ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари / Давлат божи /

Давлат солиқ кўмитасининг 13.03.2021 й. 2021-15-сон, Молия вазирлигининг 12.03.2021 й. 15-сон "Давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 14.04.2021 й. 2760-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.04.2021 й.

N 2760-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ КЎМИТАСИНИНГ

13.03.2021 й.

N 2021-15


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.03.2021 й.

N 15



ҚАРОРИ



"Давлат божини ундирадиган давлат

органлари ва ташкилотлари томонидан давлат

божи тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон "Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2015 йил 31 декабрдаги 2015-36, 113-сон "Давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2760, 2016 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 5-сон,  50-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат божхона қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Ш. Кудбиев

Молия вазири

Т. Ишметов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 14 апрель

































Время: 0.0618
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск