ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.04.2021 й. ПҚ-5084-сон "Наманган вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.04.2021 й.

N ПҚ-5084



НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА

ТАДБИРКОРЛИКНИ ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА

МУҲАНДИСЛИК-КОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Наманган вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш учун молиявий ресурслар ажратиш мақсадида:


1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан Наманган вилояти ҳокимлигига 10 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, фоиз ставкаси йилига 2,5 фоизни ташкил қиладиган 30 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Наманган вилояти ҳокимлиги мазкур қарорнинг 1-бандида белгиланган маблағларни қуйидаги мақсадларга йўналтирсин:

Наманган шаҳрининг марказлашган иссиқлик тизимини қуриш ва реконструкция қилишга - 15 миллион АҚШ доллари эквиваленти;

Наманган шаҳрининг эски шаҳар ҳудуди инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, шаҳардаги Янгиариқ, Шимолий Фарғона каналлари ва Намангансой қирғоқларини ободонлаштириш ишларига - 10 миллион АҚШ доллари эквиваленти;

кичик саноат ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантиришга - 5 миллион АҚШ доллари эквиваленти.

Бунда, мазкур бандда назарда тутилган маблағлар тақсимотига, зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов) томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


3. Мазкур қарорнинг 2-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган тадбирлар бўйича 2021 йилнинг 20 ноябрига қадар объектни қуриш ва реконструкция қилишда зарур бўладиган, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Ш.С. Ҳидоятов) томонидан шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган қозонхоналар, асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлари, металл конструкциялар, сувни тайёрлаш учун кимёвий моддалар божхона божидан озод этилсин.


4. Белгилансинки:

мазкур қарор билан ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун Наманган вилояти ҳокимлиги масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

Наманган шаҳрининг марказлашган иссиқлик тизимини қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилган кредитни қоплаш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Наманган вилоятининг маҳаллий бюджети, Наманган вилояти "Иссиқлик манбаи" ишлаб чиқариш ДУК маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади;

Наманган шаҳрининг эски шаҳар ҳудуди инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, шаҳардаги Янгиариқ, Шимолий Фарғона каналлари ва Намангансой қирғоқларини ободонлаштириш, кичик саноат ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантириш учун ажратилган кредитларни қоплаш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Наманган вилоятининг маҳаллий бюджети ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

6. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5041-сон қарорига асосан "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан Наманган вилояти учун ажратилган маблағлардан:

100 миллиард сўм миқдоридаги маблағ "маҳаллабай" ишлаш тизими орқали аниқланган драйвер лойиҳаларни кредитлаш учун;

100 миллиард сўм миқдоридаги маблағ "Турон банк" АТБнинг устав капиталидаги Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг улушини оширишга йўналтириш йўли билан лимончиликни ривожлантириш лойиҳаларини кредитлаш учун ажратилади.


7. Наманган вилоятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш учун:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6165-сон Фармони 9-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан тенг улушларда 1 триллион сўм миқдорида ажратилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5048-сон қарори билан тасдиқланган Туризм инфратузилмасини ривожлантириш йиғма параметрларига асосан ажратилган 1 триллион сўмдан Наманган вилояти учун 37,5 млрд сўм ажратилганлиги, шунингдек, мазкур параметрларга, зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкинлиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


8. Наманган вилояти ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 2-бандида белгиланган тадбирлар бўйича манзилли дастурларни шакллантирсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5041-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


10. Наманган вилояти ҳокимлиги:

икки ой муддатда "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини;

ҳар чоракда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантиришга йўналтирилган маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисидаги ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Кучкаров ҳамда Наманган вилояти ҳокими Ш.Ш. Абдуразаков белгилансин.

Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 21 апрелдаги

ПҚ-5084-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2021 йил 27 мартдаги "Оилавий тадбиркорликни

ривожлантириш дастурлари доирасида амалга

ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида"ги ПҚ-5041-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 4-банднинг "б" кичик банди иккинчи хатбошисидаги ва 5-банднинг биринчи хатбошисидаги "1,6" рақами "1,5" рақами билан алмаштирилсин.


2. 1-иловада:


а) "Жами" позициясида:

"2021 йилда йўналтириладиган маблағлар" устунидаги "9140" рақами "9040" рақами билан алмаштирилсин;

"Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан" устунидаги "2 540" рақами "2 440" рақами билан алмаштирилсин;


б) 1-бандда:

"2021 йилда йўналтириладиган маблағлар" устунидаги "5638" рақами "5538" рақами билан алмаштирилсин;

"Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан" устунидаги "1 600" рақами "1 500" рақами билан алмаштирилсин.


3. 2-иловада:


а) "Жами" позициясида:

"Жами" устунидаги "9140" рақами "9040" рақами билан алмаштирилсин;

"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури" устунидаги "5638" рақами "5538" рақами билан алмаштирилсин;


б) 6-бандда:

"Жами" устунидаги "885" рақами "785" рақами билан;

"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури" устунидаги "602" рақами "502" рақами билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 21 апрель






































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск