ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2021 й. 213-сон "Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.2021 й.

N 213




ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЧИРЧИҚ

ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 27 февралдаги ПҚ-4623-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, педагогик таълим соҳаси учун рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, таълим сифатини ошириш, соҳага илғор таълим технологияларини жорий қилиш, замонавий билим ва педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлашнинг самарали тизимини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг (кейинги ўринларда - Институт) ушбу Институт фаолиятини янада такомиллаштириш, шу жумладан, Институтни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари)ни белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

таълим мазмуни ва сифатини ошириш, рақобатбардош, юқори билим ва кўникмаларга эга олий маълумотли педагоглар тайёрлашда самарадор бўлган педагогик таълим инновацион кластерларини жорий қилиш;

тарбия ва ўқитиш методикалари, ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий тилларни пухта ўзлаштирган, таълим жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга бўлган, ўз касбига садоқатли юқори малакали профессионал педагог кадрлар тайёрлаш;

илғор хорижий тажриба асосида педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув режа ва фан дастурларини бўлажак педагогларда фаоллик ва ирода, етакчилик, онг ва ўзини англаш, мустақил фикрлаш, қарор қабул қилиш каби кўникмаларни шакллантиришни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш;

таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш, ахборот-коммуникация ва таълим технологияларининг интеграциясини таъминлаш;

ўқув ва илмий лабораторияларни халқаро стандартларга мос келадиган замонавий қурилмалар ҳамда асбоб-ускунлар билан жиҳозлаш орқали самарадорлиги юқори бўлган илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш;

педагог кадрларнинг илмий салоҳияти, касбий ва малакавий билим даражасини узлуксиз ривожлантириб бориш механизмларини жорий этиш, педагогик маҳоратни ривожлантиришда хорижий олий таълим муассасаларининг илғор тажрибасидан кенг фойдаланиш ҳамда уларда замонавий ахборот-коммуникация ва таълим технологияларини қўллаш борасидаги малака ва кўникмаларни доимий ривожлантириб боришнинг тизимли чораларини белгилаш;

халқаро баҳолаш дастурлари (PISA, TIMSS, PIRLS) ва STEAM стандартларидан фойдаланиш, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш ва баҳолашнинг замонавий шакллари, методлари ва технологияларини жорий этиш ҳамда ушбу билим ва кўникмаларга эга бўлган педагогларини тайёрлаш;

хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни ривожлантириш;

талабалар амалиётини мақсадли ташкил этиш ва ишга жойлашишига ҳар томонлама кўмаклашиш механизмларини шакллантириш;

педагогика соҳасидаги ўқув адабиётлари мазмуни ва сифатини мониторинг қилиш, хорижий адабиётлардан қўшимча ёки муқобил ўқув адабиётлари сифатида фойдаланишни кенгайтириш, кутубхона фондларини мунтазам равишда янгилаб бориш.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) иловага мувофиқ тасдиқлансин:

таълим соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан тубдан такомиллаштириш;

илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш;

Институт педагог кадрларининг билим ва малака, касбий тайёргарлик даражасини ҳозирги кун талаблари асосида ошириш;

хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, Институтнинг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлигини таъминлаш;

Институт моддий-техника базасини ривожлантириш.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

а) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

ўқувчиларни педагогик касбига йўналтириш мақсадида Тошкент вилоятидаги халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришга йўналтирилган таянч умумий ўрта таълим мактабларидан 10 тасида 3-4-синф ўқувчилари учун "Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар", 8-9-синф ўқувчилари учун "Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар", 10-11-синф ўқувчилари учун "Педагогик синфлар" ташкил этсин ва Институт таклифи асосида дарс жараёнига таъсир этмаган ҳолда тегишли бакалавриат таълим йўналишларининг ўқув режаларига зарур ўзгартиришлар киритсин;

умумий ўрта таълим муассасаларида Институт талабалари амалиётини самарали ташкил этиш учун тегишли шарт-шароитлар яратилишини таъминласин;

б) Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Институт битирувчилари Тошкент вилоятидаги мактабгача ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларида педагогик фаолиятини олиб бориши учун тегишли шароитлар яратиш чораларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси 53-уй манзилида жойлашган 8-сон умумий ўрта таълим ҳамда Чирчиқ шаҳри, Истиқбол кўчаси, 22а-уй манзилида жойлашган 30-сон кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасалари иштирокида Институтнинг педагогик таълим инновацион кластери (кейинги ўринларда - Кластер) фаолиятини йўлга қўйсин.

Белгилансинки:

Институт Кластердаги таълим муассасалари таълим жараёнининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликни ташкил этади;

Институт Кластердаги таълим муассасалари таълим жараёни узлуксизлигини таъминлаш имкониятини берадиган ўзаро муҳокама майдонини яратади;

Институт ҳар йили Кластерда иштирок этаётган умумий ўрта таълим муассасаларида иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсадида кимё, билогия, физика, математика ва бошқа фанлардан олимпиадалар ўтказади;

Кластерда иштирок этаётган таълим муассасаларининг амалдаги молиялаштириш тартиби сақлаб қолинади.


6. Институтга Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида Кластер доирасида малака талаблари, ўқув режа, фан дастурларини мустақил ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва жорий этиш ҳуқуқи берилсин.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Институтда ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик (квалификация) бериш тизими йўлга қўйилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

а) уч ой муддатда:

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан "Технологик таълим" бакалавриат таълим йўналиши учун замонавий ускуналар, жиҳозлар, шунингдек, етарли хомашё билан таъминланган ўқув устахонаси ҳамда ўқув лабораториясини ташкил этсин;

Институтга педагог кадрлар тайёрловчи республиканинг бошқа олий таълим муассасалари талабаларини ихтиёрийлик асосида бирлаштирадиган ёш педагоглар жамоат бирлашмасини ташкил этишга кўмаклашсин;

Институтда янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмалари туркумини амалга оширилаётган таълим соҳасидаги ислоҳотларни инобатга олиб, хорижий олимлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда тайёрлашни таъминласин;

б) Институт билан биргаликда:

Институт ҳузурида ташкил этилган Тошкент ва Чиноз туманидаги техникумларда (кейинги ўринларда - Техникумлар) рақобатбардош кадрлар тайёрлашни таъминлаш мақсадида икки ой муддатда таълим жараёни учун зарур моддий-техника, ўқув-методик базани яратиш ва ўқув жараёнига юқори иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни жалб этиш чораларини кўрсин;

танланган мутахассислик бўйича замонавий талабларга жавоб берувчи, пухта билим, амалий кўникма ва малакага, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, интеллектуал етук кадрлар тайёрлашни йўлга қўйсин;

Техникумларнинг тегишли таълим дастурларини олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва амалиётчиларни жалб этган ҳолда хорижий давлатлар тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириб боришни таъминласин;

в) "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан биргаликда Институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларидан "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендия танловларида иштирок этиб ғолиб бўлган номзодларни хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларига докторантура ва магистратурага ўқишга юбориш чораларини кўрсин.


8. Қуйидагиларни Институт томонидан мустақил равишда амалга ошириш ҳуқуқи берилсин:

таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, Институт ҳузуридаги техникумнинг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш, унинг тузилмасини, ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини белгилаш;

иш берувчилар талабларини инобатга олган ҳолда ўқув режаларидаги назарий таълим улушини қисқартириш ҳисобига амалий машғулотлар ҳажмини ошириш, ҳафтада бир кунлик амалиёт тажрибасини қўллаш;

хорижий мутахассисларни консультант, маслаҳатчи ва ўқитувчилар сифатида жалб қилиш ва уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик маош ҳамда бошқа тўловларни белгилаш ва тўлаш.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Институтда кундузги ва сиртқи таълим шаклида "Туризм (фаолият йўналишлари бўйича)", "Туризм соҳасида хизматлар технологияси ва уларни ташкил этиш", "Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти (тиллар бўйича)", "Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида таклифларни ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрлари лойиҳасига киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2021 йил 1 сентябрга қадар мазкур қарорнинг 9-бандида қайд этилган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича таълим жараёнини самарали ташкил этиш учун Институтда туризм факультети фаолиятини йўлга қўйсин ва уни малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Институтнинг асосий ҳудудида 400 ўринли талабалар турар жойи биносини қуриш ҳамда Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Ломоносов кўчаси, 1-уй ҳамда Бобур кўчаси, 22-уй манзилларида жойлашган ўқув биноларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳалари Ўзбекистон Республикасининг 2022-2024 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.

Белгилансинки, Институтни замонавий ўқув ҳамда илмий лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ишлари халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.


12. Институтга профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар контингентининг ошиши муносабати билан қўшимча равишда 2 та навбатчи енгил автотранспорт воситаларини сақлашга лимит ажратилсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Д.А. Хидоятов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 14 апрелдаги

213-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика

институтини 2025 йилгача ривожлантиришнинг

мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари)

Т/р

Кўрсаткич (индикатор) номи


Ўлчов

бирлиги


Амалдаги

кўрсаткич


2021 й.


2022 й.


2023 й.


2024 й.


2025 й.


I. ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИНИ СИФАТ ЖИҲАТИДАН ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Хорижий мутахассислар, олимлар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирокида онлайн маърузалар ташкил қилиш.


онлайн

маърузалар

сони


5

15

20

25

35

50

2.

Жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари (double degree, joint degree) асосида кадрлар тайёрлаш.


қўшма таълим

дастурлари

сони


-

2

3

4

4

5

3.

Хорижий ҳамкор олий таълим муассасалари билан мутахассислик фанлари бўйича вебинарлар ташкил қилиш.


вебинарлар

сони


5

6

8

10

12

15

4.

Хорижий тиллар бўйича бакалавриат таълим йўналишларида IELTS, TOEFL, CEFR ва бошқа сертификатларга эга бўлган талабалар сонини ошириш.


фоиз


25

30

45

50

65

75

5.

Мутахассислик фанлари бўйича хорижий тилларда ўқитиладиган фанлар сонини ошириш.


фанлар

сони


21

25

35

40

50

70

6.

Ҳамкор таълим муассасалари ва ташкилотларда кафедра филиалларини ташкил этиш.


кафедралар

филиаллари

сони


8

15

18

23

25

30

7.

Институт ҳузуридаги академик лицей битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши салмоғини ошириш.


фоиз

(битирувчи

талабалар

сонига

нисбатан)


46

60

75

85

90

100

II. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ

ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

8.

Институт илмий салоҳиятини ошириш (илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар улуши).


фоиз

(профессор-

ўқитувчилар

сонига

нисбатан)


35

38

41

45

48

50

9.

Институтда тайёрланаётган диссертациялар ҳимояси салмоғини ошириш (PhD, DSc).


илмий-

педагогик

кадрлар сони


2

9

15

20

30

40

10.

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида эълон қилинган амалий, инновацион, фундаментлар лойиҳалар танловларида профессор-ўқитувчиларнинг фаол иштирокини таъминлаш.


илмий

дастурлар

доирасида

жалб қилинган

маблағлар

(млн сўмда)


420

470

500

550

600

750

11.

Институт кафедраларига илмий лойиҳалар ва хорижий грантларни жалб этиш.


тадқиқотлар

сони


1

2

4

5

6

8

12.

Институт профессор-ўқитувчиларининг Scopus, Web of Science каби халқаро илмий-техник маълумотлар базаси ва юқори импакт-факторли илмий журналларда илмий мақолаларни нашр этиш.


индексланувчи

журналлардаги

мақолалар

сони


45

50

75

100

120

150

13.

Олий аттестация комиссияси илмий журналларида мақолалар чоп этиш.


мақолалар

сони


100

150

230

280

350

420

14.

Республика ва халқаро миқёсидаги илмий конференцияларни ўтказиш.


конферен-

циялар сони


1

3

4

6

6

7

III. ИНСТИТУТ ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИНГ БИЛИМ ВА МАЛАКА,

КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ДАРАЖАСИНИ ҲОЗИРГИ КУН

ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА ОШИРИШ

15.

Профессор-ўқитувчиларнинг белгиланган муддатларда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтишларини ташкил этиш.


профессор-

ўқитувчилар

сони


128

143

172

175

185

210

16.

Профессор-ўқитувчилар ҳамда кафедра мудирларини ҳамкор хорижий олий таълим муассасаларига тузилган шартномалар асосида малака ошириш ва стажировкага юбориш.


профессор-

ўқитувчилар

сони


8

12

25

28

32

38

17.

IELTS, TOEFL, CEFR ва бошқа сертификатларга эга бўлган профессор-ўқитувчилар сонини ошириш.


профессор-

ўқитувчилар

сони


5

15

25

40

75

90

IV. ХОРИЖИЙ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ, ИНСТИТУТНИНГ ХАЛҚАРО МИҚЁСДАГИ

РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

18.

Жаҳоннинг ТОП-1000 талигига кирган хорижий олий таълим муассасаларида PhD илмий даражасига эга бўлган профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш.


хорижий

профессор-

ўқитувчилар

сони


1

5

12

15

25

40

19.

Ёш олим ва педагогларни етакчи хорижий олий таълим муассасаларида турли хил халқаро жамғармалар ва грантлар орқали малакасини ошириш ҳамда стажировкага юбориш.


стажировка

ва малака

оширишга

юбориладиган

ёш олим ва

педагоглар

сони


5

10

12

15

18

20

20.

Халқаро симпозиум ва конференцияларда профессор-ўқитувчиларнинг иштирокини таъминлаш.


жалб

этиладиган

профессор-

ўқитувчилар

сони


6

10

15

18

25

30

V. ИНСТИТУТ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

21.

Аудиторияларни видеокузатув камералари билан жиҳозлаш.


фоиз

(умумий

аудитория

фондига

нисбатан)


-

80

100

100

100

100

22.

Аудиторияларни замонавий мультимедиа воситалари билан жиҳозлаш.


фоиз

(умумий

аудитория

фондига

нисбатан)


50

65

75

100

100

100

23.

Ўқув ва бошқарув биноларини юқори тезликдаги симсиз Интернет жаҳон ахборот (Wi-Fi) тармоғи билан таъминлаш.


фоиз

қув ва

бошқарув

бинолари

умумий

майдонига

нисбатан)


17

50

85

100

100

100

             

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 14 апрель












































Время: 0.0656
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск