ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат хизматлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.2021 й. 221-сон "Давлат хизматларини кўрсатишда агентлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.04.2021 й.

N 221




ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШДА

АГЕНТЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорининг ижросини таъминлаш, шунингдек, фуқароларга ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорининг 6-бандига мувофиқ:

тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари марказлари томонидан айрим турдаги давлат хизматлари кўрсатилишида агент сифатида иштирок этишга рухсат берилганлиги;

агент хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг ходимлари аккредитациядан ўтган нодавлат таълим муассасалари томонидан 3 йил муддатга бериладиган ҳамда кўрсатилиши мумкин бўлган хизматлар турлари аниқ белгиланган сертификатга (кейинги ўринларда - сертификат) эга бўлиши шартлиги;

агент хизматларини кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг (кейинги ўринларда - Давлат хизматлари агентлиги) ягона платформаси доирасида амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

агентлар томонидан хизмат кўрсатиш қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан маъмурий регламентларда давлат хизматлари марказлари учун ўрнатилган тартибда амалга оширилади;

агент томонидан қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан маъмурий регламентларда назарда тутилган, давлат хизматларини кўрсатиш учун қилинган тўловлар (давлат божи, йиғим, тўлов) ушбу ҳужжатларда белгиланган тартибда тақсимланади, агентнинг пуллик хизматлари учун қилинган алоҳида тўлов тўлиқ ҳажмда унинг тасарруфида қолади.

давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида агентнинг хатоси (айби) сабабли ваколатли органлар томонидан ариза берувчининг аризасини кўриб чиқиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи томонидан қилинган барча тўловлар миқдори агент ҳисобидан қопланади.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат хизматларини кўрсатишда тадбиркорлик субъектларига агент сифатида иштирок этиш учун сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

сертификат олиши учун бажарилиши лозим бўлган талаблар;

ўқув курсларини ташкил этиш, малака имтиҳонини ўтказиш ва сертификат бериш тартиби;

сертификатни қайта расмийлаштириш, амал қилишини тугатиш ва бекор қилиш тартиби;

сертификат берилган агентлар реестрини шакллантириш ва юритиш.


4. Тадбиркорлик субъектлари томонидан агент сифатида кўрсатилиши тақиқланган давлат хизматлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Давлат хизматлари агентлиги:

икки ой муддатда нодавлат таълим муассасалари томонидан агентларга QR-код қўйилган сертификат бериш, уни қайта расмийлаштириш, амал қилишини тугатиш, бекор қилиш ва сертификатларнинг электрон реестрини автоматик равишда юритиш, шунингдек, Агентлик томонидан сертификат бериш жараёнини тўлиқ мониторинг қилиш имконини берувчи ахборот тизимини жорий этсин;

сертификатга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари ва (ёки) уларнинг ходимларининг dxa.gov.uz давлат хизматлари кўрсатиш ахборот тизимига уланишини таъминласин;

агентлар томонидан қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан маъмурий регламентлар талабларига риоя этилиши устидан белгиланган тартибда назоратни амалга оширсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида агент сифатида хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг электрон реестрини шакллантириш ва юритиш функциясини жорий этсин.

Белгилаб қўйилсинки, ушбу электрон реестрни шакллантириш ва юритиш функциясини жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 19 апрелдаги

221-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектлари томонидан агент сифатида

кўрсатилиши тақиқланган давлат хизматлари

РЎЙХАТИ

Т/р


Давлат хизматининг тури


1.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиш ва тугатиш


2.

Туғилганликни қайд этиш


3.

Оталикни белгилаш


4.

Фарзандликка олиш


5.

Никоҳ тузилганлигини қайд этиш


6.

Никоҳдан ажратишни қайд этиш (эр ёки хотиндан бирининг аризаси асосида)


7.

Никоҳдан ажратишни қайд этиш (эр ва хотиннинг биргаликдаги аризаси асосида)


8.

Никоҳдан ажратишни қайд этиш (суд қарори билан)


9.

Ўлимни қайд этиш


10.

Далолатнома ёзувларини тиклаш


11.

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини ўзгартириш, тўлдириш


12.

Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш


13.

Такрорий гувоҳномалар ва бошқа маълумотномалар бериш


          





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 19 апрелдаги

221-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг IV бўлимига қуйидаги мазмундаги 87-банд қўшилсин:

"

87.

Давлат хизматлари кўрсатишда агент сифатида иштирок этиш


".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 апрель


































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск