ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

"Евроосиё" халқаро театр санъати фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.04.2021 й. 235-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 23 апрелдаги

235-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Евроосиё" халқаро театр санъати фестивалини

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Евроосиё" халқаро театр санъати фестивалини (кейинги ўринларда - Фестиваль) ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Фестиваль қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўтказилади:

Ўзбекистон ва хорижий давлатлар ўртасидаги театр санъати, давлатлараро маданий алоқалар соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, ягона маданий платформани яратиш;

турли халқлар ўртасидаги дўстлик ва биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, маданий муносабатлар доирасини халқаро миқёсда кенгайтириш ҳамда театр ижодкорларини бирлаштириш;

Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонларини замонавий театрнинг бугунги ҳолати, етакчи саҳна усталари ва театр санъатининг энг яхши намуналари билан таништириш;

театр санъатини ривожлантириш, театр санъати қадриятларини тарғиб қилиш, профессионал театр жамоаларининг ижодий фаолиятини оммалаштириш;

театр санъати ва театр фаолиятини ривожлантиришга ёрдам берадиган бадиий маҳорат, ижодий тажриба ва маълумот алмашиш учун шарт-шароитларни яратиш;

иқтидорли ижодкор ёшларни аниқлаш, юзага чиқариш ва қўллаб-қувватлаш;

театр санъатининг турли соҳаларида тажриба алмашиш, қўшма ижодий лойиҳаларни амалга оширишда халқаро ижодий ҳамкорликни йўлга қўйиш.


3. Фестиваль 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта октябрь ойининг сўнгги ўн кунлигида Тошкент шаҳрида ўтказилади.


4. Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш "Евроосиё" халқаро театр санъати фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) томонидан мувофиқлаштирилади.


5. Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги (кейинги ўринларда - ташкилотчилар) томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.



2-БОБ. ФЕСТИВАЛНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


6. Фестивалда иштирок этиш истагини билдирган иштирокчилар Фестиваль ўтадиган йилнинг 1 февралига қадар Фестивалнинг махсус электрон манзили орқали ариза берадилар ва томоша дастурлари тўғрисида маълумотларни тақдим этадилар.

Аризалар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан умумлаштирилади ҳамда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Фестиваль ўтадиган йилнинг 20 февралига қадар саралаш комиссиясига тақдим этилади.


7. Фестиваль доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

фестивалнинг тантанали очилиш маросими;

халқаро илмий-амалий конференция;

театр жамоалари спектаклларининг халқаро танлови (кейинги ўринларда - танлов);

хорижлик мутахассислар иштирокида давра суҳбати, тақдимот ва маҳорат дарслари;

театрлаштирилган томошалар ва кўргазмалар;

фестивалнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш ҳамда тантанали ёпилиш маросими.


8. Фестивалда Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларнинг театр жамоалари иштирок этади.


9. Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларнинг театр жамоалари фестивалда иштирок этиш учун тайёрлаган спектакллар Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланадиган театр санъати соҳасидаги юқори малакали мутахассислар, таниқли санъат ва маданият арбоблари, олимлар, тадқиқотчилар, хорижий ва маҳаллий театр санъати усталаридан иборат саралаш комиссияси томонидан қуйидаги йўналишлар бўйича кўриб чиқилади:

спектаклнинг фестиваль мавзусига мувофиқлиги;

режиссёрлик ечими;

пластика ва хатти-ҳаракатли ечим;

тасвирий ечим ва безак;

актёрлик маҳорати;

нутқ ва вокал маҳорати;

мусиқий безак.


10. Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар театр жамоаларининг фестивалда иштирок этиш бўйича аризалари саралаш комиссияси томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилгандан сўнг 10 кун муддатда хулосалар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этилади.

Бунда Фестивалда иштирок этувчи театр жамоалари учун қуйидаги талаблар қўйилади:

маълумотнома (резюме);

спектакль видеоёзуви, спектаклдан фотосуратлар, спектаклнинг афишаси, трейлери, театр (жамоа)нинг тарихий маълумотномаси ва субтитр учун рус ва инглиз тилларидаги матн;

ҳар бир иштирокчининг ижодий фотосурати.

Барча ҳужжатлар ўзбек ёки рус/инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин.


11. Фестиваль йиллар кесимида театр санъатининг аниқ бир жанр ва йўналишларида қуйидаги кетма-кетликда ўтказилади:

драматик театрлар фестивали (биринчи марта);

мусиқали театрлар фестивали (иккинчи марта);

қўғирчоқ театрлари фестивали (учинчи марта);

ёш томошабинлар театрлари фестивали (тўртинчи марта).


12. Фестиваль бир нечта саҳналарда бўлиб ўтади.


13. Фестивалда иштирок этувчи жамоалар:

ўз давлатида ёки бошқа давлатлардаги танлов ва фестивалларда иштирок этган бўлиши;

тегишли маданият ва санъат соҳасидаги ташкилотлар ёки хорижий фестиваль дирекцияларининг тавсияномасига эга бўлиши керак.


14. Фестивалда иштирок этувчиларнинг рўйхати Ташкилий қўмита томонидан аниқланиб, фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 июлига қадар иштирокчиларга маълум қилинади.


15. Танловда ҳар бир хорижий давлатдан иштирокчи сифатида 1 тадан, маҳаллий иштирокчилардан 3 тагача театр жамоаси қатнашиши мумкин.


16. Танловда ҳар бир хорижий давлатдан иштирокчи сифатида жами 25 нафаргача, жумладан, 1 нафар делегация раҳбари, 2 нафар конференция иштирокчиси, 2 нафар оммавий ахборот воситалари вакиллари ва 20 нафаргача театр труппаси аъзолари таклиф этилиши мумкин.

Фестиваль иштирокчиларининг Ўзбекистонга келиб-кетиши (халқаро авиа ва темирйўл чипталари) ташриф буюрувчилар томонидан ҳамда яшаш, овқатланиш, ички транспорт ва божхона ҳужжатларини расмийлаштириш харажатлари ташкилотчи томонидан қопланади.

Ижодий жамоаларнинг декорациялари, реквизитлари ҳамда бошқа техник жиҳозларни халқаро ташиш тўловлари ҳамда спектаклларни намойиш этганлик учун гонорар ва бошқа харажатлар юборувчи томонидан қопланади.


17. Фестивалда ўз ҳисобидан иштирок этиш истагини билдирган (ижодий делегациянинг 20 нафаргача аъзоларидан ташқари) театр санъати ижодкорлари, хорижий давлатлардан таниқли театршунос ва санъатшунос олимлар, драматурглар, актёрлар, ижодий жамоалар, мутахассислар ва фахрий меҳмонлар ташкилотчининг таклифи асосида қатнашиши мумкин.


18. Ўзбек, рус ва инглиз тиллари фестивалнинг ишчи тиллари этиб белгиланади.



3-БОБ. ФЕСТИВАЛЬ ДОИРАСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ

КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТИШ ТАРТИБИ


19. Фестиваль доирасида ўтказиладиган илмий-амалий конференцияда иштирок этиш истагини билдирган олимлар, мутахассислар ва тадқиқотчилар Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 апрелига қадар қуйидагиларни Фестивалнинг махсус электрон манзили орқали тақдим этишлари лозим:

иштирокчи ҳақида маълумотнома (резюме);

6х9 см ўлчамдаги рангли фотосурат;

4-5 бетдан иборат мақола матни (ўзбек, рус, инглиз тилларида);

300 сўздан кам бўлмаган тезислар.


20. Илмий-амалий конференцияда иштирок этувчиларнинг рўйхати Ташкилий қўмита томонидан шакллантирилиб, Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 июлига қадар иштирокчиларга маълум қилинади.


21. Илмий-амалий конференция иштирокчиларининг ҳар бири Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланадиган шаклдаги сертификат билан тақдирланади.


22. Илмий-амалий конференция иштирокчисига сертификат Фестивалнинг ёпилиш маросими вақтида берилади.



4-БОБ. ХАЛҚАРО ҲАЙЪАТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ФЕСТИВАЛЬ ИШТИРОКЧИЛАРИНИ

БАҲОЛАШ ТАРТИБИ


23. Танлов иштирокчиларининг чиқишларини баҳолаш мақсадида Ташкилий қўмита томонидан 7 - 9 кишидан иборат таркибда Халқаро ҳайъат ташкил этилади.

Халқаро ҳайъат таркибига театр санъати йўналиши бўйича юқори малакали мутахассислар, таниқли санъат ва маданият арбоблари, олимлар, тадқиқотчилар, хорижий ва маҳаллий театр санъати усталари, шунингдек, иштирокчи давлатлардан тегишли соҳалар намояндалари таклиф этилади.

Халқаро ҳайъат аъзолари ташкилотчи томонидан Фестиваль ўтказиладиган давр ва ҳудудда меҳмонхона, овқатланиш ва белгиланган маршрут бўйича транспорт билан таъминланадилар. Халқаро ҳайъат раиси ва аъзоларига гонорар пули тўланмайди.


24. Иштирокчилар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

драматургия;

режиссёрлик маҳорати;

актёрлик маҳорати;

бадиий яхлитлик;

саҳна маданияти;

режиссура ва актёрлик услублари ва жанр мутаносиблиги;

ижрочиларнинг саҳнавий ифода воситаларидан (саҳна нутқи, жест, пластика ва мимикадан) фойдалана олиш маҳорати;

рассомлик иши (декорация, реквизит, бутафор);

либослар;

спектаклнинг мусиқий безаги.


25. Танлов ғолибларини аниқлаш тўғрисидаги қарор очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва баённома тузилади.


26. Халқаро ҳайъат қарори Фестивалнинг тантанали ёпилиш маросимида эълон қилинади.


27. Халқаро ҳайъат қарори қатъий ҳисобланади ва муҳокама этилмайди.



5-БОБ. ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИНИ

МУКОФОТЛАШ ТАРТИБИ


28. Танлов ғолиблари диплом, статуэтка ва эсдалик совғалари ҳамда "Гран-при", 1-ўрин, 2-ўрин ва 3-ўрин билан мукофотланади.

Халқаро ҳайъат қарорига мувофиқ муносиб номзод топилмаганда "Гран-при" берилмайди ва бўлинмайди. 1, 2 ва 3-ўринлар бўлиниши мумкин.

Барча иштирокчиларга Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган шаклдаги Фестиваль иштирокчиси сертификати берилади.


29. Халқаро ҳайъат қарорига кўра, танлов иштирокчилари номинациялар бўйича эътироф этилиши мумкин. Номинация соҳибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилади.



6-БОБ. ТАШКИЛОТЧИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


30. Ташкилотчилар:

Фестиваль иштирокчиларининг ижроларини эфирга узатиш ҳамда бошқа ташкилотларга трансляция қилиши учун рухсат бериш;

Фестивални ўтказиш ва унинг якуни давомида тайёрланган барча турдаги аудио, видео, босма ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш;

Фестивалда иштирок этишни истаган жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ташкилий қўмитага юбориладиган материаллардан реклама мақсадида фойдаланиш (ижодий жамоаларнинг спектаклидан лавҳалар, афишалари, дастурлари асосида тайёрланадиган реклама роликлари);

Фестивалга жаҳоннинг театр санъати бўйича етакчи соҳа мутахассислари ва санъат намояндаларини жалб этиш ҳуқуқига эга.



7-БОБ. ФЕСТИВАЛНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


31. Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар ташкилотчилар томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган смета асосида амалга оширилади. Бунда сарф-харажатларнинг:

50 фоизи - Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;

50 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


32. Фестивалнинг ҳар бир иштирокчиси ўз тиббий суғуртасига эга бўлиши лозим.


33. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилиши ва тўғри тўланишини назорат қилади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 апрель














































Время: 0.0209
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск