ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет процесси. Макроиқтисодий кўрсаткичлар. Моддий баланслар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2021 й. ПҚ-5072-сон "Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2021 й.

N ПҚ-5072



БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИДА

ФУҚАРОЛАРНИНГ ФАОЛ ИШТИРОКИНИ

ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Давлат бюджетининг шаклланиши ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнига аҳолини фаол жалб этиш ҳамда жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг:

2021 йил май ойидан бошлаб иловага мувофиқ туман (шаҳар)ларда, 2022 йил 1 январдан эътиборан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича янги тартибни босқичма-босқич жорий этиш;

2021 йил 1 июлдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдорини 10 фоиздан 30 фоизга ошириш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда мазкур қарор иловасига мувофиқ танлаб олинган туман (шаҳар)лар бюджетларига қўшимча равишда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан 92,7 миллиард сўм маблағ ажратилишини таъминласин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

мазкур қарорнинг 1-бандида белгиланган босқичларни инобатга олган ҳолда туман (шаҳар) бюджетлари тасдиқланган харажатларининг 5 фоизи, бироқ камида 6 миллиард сўм миқдордаги маблағлар жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади;

туман ва шаҳар бюджетлари қўшимча маблағларининг камида 30 фоиз қисми ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида шаклланган қўшимча маблағларнинг 30 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади;

жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган маблағлар туман (шаҳар) ҳокимликларида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклида очиладиган "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси" шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади ва ушбу маблағларнинг бошқа мақсадларга ишлатилиши қатъиян тақиқланади.


4. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Олий Мажлис Сенатига туман (шаҳар)лар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш учун киритсин.

Ушбу намунавий низом асосида туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари икки ҳафта муддатда:

ҳар бир туман ва шаҳарнинг алоҳида хусусиятидан келиб чиқиб, туман (шаҳар)лар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартибини назарда тутувчи қарор лойиҳасини;

халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларининг масъул ходимларидан иборат Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссия таркибини тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига тасдиқлаш учун киритсин.


5. Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якунлари бўйича кейинги ойнинг 25 санасидан кечиктирмай ўзларининг расмий веб-сайтларига ва "Очиқ бюджет" порталига жойлаштирсин.

Туман ва шаҳарлар ҳокимларига жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга бюджет маблағларининг ўз вақтида ажратилиши ва уларнинг амалга оширилиши жараёнини ёритиб бориш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


6. Молия вазирлигига қуйидаги вазифалар юклатилсин:

жамоатчилик фикри асосида амалга ошириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган маблағларни шакллантириш тартибини такомиллаштириш;

жамоатчилик фикри асосида амалга ошириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган маблағларнинг шакллантирилиши ва сарфланиши юзасидан ўқув-семинар ва тренинглар ташкил этиш, мазкур жараённинг моҳиятини акс эттирувчи ўқув материалларини тайёрлаш;

жамоатчилик фикри асосида молиялаштириладиган тадбирларга йўналтириладиган маблағларнинг шаклланиш ва сарфланиш жараёнлари мониторингини юритиш;

"Очиқ бюджет" порталида жамоатчилик томонидан таклиф қолдириш ва овоз бериш жараёнини услубий, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда бошқариш.


7. Молия вазирлиги:

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 ноябрга қадар халқаро экспертларни жалб этган ҳолда фуқаролар иштирокидаги ташаббусли бюджетлаштиришни такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда жойларда аҳоли ўртасида ташаббусли бюджетлаштиришни амалга ошириш механизмини, унинг моҳиятини кенг ёритиш мақсадида методик ҳамда ўқув материаллари тайёрланиши ва тарқатилишини таъминласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, молия вазири Т.А. Ишметов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 13 апрелдаги

ПҚ-5072-сон қарорига

ИЛОВА



2021 йил майдан бошлаб бюджет

харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик

фикри асосида белгиланган тадбирларни

молиялаштиришга йўналтириладиган

туман (шаҳар)лар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд номи

Туман (шаҳар)лар номи

Қўшимча ажратиладиган маблағ

(млн сўм)

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Кегейли тумани

3 429

2.

Андижон вилояти

Асака тумани

10 052

3.

Бухоро вилояти

Ғиждувон тумани

9 754

4.

Жиззах вилояти

Дўстлик тумани

2 995

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши тумани

6 992

6.

Навоий вилояти

Хатирчи тумани

7 662

7.

Наманган вилояти

Чуст тумани

8 204

8.

Самарқанд вилояти

Булунғур тумани

6 167

9.

Сурхондарё вилояти

Олтинсой тумани

7 165

10.

Сирдарё вилояти

Ховос тумани

3 825

11.

Тошкент вилояти

Қуйи Чирчиқ тумани

3 913

12.

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри

10 394

13.

Хоразм вилояти

Хонқа тумани

6 507

14.

Тошкент шаҳри

Учтепа тумани

5 622


Жами


92 681

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 14 апрель


"Халқ сўзи", 2021 йил 14 апрель






























Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск