ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.04.2021 й. ПҚ-5076-сон "Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.04.2021 й.

N ПҚ-5076



ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ

УЧУН ПРОФЕССИОНАЛ КАДРЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШНИНГ СИФАТ ЖИҲАТИДАН

ЯНГИ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ички ишлар органлари учун мутахассислар тайёрлашнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш, ходимларнинг малакасига қараб хизмат бўйича ўсишини таъминлаш, шунингдек, куч ва воситаларни самарали бошқаришда раҳбар кадрларнинг интеллектуал ва профессионал салоҳиятини янада ошириш мақсадида:


1. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, Ички ишлар вазирлигининг Академиясида (кейинги ўринларда - Академия) кадрларни тайёрлаш жараёнига бакалавриат ва магистратурани ўз ичига олувчи икки босқичли олий таълим тизими жорий этилсин.

Белгилансинки:

Академиядаги таълим тизими кадрларни мақсадли касбий тайёрлашга қаратилади ҳамда биринчи курсдан бошлаб мутахассислик ва юридик фанларни ўқитиш, жанговар ва жисмоний жиҳатдан тайёрлаш чуқурлаштирилган ҳолда амалга оширилади;

Академиянинг бакалавриат дастури бўйича ўқитиш кундузги ва сиртқи таълим шаклларида ташкил этилади, шунингдек, уларга ўқишга қабул қилиш ички ишлар вазирининг ўринбосари раислигида ташкил этиладиган махсус касбий танлов ва очиқлик мезонлари асосида якка тартибдаги суҳбат орқали амалга оширилади;

Академиянинг магистратура дастури бўйича ўқитиш ички ишлар органлари учун раҳбар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга қаратилади ҳамда иккинчи даражадаги "ташкилий-тактик бошқарув", биринчи даражадаги "ташкилий-стратегик бошқарув" ва "илмий-педагогик фаолият" мутахассисликларида ташкил этилади;

магистратура дастурининг ҳар бир йўналиши бўйича ўқиш муддати бир йилни ташкил этиб, ўқишга кирган ходимлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилади ва магистратуранинг тингловчилар сафига қабул қилиниб, уларга охирги эгаллаб турган лавозими учун белгиланган пул таъминоти сақланади ва муваффақиятли битирганда олий таълимнинг иккинчи босқичини тамомлаганлигини тасдиқловчи диплом берилади;

ички ишлар вазирининг ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарларига бир ойда камида бир маротаба Академия магистратурасида аудитория ўқув машғулотларини бевосита ўтказиш вазифаси юкланади;

биринчи даражали магистратуранинг таълим олувчилари Ички ишлар вазирлиги департамент бошлиқлари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг бевосита мураббийлигида мажбурий тартибда амалиёт (стажировка) ўтайди, шунингдек, магистратура тингловчилари хорижий ҳуқуқ-тартибот идоралари таълим муассасаларининг малака ошириш курсларига юборилади;

Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларининг муқаддам фаолият кўрсатган магистратураси, олий академик курслари ва раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети (олий курслари)ни тамомлаганлик хизматни ўташ масалаларида мазкур қарор билан жорий этилаётган иккинчи даражадаги магистратурага тенглаштирилади.

Академия бошлиғи Р.А.Хатамов зиммасига:

икки босқичли олий таълим тизимини сифатли жорий этиш, ўқув жараёнини энг замонавий педагогик ва ахборот технологиялари асосида ташкил қилиш, профессор-ўқитувчилар таркибининг илмий-педагогик салоҳиятини, шу жумладан уларни хорижий таълим муассасаларида ўқитиш орқали ошириш;

магистратурага қабул жараёнини ўрнатилган мезонларга жавоб берадиган ва ўқиш истагини билдирган ички ишлар органлари ходимлари орасидан, уларнинг тўғридан-тўғри мурожаатига асосан номзодларни очиқ ва холисона танлаб олиш орқали ташкил этиш бўйича шахсий масъулият юклансин.

Ички ишлар вазирлиги (П.Р.Бобожонов) икки ой муддатда Академия магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби ва танлов мезонларини тасдиқласин.

3. Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтига юридик шахс мақоми берилсин ва қуйидагилар унинг фаолияти асосий йўналишлари этиб белгилансин:

ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг барча йўналишлари бўйича сержантлар таркиби ходимларини жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш соҳасида махсус касбий тайёрлаш;

ички ишлар органларининг сафдор ва офицерлар таркибидаги лавозимларига биринчи марта тайинланган ходимларни бошланғич касбий тайёргарлик бўйича ўқув дастурлари асосида ўқитиш;

ички ишлар органларининг барча тоифадаги ходимларини инновацион ахборот ва педагогик технологияларни қўллаган ҳолда, шу жумладан турдош йўналишдаги республика олий таълим муассасалари базасида қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.

Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказлари тугатилиб, уларнинг штат бирликлари ва моддий-техника базаси Малака ошириш институтига ўтказилсин.

Ички ишлар вазири П.Р.Бобожонов:

Малака ошириш институтини тугатилаётган ўқув марказининг Тошкент шаҳар Бектемир туманидаги манзили бўйича жойлаштиришни, унинг бино ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилишни, мақсадли ситуацион-иммитацион полигонларни яратишни ташкил этсин;

ички ишлар органлари ходимларининг хизматдан ажралмаган ҳолда бевосита жойларда малакасини оширишни таъминлаш мақсадида масофавий ва мобиль сайёр курсларни ўтказиш амалиётини жорий этсин.


4. Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти таркибига Академиянинг касбий тайёргарлик факультетини ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетида (кейинги ўринларда - касбий тайёргарлик факультети) беш ойлик дастур бўйича ички ишлар органларининг сержант таркибидаги лавозимларига номзодларни махсус касбий тайёрлаш амалга оширилади;

касбий тайёргарлик факультетига қабул ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган 200 нафаргача бўлган квоталар доирасида танлов асосида амалга оширилади ҳамда таълим олувчиларга ўрнатилган тартибда стипендия тўланади ва моддий таъминот белгиланади;

касбий тайёргарлик факультетини тамомлаган ходимларга "кичик сержант" махсус унвони ҳамда белгиланган намунадаги диплом берилади.

Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультети ва Ички ишлар вазирлиги Махсус тайёргарлик ўқув маркази томонидан ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган тартибда бошланғич касбий тайёргарлик курслари ташкил этилади.

Академия бошлиғи Р.А.Хатамов касбий тайёргарлик факультетининг моддий-техник ва ўқув-методик базаси Малака ошириш институтига тўлиқ ўтказиб берилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси ва Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетидаги таълим йўналишлари (мутахассисликлари) рўйхатлари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими 2021 йил 1 сентябрдан эътиборан жорий этилсин:

ички ишлар органлари раҳбар таркибининг тегишли лавозимларига тайинланиш учун Академия магистратурасининг "Ташкилий-тактик бошқарув" ва "Ташкилий-стратегик бошқарув" мутахассисликларида ўқиш шартлиги;

ходимларга махсус унвонлар берилишининг ҳамда сафдор ва сержантлар таркибидаги ходимлар офицерлик лавозимларига тайинланишининг асосий талабларидан бири сифатида уларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиши зарурлиги.

Белгилансинки:

ички ишлар органларининг узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими 3-иловага мувофиқ тартиб бўйича амалга оширилади;

раҳбар таркибидаги тегишли лавозимларга тайинлаш учун Академиянинг иккинчи даражали магистратура дипломига эга бўлишга оид талаб 2022 йил 1 сентябрдан, биринчи даражали магистратура дипломига эга бўлишга оид талаб эса 2026 йил 1 сентябрдан кучга киради.

Ички ишлар вазири П.Р.Бобожонов хизмат ўташ тизимига жорий этилаётган талабларга сўзсиз риоя этилиши, шунингдек, барча даражадаги раҳбарлар малакасининг доимий ошириб борилишини таъминлаш бўйича шахсан масъул этиб белгилансин.


7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг (кейинги ўринларда - идоравий академик лицейлар) ҳуқуқшунослик фани бўйича идоравий фан олимпиадаси ғолиби бўлган битирувчиларининг Академияга ўқишга қабул қилиниши учун фақат махсус касбий танловдан муваффақиятли ўтишлари етарли ҳисобланади;

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ички ишлар органларининг сержант таркибидаги лавозимларида хизматни ўташ учун фақат олий маълумотга эга бўлган шахслар қабул қилинади;

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ички ишлар органларининг сафдор таркибидаги лавозимларига номзодлар фақат идоравий академик лицейлар, ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари, профилактика инспекторининг ёрдамчилари, шунингдек, олий маълумотга эга ёки сиртқи таълим шакли бўйича таҳсил олаётган шахслар орасидан қабул қилинади;

Академиянинг сиртқи таълим шаклига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати томонидан ҳар йили белгиланадиган қўшимча квота бўйича бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Қуролли Кучларда камида уч йиллик ҳарбий хизмат (хизмат) стажига эга бўлган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин.


8. Академия курсантларининг ўқишда, маънавий-маърифий ва спорт-маданий соҳаларда юқори натижаларга эришишга бўлган интилишларини рағбатлантириш мақсадида Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки баравари миқдорида Жалолиддин Мангуберди номидаги идоравий стипендия таъсис этилсин.

Ички ишлар вазири П.Р.Бобожонов икки ой муддатда:

идоравий стипендия тўғрисидаги низомни тасдиқласин ва унинг ҳар ўқув йили якунига кўра 1 сентябрь куни берилишини таъминласин;

идоравий академик лицейлар ва Ички ишлар вазирлиги Ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг ўқишда юқори натижаларга эришган ўқувчилари учун кўкрак нишонини таъсис этсин.


9. Қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

а) ички ишлар вазирига:

Академия ва Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультетининг таълим йўналишлари (мутахассисликлари) рўйхатларига мавжуд эҳтиёжни инобатга олган ҳолда ўзгартиришлар киритиш;

идоравий академик лицейларнинг иқтидорли ўқувчиларига улар ҳузурида тузиладиган комиссияларнинг тавсияларига кўра, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан индивидуал стипендиялар бериш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда ички ишлар органлари ходимлари (ҳарбий хизматчилари) учун Академиянинг сиртқи таълим шаклига белгиланган қабул квотасининг 50 фоизигача бўлган миқдорда тўлов-контракт асосида қўшимча квота киритиш;

Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан тўлов-контракт асосида ўқитиш маблағлари ҳисобидан бир ўқув йили даврига Академиянинг кафедраларига уларнинг штатлар сонининг 30 фоизигача бўлган миқдорда ўқитувчиларнинг қўшимча штат бирликларини киритиш;

б) ички ишлар вазири ўринбосарларига - Малака ошириш институтида ички ишлар органларининг тегишли раҳбарлари ва ходимлари учун қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича навбатдан ташқари қўшимча ўқув йиғинларини ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш;

в) Академия бошлиғига:

тўлов-контракт асосида ўқитиш маблағлари ҳисобидан ўқув жараёнига шартнома асосида, биринчи навбатда етакчи хорижий таълим муассасаларидан юқори илмий-педагогик маҳоратга эга бўлган малакали мутахассисларни жалб этиш ва меҳнат бозорида амалдаги конъюнктурани инобатга олган ҳолда уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини белгилаш;

ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини амалга оширувчи таълим муассасаларининг ўқитувчи, ҳайдовчи-йўриқчи ва мураббийларини шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малакасини оширишдан тушган маблағлар ҳисобидан Академиянинг моддий-техника ва ўқув базасини ривожлантириш, шунингдек, шартнома асосида ўқув жараёнига педагог кадрлар ва мутахассисларни жалб этиш.

10. Ички ишлар вазирлиги (П.Р.Бобожонов) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Х.Тошкулов) ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда идоравий академик лицейларда юридик фанлар ва жисмоний тайёргарлик бўйича чуқурлаштирилган таълимни назарда тутган ҳолда уларнинг ўқув жараёнини такомиллаштириш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

бир ой муддатда Малака ошириш институтининг фаолиятини юридик шахс сифатида ўрнатилган тартибда ташкил этиш, шунингдек, унинг штатлар жадвали ва моддий-техник таъминоти меъёрларини мазкур қарорни инобатга олган ҳолда тасдиқлаш чораларини кўрсин;

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси олий ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низомни, битирувчиларнинг олий маълумот тўғрисидаги дипломларининг давлат намуналарини тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Академияда ва Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетида мазкур қарор талабларига мувофиқ тўлақонли таълим жараёнини таъминлаш бўйича комплекс ташкилий чораларни кўрсин;

уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Белгилансинки:

Академияда амалдаги ўқув дастурлари бўйича ўқитиш уларнинг муқаддам ўрнатилган тартибда якунлангунига қадар сақланиб қолади;

Академиянинг хизматчилар ҳисобланган бошқарув ва профессор-ўқитувчилар таркибидаги ходимларига аввалги иш жойи бўйича берилган мартаба даражалари учун белгиланган устама ҳақлари (мавжуд бўлса) сақланиб қолади;

Академияда тўлов-контракт асосида ўқитиш маблағлари унинг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига тушади ва ушбу маблағларнинг 30 фоиздан кам бўлмаган қисми таълим жараёнига шартнома асосида малакали мутахассисларни жалб этишга, шунингдек, Академия ходим ва хизматчиларини моддий рағбатлантириш ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилади;

Академияда тўлов-контракт асосида ўқитиш ставкалари ҳар йили ички ишлар вазири томонидан белгиланади;

Академия бакалавриатининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти" таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқитишда хизмат сафари ва автотранспорт харажатлари, кийим-кечак ҳамда озиқ-овқат таъминоти таълим олувчилар ҳисобидан қопланади. Ушбу харажатларнинг миқдори ҳар ўқув йили учун Академия томонидан белгиланади;

мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ички ишлар вазирлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига кўра ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4 ва 5-иловаларга мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


13. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ички ишлар вазири П.Р.Бобожонов белгилансин.

Мазкур қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2021 йил 1 сентябрь ва 2022 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 15 апрелдаги

ПҚ-5076-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги Академиясидаги

таълим йўналишлари (мутахассисликлари)

РЎЙХАТИ

Т/р

         

Йўналиш (мутахассислик) номи

     

Бериладиган

малака

    

Таълим

шакли

   

Таълим

муддати

  

        

I. Бакалавриат

        

1.

Тезкор-қидирув фаолияти


юрист

кундузги

3 йил

2.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти


юрист

кундузги

3 йил

3.

Эксперт-криминалистика фаолияти


юрист

кундузги

3 йил

4.

Жазони ижро этиш фаолияти


юрист

кундузги

3 йил

5.

Пробация фаолияти


юрист-психолог


кундузги

3 йил

6.

Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш


юрист-психолог

кундузги

3 йил

7.

Ташкилий-штаб фаолияти


юрист

кундузги

3 йил

8.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва фош этиш фаолияти


юрист

сиртқи

4 йил / 3 йил*

    

II. Магистратура

       

9.

Ташкилий-тактик бошқарув


II даражали магистр-юрист


кундузги

1 йил

10.

Ташкилий-стратегик бошқарув


I даражали магистр-юрист


кундузги

1 йил

11.

Илмий-педагогик фаолият**


магистр-юрист


кундузги

2 йил

           

*) олий маълумотга эга бўлмаганлар учун - 4 йил, олий маълумотлилар учун - 3 йил.

**) ўқув жараёни 2024/2025 ўқув йилидан бошланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 15 апрелдаги

ПҚ-5076-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик

факультетидаги таълим мутахассисликлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Мутахассислик номи


Бериладиган малака


Таълим шакли


Таълим муддати


1.

Йўл-патруль фаолияти


мутахассис

кундузги

5 ой

2.

Паспорт тизимини таъминлаш


мутахассис

кундузги

5 ой

3.

Жамоат тартибини сақлаш фаолияти

мутахассис

кундузги

5 ой

4.

Жазони ижро этиш фаолияти

мутахассис

кундузги

5 ой

5.

Тарбиявий фаолият


мутахассис

кундузги

5 ой

6.

Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти


мутахассис

кундузги

5 ой

7.

Маъмурий-хўжалик таъминоти


мутахассис

кундузги

5 ой

       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 15 апрелдаги

ПҚ-5076-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ички ишлар органларидаги узлуксиз

ўқув-карьера жараёни тизими

Ўқитиш


Карьера


Таълим муассасаси


Ўқитиш шакли ва муддати


Бериладиган

малака


Тайёрлаш

даражаси


Ўқитиш мақсади


Махсус унвон

бериш


Лавозимга

тайинлаш


САФДОРЛАР ТАРКИБИ

ИИВ Малака ошириш институти

бошланғич тайёргарликнинг кундузги ва сайёр курслари

(3 ойгача)


-

ички ишлар органлари


-

ходим

офицерлик лавозимларига тайинлаш учун кундузги қайта тайёрлаш курслари*

(1 ойгача)


-

маҳалла, туман (шаҳар)


лейтенант


ходим, гуруҳ командири


СЕРЖАНТЛАР ТАРКИБИ

ИИВ Малака ошириш институти


махсус касбий тайёргарлик курсларидаги кундузги таълим

(5 ой)


мутахассис (махсус касбий тайёргарлик)


маҳалла, туман (шаҳар)


кичик сержант

ходим, гуруҳ командири


ИИВ Малака ошириш институти/Махсус тайёргарлик ўқув маркази


офицерлик лавозимларига тайинлаш учун кундузги қайта тайёрлаш курслари*

(1 ойгача)


-

маҳалла, туман (шаҳар)


лейтенант

ходим, гуруҳ командири


кундузги ва сайёр малака ошириш курслари

(3 ҳафтагача)


-

катта сержант


-

ОФИЦЕРЛАР ТАРКИБИ

ИИВ Малака ошириш институти

бошланғич тайёргарликнинг кундузги ва сайёр курслари**

(3 ойгача)


-

ички ишлар органлари


лейтенант

ходим

кундузги ва сайёр қайта тайёрлаш курслари***

(3 ҳафтагача)


мутахассисликни ўзлаштирганлик ҳақидаги сертификат


тегишли мутахассислик


-

бошқа мутахассислик бўйича ходим


ИИВ Академияси

кундузги таълим

(3 йил)

сиртқи таълим

(3-4 йил)


бакалавр

(юрист)


маҳалла, туман (шаҳар)


лейтенант

ходим

ИИВ Малака ошириш институти/Махсус тайёргарлик ўқув маркази


масофавий ва сайёр малака ошириш курслари

(10 кунгача)


-

капитан

-

кундузги ва сайёр малака ошириш курслари

(3 ҳафтагача)


-

майор

-

ИИВ Малака ошириш институти


кундузги ва сайёр малака ошириш курслари

(3 ҳафтагача)


-

-

Барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар, тармоқ) ИИО бошлиғининг ўринбосари


ИИВ Академияси


II даражали кундузги магистратура

(1 йил)


II даражали магистр ("ташкилий-

тактик бошқарув")


туман (шаҳар, тармоқ), вилоят


подполковник, полковник


туман (шаҳар, тармоқ) ИИО бошлиғи, барча даражадаги бошқарма бошлиқлари****


ИИВ Малака ошириш институти/Махсус тайёргарлик ўқув маркази


кундузги ва сайёр малака ошириш курслари

(1 ойгача)


-

подполковник

-

ИИВ Академияси


Ихтисослаштирилган кафедрада 1 йилдан ортиқ педагогик фаолият


-

подполковник

-

ИИВ Академияси


I даражали кундузги магистратура

(1 йил)

I даражали магистр ("ташкилий-

стратегик бошқарув")


вилоят, республика


полковник


Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, вилоят даражасидаги бош бошқарма (бошқарма) бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, ИИВ бош бошқармаси (департамент, хизмат) бошлиғи*****


ИИВ Академияси


докторантура


фалсафа доктори (PhD), фан номзоди, фан доктори (DSc)


тегишли илмий соҳа


полковник


ўқув-услубий бошқармаси, кафедра, факультет бошлиқлари, профессор, доцент


Бошқа олий таълим муассасалари


ИИВ Академияси


кундузги илмий-педагогик магистратура

(2 йил)


Магистр ("илмий-педагогик фаолият")


таълим ва илмий муассасалар


полковник


-

          

*) фуқаровий олий маълумотга эга бўлганда.

**) фуқаровий олий маълумотга эга бўлганларни офицерлар таркибидаги лавозимларга тайинлашда.

***) Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида ўқитилиши белгиланган бошқа мутахассислик лавозимларига ўтишда.

****) Ўзбекистон Республикаси ИИВ Молиявий ва моддий-техник таъминот департаментининг, Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг, Идоравий ҳамкорлик бош бошқармасининг бошқармалари, ахборот технологияларни жорий этиш бўлинмалари, Халқаро ҳамкорлик бошқармаси, Тиббиёт бошқармаси, Жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бошқармаси, Ҳарбий-сафарбарлик бошқармаси, Назорат-тафтиш инспекцияси, Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси бундан мустасно.

*****) Молиявий ва моддий-техник таъминот департаменти, Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси, Идоравий ҳамкорлик бош бошқармасидан ташқари.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 15 апрелдаги

ПҚ-5076-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги "Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3216-сон қарорида:


а) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги ", қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошилар 2021 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбошидаги "600" ва "200" рақамлари тегишлича "700" ва "300" рақамлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши "профессор-ўқитувчилари таркиби" сўзларидан кейин "кафедралар (факультетлар ва цикллар) раҳбарларидан ташқари," сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 3-банд ва 5-банднинг "а" ва "в" кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 4-банд 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 6-бандда:

бешинчи хатбоши "Академия" сўзидан кейин "ва Малака ошириш институти" сўзлари билан тўлдирилсин;

олтинчи хатбошидаги "Академия" сўзи "Малака ошириш институти" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбошидаги "Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтига ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги олий таълим муассасаларига" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбошидаги "Ички ишлар вазирлиги Академияси, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти ёки Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясига ўқишга кира олмаган" ва "ушбу" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


е) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Белгилансинки, Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклига ўқишга кирган шахслар курсантлар сафига, сиртқи таълим шаклига, магистратурага, касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кирганлар эса тингловчилар сафига қабул қилинади";


ж) 17-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


з) 1-илова 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги "Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3413-сон қарорида:


а) 5-банднинг учинчи хатбошиси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 1-иловада:


6-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ўн саккиздан" сўзлари "ўн еттидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Академиясининг" сўзи "Малака ошириш институтининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-банднинг иккинчи хатбошисида "Академиясининг" сўзи "Малака ошириш институтининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-бандда "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясига, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясига ёки Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига кира олмаган" сўзлари чиқариб ташлансин;


19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Ички ишлар органларидаги лавозимлар қуйидагича жамланади:

офицерлар таркиби - олий маълумотга эга, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан;

сержантлар таркиби - ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумотга эга, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетини ёки Мудофаа вазирлигининг Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан;

сафдорлар таркиби - ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумотга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг захирасидаги офицерларни ички ишлар органларининг сафдор ва сержантлар таркиби лавозимларига тайинлашга йўл қўйилмайди";


31-бандда "Академияси" сўзи "Малака ошириш институти" сўзлари билан алмаштирилсин;


40-банднинг тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ички ишлар органлари профилактика, тергов ва тезкор бўлинмалари ходимларига рағбатлантириш чораси тариқасида эгаллаб турган лавозими билан кўзда тутилган махсус унвондан қатъи назар навбатдаги махсус унвон берилиши мумкин:

"подполковник" махсус унвони - тегишлилиги бўйича ички ишлар органлари профилактика, тергов ва тезкор бўлинмаларида ўн беш календарь йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган профилактика инспектори, терговчиси (суриштирувчиси), тезкор вакили ёки профилактика катта инспектори, катта терговчиси (катта суриштирувчиси), катта тезкор вакили лавозимидаги ходимларга "майор" махсус унвонида хизмат ўташ муддати тугаганидан сўнг;

"полковник" махсус унвони - тегишлилиги бўйича ички ишлар органлари профилактика, тергов ва тезкор бўлинмаларида йигирма календарь йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган профилактика катта инспектори, катта терговчиси (катта суриштирувчиси), катта тезкор вакили ёки ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси, тезкор вакили лавозимидаги ходимларга "подполковник" махсус унвонида хизмат ўташ муддати тугаганидан сўнг";


47-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "қабул қилинган ёки ўтказилган" сўзлари "ўтказилган (юборилган)" сўзлари билан алмаштирилсин;


50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"50. Ушбу Низомнинг 33-банди учинчи хатбошиси, 47 ёки 48-бандларига мувофиқ махсус унвонлар берилган ходимларга (шу жумладан мазкур Низом кучга киргунга қадар хизматга ўтказилган (юборилган) ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойиши ёки унинг розилиги билан юборилган) хизмат йиллари учун фоизли устама ҳақ белгилашда уларнинг илгариги иш жойидаги (фоизли устама тўлаш учун белгиланган) хизмат ёки меҳнат стажлари инобатга олинади ҳамда ушбу давр ходим ички ишлар органларидан бўшатилган тақдирда унга пенсия тайинлашда умумий хизмат стажига қўшиб ҳисобланади";


58-банднинг "е" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"е) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари таркиби лавозимларига, кафедралар (факультетлар ва цикллар) раҳбарларидан ташқари, тегишли соҳада камида ўн йиллик илмий, педагогик ёки амалий иш тажрибасига эга бўлган шахслар шаҳодатланган лавозимлар ҳисобидан тайинланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг бакалаврлари сирасидан бўлган ходимлари, истисно тариқасида, ички ишлар органлари таълим муассасаларининг ўқитувчилар таркиби лавозимларига магистр даражасига эга бўлмаган ҳолда тайинланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг ихтисослаштирилган кафедралари профессор-ўқитувчилар таркибидаги лавозимларига тегишли соҳада камида 3 йиллик амалий хизмат стажига ёхуд тегишли мутахассислик бўйича илмий даражага эга шахслар тайинланади.

Тегишли соҳада камида 3 йиллик амалий хизмат стажига эга ички ишлар органлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси базавий докторантураси кундузги шаклига педагогик стажга эга бўлмаган ҳолда кириш ҳуқуқи берилади.";


63-бандда ", раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети (олий курслар)га" сўзлари "ва магистратурага" сўзлари билан алмаштирилсин;


71-бандда "Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларида" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ва Махсус тайёргарлик ўқув марказида" сўзлари билан алмаштирилсин;


75-банддан "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига, Сенати аъзолигига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят, туман ва шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органи депутатлигига сайланган (тайинланган)" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги "Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3919-сон қарорининг 11-банди учинчи ва олтинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 15 апрелдаги

ПҚ-5076-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан

тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни

ўташ тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар*


1. 6-банднинг тўртинчи хатбошисида "тегишли ўрта, ўрта-махсус, касб-ҳунар ёки" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Ички ишлар органларидаги лавозимлар қуйидагича жамланади:

офицерлар таркиби - олий маълумотга эга, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан;

сержантлар таркиби - олий маълумотга эга, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетини ёки Мудофаа вазирлигининг Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан;

сафдорлар таркиби - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари, ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари, профилактика инспекторларининг ёрдамчилари, шунингдек, олий маълумотга эга ёки сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан.

Сафдорлар таркибининг тор мутахассислик сирасига кирувчи лавозимларни ўрта, ўрта махсус ёки касб-ҳунар маълумотга эга, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан жамлашга йўл қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг захирасидаги офицерларни ички ишлар органларининг сафдор ва сержантлар таркиби лавозимларига тайинлашга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири рағбатлантириш тариқасида, ички ишлар органларида камида икки йил хизмат стажига эга, олий маълумотли ва юклатилган вазифаларни бажаришда самарали натижаларга эришган, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетини ёки Мудофаа вазирлигининг Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказини тамомламаган сафдорлар таркибидаги ходимларни ҳам, истисно тариқасида, сержантлар таркибидаги лавозимларга тайинлашга ва "кичик сержант" махсус унвонини беришга рухсат бериши мумкин.

Ички ишлар органларининг махсус бўлинмаларининг, шунингдек, тиббий муассасаларининг сержантлар таркиби лавозимлари ўрта ва ўрта махсус маълумотли шахслар билан жамланиши мумкин".


3. 27-банд "хизмат мажбуриятларига муносабати" сўзларидан кейин "малака ошириш курсларини ўтаганлиги" сўзлари билан тўлдирилсин.


4. 33-бандда:

еттинчи хатбоши "лавозимларига тайинланганларга" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг қайта тайёрлаш махсус курсларини ўтаганларидан сўнг" сўзлари билан тўлдирилсин;

саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


5. 36-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Навбатдаги "катта сержант", "капитан", "майор" ва "подполковник" махсус унвонлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ёки Махсус тайёргарлик ўқув марказининг махсус малака ошириш курсларини муваффақиятли ўтаган ходимларга берилади. Рағбатлантириш чораси тариқасида муддатидан олдин махсус унвонлар берилиши бундан мустасно.

Навбатдаги "полковник" махсус унвони юклатилган вазифаларни бажаришда самарали натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг магистратурасини ёки Қуролли Кучлар Академиясининг икки йиллик таълим дастурини, бошқа олий таълим муассасаларининг молия-иқтисод, техник ёки тиббий соҳалари йўналишлари бўйича магистратурасини муваффақиятли тамомлаган ёхуд илмий даражага эга ходимларга берилади.

Мазкур бандни инобатга олмаган ҳолда махсус унвонларни беришга фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан йўл қўйилади".


6. 40-банднинг тўққизинчи хатбошиси "рағбатлантириш чораси тариқасида" сўзларидан кейин "мазкур Низомнинг 36-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган талабларга жавоб берганда" сўзлари билан тўлдирилсин.


7. 52-бандда "олий таълим муассасалари раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети (олий курслари)" сўзлари "Академияси магистратураси" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. 79-банднинг учинчи хатбошиси "эгаллаган лавозимидан қатъи назар" сўзларидан кейин "мазкур Низомнинг 36-бандининг учинчи хатбошисида назарда тутилган талабларга жавоб берганда" сўзлари билан тўлдирилсин.


9. 161-банднинг иккинчи хатбошисидаги "раҳбар кадрлар тайёрлаш факультети (олий курслари)да" сўзлари "магистратурада" сўзи билан алмаштирилсин.


*) 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб кучга киради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 15 апрель














































Время: 0.0195
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск