ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / Миллий гвардия /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.04.2021 й. ПҚ-5089-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида ходимлар томонидан хизматни ўташ тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.04.2021 й.

N ПҚ-5089



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИДА ХОДИМЛАР

ТОМОНИДАН ХИЗМАТНИ ЎТАШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (кейинги ўринларда  Миллий гвардия) ходимларини танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, уларнинг масъулиятини ошириш, моддий таъминоти ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, шунингдек, ходимларнинг хизмат ўташини ташкил этиш мақсадида:


1. Миллий гвардия ходимлари томонидан хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

бўш лавозимларни ўз касбий фазилатлари, ишчанлиги, хулқ-атвори ва психологик барқарорлиги билан намуна бўлган истиқболли кадрлар билан тўлдириш механизмини жорий этиш;

иш тажрибасининг узвийлигини, ёш ходимларнинг хизматга амалий мослашишини, касбий шаклланиш жараёнини тезлаштириш ҳамда уларда хизмат вазифаси бўйича зиммасига юклатилган вазифаларни мустақил бажариш қобилиятини ривожлантиришни таъминловчи самарали мураббийлик тизимини йўлга қўйиш;

ходимлар ўртасида барқарор профессионал муҳитни шакллантириш, ходимларнинг узоқ муддатли хизматини рағбатлантириш, шунингдек, кадрларнинг профессионал ва шахсий фазилатлари ҳамда қобилиятларини инобатга олган ҳолда лавозимларга оптимал тақсимлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

ижро интизомини, шу жумладан бошқарув қарорлари ҳар бир ижрочига бевосита ўз вақтида етказилиши ва бажарилишини тизимли назорат қилишнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали таъминлаш механизмини қайта кўриб чиқиш.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг хизмат ўташ тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг интизом устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосарлари ва бошқарма бошлиқлари:

а) ҳар чоракда жойларга чиқиб, Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасининг бўлинмалари, ўқув марказлари раҳбарларининг эришган аниқ натижаларини кўрсатган ҳолда, бошқарув қарорларининг амалга оширилиши ҳақидаги шахсий ҳисоботларини эшитади;

б) ҳар ярим йил якунлари бўйича Миллий гвардия ҳайъатида хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, шунингдек, хизмат ўташни ташкиллаштириш, ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларини инобатга олган ҳолда бажарилган ишлар юзасидан шахсан ҳисобот беради. Бунда қуйидагилар бўйича аниқ чоралар кўрилиши назарда тутилади:

ташаббус кўрсатмайдиган ва масъулиятсиз раҳбарларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш;

Миллий гвардия бўлинмаларининг ижобий иш тажрибасини татбиқ этиш ва қўллаш.


4. Миллий гвардия ва Адлия вазирлигининг:

Миллий гвардия ходимларини Миллий гвардия тизимидаги таълим муассасалари ва бошқа таълим муассасаларининг кундузги ва сиртқи таълим шаклида тайёрлаш;

Миллий гвардия ходимларини Миллий гвардия ўқув марказларида белгиланган тартибда махсус касбий (бошланғич) тайёргарликдан ўтказиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


5. Миллий гвардияда мураббийлар фаолиятини самарали йўлга қуйиш мақсадида:

Миллий гвардияда мураббийлар мутахассислик бўйича камида беш йил хизмат қилган, юксак касбий фазилатлар, хизматда самарали кўрсаткичлар ва тарбиявий йўналишда кўникмаларга эга бўлган энг тажрибали ходимлар орасидан танлаб олинади;

мураббийларга, қоида тариқасида, кўпи билан бир нафар офицерлар таркибидан бўлган ходим, беш нафаргача сафдор ва сержантлар таркибидан бўлган ходимлар бириктирилади.


6. Белгилаб қўйилсинки:

пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддати календарь ҳисобида йигирма йилни ташкил қилади, имтиёзли ҳисобланадиган давр ходимларга пенсия миқдори ҳисобланаётган вақтдагина инобатга олинади;

Миллий гвардиянинг жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар асосида фаолият юритувчи бўлинмаларининг ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Миллий гвардия ходимларига белгиланган пул таъминотининг нормалари татбиқ этилади;

Миллий гвардия ходимларининг фарзандлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат мактабгача таълим ташкилотларига яшаш ёки хизматни ўташ жойи бўйича қабул қилинади.


7. Миллий гвардиянинг хизмат интизоми ва бенуқсон узлуксиз хизмати учун ташаббускор ва виждонли ходимларни тақдирлаш мақсадида "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг фидойи ходими" идоравий кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


8. Қуйидагиларга:

Миллий гвардия қўмондонига - амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ Миллий гвардияга юклатилган вазифалар ҳамда фаолият йўналишларининг сифатли ва тўла ҳажмда амалга оширилиши, хизматлар фаолиятининг самарали мувофиқлаштирилиши, ҳамкорлиги таъминланиши ва Миллий гвардия раҳбариятининг топшириқларини сўзсиз ва ўз вақтида ижро этилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатилиши бўйича;

барча даражадаги таркибий бўлинмалар раҳбарларига - ходимларни танлаш ва жой-жойига мақсадли қўйиш, ходимларни ўз вақтида ва холислик билан рағбатлантириш ҳамда интизомий жазо чораларини кўриш, уларнинг ижтимоий ҳимоя кафолатларини таъминлаш, шунингдек, раҳбарлик қилаётган бўлинмада ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича;

таркибий бўлинмалар раҳбарларининг кадрлар ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарларига - ўз хизмат вазифаларини виждонан бажараётган ходимларнинг хизматда кўтарилишини таъминловчи кадрлар захирасини шакллантириш, уларни ўқитиш ва улардан тўлақонли фойдаланиш, шахсий таркиб билан самарали тарбиявий иш олиб бориш ва хизматни ўташни назорат қилишни ташкил этиш бўйича;

мутахассисларга бириктирилган мураббийларга - ходимларга амалга ошираётган фаолиятида натижадорликка ҳамда юклатилган вазифаларни самарали бажаришга интилишни сингдириш, уларда ишга амалий ёндашувни ва хизмат бурчига ташаббускорлик билан муносабатда бўлиш кўникмаларини шакллантириш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.


9. Миллий гвардия:

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг пул таъминоти таркибига кирувчи тўловларнинг тузилмаси ва рўйхати тасдиқланишини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини;

уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 апрель

























Время: 0.1829
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск