ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2021 й. 206-сон "Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи ва Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2021 й.

N 206




БЕРДАҚ НОМИДАГИ ҚОРАҚАЛПОҚ АДАБИЁТИ

ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ ВА МАҲМУДХЎЖА

БЕҲБУДИЙ УЙ-МУЗЕЙИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Қорақалпоқ халқининг атоқли шоири ва адиби Бердақ ҳамда улуғ аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг номини абадийлаштириш, уларнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика маънавият ва маърифат марказининг:

Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейини (кейинги ўринларда - музей) давлат муассасаси шаклида;

Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейини (кейинги ўринларда - уй-музей) "Самарқанд" давлат музей-қўриқхонаси филиали сифатида ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Нукус шаҳар, Ч.Абдиров кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлари мол-мулки ва бошқа моддий бойликлари билан биргаликда бир ой муддатда музейга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилишини таъминласин.


3. Самарқанд вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Маданият вазирлиги билан биргаликда Самарқанд шаҳар, Мирсаид Барака кўчаси, 47-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар (кейинги ўринларда - объект) "Самарқанд" давлат музей-қўриқхонасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин берилишини;

объектга уй-музей текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини;

Самарқанд шаҳар, Спитамен кўчаси, 157а-уй манзилидаги бино ва иншоотлар (собиқ банк биноси) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилишини таъминласин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Самарқанд вилояти ҳокимлиги:

а) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда музей низоми ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

музей ва уй-музейнинг штатлар жадвали белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши ҳамда улар малакали кадрлар билан тўлдирилишини;

музей ва уй-музейга замонавий интерфаол ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини;

музей ва уй-музейда маданий-маърифий тадбирлар, тегишлича Бердақ ва Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар ташкил этилишини таъминласин;

б) Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда музей ва уй-музейга сайёҳларни кенг жалб этсин.


5. Қуйидагилар музейни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджети маблағлари;

ўз фаолиятидан тушадиган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Белгилаб қўйилсинки:

а) музей фаолиятини ташкил этиш ва сақлаш харажатларини молиялаштириш 2021 йилда Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади, 2022 йилдан бошлаб эса Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджети параметрларида назарда тутилади;

б) уй-музей биносини таъмирлаш, жиҳозлаш ва ҳудудини ободонлаштириш, музей экспозициясини яратиш билан боғлиқ харажатлар - Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига;

уй-музейни сақлаш харажатлари - Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети маблағлари, музейнинг ўз даромадлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;

в) музей ва уй-музейга штат бирликларини ажратиш ҳамда ходимларга иш ҳақи тўлаш - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги музейлар учун белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда музей ва уй-музей экспозициясини музей ашёлари билан тўлдириш чораларини кўрсин.


8. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларига музей ва уй-музей фаолиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов, маданият вазири О.А. Назарбеков, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев, Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 13 апрелдаги

206-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарорида:


а) 2-илова (2017-2027 йилларда янги ташкил этиладиган давлат музейлари рўйхати)га:


1-позициядан сўнг қуйидаги мазмундаги 1-1-позиция қўшилсин:

"

1-1.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи


Нукус шаҳри

";

4-позициядан сўнг қуйидаги мазмундаги 4-1-позиция қўшилсин:

"

4-1.

Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи ("Самарқанд" давлат музей-қўриқхонаси филиали сифатида)


Самарқанд шаҳри

";

б) 4-илова (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган музейлар, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхати)нинг "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан молиялаштириладиган музейлар" бўлимига:


2-позициясидан сўнг қуйидаги мазмундаги 2-1-позиция қўшилсин:

"

2-1.

Бердақ номидаги Қоракалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи


Нукус шаҳри

";

10-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

10.

"Самарқанд" давлат музей-қўриқхонаси ҳамда унинг қуйидаги бўлим ва филиаллари:


Самарқанд шаҳри



Иштихон туман тарихи музейи


Иштихон шаҳри



Каттақўрғон шаҳар тарихи музейи


Каттақўрғон шаҳри



Мирзо Улуғбек музейи-мажмуаси


Самарқанд шаҳри



Пахтачи туман тарихи музейи


Пахтачи тумани



Садриддин Айний ёдгорлик уй-музейи


Самарқанд шаҳри



Самарқанд вилоят ўлкашунослик музейи


Самарқанд шаҳри



Самарқанд шаҳар тарихи "Афросиёб" музейи


Самарқанд шаҳри



Ўзбекистон Маданияти тарихи давлат музейи


Самарқанд шаҳри



Эргаш Жуманбулбул ўғли ёдгорлиги музейи


Қўшработ тумани



Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи


Самарқанд шаҳри

".

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 264-сон қарори билан тасдиқланган Маданият марказлари тўғрисида намунавий низомнинг 30-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"30. Марказлар мулкдор ёки у вакил қилган шахс томонидан ёхуд ваколатли органнинг фармойиши асосида ташкил этилади ва тугатилади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 апрелдаги 329-сон қарори билан тасдиқланган Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларида, қоида тариқасида, театр ва концерт-томоша муассасасининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, бадиий раҳбарлари, режиссёрлари, таниқли ижодкорлар, маданият ходимлари, олимлар, мутахассислар, маданият ташкилотлари ассоциацияларининг (уюшмаларининг) вакилларидан иборат бўлган Бадиий кенгаш тўғрисидаги низомни ва унинг таркибини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига киритиш";


б) 29-банднинг биринчи-учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"29. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган Бадиий кенгаш ташкил этилади, унинг низоми ва таркиби Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда камида уч йилда бир марта янгилаб турилади.

Бадиий кенгаш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг буйруғи билан тасдиқланган низом асосида иш юритади.

Бадиий кенгашга директор раислик қилади. Бадиий кенгаш 9 - 17 нафар аъзодан иборат бўлади, унинг аъзолари театр ва концерт-томоша муассасасининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, бадиий раҳбарлари, режиссёрлари, таниқли ижодкорлар, маданият ходимлари, олимлар, мутахассислар, маданият ташкилотлари ассоциацияларининг (уюшмаларининг) вакилларидан иборат бўлади";


в) 30-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Бадиий кенгаш тўғрисидаги низом талабларини бажармаган тақдирда".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 13 апрель
















































Время: 0.0331
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск