ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар бозори / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2021 й. ПҚ-5073-сон "Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2021 й.

N ПҚ-5073



КАПИТАЛ БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш ва корпоратив бошқарув соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги "Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6207-сон Фармони ва 2021 йил 3 апрелдаги "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида"ги ПҚ-5053-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида:


1. 2021 йил 1 майдан бошлаб:

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилсин;

тугатилаётган Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг қимматли қоғозлар бозорини, шу жумладан, қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини тартибга солиш, шунингдек, корпоратив бошқарувни ривожлантириш ҳамда лотереяларни ташкил этиш фаолияти бўйича вазифа, функция ва ваколатлари Молия вазирлигига ўтказилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига капитал бозорини ривожлантириш соҳасида қуйидаги вазифалар юклатилсин:

қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, тартибга солиш, назорат қилиш ва корпоратив бошқарув соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

қимматли қоғозлар амалиёти билан шуғулланувчи инвесторлар ҳамда қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

қимматли қоғозлар бозори, акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини назорат қилиш;

маҳаллий капитал бозорининг ривожланиш ҳолати ва унинг профессионал қатнашчилари тўғрисида инвесторлар ва жамоатчиликни хабардор қилиш;

қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ва қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал иштирокчиларнинг фаолиятини тартибга солиш;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш, профессионал иштирокчиларнинг мутахассисларини аттестациядан ўтказиш ва малака гувоҳномаларини бериш;

қимматли қоғозларни чиқариш ва рўйхатдан ўтказиш, улар юзасидан ҳисобот бериш ҳамда қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини ва қимматли қоғозларга доир битимларни ҳисобга олиш реестрини юритиш талабларини белгилаш;

ўз маблағлари етарли даражада бўлишига доир мажбурий нормативларни ва қимматли қоғозларга доир операциялар бўйича таваккалчиликларни чекловчи кўрсаткичларни ўрнатиш;

қимматли қоғозлар бозорининг ҳолати ва унинг иштирокчилари ҳақида, шунингдек, қонунчиликда назарда тутилган маълумотлар ошкоралигини таъминлаш орқали жамоатчиликни хабардор қилиш;

капитал бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш масалалари бўйича хорижий ва халқаро институтлар билан самарали ҳамкорлик қилиш.

5. 2023 йил 15 сентябрдан бошлаб қуйидаги маблағлар Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига йўналтирилсин:

фонд биржасида қимматли қоғозлар савдосини амалга оширишда сотувчи томонидан тўланадиган йиғим;

эмиссиявий қимматли қоғозларнинг дастлабки чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўланадиган йиғим;

эмиссиявий қимматли қоғозларни йириклаштириш жараёнида уларнинг номинал қиймати оширилганда эмитент томонидан тўланадиган йиғим;

қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш ва (ёки) аввал рўйхатдан ўтган қимматли қоғозларнинг чиқарилишига ўзгартиришлар бўйича ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган йиғим;

қимматли қоғозлар бозорида операцияларни ўтказиш ҳуқуқини берувчи малака аттестатини олишга талабгорларни (жисмоний шахсларни) аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш учун ундириладиган йиғим;

қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ва қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал иштирокчиларнинг фаолиятини амалга ошириши учун лицензия олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғим;

белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан ундириладиган бошқа йиғимлар.

6. Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) 2021 йил 1 майга қадар:

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасининг ҳамда ривожлантириш жамғармасининг қолдиқ маблағлари Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилишини;

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги мол-мулкининг Молия вазирлигига топширилишини таъминласин.


7. Молия вазирлигининг Капитал бозорини ривожлантириш департаменти Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй манзилига жойлаштирилсин ва ушбу бино биринчи қаватининг чап қаноти ва тегишли ертўла қисми Молия вазирлигига оператив фойдаланиш ҳуқуқи асосида бириктирилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Молия вазирлиги Капитал бозорини ривожлантириш департаментининг ҳудудий шўъбалари ходимлари Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳудудий бошқармаларининг ҳозирги жойлашуви бўйича биноларда (хоналарда) жойлаштирилишини таъминласин.


8. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикасининг "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонунига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини;

қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 14 апрель


"Халқ сўзи", 2021 йил 14 апрель






























Время: 0.1930
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск