10-30 дақиқалик тақдимот қилади.

Ушбу тақдимотда касбга тайёрлаш дастурини амалга ошириш бўйича натижадорликка йўналтирилган чора-тадбирлар, шу жумладан, мазкур Низомнинг 27-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатларга асосан касбга тайёрлаш дастурини амалга ошириш имкониятлари акс эттирилади.


30. Танлов ғолиби нодавлат таълим ташкилотлари томонидан танловга тақдим этилган касбга тайёрлаш дастурларини кўриб чиқиш, умумлаштириш ва баҳолаш натижаларига кўра аниқланади.

Танлов комиссияси томонидан касбга тайёрлаш дастурларини кўриб чиқиш, умумлаштириш ва баҳолаш танлов комиссиясига мазкур Низомга мувофиқ касбга тайёрлаш дастурлари тўлиқ ва камчиликларсиз келиб тушгандан сўнг 7 иш кунидан кечиктирмай амалга оширилиши лозим.

Белгиланган муддатда танлов комиссияси мажлиси учун ундаги аъзоларнинг камида учдан икки қисми йиғилмаган тақдирда, танлов бошқа кунга қолдирилиши мумкин, лекин комиссиянинг қолдирилган мажлиси кўпи билан 5 иш кунида қайта чақирилиши лозим.


31. Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган касбга тайёрлаш дастурлари қуйидаги мезонларга асосан баҳоланади:

а) Касбга тайёрлаш дастурининг сифати - 30 баллгача:

натижаси даромадли меҳнат билан банд бўлиш имкониятини яратиб берувчи меҳнат бозорида талаб бўлган касблар ҳамда ушбу касблар бўйича ўзининг ўқув (режа) дастури ва қўлланмаларига эгалиги - 5 баллгача;

кадрлар (ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, тренерлар) таркиби ва уларнинг малака даражаси - 5 баллгача;

танлов иштирокчисининг мазкур соҳадаги тажрибаси ва эришган ютуқлари - 10 баллгача;

ўқитиш жараёнида халқаро андозалар ва ахборот-коммуникация воситаларидан кенг фойдаланиш имкониятларининг юқорилиги - 10 баллгача.

б) ўқув-моддий базасининг мавжудлиги - 20 баллгача:

бино-иншоотлар - 5 баллгача;

жиҳозлар, асбоб-ускуналар, ўқув қуроллари, техника хавфсизлиги шартларининг мавжудлиги - 15 баллгача;

в) лойиҳани амалга ошириш самарадорлиги ва натижадорлиги даражасининг юқорилиги - 40 баллгача:

ҳар бир ўқувчига тўғри келадиган сарф-харажат миқдорининг камлиги - 15 баллгача;

чекка ва чегара ҳудудларида, шунингдек, қишлоқ жойларида яшовчи ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли, айниқса, ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли, камбағал оилалар аъзолари, чет элдан қайтиб келган меҳнат мигрантлари, хотин-қизлар ва ёшларнинг жами касб-ҳунарга тайёрланадиганларга нисбатан юқори улушда қамраб олиниши - 15 баллгача;

бандликни таъминлаш кўрсаткичининг юқорилиги (иш берувчилар буюртмаси асосида ишга жойлаштириш, ўзини ўзи банд қилиш, тадбиркор сифатида ўз бизнесини бошлаши ва бандликнинг бошқа расмий шакллари) - 20 баллгача.


32. Қоида тариқасида:

касбга тайёрлаш дастурини амалга оширишнинг умумий муддати кўпи билан 50 ҳафтадан, шунингдек, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсларининг давомийлиги:

узоқ муддатли ўқитиш - ўқув жараёни 30 ҳафтадан 40 ҳафтагача;

ўрта муддатли ўқитиш - 5 ҳафтадан 25 ҳафтагача;

қисқа муддатли ўқитиш - 4 ҳафтагача давом этади.


33. Касбга тайёрлаш дастурларини кўриб чиқиш натижаларига кўра танлов комиссияси аъзолари ҳар бир лойиҳа бўйича баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳолаш варақасига тегишли балларни қўяди.


34. Баҳолаш варақаларидаги баллар комиссия котиби томонидан ҳисоблаб чиқилади ва танлов комиссияси раисига тақдим этилади.


35. Танлов комиссияси раиси томонидан ҳисобланган балларнинг тўғри ва ҳаққонийлиги кўздан кечирилади ҳамда жамланган баллар тўғрисидаги маълумот танлов комиссияси аъзоларига эълон қилинади.


36. Танлов натижасига кўра энг кўп балл олган танлов иштирокчиси танловда ғолиб деб топилади.


37. Танлов натижасига кўра танлов иштирокчиларининг баллари тенг бўлган тақдирда, улар ўртасида ушбу Низомда белгиланган тартиб асосида қайта танлов ўтказилади.


38. Танлов комиссияси қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади.

Танлов комиссияси йиғилишининг баённомаси танлов комиссияси котиби томонидан олиб борилади ҳамда танлов комиссияси раиси, котиби ва танлов комиссияси йиғилишида иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади.


39. Танлов комиссияси йиғилишнинг баённомалари белгиланган тартибда танлов ташкилотчиси томонидан сақланади.


40. Танлов ғолиби тўғрисидаги маълумот танлов ўтказилган кундан бошлаб уч иш куни давомида танлов ташкилотчиси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади.



5-БОБ. ГРАНТ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


41. Танлов ғолиби аниқлангандан сўнг уч иш куни давомида танлов ташкилотчиси ҳамда танловда ғолиб деб топилган танлов иштирокчиси ўртасида касбга тайёрлаш дастурини амалга ошириш учун грант ажратиш бўйича шартнома тузилади.

Ушбу шартнома танлов ташкилотчиси ва танловда ғолиб деб топилган танлов иштирокчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда жавобгарлигини белгилайди.


42. Шартномада қуйидагилар назарда тутилган бўлиши керак:

касбга тайёрлаш дастурини амалга оширишнинг мақсади;

касбга тайёрлаш дастурини амалга ошириш муддатлари;

қамраб олинадиган ҳудуд, аҳоли тоифаси, ўқитиладиган касблар, касбий кўникмаларни шакллантириш механизми, грант доирасида қўлланиладиган ўқув қўлланмалари ва дастурлари, фойдаланиладиган ахборот-коммуникация воситалари ва инновацион ўқитиш услубларининг тавсифи;

касбга тайёрлаш дастурини амалга ошириш учун ажратилган грант миқдори;

маблағ билан таъминлаш муддатлари;

ажратилган грант маблағларидан мақсадли фойдаланганлик юзасидан назорат шакллари;

амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботларни бериш муддатлари ва шакллари.


43. Агар танловда ғолиб деб топилган танлов иштирокчиси шартномани имзолашдан бош тортса ёки танловни ўтказиш давомида ўз фаолиятини тугатган бўлса, тугатиш, қайта ташкил этиш жараёнида бўлса ёки қонунчиликда белгиланган тартибда банкрот деб эътироф этилган бўлса, танлов ташкилотчилари касбга тайёрлаш дастурини амалга ошириш учун белгиланган грант маблағларини танловда иштирок этган ва юқори баҳо олган кейинги иштирокчига шартномани имзолашни таклиф этишга ҳақли.



6-БОБ. ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИНИНГ САМАРАЛИ

САРФЛАНИШИ ЮЗАСИДАН МОНИТОРИНГ

ЎТКАЗИШ ВА НАТИЖАСИГА КЎРА

МУКОФОТЛАШ ТАРТИБИ


44. Танлов ташкилотчилари танловда ғолиб деб топилган танлов иштирокчисига ажратилган грантлар эвазига касбга тайёрлаш дастурининг самарали амалга оширилиши бўйича мониторингини олиб боради, шунингдек, амалга оширилаётган ишларни (кўрсатилаётган хизматларни) ҳамда унинг алоҳида босқичларини жойига чиққан ҳолда мониторинг қилишга ҳақли.


45. Танлов ташкилотчилари касбга тайёрлаш дастурининг самарали амалга оширилиши бўйича мониторинг ўтказишда танлов ташкилотчиларининг тизим идоралари, шу жумладан, тасарруфдаги касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, "Ишга марҳамат" мономарказлари ҳамда бошқа соҳа вакилларини эксперт сифатида жалб қилишга ҳақли.


46. Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган ҳисобот маълумотларининг ҳаққонийлиги ўтказилган мониторинг натижалари, ҳудудлардаги тегишли ваколатли органлардан, шу жумладан, ҳудудий солиқ хизмати органлари ҳамда "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексидан олинган маълумотлар асосида таҳлил қилиб борилади.


47. Мазкур Низомга мувофиқ белгиланган тартибда касбга ўқитиш дастури доирасида ташкил этилган ўқув курслари битирувчиларининг расмий бандлиги таъминланган тақдирда, ҳар бир расмий бандлиги таъминланган шахслар учун танлов ташкилотчиси томонидан танлов иштирокчиси Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланиши мумкин. Бунда:

танлов иштирокчиси ихтиёрига кўра мазкур Низомга мувофиқ белгиланган тартибда касбга ўқитиш дастури доирасида ташкил этилган ўқув курслари битирувчиларининг расмий бандлиги (ишга жойлашганлиги, ўзини ўзи банд қилганлиги, тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлиги ва расмий бандликнинг бошқа шакллари) тўғрисидаги маълумотлар илова қилинган бир марталик пул мукофоти олиш тўғрисидаги сўров хати ўқув курслари тамомлангандан сўнг 15 кун муддатда танлов ташкилотчисига тақдим этилади.

танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган ҳисобот маълумотларига биноан расмий бандлиги таъминланган битирувчилар тўғрисидаги маълумотлар мониторинг натижасида шакллантирилган маълумотлар билан таққослаш натижасида ўз тасдиғини топган тақдирда, танлов ташкилотчиларининг мониторинг ўтказган масъул таркибий бўлинмаси бошлиғининг асосланган билдиришномасига биноан грант олган танлов иштирокчиси бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш учун тавсия этилиши мумкин.


48. Танлов ташкилотчиси танлов иштирокчиси томонидан битирувчиларнинг расмий бандлик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар илова қилинган хат киритилган кундан бошлаб 45 кун мабайнида битирувчиларнинг расмий бандлик ҳолати тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигини ўрганиб чиқади.


49. Танлов ташкилотчиси томонидан маълумотларни мазкур Низом 46 ва 48-бандларига мувофиқ тартибда кўриб чиқиш, таҳлил қилиш ва ҳаққонийлигини ўрганиш натижасига кўра:

агар ушбу маълумотлар ўз тасдиғини топса, расмий бандлиги таъминланган ҳар бир фуқаро учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш учун тавсия этилади;

агар маълумотлар ўз тасдиғини топмаса, бир марталик пул мукофоти билан тақдирлашни рад этиш тўғрисидаги асосланган хат уч кун муддатда танлов иштирокчисига юборилади.


50. Бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш танлов ташкилотчисининг мониторинг ўтказган масъул таркибий бўлинмаси бошлиғининг асосланган билдиришномасига биноан тегишлича Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармалари бошлиқларининг буйруғи асосида амалга оширилади.


51. Бир марталик пул мукофоти белгиланган тартибда танлов иштирокчисининг ҳисобрақамига ўтказиб берилади.


52. Бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг мазкур Низомга мувофиқ танлов ўтказиш учун назарда тутилган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



7-БОБ. ИШСИЗ ВА ИШ ҚИДИРАЁТГАН ШАХСЛАРНИ

КАСБГА ТАЙЁРЛАШ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА

КАСБ-ҲУНАРГА ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА МАЛАКА ОШИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


53. Меҳнат органлари томонидан белгиланган тартибда ишсиз ва иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинганларни мазкур Низомга мувофиқ касбга тайёрлаш дастури доирасида касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


54. Касбга тайёрлаш дастурини амалга оширишда ўқув курслари битирувчиларининг бандлигига кўмаклашиш мақсадида меҳнат органлари томонидан қуйидагилар амалга оширилиши мумкин:

а) тадбиркорликка жалб этиш ва ўзини ўзи банд қилганлик учун давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги субсидиялардан исталган бир турини олиши:

бунда меҳнат органларидан ишсиз ва иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтганларни якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, "Ҳунарманд" уюшмасига аъзо бўлиш, тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси тўлови учун;

меҳнат органларидан ишсиз ва иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган шахсларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида ижарага олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини қоплаш учун субсидия ажратиш;

б) ўз бизнесини бошлаши учун имтиёзли кредит ажратишга тавсиянома бериш, бунда меҳнат органларида ишсиз сифатида рўйхатга олинган шахсларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари раҳбарлари томонидан бериладиган имтиёзли кредитлаш бўйича тавсияномага асосан тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан гаров таъминотисиз имтиёзли шартларда кредит ажратиш.


55. Касбга тайёрлаш дастури доирасида ўқув курслари битирувчиларига ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарорида назарда тутилган тартибда микроқарзлар (микрокредитлар) ажратилади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


56. Танловда ғолиб деб топилган танлов иштирокчиси мазкур Низомга мувофиқ ажратилган грантлардан белгиланган тартибда мақсадли фойдаланиш учун масъулдир.


57. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Танловни ташкил этиш ва ўтказиш кетма-кетлиги

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш

муддатлари




1-босқич

Танлов ташкилотчилари

Танлов ўтказиш ҳақидаги эълонни оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш.

Танлов ўтказиладиган кундан камида 10 кун олдин





2-босқич

Танлов иштирокчилари

Танловда иштирок этиш учун ариза ва касбга тайёрлаш дастурини танлов комиссиясига тақдим этиш.

Танлов ўтказиш ҳақидаги эълонда кўрсатилган муддатда






3-босқич

Танлов ташкилотчилари

Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган аризаларни рўйхатга олиш, умумлаштириш ва танлов комиссиясига тақдим этиш.

3 иш кунида





4-босқич

Танлов ташкилотчилари

Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган касбга тайёрлаш дастурларини баҳолаш ва ғолибларни аниқлаш.


Касбга тайёрлаш дастури келиб тушгандан сўнг 7 иш куни ичида





5-босқич

Танлов ташкилотчиси ва танлов ғолиби

Танловда ғолиб деб топилган танлов иштирокчилари билан грант ажратиш бўйича шартнома тузиш.

3 иш куни ичида





6-босқич

Танлов ташкилотчилари

Танлов ғолиблари тўғрисидаги маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этиш.

танлов ғолиби аниқлангандан кейин 3 кун муддатда






7-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Танлов ғолибларини, улар томонидан бино-иншоотга зарурат бўлган тақдирда, ижара тўловлари бевосита улар томонидан тўланиши шарти билан мақбул шарт-шароитларга эга бинолар билан таъминлаш чоралари кўриш.

Танлов ғолиблари тўғрисидаги маълумот келиб тушган кундан бошлаб 15 кун муддатда





8-босқич

Танлов ташкилотчилари

1. Танловнинг ўтиши ва натижаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши ташкил этиш;


2. Грант маблағларини самарали сарфланиши юзасидан мониторинг олиб бориш;

доимий






9-босқич

Танлов ташкилотчилари


Танлов ташкилотчилари томонидан тақдим этиладиган ҳисоботлар асосида грантларни амалга ошириш бўйича маълумотларни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш.

Натижадорлик кўрсаткичлари юқори бўлган танлов иштирокчиларини бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш.


доимий




кўрсаткичлар таҳлили асосида бир марталик


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 6 апрель











































Время: 0.0259
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск