Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 28.04.2021 й. 248-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 апрелдаги

248-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги

фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича

давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга (кейинги ўринларда - мурожаат қилувчи) нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари (кейинги ўринларда - давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқаролар қуйидагилар ҳисобланади:

ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;

давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахслар;

болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар;

ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари.


3. Давлат хизматлари давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда -ваколатли орган) томонидан кўрсатилади ва нафақа пули нафақа етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот томонидан тўланади.


4. Нафақалар тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ушбу Регламентга 1 - 5-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича амалга оширилади.


5. Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


6. Мурожаат қилувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига ўзи (яқин қариндошлари, ишончли вакили ҳамда васий ёки ҳомий) келиб ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.


7. Мурожаат қилувчи ўзи (яқин қариндошлари, ишончли вакили ҳамда васий ёки ҳомий) келиб мурожаат қилган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими мурожаат қилувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда мустақил равишда ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.


8. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг мурожаат қилувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

Мурожаат қилувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, сўровномани тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.


9. Мурожаат қилувчилар томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши ёки уни тасдиқлашнинг рад этилиши давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


10. Мурожаат қилувчилар давлат хизматлардан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Мурожаат қилувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.


11. Мурожаат қилувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, мурожаат қилувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 5 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.


12. Ваколатли орган сўровнома олинганидан сўнг 5 дақиқа мобайнида нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг фарзандлари, оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари, шу жумладан, вафот этган оила аъзоси тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш учун Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг ҳамда ногиронлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳамда болаликдан ногиронлиги бор (бўлган) фарзандлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот тизимлари орқали ўрганади.


13. Мурожаат қилган шахснинг маълумотлари ўрганилганидан сўнг ваколатли орган томонидан 5 дақиқа мобайнида нафақа тайинлаш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади ҳамда бу ҳақидаги маълумот тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда маълумотда рад этиш сабаблари кўрсатилади.


14. Давлат хизматлари маркази маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа мобайнида:

нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади;

нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.


17. Мурожаат қилувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


18. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ва одамнинг

иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган

касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинган 18 ёшгача

бўлган шахсларга ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан

ногиронлиги бўлган шахсларга нафақани тайинлаш

бўйича давлат хизматлари кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Механизм


Муддатлар



1-босқич

Мурожаат қилувчи қин қариндошлари, ишончли вакили, васий ёки ҳомий)


     

1. Нафақа тайинлаш юзасидан давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади.


2. ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва сўровнома шаклини тўлдиради.


1. Хоҳишига кўра



2. Мурожаат қилинганда









2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


1. Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.


2. Сўровномани Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.


1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқада



2. Автоматик тарзда









3-босқич

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими


1. Нафақа тайинлаш учун фуқаронинг болаликдан ногиронлигини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот тизимлари орқали ўрганади.


2. Ўрганиш натижасига асосан нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисидаги тегишли қарор қабул қилади.

Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисидаги маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.

Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.


1. Сўровнома тушганидан сўнг 5 дақиқада





2. Маълумотлар ўрганилгандан сўнг 5 дақиқада









4-босқич

Давлат хизматлари маркази


Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.


Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқада



         





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш

стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир нафақани

тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

СХЕМАСИ

      

Босқичлар

Субъектлар


Механизм


Муддатлар



1-босқич

Мурожаат қилувчиқин қариндошлари, ишончли вакили, васий ёки ҳомий)


      

1. Нафақа тайинлаш юзасидан давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади.


2. ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва сўровнома шаклини тўлдиради.


1. Хоҳишига кўра



2. Мурожаат қилинганда









2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази



2. ЯИДХП


1. Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.


2. Сўровномани Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.


1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқада



2. Автоматик тарзда









3-босқич

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими


1. Нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилади.


2. Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисидаги маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.


3. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.


Сўровнома олинганидан сўнг 5 дақиқада









4-босқич

Давлат хизматлари маркази


Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.


Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқада



         





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор

(бўлган) оналарга ёшга доир нафақани тайинлаш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Механизм


Муддатлар



1-босқич

Мурожаат қилувчи қин қариндошлари, ишончли вакили, васий ёки ҳомий)


1. Нафақа тайинлаш юзасидан давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади.


2. ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва сўровнома шаклини тўлдиради.


1. Хоҳишига кўра



2. Мурожаат қилинганда









2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази



2. ЯИДХП


1. Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.


2. Сўровномани Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.


1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқада



2. Автоматик тарзда









3-босқич

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими


1. Нафақа тайинлаш учун фуқаронинг фарзандларини ФХДЁ органларининг ҳамда фарзандининг болаликдан ногиронлигини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот тизимлари орқали ўрганади.


2. Ўрганиш натижасига асосан нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисидаги тегишли қарорни қабул қилади.

Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисидаги маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.

Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.


1. Сўровнома тушганидан сўнг 10 дақиқада






2. Маълумотлар ўрганилгандан сўнг 5 дақиқада









4-босқич

Давлат хизматлари маркази


Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.


Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқада



          





Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик

нафақасини тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Механизм


Муддатлар



1-босқич

Мурожаат қилувчи қин қариндошлари, ишончли вакили, васий ёки ҳомий)


1. Нафақа тайинлаш юзасидан давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади.


2. ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва сўровнома шаклини тўлдиради.


1. Хоҳишига кўра



2. Мурожаат қилинганда










2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази



2. ЯИДХП


1. Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.


2. Сўровномани Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.


1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқада



2. Автоматик тарзда









3-босқич

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими


1. Нафақа тайинлаш учун фуқаронинг ногиронлигини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот тизимлари орқали ўрганади.


2. Ўрганиш натижасига асосан нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисидаги тегишли қарорни қабул қилади.

Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисидаги маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.

Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.


1. Сўровнома тушганидан сўнг 5 дақиқада




2. Маълумотлар ўрганилгандан сўнг 5 дақиқада









4-босқич

Давлат хизматлари маркази


Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.


Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқада



       





Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



Давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган

шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга

лаёқатли бўлмаган аъзолари учун боқувчисини

йўқотганлик нафақасини тайинлаш бўйича

давлат хизматлари кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Механизм


Муддатлар



1-босқич

Мурожаат қилувчи қин қариндошлари, ишончли вакили, васий ёки ҳомий)


1. Нафақа тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади.


2. ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва сўровнома шаклини тўлдиради.


1. Хоҳишига кўра



2. Мурожаат қилинганда









2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази



2. ЯИДХП


1. Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.


2. Сўровномани Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.


1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқада



2. Автоматик тарзда









3-босқич

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими


1. Нафақа тайинлаш учун фуқаронинг оила аъзоларини ФХДЁ органларининг ахборот тизими орқали ўрганади.


2. Ўрганиш натижасига асосан нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисидаги тегишли қарорни қабул қилади.

Нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисидаги маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.

Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.


1. Сўровнома тушганидан сўнг 5 дақиқада




2. Маълумотлар ўрганилгандан сўнг 5 дақиқада









4-босқич

Давлат хизматлари маркази


Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.


Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқада



      





Маъмурий регламентга

6-ИЛОВА

(сана)


(рақам)

Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги

фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Мурожаат қилувчи тўғрисида маълумотлар

1. Нафақа тури

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга, одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа





Давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир нафақа





Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ёшга доир нафақа





Ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик нафақа





Давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари учун боқувчисини йўқотганлик нафақаси





2. Фамилияси:



3. Исми:



4. Отасининг исми:

(мавжуд бўлса)



5. Туғилган санаси:



6. Паспорт серияси ва рақами:



7. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами:



8. Маҳалла фуқаролар йиғини номи



9. Телефон рақами:



10. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):



II. Мурожаат васий ёки ҳомий томонидан берилганида тўлдирилади

1. Фамилияси:



2. Исми:



3. Отасининг исми:

(мавжуд бўлса)



4. Туғилган санаси:



5. Паспорт серияси ва рақами:



6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами:



7. Маҳалла фуқаролар йиғини номи



8. Телефон рақами:



9. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):



Мурожаат қилувчининг имзоси



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 апрель











































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск