ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар / 2021 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2021 й. ПҚ-5080-сон "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.04.2021 й.

N ПҚ-5080



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:


1. 2020 йил 24 ноябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган қуйидаги халқаро шартномалар:

2012 йил 5 сентябрь куни имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ҳукумати ўртасида Буюк Британиянинг Афғонистон Ислом Республикаси хавфсизлигини таъминлаш, уни барқарорлаштириш ва қайта тиклаш бўйича саъй-ҳаракатлардаги иштироки муносабати билан Афғонистон Ислом Республикасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кетиладиган юкларнинг қуруқликдаги транзитини "Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик темир йўл компаниясини мажбурий тартибда жалб қилган ҳолда амалга ошириш тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённома;

2012 йил 5 сентябрь куни имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ҳукумати ўртасида Буюк Британиянинг Афғонистон Ислом Республикаси хавфсизлигини таъминлаш, уни барқарорлаштириш ва қайта тиклаш бўйича саъй-ҳаракатлардаги иштироки муносабати билан моторли зирҳланган (қурол-аслаҳа билан жиҳозланмаган) транспорт воситаларининг Афғонистон Ислом Республикасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённома тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мазкур халқаро шартномаларни амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартномаларнинг кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ушбу халқаро шартномалар кучга кирганидан кейин уларнинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 21 апрель




































Время: 0.0160
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск