ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаво транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.04.2021 й. ПҚ-5100-сон "Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.2021 й.

N ПҚ-5100



ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ

КОРХОНАЛАРИНИ ТРАНСФОРМАЦИЯ

ҚИЛИШ ВА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Коронавирус пандемияси шароитида фуқаро авиацияси корхоналарини қўллаб-қувватлаш, соҳада трансформация жараёнларини жадаллаштириш, авиация хизматларини янада диверсификация қилиш, аҳолига уларнинг нарх ва сифат жиҳатидан оммабоплигини таъминлаш мақсадида:


1. 2021-2022 йилларда "Uzbekistan Airways" АЖ ва "Uzbekistan Airports" АЖда трансформация жараёнларини жадаллаштириш бўйича "йўл хариталари" 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар халқаро аэропортларнинг ижро этувчи органи ваколатларини, истисно тариқасида, шартнома асосида "Uzbekistan Airports" АЖга бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) бир ой муддатда "Uzbekistan Airports" АЖ ва халқаро аэропортларнинг ижро этувчи органлари ўртасида халқаро аэропортларни ҳақ эвазига бошқариш тўғрисидаги шартномаларнинг тузилишини ва ички ҳужжатларга зарур ўзгартиришлар киритилишини таъминласин. Бунда, бошқарувчининг қуйидаги асосий вазифалари назарда тутилсин:

аэропортларни ривожлантириш ягона стратегияси ва корпоратив сиёсатни амалга ошириш, аэропортлар фаолиятига методологик раҳбарлик қилиш;

молиявий оқимларни жамлаш, пул маблағларидан самарали фойдаланиш, таннархни пасайтириш ва соф фойдани тасарруф этиш ҳамда харидларни марказлаштирилган ҳолда амалга ошириш;

халқаро аэропортларнинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш тартибини (ваколатлар чегараларини) "Uzbekistan Airports" АЖ томонидан белгилаш.


3. Белгилансинки, "Uzbekistan Airports" АЖ ва унинг таркибидаги халқаро аэропортлар 2021 йил 1 майдан 3 йил муддатга юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулк солиғининг белгиланган ставкаси 50 фоизгача камайтирилади.


4. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) ва Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж. Ортиқов) уч ой муддатда "Uzbekistan Airports" АЖ таркибидаги халқаро аэропортлар билан давлат мулки ҳисобланган аэродромлар инфратузилмасидан беғараз фойдаланиш тўғрисида шартномалар тузсин. Бунда, шартномаларда аэродром инфратузилмасини сақлаш, капитал ва жорий таъмирлаш шартлари назарда тутилсин.

Тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилган мол-мулк аэропорт активларидан ажратилган ҳолда, балансдан ташқари акс эттирилиши ҳамда мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ базасига киритилмаслиги, шунингдек, амортизация ажратмалари ҳисобланмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.

Аэропортларнинг аэродром комплексларини қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилиши, шунингдек, Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, ушбу ишларга сарфланган "Uzbekistan Airports" АЖнинг маблағлари Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиниши белгилансин.


5. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) бир ой муддатда "Uzbekistan Airways" АЖга ажратилган 40 млн АҚШ доллари миқдоридаги фоизсиз бюджет ссудаси маблағларининг 2022 йил 10 майдан бошлаб қайтарилишини кўзда тутган ҳолда, уни қайтариш муддатини 2024 йил 10 февралга қадар узайтирсин.


6. "Ўзмиллийбанк" АЖ (А.К. Мирсоатов), Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ш.А. Вафаев) бир ой муддатда "Uzbekistan airways" АЖнинг мос равишда 895 млрд сўм ва 77,73 млн АҚШ долларига тенг бўлган кредитларни қоплаш графикларини, 2021-2023 йил учун қарздорлик (асосий қарз ва фоиз) тўловларини тўхтатган ҳолда, қайта кўриб чиқсин.

Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) қарорнинг мазкур банди талабларидан келиб чиқиб, "Uzbekistan Airways" АЖ томонидан кредит мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва "Ўзмиллийбанк" АЖга берилган давлат кафолатларини қайта расмийлаштирсин.


7. "Uzbekistan Airways" АЖ (И.Р. Махкамов) 3-иловага мувофиқ ҳаво кемаларини ўрнатилган тартибда очиқ савдолар орқали соҳада бевосита фаолият юритаётган корхоналарга сотиш чораларини кўрсин.


8. Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларида (кейинги ўринларда - вокзаллар) йўловчи ҳамда ташриф буюрувчилар учун замонавий талаблар асосида кўрсатилаётган хизматлар сифатини тубдан яхшилаш, кириб-чиқишни соддалаштириш, зарур шароитлар яратиш ҳамда вокзаллар ва уларга тегишли ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида, қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

вокзаллар биноларига ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда кириб-чиқишларига рухсат бериш;

вокзаллар ва уларга тегишли ҳудудларда умумий овқатланиш жойларини ташкил этиш, чакана савдо ҳамда хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этишга рухсат бериш тартибини соддалаштириш;

халқаро аэропортлар ҳудудида барча турдаги йўловчи автотранспорт воситаларига аэропортларнинг эстакадасидан фойдаланишга рухсат бериш;

вокзалларнинг асосий текширув пунктларини кириш жойларидаги бирламчи назорат-текширув постлари билан бирлаштириш.

Давлат хавфсизлик хизмати (А.А. Азизов), Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов), Миллий гвардия (Р.М. Джураев), Транспорт вазирлиги (И.Р. Махкамов):

уч ой муддатда мутасадди идоралар вакилларидан иборат таркибда Республика комиссиясини тузган ҳолда, вокзаллар бинолари ва уларга тегишли ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш тартибларини илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

вокзаллар бинолари ва уларга тегишли ҳудудларда хавфсизликни таъминлашнинг замонавий техник назорат воситалари (транспорт ва шахсни аниқлаш воситалари) ва усуллари билан тўлиқ таъминлаб бориш чораларини кўрсин.

Давлат хавфсизлик хизмати (А.А. Азизов), Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов), Давлат божхона қўмитаси (М.Б. Азимов) Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) билан биргаликда халқаро аэропортларда реконструкция қилиш ҳисобига авиация хавфсизлиги хизмати, чегара, божхона ва бошқа қўриқланувчи ҳудудлардаги ўзгаришларни инобатга олиб, талаб этиладиган штат бирликларига ўрнатилган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритиб борсин.


9. "Uzbekistan Airways" АЖ (И.Р. Махкамов) Давлат божхона қўмитаси (М.Б. Азимов) ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда уч ой муддатда Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Учувчилар шаҳарчасида жойлашган "Uzbekistan Airways Technics" МЧЖ ҳудудида (майдони 39 га) эркин божхона зонасини ташкил этсин.

Белгилаб қўйилсинки, эркин божхона зонасида:

халқаро ҳуқуқий ва техник меъёрларга мувофиқ барча хорижий ҳаво кемалари ва уларнинг алоҳида агрегатларини таъмирлаш учун зарур бўлган авиатехника эҳтиёт қисмлари эркин алмаштирилади;

маҳаллий авиакомпанияларнинг ҳаво кемаларини ҳамда уларнинг қисм ва агрегатларини таъмирлашга зарур бўлган авиатехника эҳтиёт қисмлари эркин божхона зонаси чегарасидан чиқмаган ҳолда харид қилиниб, "эркин муомалага чиқариш" божхона режимига расмийлаштирилган ҳолда фойдаланилади;

ушбу божхона зонасига четдан келтириладиган авиатехника эҳтиёт қисмлари "эркин божхона зонаси" божхона режимига расмийлаштириш орқали жойлаштирилади ҳамда истисно тариқасида, сертификатлар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар талаб этилмайди;

таъмирлаш мақсадида эркин божхона зонасига олиб кириладиган ҳаво кемаларининг (шу жумладан, уларнинг қисм ва агрегатлари) кириб-чиқишида божхона назорати уларни тегишли божхона режимларига расмийлаштирмаган ҳолда амалга оширилади.

Транспорт вазирлиги (И.Р. Махкамов), Давлат божхона қўмитаси (М.Б. Азимов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Д. Кудбиев), Марказий банк (М.Б. Нурмуратов) билан биргаликда уч ой муддатда эркин божхона зонаси ҳудудига товарларни олиб кириш, олиб чиқиш, ҳаво кемаларини таъмирлашда фойдаланиш, уларни тегишли режимларга расмийлаштириш, ушбу товарлар ва хизматлар учун валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Транспорт вазирлигининг Франция Фуқаро авиацияси миллий мактаби (ENAC) билан биргаликда Тошкент давлат транспорт университети таркибида Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш мактабини (кейинги ўринларда - Мактаб) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки:

Мактабда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади ҳамда дастлаб қўшма таълим дастурлари (double degree) асосида "Ҳаво кемаларининг парвоз эксплуатацияси" бакалавр таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш ташкил этилади;

Мактабда талабалар ўқиши учун тўлов-контракт миқдори Франциянинг Фуқаро авиацияси миллий мактаби билан келишилган ҳолда Тошкент давлат транспорт университети томонидан белгиланади;

Мактаб битирувчиларига Франциянинг Фуқаро авиацияси миллий мактабининг белгиланган намунадаги дипломи берилади ва у Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилади.


11. "Uzbekistan Airports" АЖ ва унинг таркибига кирувчи аэропортлар:

ўз эҳтиёжлари учун махсус технологик ускуналар, махсус транспорт ва ахборот-коммуникация маҳсулотларини етказиб бериш ҳақидаги импорт контрактларини "Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКда комплекс экспертизадан ўтказган ҳамда контракт тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот порталига жойлаштирган ҳолда, ишлаб чиқарувчиларнинг энг яхши таклифларини танлаб олиш йўли билан тўғридан-тўғри тузишга;

фуқаро авиацияси объектларида иш тажрибасига эга бўлган маҳаллий ва хорижий лойиҳа ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида "Uzbekistan Airports" АЖ таркибидаги халқаро аэропортлар ва "Ўзаэронавигация маркази" ДУК томонидан чет эл авиакомпанияларига хизмат кўрсатиш (экспорт) билан боғлиқ операцияларни, нархларни хорижий валютада белгилаган ҳолда, шунингдек, ташқи савдо шартномалар тузмасдан ва улар бўйича маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритмасдан амалга оширилишига рухсат берилсин.


13. Давлат солиқ қўмитаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 ноябрга қадар Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-уйда жойлашган Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг бино ва иншоотлари баҳоланган қийматда "Uzbekistan Airports" АЖ устав капиталидаги давлат улушини ошириш ҳисобига жамиятга берилишини таъминласин.

14. Транспорт вазирлиги (И.Р. Махкамов):

"Uzbekistan Airports" АЖ (Р.Ф. Джураева), Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С.М. Холхўжаев) билан биргаликда икки ой муддатда 2030 йилгача мўлжалланган аэродром комплексларини ривожлантириш дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


15. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, транспорт вазири И.Р. Махкамов ва молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.

Қарор ижросини ҳар ой муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 30 апрелдаги

ПҚ-5100-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Uzbekistan Airways" АЖда трансформация

жараёнларини жадаллаштириш бўйича

ЙЎЛ ХАРИТАСИ

Т/р

Чора-тадбирлар


Амалга ошириш механизми


Бажариш

муддати


Масъул ижрочилар


I. АВИАКОМПАНИЯ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРАЛАРИ

1

Авиакомпания фаолиятини такомиллаштириш.


1. Авиакомпаниянинг 2019-2020 йиллардаги молиявий ҳисоботларини халқаро молиявий ҳисобот стандартлари асосида тайёрлаш;


2021 йил

май


"Uzbekistan Airways" АЖ (Хусанов), Молия вазирлиги (Насритдинхожаев), Транспорт вазирлиги (Махкамов)


2. Авиакомпания молиявий аудитини ўтказиш учун тендер (ёки танлов) асосида катта тўртлик ("big four") ташкилотларидан бирини танлаш;


2021 йил

май

3. Авиакомпаниянинг Кузатув кенгаши ва ижроия органига малакали чет эл мутахассисларини жалб қилиш;


2021 йил

август

4. Жаҳон банки билан бирга авиакомпаниянинг бизнес режасини ишлаб чиқиш ишларини якунлаш;


2021 йил

июнь

5. Халқаро кредит рейтингларини олиш.


2022 йил

ноябрь


2

Авиакомпания янги таркибий тузилмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


1. Жаҳон банки экспертлари билан биргаликда авиакомпаниянинг халқаро стандартларга тўғри келадиган янги ижроия тузилмасини ишлаб чиқиш;


2021 йил

июнь


"Uzbekistan Airways" АЖ (Хусанов)


2. Ишлаб чиқилган ижроия тузилмасига мувофиқ иш ўринларини оптимизация қилиш.


2021 йил

август

3

Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган, хорижда ишлаб чиқарилган авиация соҳасига тегишли товарлар, шунингдек, хорижий компаниялар томонидан бажариладиган хизматлар импортига рухсат бериш масаласини кўриб чиқиш.


1. Импорт қилинаётган авиатехника товарларининг номланиши ва ТИФ ТН кодларини қайта кўриб чиқиш;


2021 йил

май


"Uzbekistan Airways" АЖ (Махкамов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норқулов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Воитов), Давлат божхона қўмитаси (Азимов)


2. Ўзбекистон Республикасида авиатехника товарлари ишлаб чиқарилмаслигини инобатга олиб, ТИФ ТН коди истеъмол товарларига мос келадиган авиатехника товарларини давлат харидлари асосида импорт қилишга ўрнатилган тақиқлар рўйхатидан чиқариш бўйича таклифларишлаб чиқиш;


2021 йил

июнь

3. Ўрганиш натижасида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 январдаги 41-сон қарорига тегишли ўзгартиришлар киритиш.


2021 йил

июль

4

Ўзбекистон Республикаси ваколатли органларида мажбурий сертификатлаш ва стандартлаштиришга тегишли товарлар рўйхатидан"Uzbekistan Airways" АЖ томонидан импорт қилинадиган халқаро сертификатларга эга авиатехника товарларини чиқариш.


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 январдаги 43-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор лойиҳасини тайёрлаш;


2021 йил

май


"Uzbekistan Airways" АЖ (Хусанов), "Ўзстандарт" агентлиги(Саттаров)


2. Қарор лойиҳасини мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишиш;


2021 йил

июнь


3. Қарор лойиҳасини ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

июль


II. АВИАКОМПАНИЯНИНГ ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШ ТАДБИРЛАРИ

5

Авиакомпания харажатларни қисқартириш.


1. Авиакомпаниянинг хориждаги самарасиз фаолият юритаётган ваколатхоналарини ёпиш;


2021 йил

июнь


"Uzbekistan Airways" АЖ (Махкамов)


2. Норентабел йўналишлардаги авиақатновларни бекор қилиш;


2021 йил

май


3. Авиачипталарни сотиш бўйича Бош агентлар билан шартномаларни бекор қилиш;


2021 йил

июнь


4. Авиачипталарни хорижда сотиш бўйича агентлар (IATA) комиссияси миқдорини тушириш;


2021 йил

июнь

5. Авиаёқилғи мойлаш материалларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қисқартириш.


2021 йил

давомида


6

Авиакомпания даромадларни ошириш.


1. Россияга амалга оширилаётган авиақатновларда ҳар икки томонга йўловчи ташишни тўла тиклаш;


2021 йил

давомида


"Uzbekistan Airways" АЖ (Хусанов), Транспорт вазирлиги (Махкамов), Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), Дин ишлари қўмитаси (Тошбоев)


2. "Умра-2021" ва "Ҳаж-2021" мавсумида зиёрат авиақатновларини тиклаш бўйича музокаралар олиб бориш ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг буюртмасига асосан парвозларни амалга ошириш;


2021 йил

давомида


3. Вақтинчалик меҳнат фаолиятни амалга ошириш учун хорижга кетаётган фуқаролар учун иқтисодий (эконом) класс авиачипта нархларига 20 % миқдоридаги чегирмани бекор қилиш;


2021 йил

июнь


4. Илғор хорижий авиакомпаниялар билан бирга йўловчиларни ўзаро ташиш шартномаларини (Code Share, Interline) тузиш орқали йўловчи ташиш ҳажмини ошириш;


доимий


5. Янги йўналишлар бўйича мунтазам парвозларни ташкил қилиш;


2021 йил

давомида


6. Чартер авиақатновлар сонини ошириш.


2021 йил

давомида


7

Импорт шартномаларининг ҳисоб-китоби рўйхатини юритиш тизимини такомиллаштириш.


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарорига ўзгартириш киритиш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлаш;


2021 йил

июнь


"Uzbekistan Airways" АЖ (Хусанов), Давлат солиқ қўмитаси (Кудбиев), Марказий банк (Нурмуратов)


2. Қарор лойиҳасини мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишиш;


2021 йил

июль


3. Қарор лойиҳасини ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

август


III. АВИАКОМПАНИЯ ҲАВО КЕМАЛАРИ ПАРКИНИ ОПТИМИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

8

"Uzbekistan Airways" АЖнинг ҳаво кемалари паркини унификация қилиш.


1. Янги олтинчи Боинг-787 ҳаво кемасини қабул қилиш;


2021 йил

май


"Uzbekistan Airways" АЖ (Хусанов)


2. Боинг-757-200 (3 та) ҳаво кемаларини лизинг берувчига қайтариш;


2021 йил

октябрь

3. Боинг-767 (2 та) ва Боинг-757 (2 та) ҳаво кемаларини сотиш;


2021 йил

декабрь


4. А-321neo LR (2 та) ҳаво кемаларини ижарага олиш;


2021 йил

декабрь


5. А-321neo (3 та) ҳаво кемаларини ижарага олиш.


2022 йил

давомида


9

"Uzbekistan Helicopters" МЧЖ ҳаво кемалари паркини модернизация қилиш.


1. Ми-8 вертолётларини ўрнатилган тартибда сотувга қўйиш;


2021 йил

май


"Uzbekistan Airways" АЖ (Хусанов), "Uzbekistan Helicopters" МЧЖ (Сафиуллин)


2. Иккита "Н125" Airbus русумли вертолётларини харид қилиш;


2021 йил

июнь


3. Иккита "Н130" Airbus русумли вертолётларини харид қилиш.


2021 йил

ноябрь


10

Юк ташувчи ҳаво кемалари сонини тўрттага етказиш.


1. 2 та Боинг-767 йўловчи ҳаво кемасини юк ташишга мослаштириш бўйича хорижий компаниялар билан музокаралар ўтказиш;


2021 йил

май


"Uzbekistan Airways" АЖ (Хусанов)


2. Энг яхши таклиф берган компания билан шартнома тузиш;


2021 йил

сентябрь


3. Ҳаво кемаларини юк ташиш турига конвертация қилиш.


2022 йил

давомида


IV. "UZBEKISTAN AIRWAYS" АЖ ТАРКИБИДАГИ

КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

11

"Uzbekistan airways technics" МЧЖда хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемаларига сифатли ва тезкор техник хизмат кўрсатиш ҳамда хизматлар ҳажмини ошириш.

1. "Uzbekistan Airways Technics" МЧЖ ҳудудида эркин божхона зонасини ташкил этиш;


2021 йил

август


"Uzbekistan Airways" АЖ (Хусанов), Давлат божхона қўмитаси (Азимов)


2. Хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларини техник кўрикдан ўтказиш учун жалб қилиш;


йил

давомида


3. Бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда янги хизмат турларини ўзлаштириш.


йил

давомида


12.

"Кетринг" МЧЖ фаолиятини ривожлантириш.

1. Илғор хорижий кетринг компаниялари (Do&Co, Dnata, Gate Gourmet ва ҳ.к.) билан ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар ўтказиш;


2021 йил

август


"Uzbekistan Airways" АЖ (Хусанов)


2. Энг яхши таклиф берган компания билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;


2021 йил

октябрь


3. Хорижий компания билан ҳамкорликда борт таомлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш.


2022 йил

давомида


V. АВИАКОМПАНИЯ ФАОЛИЯТИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ

13.

Йўловчиларга хизмат кўрсатиш, тижорат ва ишлаб чиқариш тизимини (PSS) жорий этиш.

1. PSS тизими бўйича энг йирик глобал провайдерлардан бири бўлган "Amadeus" компанияси билан шартнома тузиш;


2021 йил

апрель


"Uzbekistan Airways" АЖ (Хусанов)


2. Бизнес жараёнларни хатловдан ўтказиб, янги тизимга мослаштириш;


2021 йил

май


3. Мавжуд барча интерлайн ва "Code share" алмашинувлар бўйича линкларга, парвозлар амалга ошириладиган аэропортларда рўйхатдан ўтишнинг янги тизимига уланиш;


2021 йил

октябрь


4. Эски PSS-дан техник миграция қилиш;


2021 йил

ноябрь


5. Янги тизимни ишга тушириш.


2021 йил

декабрь


14

"Uzbekistan Airways" АЖнинг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган фаолият турларини камайтириш.

1. Аэропорт ҳудудида йўловчиларга божсиз товарлар сотиш фаолияти билан шуғулланувчи (Duty Free) "Central Asia Megastar" МЧЖдаги "Uzbekistan Airways" АЖнинг 23,3 % улушини "Uzbekistan Airports" АЖга ўтказиш бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигига таклиф киритиш;


2021 йил

май


"Uzbekistan Airways" АЖ (Махкамов), "Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева), Молия вазирлиги (Насритдинхожаев)


2. "Central Asia Megastar" МЧЖдаги "Uzbekistan Airways" АЖнинг улушини "Uzbekistan Airports" АЖга ўтказишни ўрнатилган тартибда расмийлаштириш.


2021 йил

июнь

15

Мижозлар билан ишлашни тизимли бошқариш дастурини жорий этиш.


1. Илғор хорижий ИТ компаниялари билан CRM (Customer Relationship Management) дастурий таъминот масаласида музокаралар ўтказиш;


2. Энг яхши таклиф берган компания билан шартнома имзолаш;


3. Янги дастурни жорий этиш.


2021 йил

декабрь


"Uzbekistan Airways" АЖ (Хусанов)


16

Авиакомпания даромадларини ҳисобга олиш ва бошқаришнинг янги тизимини жорий этиш.


1. Revenue Accounting дастурини жорий этиш бўйича "Amadeus" компаниясини жалб қилиш;


2021 йил

июнь


"Uzbekistan Airways" АЖ (Хусанов)


2. Янги дастурни жорий этиш.


2022 йил

январь


17

Авиакомпаниянинг барча ресурсларини ҳисобга олиш, режалаштириш ва бошқариш бўйича янги ERP (Enterprise Resource Planning) дастурий тизимини жорий этиш.


1. Илғор хорижий ИТ компаниялари билан керакли дастурий таъминот масаласида музокаралар ўтказиш;


2021 йил

май


"Uzbekistan Airways" АЖ (Хусанов)


2. Энг яхши таклиф берган компания билан шартнома имзолаш;


2021 йил

август


3. Янги дастурни жорий этиш.


2022 йил

давомида


VI. АВИАКОМПАНИЯ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ВА ЙЎЛОВЧИЛАР УЧУН ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИШ

18

Аҳоли мобиллиги ва йўловчи ташиш ҳажмини ошириш.

1. "Uzbekistan Airways" АЖ фаолиятини "гибрид" бизнес модели (full service carrier+ LCC) асосида йўлга қўйиш;


2021 йил

июнь


"Uzbekistan Airways" АЖ (Хусанов), "Ўзавиация" агентлиги (Улжаев)


2. А-320 (4 та) ҳаво кемаларини тўлиқ иқтисод классга (full econom) ўтказиш;


2021 йил

ноябрь


3. "Uzbekistan Airways" АЖ таркибида "Лоукост" авиакомпаниясини ташкил этиш;


2022 йил

январь


4. Парвозларни амалга ошириш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш.


2022 йил

январь


19

Йўловчиларнинг қўл юки ва багажларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартибини соддалаштириш.

1. Амалдаги меъёрий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва қайта кўриб чиқиш;


2021 йил

июнь


"Uzbekistan Airways" АЖ (Хусанов), Транспорт вазирлиги (Махкамов), Давлат божхона қўмитаси (Азимов), "Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)


2. Ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартириш киритиш юзасидан тегишли ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш;


2021 йил

август

3. Ҳужжат лойиҳасини мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишиш ва тасдиқлаш учун киритиш.


2021 йил

сентябрь


VII. КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

20

Парвозларни амалга ошириш вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ходимларни тайёрлаш.


1. Халқаро фуқаро авиация ташкилоти (ИКАО) ва Халқаро авиация транспорти бирлашмаси (ИАТА) ўқув курсларига ходимларни жўнатиш;


2021-2022

йилларда


"Uzbekistan Airways" АЖ (Хусанов), Транспорт вазирлиги (Махкамов)


2. Ўқув-машғулот маркази негизида парвозлар билан боғлиқ бўлмаган ходимларни тайёрлаш курсларини босқичма-босқич ташкил этиш.


2021 йил

давомида


21

Франция Фуқаро авиацияси миллий мактаби билан бирга Тошкент давлат транспорт университети таркибида Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлашни йўлга қўйиш.

1. Тошкент давлат транспорт университетида Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш бўйича "Ҳаво кемаларининг парвоз эксплуатацияси" таълим йўналишини очиш ва Классификаторга киритиш.


2021 йил

июнь


Транспорт университети (Абдурахмонов), Транспорт вазирлиги (Махкамов)

2. Таълим йўналиши меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.


2021 йил

июль


3. Франциянинг Фуқаро авиацияси миллий мактаби билан талабалар ўқиши учун тўлов-контракт миқдорини келишиш.


2021 йил

июнь


4. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш қўшма таълим дастурлари (doubledegree) асосида ўқитиш.


2021 йил

сентябрь


             





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 30 апрелдаги

ПҚ-5100-сонқарорига

2-ИЛОВА



"Uzbekistan Airports" АЖда трансформация

жараёнларини жадаллаштириш бўйича

ЙЎЛ ХАРИТАСИ

Т/р

Чора-тадбирлар


Амалга ошириш механизми


Бажариш

муддати


Масъул ижрочилар


I. ЎЗБЕКИСТОН АЭРОПОРТЛАР ТАРМОҒИ БОШҚАРУВИНИ

ЯНГИ ТИЗИМ АСОСИДА ШАКЛЛАНТИРИШ

1.

"Uzbekistan Airports" АЖга Бошқарув компанияси функциясини бериш

1. "Uzbekistan Airports" АЖ ва унинг таркибига кирувчи халқаро аэропортлар уставларига ўзгартиришлар киритиш;


2021 йил

июль


Молия вазирлиги (Ишметов), "Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)

2. "Uzbekistan Airports" АЖ ва унинг ҳар бир таркибий бўлинмаларининг таркибий тузилмасига ва штат бирлигига ўзгартиришлар киритиш ҳамда ходимлар сонини оптималлаштириш;


2021 йил

июнь


3. Ходимларга меҳнат маошини янги рағбатлантириш тизим асосида тўлаш.


2021 йил

июнь

2.

Хусусийлаштирилмайдиган кўчмас ва кўчар мулкни "Uzbekistan Airports" АЖни таркибидаги ҳар бир масъулияти чекланган жамиятларнинг устав капиталидан чиқариш.


1. Ҳар бир масъулияти чекланган жамиятни мол-мулкини хатловдан ўтказиш;


2021 йил

июль


Молия вазирлиги (Ишметов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов), "Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)


2. Ҳар бир масъулияти чекланган жамиятдаги хусусийлаштирилмайдиган мулкни Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш ва балансдан ташқари ҳисобга (001) чиқариш;


2021 йил

сентябрь


3. Давлат активларини бошқариш агентлиги билан аэропортларнинг хусусийлаштирилмайдиган мулкдан тасарруф этиш ҳуқуқисиз 49 йилга беғараз фойдаланиш бўйича шартнома имзолаш;


2021 йил

октябрь

4. 2030 йилгача аэродром комплексларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;


2021 йил

июль


5. Хусусийлаштирилмайдиган мулкни устав капиталдан чиқарилгандан сўнг "Uzbekistan Airports" АЖ ва унинг таркибий бўлинмаларининг активларини хатловдан ўтказиш.


2021 йил

сентябрь


II. ОПЕРАЦИОН ХАРАЖАТЛАРНИ КАМАЙТИРИШГА

ҚАРАТИЛГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР

3.

Йиғим ва тарифлар ставкалари таннархи тузилишини оптималлаштириш.


1. Ҳар бир асосий ва қўшимча аэропортдаги тўловларни шакллантириш тизимини таҳлил қилиш ва улардаги ойлик маоши, ижтимоий солиқ, жорий ва қўшимча харажатларни ҳисоблаш усулини қайта кўриб чиқиш;


2021 йил

июль


Молия вазирлиги (Ишметов), "Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)

2. Операцион харажатларни янги усулда шакллантириш ва ҳисоблаш мақсадида ички меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;


2021 йил

август


3. Амортизация ажратмаларини, мулк ва ер солиғини шакллантириш тизимини таҳлил қилиш;


2021 йил

июль


4. Солиқ ва амортизация ажратмаларини ҳисоблаш бўйича янги ички меъёрий ҳужжатларни жорий этиш;


2021 йил

август


5. Операцион харажатларни янги усулда шакллантириш, амортизация ва солиқ ажратмаларини ҳисоблашни амалга ошириш мақсадида миллий қонунчиликка ўзгартириш киритиш.


2021 йил

сентябрь


4.

Барча харажатли шартномалар шартларини қайта кўриб чиқиб, уларни мақбуллаштириш ва воситачилардан воз кечиш.


1. Барча шартномалардаги жорий ва бошқа харажатлар аудитини ўтказиш;


2021 йил

июнь


"Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)


2. Аудит якуни бўйича мавжуд контрагентлар билан музокара олиб бориш ёки янгиларни қидириш;


2021 йил

сентябрь


3. "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖнинг авиаёқилғи таннархини кўриб чиқиш ва ички бозорга сотиладиган авиаёқилғи нархидаги рентабеллик даражасини 5 фоиздан ошмаслигини таъминлаш.


2021 йил

июнь

Энергетика вазирлиги (Султанов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарахметов)


5.

Амалдаги турли ижтимоий тўловлар тизимидан возкечиш ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасини кўпайтириш ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг KPI тизимига асосланган янги услубига ўтиш.


1. Ходимлар сонини қайта кўриб чиқиш;


2021 йил

сентябрь


"Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)

2. "Uzbekistan Airports" АЖ бошқарув компания ва аэропортлар функцияларини аниқ ажратиш. Бунда бошқарув компанияга - аэропортларни ривожлантириш, аэропортларга - операцион фаолиятни амалга ошириш вазифаси белгиланади.


2021 йил

сентябрь


6.

2021 йил якунига қадар 11 та аэропортлар бўйича ягона бюджетни ва харидлар режасини ишлаб чиқиш.


1. Барча аэропортлар бўйича харидлар режасини тузиш;


2021 йил

июль


"Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)

2. Барча аэропортлар бўйича жорий вабошқа харажатлардан иборат бюджет режасини тузиш.


2021 йил

июль

III. АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ОПЕРАЦИОН

ФАОЛИЯТГА ВА ТАРМОҚНИ БОШҚАРУВИГА ЖОРИЙ ЭТИШ

7.

Барча аэропортларда ишлаб чиқаришга оид бирламчи маълумотни онлайн режимида олишга ва ресурслар бошқарувини оптималлаштиришга қаратилган "Airport Operational Data Base" (AODB) 13 дастурларни ўз ичига олган тизимни жорий этиш.


1. Мазкур тизимни харид қилиш ва жорий этиш мақсадида техник шартларни ишлаб чиқиш;


2021 йил

июль


"Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)


2. Тизимни етказиб берувчи хорижий компаниялар шартларини таҳлил қилиш;


2021 йил

июль


3. Тизимни харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш мақсадида энг мақбул таклифларни саралаб олиш ва тегишли Англашув меморандумини имзолаш.


2021 йил

сентябрь


8.

"1С: Холдингни бошқариш" дастурини жорий этиб, унга барча 11 та аэропортларни улаган ҳолда ягона ҳисобот тизимини жорий этиш.


1. Тизимни харид қилиш ва жорий этиш мақсадида техник шартларни ишлаб чиқиш;


2021йил

июль


"Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)


2. Тизимни етказиб берувчи хорижий компаниялар шартларини таҳлил қилиш;


2021 йил

сентябрь


3. Тизимни харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш мақсадида энг мақбул таклифларни саралаб олиш ва тегишли Англашув меморандумини имзолаш;


2021йил

октябрь


4. Бухгалтерия ҳисобини юритиш миллий тизим ва халқаро молия ҳисобот тизимига мос равишда ҳисоб юритишни жорий этиш;


2021 йил

сентябрь


5. Бошқарув ҳисоботини юритишни шакллантириш.


2021 йил

декабрь


9.

"Uzbekistan Airports" АЖ ва 11 аэропортларда "Директум" электрон ҳужжат алмашинув дастурини жорий этиш ва Ўзбекистон давлат электрон тизимларига интеграция қилиш.


1. Тизимни харид қилиш ва жорий этиш мақсадида техник шартларни ишлаб чиқиш;


2021йил

июнь


"Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)


2. Тизимни етказиб берувчи хорижий компаниялар шартларини таҳлил қилиш;


2021йил

июль


3. Тизимни харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш мақсадида энг мақбул таклифларни саралаб олиш ва тегишли Англашув меморандумини имзолаш.


2021йил

август


IV. ДАРОМАДЛАРНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ЧОРАЛАР

10.

Хорижий авиакомпанияларни жалб қилиш мақсадида асосий аэропорт йиғимларини камайтириш.


1. 50 фоизгача "зиёрат-туризм" дастури доирасида оширилаётган рейслар бўйича;


2021йил

июнь


"Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)

2. Асосий хизмат турлари бўйича йиғим ва тўловларни 27 фоизгача камайтириш;


2021 йил

июнь


3. Асосий хизмат турлари бўйича йиғим ва тўловларни 30 фоизгача қўшимча равишда камайтириш;


2021 йил

декабрь


4. Аэропортларда хорижий ҳаво кемаларига ерда хизмат кўрсатишга қаратилган шартномаларни Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) стандартларига мос равишда қайта тузиш.


2021 йил

декабрь


11.

Ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш вақтини 1,5 соатдан 40 дақиқагача тушириш (Minimum Connecting Time).


1. "Uzbekistan Airports" АЖ таркибида шўъба хендлинг компаниясини ташкил этиш ("Uzbekistan Airports Handling")


2021 йил

октябрь


"Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)


2. Аэропортлар учун ягона ахборот марказини (call-center) яратиш;


2021 йил

октябрь


3. "Uzbekistan Airports" АЖ таркибида "Uzbekistan Airports Cargo" шўъба юк ташувларини ривожлантириш компаниясини ташкил этиш.


2021 йил

октябрь


V. АЭРОПОРТЛАР ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ 2030

ЙИЛГАЧА РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ

12.

"ARC" (Германия) компанияси билан аэропортларни 2030 йилгача ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқиш.


1. Барча 11 та аэропортлар бўйича инвестиция ҳажмларини ва молиявий манбаларни асослантириш;


2021 йил

октябрь


"Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)


2. "Миллий банк" АЖ имтиёзли кредит маблағларини жалб қилиш;


2021 йил

июль


3. "Air Marakanda" МЧЖ билан Самарқанд аэропортининг аэровокзал ва вокзал олди комплексини давлат шериклик асосида ишлатиш мақсадида концессия шартномасини имзолаш.


2021 йил

август

VI. ИНФРАТУЗИЛМА ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

13.

"Самарқанд" аэропортида


"Самарқанд" аэропорти янги аэродром комплексини қуришва уни фойдаланишга топшириш


2021 йил

октябрь


"Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)


14.

"Термиз" аэропортида


1. Учиш-қўниш йўлагини қуриш ишларини якунлаш;


2. Ёқилғи қуйиш комплексининг тўкиш станцияси қувурларини алмаштириш;


3. Юк терминалини қуриш.

2021-2022

йиллар


"Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)


15.

"Бухоро" аэропортида


1. Учиб келиш терминалини қайта таъмирлаш;


2. ВИП тураргоҳ перронини кенгайтириш.


2021-2022

йиллар


"Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)


16.

"Навоий" аэропортида


1. Янги ёқилғи қуйиш комплексини ишга тушириш;


2021 йил


"Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)

2. Хорижий юк авиакомпания (оператор)ни жалб қилиш.


2021 йил

17.

"Қарши" аэропортида

1. Ёқилғи қуйиш комплексининг тўкиш станцияси қувурларини алмаштириш;


2021 йил


"Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)

2. Аэровокзал комплексини қайта таъмирлаш.


2021 йил


18.

"Андижон" аэропортида

1. Аэродром комплексини қайта таъмирлаш;


2022 йил


"Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)

2. Ёритиш-сигнал ускунасини янгилаш.


2021 йил

19.

"Фарғона" аэропортида


1. Учиш-қўниш йўлагини қайта таъмирлаш (Мудофаа вазирлиги балансида);


2. Ёритиш-сигнал ускунасини янгилаш.


2021-2022

йиллар


"Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)


20.

"Урганч" аэропортида


1. Учиш-қўниш йўлагини ва перрон қисмини қайта таъмирлаш;


2021 йил


"Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)

2. Кетринг хизматини давлат-хусусий шериклик асосида ишлатиш.


2021 йил

21.

"Нукус" аэропортида


Бешта аэродром хизматлари учун маъмурий бинолар қўриш.


2021 йил


"Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)


22.

Барча аэропортлар бўйича автомахсустехника ва технологик ускуналарни модернизация қилиш


1. Автомахсустехниканинг мавжуд парки ҳолатини инвентаризация қилиш;


2. Харид қилиш ва эксплуатацияни бошлаш учун техник топшириқ ишлаб чиқиш;


3. Етказиб берувчилар билан музокаралар ўтказиш.


2021-2025

йиллар


"Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)


VII. "ТОШКЕНТ" АЭРОПОРТИ БЎЙИЧА УСТУВОР

ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

23.

Ўтказиш қобилиятини тиғиз вақтда 1200 нафар йўловчигача оширишни ҳисобга олган ҳолда аэропорт халқаро терминали биносини ва вокзалолди ҳудудини реконструкция қилиш.


1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш;


2. Қурилиш-пудрат ташкилотларини аниқлаш, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлар) билан ваколатли органларда экспертиза ўтказган ҳолда шартнома тузиш;


3. Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш;


4. Эксплуатацияга топшириш.


I босқич -

2021 йил

август


II босқич -

2022 йил

май


"Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)


24.

Aэропорт ҳудудида 7500 кв.м юк терминалини қуриш ва сунъий учиш-қўниш йўлаги (СУҚЙ-1), самолётни ерда бошқариш йўлаги ва перронини капитал таъмирлаш.


1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш;


2. Қурилиш-пудрат ташкилотларини аниқлаш, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлар) билан ваколатли органларда экспертиза ўтказган ҳолда шартнома тузиш;


3. Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш;


4. Эксплуатацияга топшириш.


2021 йил

декабрь

"Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)


25.

Ҳарбийлашган тузилмалар учун маъмурий бино ва аэропорт қўриқлаш хизмати бўлинмалари учун казарма, шунингдек, aэропорт ситуацион марказини қуриш.


1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш;


2. Қурилиш-пудрат ташкилотларини аниқлаш, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлар) билан ваколатли органларда экспертиза ўтказган ҳолда шартнома тузиш;


3. Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш;


4. Эксплуатацияга топшириш.


2022йил

апрель


"Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)


26.

Аэропорт аэровокзал мажмуасининг ўтказиш қобилияти оширилишини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ДХХнинг Авиация хавфсизлиги юзасидан текшириш хизмати, Ўзбекистон Республикаси ДХХ ДЧҚҚ Чегара назорати дивизиони ва Ўзбекистон Республикаси ДБҚ "Тошкент-Aэро" ИБМ штат бўйича ходимлари сонини кўпайтириш.


1. Таклиф ишлаб чиқиш ва Хавфсизлик кенгашига киритиш;


2. Ходимлар зарур миқдорини ўзгартиришни аниқлаш учун жорий ишлар ҳолатини ўрганиш;


3. Тасдиқлашга киритиш учун сўнгги таклифни тайёрлаш.


2021-2022

йиллар


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши, Давлат хавфсизлик хизмати (Азизов),  Давлат божхона қўмитаси (Азимов)


27.

Аэропортнинг ноaвиация хизматларидан тушадиган даромадларини ошириш.


1. Халқаро терминалнинг кутиш залида тижорат майдонини кенгайтириш;


I босқич -

2021 йил

август


"Uzbekistan Airports" АЖ (Джураева)


2. Тижорат майдони ижарачилари билан барча шартномаларни қайта кўриб чиқиш;


3. Жаҳон тармоқ компанияларини таклиф этиш;


4. "Тошкент-2" халқаро терминали ва "Тошкент-3" маҳаллий қатновлар терминалининг умумий ҳисобда 7,13 гектарга тенг бўлган вокзалолди майдони ер участкаларини Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансидан аэропорт балансига ўтказиш.


II босқич -

2022 йил

май



2021 йил

июнь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ортиқхўжаев)


       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 30 апрелдаги

ПҚ-5100-сонқарорига

3-ИЛОВА



"Uzbekistan Airways" АЖнинг сотувга таклиф

қилинаётган ҳаво кемалари ва тренажёр мажмуаси

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳаво кемаси тури


Борт рақами


Ишлаб чиқарилган йили


1.

Боинг 757


UK75701

1999 й.

2.

Боинг 757


UK75702

1999 й.

3.

Боинг 767


UK67007

2003 й.

4.

Боинг 767


UK67008

2004 й.

5.

Боинг 767


UK67000

2008 й.

6.

Ил-76 ТД


UK-76821

1982 й.

7.

Ил-76 ТД


UK-76793

1989 й.

8.

Ил-76 ТД


UK-76794

1989 й.

9.

Ил-76 ТД


UK-76427

1991 й.

10.

Ил-76 ТД


UK-76831

1992 й.

11.

Ил-114-100


UK-91102

1999 й.

12.

Ил-114-100


UK-91105

2008 й.

13.

Ил-114-100


UK-91104

2009 й.

14.

Ил-114-100


UK-91106

2009 й.

15.

Ил-114-100


UK-91107

2010 й.

16.

Ил-114-100


UK-91108

2011 й.

17.

Ил-114-100


UK-91109

2013 й.

18.

Ил-114-100

Ҳаво кемасининг

тренажёри


0001

2010 й.

           

Изоҳ: Ил-76 ТД самолётлари 2022 йил 1 июлга қадар сотилмаган тақдирда, белгиланган тартибда рўйхатдан чиқарилади ва утилизация қилинади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 апрель









































Время: 0.1403
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск