ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Алоҳида операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби / Камомадлар ва ортиқча мол-мулк ҳисоби. Балансдан чиқариш /

Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисида Низом (Янги таҳрирда) (АВ томонидан 29.08.2004 й. 1401-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлигининг 16.08.2004 й. 101-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 29 августда 1401-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирининг

2004 йил 16 августдаги

101-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Асосий воситалар қийматини балансдан

чиқариш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

(Янги таҳрирда)


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон "Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари - "Асосий воситалар" 5-сон БҲМС (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) ва "Ижара ҳисоби" 6-сон БҲМСга (рўйхат рақами 1946, 2009 йил 24 апрель) мувофиқ, асосий воситалар қийматини балансдан ҳисобдан чиқариш бухгалтерия ҳисобининг ягона услубий асосини белгилайди.

1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча корхона ва ташкилотларга (банклар ва кредит ташкилотларидан ташқари) татбиқ этилади.

2. Асосий воситалар қиймати балансдан:

а) тугатиш;

б) сотиш;

в) айирбошлаш;

г) бепул (текинга) бериш;

д) устав капиталига таъсисчи улуши кўринишида бериш;

е) молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича бериш*;

ж) камомад ёки талафот аниқланиши;

з) иштирокчининг юридик шахс иштирокчилари таркибидан чиқишида асосий воситалар билан ҳисоб-китоб қилиш натижасида ҳисобдан чиқарилади.


3. Асосий воситалар объектларининг чиқиб кетиши- дан кўрилган молиявий натижани (фойда ёки зарарни) аниқлашда илгари қайта баҳоланган асосий воситалар объектларини қўшимча баҳолаш суммасининг қолдиғи, яъни аввалги қўшимча баҳолаш суммаларининг асосий воситалар ушбу объектининг аввалги арзонлаштирилган суммасидан ошиб кетган қисми асосий воситаларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олиш ҳисобварағи кредитига киритилади, айни вақтда "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" 8510-ҳисобварағи бўйича резерв капитали камаяди.

4. "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" 8510-ҳисобварағида ҳисобга олинадиган асосий воситаларни қайта баҳолаш натижалари (сальдо)дан фойдаланилганда, яъни аввалги қўшимча баҳолашлар суммалари ушбу асосий воситаларнинг аввалги камайтиришлар суммасидан ошиб кетишида мол-мулкни хусусийлаштириш жараёнида вужудга келган гудвилл суммасини (фирма нархини) камайтириш (ҳисобдан чиқариш) учун хусусийлаштириш жараёнида вужудга келган гудвилл қийматини (фирма нархини) сўндиришга йўналтирилган қўшимча баҳолаш суммаси (сальдо) тўғрисида асосий воситаларни ҳисобга олиш бўйича ҳужжатларга (регистрларга) белги қўйилади.

Бунда асосий воситаларнинг ҳар бир объекти бўйича гудвилл қиймати (фирма нархи)ни сўндириш учун йўналтирилган қўшимча баҳолаш суммалари (сальдо) асосий воситаларнинг ҳар бир объектини қўшимча баҳолаш суммасини (сальдони) тегишли коэффициентга кўпайтириш йўли билан аниқланади. Мазкур коэффициент гудвилл қиймати (фирма нархи)ни сўндириш учун йўналтирилган асосий фондларни қайта баҳолашдан резерв капитали суммасининг гудвилл қиймати (фирма нархи)ни сўндиришгача бўлган асосий фондларни қайта баҳолашдан вужудга келган резерв капитали суммасига нисбати сифатида аниқланади.

Шундай қилиб, қайта баҳолашдан қўшимча баҳолаш суммалари (сальдо) гудвилл қиймати (фирма нархи)ни сўндиришга йўналтирилган асосий воситалар объектларининг чиқиб кетишида асосий фондларни қайта баҳолашда вужудга келган резерв капиталидан асосий воситаларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олиш ҳисобварағи кредитига асосий воситаларнинг мазкур объектини қайта баҳолашдан қўшимча баҳолашнинг сальдо суммасига тенг бўлган гудвилл қиймати (фирма нархи)ни cўндиришга йўналтирилган қўшимча баҳолаш миқдорига камайтирилган суммага ўтказилади.


5. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган сабабларга асосан чиқиб кетган асосий воситалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2003 йил 9 октябрдаги 114-сон буйруғи (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 3-сон, 35-модда) билан тасдиқланган "Асосий воситалар" (5-сон БҲМС), Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти кучга киргунга қадар, "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" 8510-ҳисобварағида ҳисобга олинган асосий воситалар чиқиб кетган объектларининг қайта баҳолаш натижалари (сальдо), яъни аввалги қўшимча баҳолаш суммаларининг ушбу асосий воситаларнинг аввалги арзонлаштирилган суммасидан ошиб кетиши "Резерв капитал" 8520-ҳисобварағига ўтказилади.

Шу муносабат билан корхоналар ва ташкилотлар "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" 8510-ҳисобварағида ҳисобга олинадиган қайта баҳолаш натижаларини (сальдони), яъни аввалги қўшимча баҳолашлар суммаларининг аввалги арзонлаштиришлар суммасидан ошиб кетишини икки қисмга бўлиши керак: балансда ҳисобда турадиган асосий воситалар бўйича қайта баҳолаш натижалари (сальдо) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2003 йил 9 октябрдаги 114-сон буйруғи (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 3-сон, 35-модда) билан тасдиқланган "Асосий воситалар" (5-сон БҲМС) Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти кучга киргунга қадар чиқиб кетган асосий воситалар бўйича натижалар (сальдо).


2-§. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ҚИЙМАТИНИ ТУГАТИШ

МУНОСАБАТИ БИЛАН УЛАРНИ БАЛАНСДАН

ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ

6. Асосий воситалар қиймати қуйидаги ҳолларда уларни тугатиш муносабати билан балансдан ҳисобдан чиқарилиши мумкин:

а) белгиланган хизмат муддати тугаганидан (тўлиқ эскириш ҳисоблаб ёзилганидан) кейин;

б) жисмоний эскириш, ҳалокатлар, табиий офатлар, фойдаланишнинг рисоладаги шарт-шароитларини бузиш оқибатида яроқсиз ҳолга келганлари;

в) маънан эскирганлари**;

г) тегишли давлат органларининг қарорлари бўйича;

д) корхона ва ташкилотларнинг қурилиши, кенгайтирилиши, реконструкция қилиниши, замонавийлаштирилиши ва техник қайта жиҳозланиши муносабати билан.

Тикланиши мумкин бўлмаган ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган асосий воситалар тугатилиши керак.


7. Асосий воситаларни тугатишни қуйидагилар амалга оширадилар:

а) бюджет ташкилотлари - юқори ташкилот билан келишган ҳолда, юқори ташкилот мавжуд бўлмаганда - қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда;

б) унитар корхоналар томонидан хўжалик юритиш ҳуқуқи билан уларга тегишли бўлган кўчмас асосий воситалар - корхона мол-мулкининг мулкдори розилиги билан, қолган асосий воситалар эса - қонун ҳужжатларига асосан мустақил равишда;

в) тезкор бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат унитар корхоналари томонидан (бундан кейин  давлат корхоналари) корхона муассисининг розилиги билан;

г) бошқа корхона ва ташкилотлар - қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда.


8. Корхона ва ташкилотларда асосий воситаларни тугатиш муносабати билан уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш учун раҳбар (раҳбар ўринбосари) ёки бош муҳандис раислигида комиссия тузилади. Комиссия таркибига корхона ва ташкилотнинг тегишли мутахассислари, бухгалтерия ходимлари ва моддий жавобгар шахслари киритилиши керак. Комиссия корхона ва ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тузилади.


9. Асосий воситаларни тугатиш муносабати билан уларни ҳисобдан чиқариш тўғ

...
Время: 0.1950
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск