Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлаш вазирининг 04.10.2001 й. 439-сон "Дорихона ва тиббиёт муассасаларида трамадол дори воситасини сақлаш, ҳисобини олиб бориш ва бериш қоидалари тўғрисида"ги буйруғига қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.10.2001 й. 996-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.10.2001 й.

N 996-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

04.10.2001 й.

N 439


БУЙРУҒИ



"Дорихона ва тиббиёт муассасаларида трамадол

дори воситасини сақлаш, ҳисобини олиб бориш

ва бериш қоидалари тўғрисида"ги буйруғига

қўшимча киритиш ҳақида


(2001 йил 23 октябрдан кучга киради)


Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 31 июлдаги 293-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Дорихона ва тиббиёт муассасаларида Трамадол дори воситасини сақлаш, ҳисобини олиб бориш ва бериш қоидалари тўғрисида"ги 2000 йил 14 декабрдаги 635-сон буйруғи (2000 йил 29 декабрда 996-сон билан рўйхатдан ўтган) 1.8-банди қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:


1. Бунда, қишлоқ врачлик пунктларида Трамадол дори воситасининг 10 ампула ва 1 конволютагача бўлган миқдори, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида фойдаланиш учун эса ушбу дори воситасининг 5 ампула ва 1 конволютагача бўлган миқдорини тиббиёт амалиётида қўллаш лицензиясиз амалга оширилишига рухсат этилади.


2. Мазкур буйруқ Адлия вазирлигидан давлат рўйхатидан ўтказилганидан ўн кундан сўнг кучга киради.


3. Ушбу буйруқ ижросининг назорати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи муовини Д.А. Асадов зиммасига юклатилсин.



Вазир                                                                                              Ф. Назиров





























Время: 0.2190
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск