ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2021 й. 218-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.2021 й.

N 218




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ПРЕЗИДЕНТ, ИЖОД

ВА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАРНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИ ТИЗИМИДАГИ

МАКТАБЛАРДА СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНТИРИШНИ

АУТСОРСИНГ УСУЛИДА ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларда белгиланган санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талабларига асосан соғлом овқатлантиришнинг замонавий усулларини жорий этиш орқали таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, овқатлантириш аутсорсинг шартлари асосида ташкил этиладиган мактабларда:

аутсорсинг шартлари асосида овқатлантиришни ташкил этиш учун аутсорсер томонидан фойдаланиладиган коммунал хизматлар учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигига ажратилган маблағлар доирасида қопланади;

ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўлов "ноль" ставка бўйича белгиланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларда:

бир ой муддатда ўқувчиларнинг физиологик ёшига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларига қўйиладиган талабларни инобатга олган ҳолда, уларни рационал кунлик овқатлантириш меъёрларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, шунингдек, уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослиги, ошхоналар ходимлари томонидан санитария-гигиена тадбирлари бажарилишига қатъий риоя этилишини аниқлаш юзасидан тасдиқланган жадвал асосида ҳар ойда санитария ҳолати ўрганиб борилишини ташкил этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан биргаликда мактабларда ўқувчиларга берилаётган таомлар сифати устидан қатъий назоратни таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарор ижросини таъминлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун 2021 йилда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигига ажратиладиган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири A.M. Хаджибаев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Х.У. Умарова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 15 апрель







































Время: 0.0243
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск