Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.04.2021 й. 257-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 апрелдаги

257-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари

бўйича идоралараро кенгаш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгашнинг (кейинги ўринларда - Идоралараро кенгаш) мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Идоралараро кенгаш ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиришга ва "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бажарилишини таъминлашга қаратилган келишилган саъй-ҳаракатларни ишлаб чиқиш мақсадида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган маслаҳатлашув органи ҳисобланади.


3. Идоралараро кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.



2-БОБ. ИДОРАЛАРАРО КЕНГАШНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Қуйидагилар Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг соғлиғини тиклаш, уларни реабилитация қилиш, ижтимоий ҳимоя қилиш ва ҳуқуқларини таъминлашга доир давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этиш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олишига, уларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлашга, малакасини ошириш, меҳнат қилиши ва бандлигига кўмаклашиш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ва давлат ҳаётида тўла ҳуқуқли тарзда иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратишда иштирок этиш.


5. Идоралараро кенгаш ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:


а) ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади, шунингдек, соҳа бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқишда давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича давлат томонидан белгиланган кафолатланган хизматлардан фойдаланишда давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;


б) ногиронлиги бўлган шахсларнинг соғлиғини тиклаш, уларни реабилитация қилиш, ижтимоий ҳимоя қилиш ва ҳуқуқларини таъминлашга доир давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:

ногиронлиги бўлган шахсларнинг сифатли соғлиқни сақлаш хизматларидан, уларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олувчи тиббий ёрдамдан бошқа фуқаролар билан тенг равишда фойдаланишига кўмаклашади;

ногиронлиги бўлган шахсларни санаторий-курортда бепул соғломлаштиришга, тиббий, ижтимоий ва касбий реабилитация қилишга, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлашга кўмаклашади;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг соғлиғини тиклаш, уларни реабилитация қилиш, ижтимоий ҳимоя қилиш ва ҳуқуқларини таъминлашга доир давлат дастурларига таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;


в) ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олишига, уларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлашга, малакасини ошириш, меҳнат қилиши ва бандлигига кўмаклашиш соҳасида:

ногиронлиги бўлган шахслар барча даражалардаги таълим ташкилотларида таълим олиш ва ўз қобилиятини янада тўлиқроқ ривожлантириш учун бутун умри давомида таълим олишни ташкил этишда иштирок этади;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг инклюзив таълимини ривожлантиришни, уларнинг таълим олиши ва касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлашдан ва малака оширишдан ўтиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишига кўмаклашади;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг одатдаги меҳнат шароитларига эга ташкилотларда, ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи ихтисослаштирилган корхоналарда, цехларда ва участкаларда ишлашига, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган якка тартибдаги меҳнат фаолиятини ёки бошқа фаолиятни амалга оширишига кўмаклашади;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиши, ушбу шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қаратилган қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлилигини оширишга бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;


г) ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ва давлат ҳаётида тўла ҳуқуқли тарзда иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратишда иштирок этиш соҳасида:

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик белгисига кўра камситилишига йўл қўймаслик ҳамда хизматлардан, ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалар, соғлиқни сақлаш, таълим объектларидан, шунингдек, ахборот ва алоқа воситаларидан тенг равишда фойдаланиш имкониятларини таъминлашга доир чора-тадбирларни амалга оширишга ва ишга жойлашишига кўмаклашади;

ногиронлиги бўлган шахсларга уй-жой қурилиши бўйича давлат дастурларидан ва бошқа махсус дастурлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш чораларини кўради;

транспорт воситалари ва йўл инфратузилмасидан фойдаланишда ногиронлиги бўлган шахсларга қулайликни таъминлашга кўмаклашади;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг моддий маданий мерос объектлари, туристик ҳамда спорт объектлари ва иншоотларидан, шунингдек, дам олиш объектларидан фойдаланишини таъминлашга амалий-методик ёрдам кўрсатади;

ижтимоий инфратузилма объектларига ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсқинликсиз кириши учун етарли шароитлар яратилиши ҳамда жамоат транспортини мослаштириш бўйича қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.



3-БОБ. ИДОРАЛАРАРО КЕНГАШНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


6. Идоралараро кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун:

Идоралараро кенгаш ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳужжатлар, статистик маълумотлар, ҳисоботлар, таҳлилий материаллар, ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларнинг ижроси бўйича маълумотлар ва бошқа ахборотларни вазирликлар ва идоралардан сўраш ва олиш;

давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари мансабдор шахсларини ўз йиғилишларига таклиф этиш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича республика ҳудудида ташкил этиладиган йиғилишлар, конференциялар ва семинарларда иштирок этиш учун ўз вакилларини юбориш ҳуқуқига эга.


7. Идоралараро кенгаш ўзига юкланган вазифаларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши ҳамда самарали амалга оширилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. ИДОРАЛАРАРО КЕНГАШ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Идоралараро кенгаш шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


9. Идоралараро кенгаш таркибига ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш ўз ваколатига кирадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар вакиллари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари вакиллари киритилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Идоралараро кенгаш раиси ҳисобланади.

Идоралараро кенгаш раиси:

Идоралараро кенгаш самарали ишлашини таъминлайди;

Идоралараро кенгаш аъзолари ишини мувофиқлаштиради;

Идоралараро кенгаш иш регламентини тасдиқлайди;

Идоралараро кенгашнинг кун тартибини белгилайди ва унинг мажлисларини чақиради.


11. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Идоралараро кенгашнинг ишчи органи (кейинги ўринларда - ишчи орган) ҳисобланади.


12. Ишчи орган:

Идоралараро кенгаш мажлисларига зарур материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;

Идоралараро кенгашнинг баённомаларини расмийлаштиради ва Идоралараро кенгаш аъзоларига юборади;

вазирликлар ва идоралардан Идоралараро кенгашнинг вазифаларини бажариш учун зарур бўлган ахборот ва материалларни белгиланган тартибда сўрайди ва олади;

Идоралараро кенгашда иш юритилишини таъминлайди;

Идоралараро кенгашнинг қарорларига мувофиқ бошқа вазифалар ва функцияларни амалга оширади.


13. Идоралараро кенгаш ўз фаолиятини Идоралараро комиссиянинг иш регламентига ва кун тартибига мувофиқ мажлисларни тизимли асосда ўтказиш орқали амалга оширади.

Идоралараро кенгашнинг мажлислари заруратга қараб, бироқ ҳар ярим йилда камида бир марта раис томонидан чақирилади.

Мажлисни Идоралараро кенгаш раиси, у бўлмаганда Идоралараро кенгаш раисининг ўринбосари ўтказади.


14. Идоралараро кенгашнинг қарорлари Идоралараро кенгашнинг мажлисда иштирок этаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Овозлар тенг бўлганда раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

Идоралараро кенгашнинг мажлисига кўриб чиқилаётган масалаларнинг хусусиятига боғлиқ равишда Идоралараро кенгаш аъзолари ҳисобланмаган бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари таклиф этилиши мумкин.


15. Истисно ҳолларда қарорларни тезликда қабул қилиш мақсадида Идоралараро кенгашнинг раиси айрим масалалар бўйича Идоралараро кенгашнинг қарорларини сўров йўли билан тасдиқлашга ҳақлидир.


16. Идоралараро кенгашнинг қарорлари унинг мажлиси баённомаси билан расмийлаштирилади. Идоралараро кенгаш мажлисининг баённомасига унинг барча аъзолари томонидан виза қўйилади, Идоралараро кенгаш котиби томонидан имзоланади ҳамда Идоралараро кенгашнинг раиси томонидан тасдиқланади.

Идоралараро кенгаш баённомасининг асл нусхаси ва унга тегишли материаллар ишчи органда сақланади.


17. Юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш мақсадида Идоралараро кенгашнинг котиби:

Идоралараро кенгашнинг раиси билан келишиш учун йиғилишларнинг муддатлари, ўтказилиш жойи ва кун тартиби бўйича таклифларни шакллантиради;

Идоралараро кенгаш аъзоларини навбатдаги йиғилишнинг муддати, ўтказилиш жойи ва кун тартиби бўйича хабардор қилади, уларни зарур материаллар билан таъминлайди;

Идоралараро кенгашнинг баённомаларини юритади ва йиғилиш ўтказилишини ва иш юритишини ташкил этади;

тасдиқланган баённомаларни Идоралараро кенгашнинг аъзоларига тарқатади;

Идоралараро кенгаш баённомаларининг ижроси мониторингини олиб боради;

Идоралараро кенгаш раисининг Идоралараро кенгаш фаолиятига оид топшириқларини бажаради;

Идоралараро кенгашнинг кун тартиби масалалари бўйича таҳлилий материалларни тайёрлайди.



5-БОБ. ИДОРАЛАРАРО КЕНГАШ ФАОЛИЯТИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИГА ДОИР ТАЛАБЛАР


18. Идоралараро кенгаш раиси унинг фаолиятини самарали ташкил этиш, юклатилган вазифалар ва функцияларни сифатли бажариш, унинг таркибини янгилаб бориш, шунингдек, юклатилган вазифалар ва функциялар тўлиқ бажарилган ёки самарасиз фаолият юритилган ҳолларда уларни оптималлаштириш бўйича тегишли давлат органлари ва ташкилотларига таклиф киритиш юзасидан жавоб беради.


19. Идоралараро кенгаш фаолиятининг натижадорлиги ташкил этилган пайтдан бошлаб ҳар йил якунлари бўйича Идоралараро кенгаш раиси томонидан Идоралараро кенгашга юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши сифати мезонига асосан баҳолаб борилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


20. Идоралараро кенгашни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 апрель














































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск