Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.2021 й. 257-сон "Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.04.2021 й.

N 257




НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР

ИШЛАРИ БЎЙИЧА ИДОРАЛАРАРО КЕНГАШ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишни такомиллаштириш ва ушбу соҳада давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


2. Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини назарда тутувчи Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг соғлиғини тиклаш, уларни реабилитация қилиш, ижтимоий ҳимоя қилиш ва ҳуқуқларини таъминлашга доир давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этиш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиши, уларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, меҳнат қилиши ва бандлигига кўмаклашиш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ва давлат ҳаётида тўла ҳуқуқли тарзда иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратишда иштирок этиш.


4. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Идоралараро кенгаш раиси ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Идоралараро кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади;

Идоралараро кенгашнинг мажлислари заруратга қараб, лекин ярим йилда камида бир марта чақирилади.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 апрелдаги

257-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари

бўйича идоралараро кенгаш

ТАРКИБИ

1. Б.А. Мусаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Кенгаш раиси


2. А.М. Хаджибаев

-

соғлиқни сақлаш вазири, Кенгаш раиси ўринбосари


3. Р.Т. Маматов

-

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири


4. Н.Б. Хусанов

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири


5. А.Ҳ. Тошқулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири


6. Ш.Х. Шерматов

-

халқ таълими вазири


7. А.В. Шин

-

мактабгача таълим вазири


8. О.А. Назарбеков

-

маданият вазири


9. Ш.М. Садиқов

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири


10. И.Р. Махкамов

-

транспорт вазири


11. С.Х. Холхўжаев

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари


12. А.Ў. Аққулов

-

туризм ва спорт вазирининг ўринбосари


13. Ж.И. Абруев

-

молия вазири ўринбосари


14. М.М. Икрамов

-

адлия вазирининг ўринбосари


15. К.Қ. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Ногиронлар жамияти раиси (келишув асосида)


16. А.К. Инаков

-

тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори, Кенгаш котиби


             

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, Кенгаш таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган масъул шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 апрель

































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск