ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нархларнинг шаклланиши. Курилишларни молиялаштириш /

Хива шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.04.2021 й. 224-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 20 апрелдаги

224-сон қарорига

ИЛОВА



Хива шаҳар инфратузилмасини

ривожлантириш жамғармасини шакллантириш

ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Хива шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма Хива шаҳар ҳокимлигида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда маблағлардан кейинчалик Хива шаҳрида жойлашган маданий ва туристик объектларнинг инфратузилмасини яхшилаш ва замонавий талабларни ҳисобга олиб, тасдиқланган дастурларга мувофиқ мавжуд инфратузилмаларни такомиллаштириш ҳамда янги инфратузилма объектларини барпо этишда фойдаланиш учун уларнинг жамланишини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.


3. Жамғарма маблағлари Жамғарманинг белгиланган тартибда очиладиган миллий ва чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

бошланғич ресурс сифатида 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси распублика бюджетидан ажратиладиган 5 млрд сўм миқдоридаги бир марталик молиявий ёрдам;

Хива шаҳар бюджетининг қўшимча манбалари;

бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

халқаро молия институтларининг грантлари ва кредитлари ҳамда донор ташкилотлар маблағлари;

жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан амалга оширилган ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН

МОЛИЯЛАШТИРИЛАДИГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАР


5. Қуйидагилар Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган асосий йўналишлар ҳисобланади:

"Ичан-қалъа" ва "Дишан-қалъа" ҳамда бошқа маданий мерос объектларининг меъморий қиёфасини реставрация қилиш ва таъмирлаш-тиклаш;

ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ташқи ёритиш тизимларини, шунингдек, ҳудуднинг суғориш тизимларини яхшилаш ва ер ости сувлари сатҳини пасайтириш;

ичимлик суви, оқова сув тармоқларини ҳамда автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;

электр энергияси ва табиий газ тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;

алоқа тармоқларини, ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;

доимий фаолият юритувчи комплекс кўнгилочар дастурларни яратиш, туристларга хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча инфратузилма объектларининг ҳолатини яхшилаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланган шаҳар инфратузилмаси билан боғлиқ масалалар;

Хива шаҳрининг жамоат жойларида (майдонлар, хиёбонлар, боғлар ва ҳоказо) кичик архитектура шаклларини ўрнатиш;

замонавий талабларни ҳисобга олиб, тасдиқланган дастурларга мувофиқ мавжуд инфратузилмаларни такомиллаштириш ҳамда янги инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича ишларни молиялаштириш.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


6. Хива шаҳар ҳокимлиги Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.


7. Жамғарма маблағларидан:

мукофотлар, қўшимча ҳақ ва устамалар, рағбатлантирувчи тўловлар тўлашга, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган қўшимча моддий рағбатлантиришга;

қарз маблағлари жалб қилиш, гаров ёки мажбуриятлар бажарилишини таъминлашнинг бошқа усули сифатида фойдаланишга, Жамғарма маблағлари ҳисобидан бошқа юридик ва жисмоний шахслар фойдасига молиявий кафолатлар ва кафилликлар беришга, шунингдек, ссудалар ва кредитлар беришга йўл қўйилмайди.


8. Хива шаҳар ҳокимлиги томонидан ушбу Низомнинг 5-бандида белгиланган тадбирларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Жамғармага ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширишни таъминлаш бўйича йиллик манзилли дастур (кейинги ўринларда - Манзилли дастур) лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Манзилли дастур лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан мажбурий тартибда келишилади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Жамғармага ажратиладиган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Манзилли дастурга мувофиқ фойдаланилади.


10. Хива шаҳар ҳокимлиги Манзилли дастурда белгиланган харажатлардан келиб чиқиб Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси (кейинги ўринларда - Смета) лойиҳасини ишлаб чиқади ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлайди.


11. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Жамғармага ажратиладиган маблағлардан ташқари) Хива шаҳар ҳокимлиги томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.

Бунда маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари билан тасдиқланадиган ҳамда Хива шаҳар ҳокимлиги томонидан шакллантириладиган ва халқ депутатлари Хива шаҳар кенгаши томонидан тасдиқланадиган тегишли дастурлар асосида ажратилади.


12. Сметага қатъий амал қилган ҳолда Манзилли дастур ва бошқа тегишли дастурлар бажарилишини таъминлаш учун зарур маблағларни ажратиш тўғрисида Хива шаҳар ҳокимининг фармойиши қабул қилинади.

Бунда Хива шаҳар ҳокимининг фармойиши асосида Хива шаҳар ҳокимлиги бухгалтери томонидан тўлов топшириқномалари расмийлаштирилади ва пул маблағлари сарфланиши учун Хива шаҳар молия бошқармасига тақдим этилади.


13. Сметанинг даромадлар қисми молия йили бошига Жамғарма маблағлари қолдиғи ҳамда келгуси йилда тушиши кутилаётган маблағлар прогнози кўрсаткичларидан таркиб топади.


14. Жамғарманинг жорий йилда сарфланмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинги йилга ўтказилади.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ

САРФЛАНИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


15. Жамғарма маблағлари ҳаракати ва улардан фойдаланилиши ҳисоби Хива шаҳар ҳокимлиги томонидан алоҳида юритилади ва йиллик ҳисоботлар тузилади.

Хива шаҳар ҳокими ва ҳокимлик бухгалтери бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши, Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш бўйича белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.


16. Жамғарма маблағларидан тўғри фойдаланилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши томонидан амалга оширилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 20 апрель

















































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск