ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.04.2021 й. ПҚ-5098-сон "Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.04.2021 й.

N ПҚ-5098



ХАЛҚАРО ЗАРДЎЗЛИК ВА ЗАРГАРЛИК

ФЕСТИВАЛИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Халқ амалий санъатининг зардўзлик ва заргарлик анъаналарини ривожлантириш, уларнинг ноёб намуналарини тарғиб этиш, шунингдек, ушбу йўналишларда ўзаро тажриба алмашиш орқали халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алоқаларни кучайтириш, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган касбий анъаналар ва ҳунармандчилик мактабларини сақлаш ва қайта тиклаш ҳамда минтақанинг туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида:


1. 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда май ойида Бухоро шаҳрида Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали (кейинги ўринларда - Фестиваль) ҳамда унинг доирасида илмий-амалий конференция, кўрик-танлов, тақдимот ва кўргазмалар, театрлашган концерт-томоша дастурлари, маданий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилсин. Бунда:

2022 йилда Фестиваль 21-25 май кунлари ва унинг доирасида "Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари" мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилади;

Фестивалга уйғун ҳолда Тошкент шаҳрида хорижий мамлакатларнинг заргарлик тармоғи вакиллари, хорижий инвесторлар, экспертлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда "Uzbek Jewellery Fair" заргарлик саноатининг замонавий асбоб-ускуналари, технологиялари ва буюмларининг йиллик халқаро кўргазма-савдоси ўтказилади.


2. Қуйидагилар Фестивалнингасосий вазифалари этиб белгилансин:

миллий ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик соҳасида фаолият юритаётган ва соҳа ривожига улкан ҳисса қўшаётган тажрибали, истеъдодли ҳунармандларни аниқлаш, маънавий ва моддий рағбатлантириш, унинг ноёб ва йўқолиб бораётган намуналарини сақлаш, қайта тиклаш;

ҳудудларда зардўзлик ва заргарликни жадал ривожлантириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш, ёшларга ўргатиш, янги иш ўринлари яратиш;

зардўзлик ва заргарлик намуналарини миллий бренд сифатида халқаро миқёсга олиб чиқиш, халқимизнинг миллий маданияти анъаналарини намойиш этиш орқали сайёҳларни жалб қилиш, Фестивални жаҳон миқёсида кенг танитиш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;

зардўзлик ва заргарлик намуналарининг кенг тақдимоти, ҳар бир ҳудуднинг тарихи, ҳаёт тарзи, ҳунармандчилик мактаби анъаналарини акс эттирувчи ҳунармандлар шаҳарчалари макетлари, уй-рўзғор буюмлари, ҳунарманд-дизайнерлар яратган маҳсулотлар кўргазмаларини ўтказиш;

халқ сайиллари, фольклор ва дорбозлик жамоалари, аскиячи ва қизиқчиларнинг театрлашган томошалари, санъат вакилларининг концерт дастурларини ҳамда уста-ҳунармандлар томонидан маҳорат дарслари, рассомлар хиёбони, экскурсия маршрутларини ташкил этиш.


3. Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмитага (А.Н. Арипов):

Фестивални юқори ва бадиий савияда ўтказиш, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, бу борада масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

Фестиваль совриндорларига топшириладиган диплом ва сертификатлар намуналарини тайёрлаш ҳамда тасдиқлаш;

Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш вазифалари юклансин.


4. Белгилансинки, Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ташкилий қўмита томонидан ишлаб чиқиладиган ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган смета асосида қуйидаги тартибда:

Фестивалга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ барча харажатлар Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

Фестивални ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи - Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 50 фоизи - Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.


5. Бухоро вилояти ҳокимлиги (Б.К. Зарипов) Туризм ва спорт вазирлиги (А.А. Абдуҳакимов), Савдо-саноат палатаси (А.И. Икрамов), "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси (Д.Н. Саматов), "Ҳунарманд" уюшмаси (У.Т. Абдуллаев) билан биргаликда уч ой муддатда Фестивални ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда 2022 йилда уни ўтказиш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Ташқи ишлар вазирлиги (А.Х. Камилов):

хорижий давлатлардан зардўзлик ва заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар, маҳоратли ҳунармандлар, амалий санъат усталари, соҳа олимлари ҳамда мутахассислари, фахрий меҳмонларни Фестивалга таклиф этишда ташкилотчиларга амалий ёрдам кўрсатсин;

Савдо-саноат палатаси, "Ҳунарманд" уюшмасива "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг виза талабномаларига биноан Фестивалнинг хорижий иштирокчилари учун кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.


7. Маданият вазирлиги (О.А. Назарбеков) Савдо-саноат палатаси (А.И. Икрамов), "Ҳунарманд" уюшмаси (У.Т. Абдуллаев), "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси (Д.Н. Саматов) ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С.С. Саидов) билан биргаликда Фестивалнинг тантанали очилиш маросимини ҳар томонлама пухта ва бадиий жиҳатдан бетакрор усулда тайёрлаш учун юксак профессионал маҳорат ва тажрибага эга бўлган сценарийнавис ва режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, ҳунармандлар, саҳналаштирувчи рассомлар, истеъдодли санъаткорларнинг кенг жалб этилишини таъминласин.


8. Бухоро вилояти ҳокимлиги (Б.К. Зарипов):

а) Бухоро шаҳрида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилишини, Фестиваль ўтказиладиган саҳна майдонлари ҳамда жойларнинг талаб даражасида тайёрланишини;

б) Савдо-саноат палатаси, "Ҳунарманд" уюшмаси, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси, Туризм ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Кинематография агентлиги ва Ўзбекистон Бадиий академияси билан биргаликда:

Фестиваль доирасида Бухоро шаҳридаги "Лаби ҳовуз" ансамбли майдонидан "Арк" қўрғони ҳудудигача бўлган ён-атрофда зардўзлик ва заргарлик санъатига оид турли кўргазмалар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, қадимий зардўзлик ҳамда заргарлик дастгоҳлари ва маҳсулотларини яратиш жараёнлари, ҳунармандчиликка оид бадиий, ҳужжатли фильмлар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши, уларнинг сотуви ташкил этилишини;

Фестиваль дастури ишлаб чиқилишини ва унинг уч ой аввал туристик ташкилотларга тақдим этилишини, Интернет ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилишини;

Фестиваль доирасида миллий либослар кўргазмали чиқишлари, театрлаштирилган томошалар, аския ва қизиқчилар, фольклор ва дорбозлик жамоаларининг томоша дастурлари намойиш этилишини;

Фестивалнинг туризм календарь режасига киритилишини ҳамда хорижий меҳмонлар ва сайёҳларнинг Фестивалга жалб қилинишини;

в) Туризм ва спорт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда Фестиваль қатнашчилари ва меҳмонлар учун меҳмонхоналардан жой ажратилишини;

г) Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, "Ҳунарманд" уюшмаси, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси билан биргаликда 2023 йил якунига қадар малакали мутахассис ва халқаро экспертларни жалб этган ҳолда:

миллий ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик йўналишларини ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига;

Бухоро шаҳрини ЮНЕСКОнинг Ижодкор шаҳарлар тармоғига киритиш бўйича ҳужжатлар тўплами тайёрланиши ва тавсия этилишини таъминласин.


9. "Uzbekistan Airways" акциядорлик жамияти (И.Р. Махкамов) ва "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятига (Х.Н. Хосилов) Фестиваль қатнашчиларини Савдо-саноат палатаси, "Ҳунарманд" уюшмаси ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси буюртмаларига мувофиқ белгиланган тартибда авиа ва темир йўл чипталари билан таъминлаш тавсия этилсин.


10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.А. Артикходжаев) Фестивалга ташриф буюрувчи хорижий меҳмонлар ва қатнашчиларни кутиб олиш, жойлаштириш ва уларни Бухоро шаҳрига юборишни ташкил этсин.


11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.М. Хаджибаев):

Фестиваль ўтказиладиган жойларда тез тиббий ёрдам пунктларини ташкил этсин;

Фестиваль ўтказиладиган вақтда санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя қилинишини назорат қилсин.


12. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.К. Кучимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Ж. Хаджаев), "Дунё" ахборот агентлиги (С.Л. Суяров) ва бошқа оммавий ахборот воситалари Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб боришни ташкил этсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 29 апрелдаги

ПҚ-5098-сон қарорига

ИЛОВА



Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалига тайёргарлик

кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

      

1. А. Арипов

-

Бош вазир, Ташкилий қўмита раиси


2. А. Абдуҳакимов

-

Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


3. Д. Кучкаров

-

Бош вазир ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


4. О. Назарбеков

-

маданият вазири


5. П. Бобожонов

-

ички ишлар вазири


6. А. Хаджибаев

-

соғлиқни сақлаш вазири


7. Б. Зарипов

-

Бухоро вилояти ҳокими


8. Ж. Артикходжаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими


9. Б. Юлдашев

-

Фанлар академияси президенти


10. О. Насритдинходжаев

-

молия вазирининг биринчи ўринбосари


11. Ф. Арзиев

-

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


12. А. Саъдуллаев

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори


13. Д. Саматов

-

"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси раиси


14. И. Махкамов

-

"Uzbekistan Airways" АЖ бош директори


15. Х. Хосилов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси в.б.


16. А. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


17. А.Кўчимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


18. А. Нуридинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


19. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари


20. А. Икрамов

-

Савдо-саноат палатаси раиси


21. У. Абдуллаев

-

"Ҳунарманд" уюшмаси раиси


22. С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


23. Р. Фатхуллаев

-

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти доценти


24. Лавозими бўйича

-

Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти мудири, Ташкилий қўмита котиби


         

Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 апрель













































Время: 0.2112
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск