ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.04.2021 й. 218-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 14 апрелдаги

218-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган

мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги

мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг

усулида ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аутсорсинг - Агентлик тизимидаги мактабларнинг соғлом овқатлантиришни ташкил этиш хизматларини шартнома асосида аутсорсерга ўтказиш;


аутсорсер - шартнома асосида буюртмачига аутсорсинг хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти;


буюртмачи - Агентлик.


3. Ўқувчиларнинг соғлом овқатланиши Агентлик тизимидаги таълим муассасаларининг ошхоналарида (кейинги ўринларда - ошхона) санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ шарт-шароитлар яратилган ҳолда ташкил этилади.


4. Буюртмачи хизматларини аутсорсинг усулига ўтказишда қуйидаги шартларга риоя қилиши шарт:

аутсорсерни қонун ҳужжатлари талаблари асосида танлаб олиш;

аутсорсерга ўтказиладиган ишлар (хизматлар) сифатини юқори даражада сақлаб қолиш ва талаб қилиш;

буюртмачининг аутсорсерга бериладиган ишлар (хизматлар)ни бажариш билан банд бўлган ходимлари штат бирликларини қисқартириш;

таълим муассасаси хизматларни аутсорсерга ўтказишда уларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш ва хўжалик фаолияти харажатларини қисқартириш, фаолиятининг асосий бўлмаган турларини ривожлантириш ҳамда аутсорсерга берилган ишлар (хизматлар)нинг сифатини ошириш.


5. Аутсорсер ходимлари буюртмачининг тегишли ҳудудига олдиндан тақдим этилган рўйхат асосида белгиланган тартибда киради ҳамда мактаб биносида ҳаракатланади.


6. Ўқувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этиш учун тегишли мактаб раҳбари ҳамда аутсорсер ташкилоти масъул ҳисобланади.



2-БОБ. АУТСОРСИНГ УСУЛИДА СОҒЛОМ

ОВҚАТЛАНТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


7. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида белгиланган озиқ-овқат маҳсулотлари асосида амалга оширилади.


8. Ўқувчиларни соғлом овқатлантириш, белгиланган санитария қоидалари, нормалари, гигиена нормативлари ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рационал кунлик овқатланиш меъёрлари асосида аутсорсер томонидан тузилган ҳолда бир ойлик таомномалар режаси асосида ташкил қилинади.


9. Аутсорсер харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигига, ошхоналар ходимлари томонидан таом тайёрлаш технологияси қоидаларига риоя қилинишига, ошпазларнинг ҳар уч йилда бир марта малака оширишига, тиббий кўрикдан ўтган ҳолда ишга қўйилишига шахсан масъул ҳисобланади.



3-БОБ. АУТСОРСИНГ УСУЛИДА СОҒЛОМ

ОВҚАТЛАНТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Ўқувчилар ётоқхонаси мавжуд мактабларда беш маҳал, ётоқхонаси мавжуд бўлмаганларида икки маҳал овқатлантирилади.


11. Ётоқхонада шанба, якшанба ва байрам кунларида қолган ўқувчиларни овқатлантириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон қарорига мувофиқ, давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатидан ташқари барча ҳолларда аутсорсерни танлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича аутсорсер энг яхши таклифларни тақдим этган талабгорлар орасидан танлов комиссияси (кейинги ўринларда - комиссия) томонидан танлаб олинади.

Комиссия танловда иштирок этувчи талабгорнинг мазкур соҳада етарли катта иш тажрибасига (мазкур соҳада камида икки йиллик иш тажрибасига эга, умумий овқатланиш майдони мавжуд бўлган), тегишли молиявий, моддий-техника ва логистика базасига (техника, ишчилар сони ва уларнинг таркиби) эга бўлган талабгорларга устунлик беради.

Буюртмачи томонидан аутсорсерни танлаш мақсадида танлов ўтказиш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


13. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги мактаблар учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий бўлимлари бошлиқлари комиссия раиси ҳисобланади ҳамда комиссия таркибини ҳар йил учун алоҳида тасдиқлайди.

Тошкент шаҳридаги мактаблар учун Агентлик директори ўринбосари комиссия раиси ҳисобланади ва комиссия таркибини ҳар йил учун алоҳида тасдиқлайди.

Комиссия таркиби тоқ сонли аъзолардан иборат бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, ҳудудларда тегишлича уларнинг ҳудудий бошқармаларининг 2 нафар ходимлари ҳамда Агентлик марказий аппаратининг 1 нафар ходимидан ташкил топади.

14. Комиссия аутсорсинг хизматлари кўрсатилиши юзасидан доимий мониторинг олиб боради, жумладан, ўқувчилар ўртасида ҳар ойда бир марта сўровномалар ўтказади.

Комиссия мониторинг натижаларидан келиб чиқиб, буюртмачи ва аутсорсерга тегишли таклиф ва тавсиялар киритади.


15. Мактабларда ўқувчиларни аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан танлов бўйича, маблағларнинг иқтисодий самарали сарфланиши тамойиллари асосида ўтказилади.


16. Танлов (тендер) ўтказиш бўйича эълонлар ва қўйиладиган умумий талаблар Агентликнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштирилади.


17. Танловда (тендерда) ғолиб чиққан аутсорсер билан мактабларда аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш хизматини кўрсатиш бўйича тегишли шартномалар Агентлик томонидан ишлаб чиқилган, Агентликнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига махсус бўлимига жойлаштирилган намунавий шакл асосида белгиланган тартибда тузилади.


18. Комиссия аутсорсер фаолияти юзасидан алоҳида мониторинг олиб боради. Шунингдек, фаолияти натижаларига кўра, аутсорсерни "инсофли ижрочи" ёки "инсофсиз ижрочи" рўйхатига киритиш ҳуқуқига эга.


19. Аутсорсер талабгорларига нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:

юридик шахс бўлиши;

умумий овқатланиш хизматида камида икки йиллик тажрибага эга бўлиши;

аутсорсинг хизматлари бўйича камида уч ойлик шартнома суммасига тенг айланма маблағларининг мавжудлиги;

танловда (тендерда) қатнашиш учун ариза берилган кундан камида бир ой олдин тегишли ташкилотлардан солиқ қарздорлиги, тўловлар, бошқа мажбурий тўловлар ва молиявий санкцияларнинг мавжуд эмаслиги;

тўғри овқатланишни ташкил этиш юзасидан таомлар тайёрлаш технологияси бўйича камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислар (муҳандис-технолог, диетолог, гастроэнтеролог, аллерголог, терапевт врач, ошпазлар) малака разрядлари кўрсатиши;

мактаб томонидан белгиланган техник вазифалар асосида аутсорсинг усулида мактабда соғлом овқатлантиришни ташкил этиш лойиҳасини индивидуал режа асосида ишлаб чиқиб, тақдимотини (имкониятдан келиб чиқиб, тайёр таомларини ҳам кўрсатиши мумкин) ўтказиши;

тақдимотда ўқувчиларнинг ёши, жинси, физиологик ҳолати бўйича турли гуруҳлар учун овқатланишнинг мақбул меъёрларини кўрсатиши.



4-БОБ. АУТСОРСЕРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


20. Аутсорсер қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фойдаланиладиган коммунал хизматлар қиймати белгиланган лимит ва мактабга ажратилган бюджет маблағлари доирасида қопланишини талаб қилиш;

ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўловни ноль ставка бўйича олиш;

ижара шартномаси доирасида бино ва иншоатларни ички ва ташқи қисмида техник жиҳатдан жиҳозлаш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

кўрсатилган хизматлар учун тўловни шартномада белгиланган миқдор ва муддатда талаб қилиш;

соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича шартномада кўрсатилган хизматлар учун ушбу Низом қоидаларига мувофиқ 30 фоизгача устама ҳақини олиш;

хизматлар таннархини ўзгариши муносабати билан шартномага ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқиш;

кўрсатилган хизматлар натижасида фойда олиш;

буюртмачидан шартнома шартларининг бажарилишини талаб қилиш;

аутсорсер бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


21. Аутсорсер қуйидагиларга мажбур:

мактаб ошхоналарида ўз фаолиятини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ амалга ошириш;

ўқувчиларни соғлом овқатлантириш хизматини мактаб ошхонасининг ўзида тўлиқ ва сифатли ташкил этиш;

санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига амал қилинишини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш;

таомномалар, тайёр таомларнинг вазни, таркибидаги маҳсулотлар миқдорлари, технологик карталарнинг мавжудлигини таъминлаш;

битта ўқувчи учун ойлик сарфланадиган маблағ миқдорини кўрсатиш;

таом тайёрлаш учун сарфланган харажатларни (ошхона ва ошхона жиҳозларини таъмирлаш, ходимлар иш ҳақи, инвентарлар, ошпазлар униформаси, ошхонада ишлатиладиган зарарсизлантириш ва ювиш воситалари, олинадиган соф фойда) қоплаш учун устама миқдорларини кўрсатиш (фоизда);

Агентлик ва мактаблар томонидан аутсорсерга техник вазифалардан, таълим муассасанинг ҳудудий жойлашуви ва ихтисослашувидан келиб чиқиб, бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.



5-БОБ. АУТСОРСЕР ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


22. Комиссия қарори асосида мактаб билан аутсорсер ўртасидаги шартнома бир йилдан уч йилгача бўлган муддатга тузилади.


23. Аутсорсинг хизматларига ҳақ тўлаш миқдори аутсорсер барча харажатларини (солиқлар, ходимларнинг иш ҳақи, транспорт хизматлари ҳамда асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ва бошқаларни) ўз ичига оладиган 30 фоизгача устама ҳақ ҳисобга олинган ҳолда, амалдаги тасдиқланган ўртача бозор нархлари бўйича бир овқатланувчига тегишли контингент учун овқатланишнинг тасдиқланган нормасидан келиб чиқилади.


24. Ўқув йили давомида янгидан синфлар очилганда (ёки ёпилганда), ўқувчилар сони ўзгарганда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан киритилган ўзгартириш ва янгиликлар асосида тасдиқланган ўртача бозор нархлари кескин ўзгарганда, аутсорсер ва мактаб томонидан шартнома бўйича умумий бошланғич сумманинг 10 фоизидан ошмаган миқдорда қўшимча шартнома тузилиши мумкин.


25. Мактабда ўқувчиларни овқатлантириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ёкй мактабнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилганда бюджет харажатлари унга мутаносиб тарзда қисқартирилади ҳамда ўқувчилар учун белгиланган бир кунлик овқатланиш рациони санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ белгиланган нормалардан ошмаган ҳолда ташкил этилади.


26. Бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилмаган харажатлар ҳисоби алоҳида юритилади.


27. Аутсорсерга мактабнинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўлов ноль ставка бўйича белгиланади ҳамда овқатлантиришни ташкил этиш учун истеъмол қилинадиган коммунал хизматлар қиймати мактабга ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида қопланади.


28. Аутсорсер томонидан тайёрлаб берилаётган таомлар сифати, вазни, таркибининг таомномага мувофиқлиги мактаб раҳбари, ҳамшира, тарбиячи ҳамда бошқа ходимлардан иборат (зарур ҳолларда, ота-оналар вакиллари қўшилиши мумкин) комиссия томонидан назорат қилинади ва назорат якунлари мактабнинг тайёр таомлар сифатини назорат қилиш бўйича юритиладиган ва ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ дафтарда ҳар куни қайд қилиб борилади.

Дафтарнинг биринчи саҳифасида комиссияни тасдиқлаш ҳақидаги буйруқдан кўчирма бўлиши, дафтар рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва мактаб раҳбари томонидан сана кўрсатилган ҳолда имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим.


29. Аутсорсер томонидан санитария қоидалари ва меъёрлари бажарилиши ҳолатининг мониторингини олиб бориш ҳамда кунлик таом тарқатилишидан 15-20 дақиқа олдин синамалар олиш мактаб ҳамшираси зиммасига юкланади.


30. Ўқувчиларни овқатлантириш гуруҳларда ташкил этилганда, тайёр таомлар таомномада белгиланган миқдорларда ва санитария-гигиена талабларига мос равишда бўлишини таъминлашга мактаб раҳбари масъул ҳисобланади.


31. Аутсорсер томонидан соғлом овқатлантиришни ташкил этишда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши, ошхона ходимлари томонидан санитария-гигиена тадбирлари бажарилишини назорат қилиш Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг тегишли ҳудудий бошқармаси томонидан амалга оширилади.


32. Кейинги кунга таомнома режасини тузиш учун мактаб аутсорсерга бир кун олдин соат 16.00 гача бир кун олдинги ўқувчилар сонига нисбатан буюртма тақдим қилади.

Шунингдек, ётоқхонада шанба, якшанба ва байрам кунларида қолган ўқувчиларнинг сони ҳам бир кун олдин тақдим қилинади.


33. Таомнома бир кун олдинги ўқувчилар сонига мутаносиб равишда ҳар бир ўқувчи учун бир кунлик ўртача сарфланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари миқдори ва уларнинг қиймати чиқарилган ҳолда аутсорсер томонидан ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ уч нусхада бир кун олдин соат 18.00 гача тузилади ҳамда мактаб раҳбари билан келишилади. Таомноманинг биринчи нусхаси аутсорсерга, иккинчи нусхаси таълим муассасасига ҳамда учинчи нусхаси ошхонага фойдаланиш учун берилади.


34. Мактаб ҳар ўн кунлик таомномалар бланкаларини ип ўтказиб боғланган ҳолда олдиндан рақамлайди, муҳрлайди ва алоҳида дафтарда рўйхатдан ўтказади.


35. Таомномада тайёр таомлар вазни, нархи, сарфланган маҳсулотлар тури ва уларнинг миқдорлари кўрсатилади.


36. Мактаб ўқувчиларининг хавфсиз овқатланишини таъминлаш мақсадида ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ сифати тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтари аутсорсер томонидан юритилади.


37. Ошхона ва ошхона жиҳозларини таъмирлаш, ходимлар иш ҳақи, ошхона жиҳозлари, ошпазлар униформаси, ошхонада ишлатиладиган зарарсизлантирувчи ва ювиш воситалари билан таъминлаш ишлари аутсорсер томонидан амалга оширилади.


38. Кўрсатилган хизматлар ҳисоб-китоби шартнома ойлик суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан, 85 фоизи ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб, тақдим қилинган ҳисоб-фактураларига асосан амалга оширилади.


39. Аутсорсер ҳар ўн кунда тасдиқланган таомномалар нусхалари ва кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисоб-фактура ҳужжатларини мактаб бухгалтериясига тақдим этади.



6-БОБ. БУЮРТМАЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


40. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

аутсорсинг усулида овқатлантиришни амалга ошириш учун қўйилган талаблар бажарилишини ўрганиш;

тайёр таомлар сифатининг таомномага мувофиқлигини текшириш;

тайёр таомларнинг миқдори, мазаси, таркибидаги маҳсулотларнинг сифати бўйича камчиликларга йўл қуймаслик;

харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, уларда фойдаланиладиган технологик санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини назорат қилиш.

Буюртмачи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


41. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур:

фойдаланиладиган коммунал хизматлар харажатларини белгиланган нормалар асосида мактабга ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаш;

ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари ва мебелларни фойдаланиш учун ноль ставкада топшириш;

кўрсатилган хизматлар учун шартномада белгиланган миқдор ва муддатда тўловни амалга ошириш.

Буюртмачи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


42. Ушбу Низомда назарда тутилган талабларнинг бузилиши буюртмачи ва аутсорсернинг тузилган шартномани белгиланган тартибда бекор қилишига асос бўлади.


43. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни

ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактаблар

томонидан аутсорсерни танлаш ҳамда ўзаро

ҳисоб-китобларни амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Буюртмачи (Агентлик)


Аутсорсингга бериш кўзда тутилган хизматлар турларини танлаш.


Заруратга кўра









2-босқич

Буюртмачи томонидан тузилган харид комиссияси


1. Белгиланган тартибда танлов (тендер) ёки тендер эълон қилиш.


2. Танлов (тендер) ёки тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва энг яхшиларини танлаб олиш.


3. Танлов (тендер) ёки тендер ғолибини аниқлаш ва баённомани расмийлаштириш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган муддатда









3-босқич

мактаблар


1. Танлов (тендер) ёки тендер ғолиби (аутсорсер) билан шартнома тузиш.


2. Аутсорсерга бинолар (хоналар), ускуналар, жиҳозлар, мебеллар ва бошқа моддий воситаларни далолатномага асосан топшириш.


Танлов (тендер) ёки тендер натижаси эълон қилинган кундан эътиборан 10 иш куни давомида









4-босқич

Буюртмачи (мактаблар)


Тегишли ой учун шартнома қийматининг 15 фоизи миқдоридаги маблағни аутсорсернинг ҳисобварағига ўтказиб бериш.


Тегишли ойнинг 3 иш куни давомида









5-босқич

Аутсорсер


Буюртмачи билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун амалда кўрсатилган хизматлар ҳисоб-фактурасини (бажарилган ишлар далолатномаларини) ҳамда бошқа асословчи хужжатларни тақдим этиш.


Тегишли ойнинг ҳар 10 иш кунида









6-босқич

Буюртмачи (мактаблар)


1. Асословчи ҳужжатларни (ҳисоб-фактуралар, бажарилган ишлар далолатномалари) таққослаш.


2. Тузилган шартнома шартларига мувофиқ тасдиқланган ҳисоб-фактура ва бажарилган ишлар далолатномаларига асосан қолган 85 фоиз суммани тўлаш.


Тасдиқланган кундан бошлаб 5 иш куни давомида



          





Низомга

2-ИЛОВА



Тайёр таомлар сифатини назорат қилиш

бўйича маълумотларни қайд этиш

ДАФТАРИ

      

Тайёр

овқатнинг

номланиши


Баҳоланиши


Синама

олинган

вақт


Тиббиёт

ходимининг

рухсати


Имзо


таомноманинг

бажарилиши


сифати


овқат тайёрлаш

технологиясига

риоя қилинганлиги


20___ йил __________________


Нонушта


Тушлик


Иккинчи тушлик


Кечки овқат


Енгил овқатланиш


20___ йил __________________


Нонушта


Тушлик


Иккинчи тушлик


Кечки овқат


Енгил овқатланиш


       





Низомга

3-ИЛОВА

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

_________ аутсорсер


_________________________

(Ф.И.О.)


____________________ М.Ў.

(имзо)


"КЕЛИШИЛДИ"

_________ мактаб директори


_________________________

(Ф.И.О.)


____________________ М.Ў.

(имзо)

ТАОМНОМА


(20__ йил ________________ _________________ учун)

(сана)                           (ой)


___________-синфлар

Ўқувчилар сони ______ нафар

Таом номи


Бир нафар

ўқувчи учун

таом миқдори


Нон


Чой











Томат


Туз


Нонушта*









































Тушлик









































Иккинчи

тушлик









































Кечки овқат*









































Енгил овқатланиш*









































1 нафар ўқувчи учун















Жами маҳсулот миқдори















Маҳсулот нархи (сўмда)















Сарфланган маблағ миқдори (сўмда)















          

Жами сарфланган маблағ миқдори (сўмда) _____________

Бир нафар ўқувчи учун сарфланган маблағ миқдори (сўмда) _____________


*) ётоқхона мавжуд таълим муассасаларида 5 маҳал таомланадиган таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.

Аутсорсер ходими (бош ошпаз)

(имзо)

(Ф.И.О.)

Мактаб тиббиёт ходими


(имзо)

(Ф.И.О.)

        





Низомга

4-ИЛОВА



Сифати тез бузилувчи озиқ-овқат

маҳсулотларини қайд этиш

ДАФТАРИ

Т/р

Таъминотчи

юридик

шахснинг

номи


Юкхати рақами,

маҳсулот олиб

келинган вақт

ва сана


Сифати тез

бузилувчи

маҳсулотлар

номи


Сифати тез

бузилувчи

маҳсулотлар

миқдори


Сифати

ҳақида

маълумот


Ишлатиш

муддатининг

охирги санаси

ва вақти


Имзо


1.









2.









3.









4.









5.









...









Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 15 апрель











































Время: 0.0388
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск