ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беришнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 13.04.2021 й. 209-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 13 апрелдаги

209-сон қарорига

1-ИЛОВА



Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл

(даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш

харажатларини тўлиқ қоплаб беришнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - имтиҳон топшириш пайтида ўттиз бир ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган, имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилишни сўраб белгиланган тартибда мурожаат қилган жисмоний шахс (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили);


имтиҳон топшириш харажати - имтиҳонни ташкил этиш ваколатига эга хорижий ташкилотлар томонидан белгиланган Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи расмий тўлов миқдори;


имтиҳон харажатини қоплаб берувчи - Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги;


компенсация - имтиҳон топшириш харажатини қоплаб берувчи томонидан ариза берувчига қоплаб бериладиган, масъул ваколатли хорижий ташкилот томонидан Ўзбекистон Республикаси учун белгиланган имтиҳон топшириш харажати суммаси (мазкур компенсация масъул ваколатли хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатли вакили томонидан белгиланадиган имтиҳон топшириш билан боғлиқ қўшимча тўловларни ўз ичига олмайди);


масъул ваколатли ташкилот - имтиҳонни ташкил этишга ваколатли хорижий ташкилот ёки унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатли вакили бўлган юридик шахс;


махсус сертификат - масъул ваколатли ташкилотлар томонидан бериладиган, махсус серия рақамига эга, имтиҳон натижасини тасдиқловчи расмий ҳужжат;


верификация - ариза берувчи томонидан тақдим этилган махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини масъул ваколатли ташкилотнинг электрон тизими орқали текшириш.


3. Имтиҳон бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишда қуйидагилар иштирок этади:

а) давлат хизматлари марказлари ариза берувчи келиб мурожаат этганда унинг номидан сўровномани тўлдириб Ёшлар ишлари агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) юборади;

б) Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик):

махсус сертификатни верификациядан ўтказади ёки махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини масъул ваколатли хорижий ташкилот орқали тасдиқлатиб олади;

ҳақиқийлиги тасдиқланган махсус сертификат эгаси бўлган ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрни ва унга мувофиқ компенсация маблағларини Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат "Халқ банки"нинг (кейинги ўринларда - Халқ банки) ҳисобварағига ўтказади ва хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС хабар юборади;

в) Халқ банки филиали ариза берувчининг компенсация пулини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлаган ҳолда унинг хоҳишига кўра ушбу компенсациянинг нақд ёки нақд пулсиз шаклда тўланишини амалга оширади.

Ариза берувчига СМС хабар юбориш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан қопланади.


4. Давлат хизматлари марказлари, Ёшлар ишлари агентлиги ва Халқ банки (кейинги ўринларда - ваколатли органлар) ўртасидаги электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида ахборот алмашинуви Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


5. Компенсация тўлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

Бунда ариза берувчи исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


6. Ариза берувчининг мурожаатига асосан давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда илова қилади:

а) имтиҳон топшириш харажати тўланганини тасдиқловчи тўлов квитанцияси (pdf форматда);

б) махсус сертификат (pdf форматда).

Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг хаққонийлигига ариза берувчи масъул ҳисобланади.


7. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

8. Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

9. Давлат хизматини кўрсатиш бепул амалга оширилади.


10. Ариза берувчи томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизмати кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.


12. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда, автоматик тарзда Ёшлар ишлари агентлигига электрон шаклда юборилади.


13. Қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда, ариза берувчига мазкур Регламентда назарда тутилган компенсация тўлаб берилади:

имтиҳонларнинг бири ёки бир нечтаси бўйича имтиҳон топшириш харажати компенcация қилиниши учун тўпланиши лозим бўлган юқори балл (даража)нинг минимал кўрсаткичи ёки ундан юқори натижа қайд этилганда;

махсус сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун ўтмасдан компенсация тўлашни сўраб ушбу Регламентда белгиланган тартибда мурожаат қилганда;

махсус сертификатда кўрсатилган имтиҳон натижасининг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тасдиқланганда.


14. ЯИДХПдаги электрон сўровномада тўлдирилган ариза берувчининг маълумотлари ушбу Регламентнинг 13-банди иккинчи-учинчи хатбошиларида белгиланган шартларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги автоматик тарзда аниқланади.


15. Мурожаат қилиш жараёнида ариза берувчи компенсацияни олиш учун ўзига қулай ҳудуддаги Халқ банки филиалини танлайди.


16. Ёшлар ишлари агентлиги ариза берувчининг мурожаати ЯИДХП орқали тушган пайтдан бошлаб 15 календарь кун мобайнида махсус сертификатни верификациядан ўтказади.

Агар махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлашнинг имкони бўлмаса, Ёшлар ишлари агентлиги имтиҳон ташкил этишга масъул ваколатли ташкилотга махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини сўраб сўров юборади. Бунда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан юборилган сўровнинг электрон шакли (pdf форматда) идоралараро электрон тизимга жойлаштирилганда, махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлатиш муддати 30 календарь кунга узайтирилади.


17. Қуйидаги ҳолатларда:

верификация ёки ваколатли хорижий ташкилотга юборилган сўров натижасига кўра махсус сертификатнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда;

ваколатли хорижий ташкилотга юборилган сўровга жавоб олинмаганда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш рад этилади ва компенсация тўланмайди.


18. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан масъул ваколатли ташкилотга юборилган сўровга 30 кун муддатда жавоб олинмаганда, шунингдек, махсус сертификатнинг ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслиги ҳақида кечикиб жавоб олинганда, Ёшлар ишлари агентлиги бу ҳақда СМС юбориш орқали ариза берувчини хабардор қилади.

Бунда махсус сертификат ҳақиқийлиги масъул ваколатли ташкилот томонидан 30 кун муддат ўтиб тасдиқланганда, ариза берувчи мазкур Регламент талабларига мувофиқ такроран мурожаат этмасдан унга компенсация тўлаб берилади.


19. Муқаддам имтиҳонларнинг бир тури бўйича имтиҳон топшириш харажати компенсациясини олган ариза берувчига имтиҳонларнинг айнан шу тури бўйича такроран топширилган имтиҳон харажати қопланмайди.

Муқаддам имтиҳонларнинг бир тури бўйича имтиҳон топшириш харажати компенсациясини олган ариза берувчи имтиҳонларнинг бошқа тури бўйича минимал кўрсаткич ёки ундан юқори натижа қайд этса, унга ушбу Регламент талабларига мувофиқ компенсация тўлаб берилади.


20. Ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларнинг имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилишни сўраб ушбу фуқароларнинг қонуний вакиллари мурожаат қилишлари мумкин.

Бунда компенсация ушбу Регламент талабларига мувофиқ ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларнинг қонуний вакилларига тўлаб берилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан молиялаштирилган санадан бошлаб 180 кун мобайнида Халқ банкининг тегишли филиалидан ариза берувчилар томонидан талаб қилиб олинмаган маблағлар Халқ банкининг тегишли филиали томонидан бундай ариза берувчиларнинг рўйхатини илова қилган ҳолда Ёшлар ишлари агентлигига қайтарилади.


22. Ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши лозим.


23. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий мониторингни амалга оширади.

24. Ариза берувчи ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


25. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Компенсация тўлаб бериш бўйича

давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати



1-босқич

Ариза берувчи


  

Ариза берувчи (ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг қонуний вакили томонидан мурожаат қилинади) исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш (мустақил равишда сўровнома шаклини тўлдириш) учун рўйхатдан ўтиб мурожаат қолдиради.


Махсус сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун мобайнида







2-босқич

1) Давлат хизматлари маркази


2) ЯИДХП


Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади.


1. 10 дақиқа ичида


2. Автоматик тарзда







3-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги


1. Махсус сертификатни верификациядан ўтказади.



1. Маълумотлар тушганидан сўнг 15 кунда.



2. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаса, махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб ваколатли хорижий ташкилотга сўров юборади.



2. Маълумотлар тушганидан сўнг 30 кунда.


3. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланганда (қанча муддатда тасдиқланганидан қатъи назар), махсус сертификат эгаси бўлган ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрга мувофиқ компенсация маблағларини Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат "Халқ банки"нинг (кейинги ўринларда - Халқ банки) ҳисобварағига молиялаштиради ва хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС хабар юборади.



3. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқлангандан сўнг 15 кун мобайнида.


4. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганда бу ҳақида идоралараро электрон тизимга маълумот киритади ва ариза берувчига СМС хабар юборади.



4. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганда бир иш куни мобайнида.








4-босқич

Халқ банки

филиали


Ариза берувчининг компенсация пулини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлаган ҳолда ушбу компенсация тўловини амалга оширади.


Хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС хабар юборилгандан сўнг банкка мурожаат қилинганда.

         





Маъмурий регламентига

2-ИЛОВА



Компенсация олиш бўйича давлат

хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

Ариза т/р


Қабул қилиш санаси


Қабул қилган шахс


Компенсация олиш учун

Халқ банки филиали


-


-

-

-

I. Ариза берувчи ҳақида маълумот:

1.1. Ф.И.О.:


-

1.2. Туғилган санаси:


кун/ой/йил


1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) (мавжуд бўлса):


-

1.4. Телефон рақами:


-

1.5. Электрон почта манзили:


-

1.6. Яшаш жойи:


Туман (шаҳар), вилоят, республика


II. Ўн олти ёшга тўлмаган шахс ва унинг қонуний вакили ҳақидаги маълумотлар:

2.1.1. Ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг Ф.И.О.:


-

2.1.2. Туғилган санаси:


йил/кун/ой

2.1.3. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома рақами:



2.2.1. Боланинг қонуний вакили Ф.И.О.:


-

2.2.2. Шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР):


-

2.2.3. Телефон рақами:


-

2.2.4. Электрон почта манзили:


-

2.2.5. Яшаш жойи:


Туман (шаҳар), вилоят, республика


III. Имтиҳон ҳақидаги маълумотлар

3.1. Имтиҳон тури


3.2. Имтиҳон топшириш харажати суммаси


3.3. Сертификат N


3.4. Қайд этилган балл/даража


(танланади)


(имтиҳон турига қараб автоматик ҳисобланади)


-


-

3.5. Сертификат нусхаси

(илова қилинади)


3.6. Чек/шартнома нусхаси (илова қилинади)


3.7. Тест топширилган сана


3.8. Масъул ваколатли ташкилот (имтиҳон олувчи марказ) коди/номи


-


-

-

-

               


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 13 апрель










































Время: 0.0318
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск