ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларини моддий-техник таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2021 й. 243-сон "Халқ таълими тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.04.2021 й.

N 243



ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДАГИ

ТАШКИЛОТЛАРНИНГ БЮДЖЕТДАН

ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАЛАРИ МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимидаги ташкилотларда бюджетдан ташқари жамғариладиган маблағларни шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш, биринчи синф ўқувчилари ҳамда касаллиги туфайли якка тартибда уйида таълим оладиган ногирон болалар, шунингдек, кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчиларни замонавий ягона мактаб формаси тўпламлари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Халқ таълими тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳамда улардан фойдаланиш йўналишларини белгилаш;

жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;

жамғарма маблағларнинг харажатлари ижросини назорат қилиш.


2. Белгилаб қўйилсинки, 2021 йилдан бошлаб мактаблардаги барча 1-11-синф ўқувчиларининг 15 фоизидан кўп бўлмаган кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчиларни замонавий ягона мактаб формаси тўпламлари билан бепул таъминланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими таълим вазирлиги бир ой муддатда:

биринчи синф ўқувчилари ҳамда касаллиги туфайли якка тартибда уйида таълим оладиган ногирон болалар учун бериладиган ўқув қуроллари тўплами билан текин таъминлаш тартибини;

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда кам таъминланган оилаларга мансуб 1-11-синф ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси тўпламлари билан текин таъминлаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;


6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 апрелдаги

243-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарори билан тасдиқланган Махсус таълим-тарбия муассасаларидаги алоҳида меҳнат шароитлари учун қўшимча ҳақ белгиланган педагог ходимлар лавозимлари рўйхатига, мазкур тўловларнинг турлари ва миқдорларининг I-бандига қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбошиси қўшилсин:

"е) инклюзив таълим тизими жорий қилинган ва таянч коррекцион синфлар очилган умумтаълим мактабларининг махсус педагогларига уларнинг базавий тариф ставкасига ҳар ойда 50 фоиз устама ҳақ тўланади.".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўқитувчилар ва ўқувчилар моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарорининг:


а) 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Халқ таълими вазирлиги 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидагиларни ҳар йили:

биринчи синф ўқувчилари ҳамда касаллиги туфайли якка тартибда уйида таълим оладиган ногирон болалар учун бериладиган ўқув қуроллари тўплами;

мактаблардаги барча 1-11-синфлар ўқувчиларининг 15 фоизидан кўп бўлмаган кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчиларни замонавий ягона мактаб формаси тўпламлари билан бепул таъминлаш жорий қилинсин";


б) 1- ва 2-иловалар чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибида:


а) 15-бандда:

учинчи хатбошидаги "муассасаларидан" сўзи "муассаса ва ташкилотларидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "муассасаларининг" сўзи "муассаса ва ташкилотларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 29-банднинг еттинчи хатбошисидаги "муассасаларига" сўзи "муассаса ва ташкилотларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005й., 12-сон, 63-модда):


а) 4-бандда

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

15 нафар ўқувчигача - 26,4 фоиз;

16 нафардан 20 нафар ўқувчигача - 31,6 фоиз;

21 нафардан 25 нафар ўқувчигача - 36,9 фоиз;

26 нафардан 30 нафар ўқувчигача - 42,1 фоиз;

31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда - 52,8 фоиз;";

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Бунда ўқитувчилар ёзги йиллик меҳнат таътилидан қайтгандан кейин уларга янги ўқув йили бошлангунга қадар дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик ҳамда информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди";


б) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига

ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари

МИҚДОРЛАРИ

Лавозимлар номи


Тариф ставкалари миқдорлари:


олий

малака

тоифали


биринчи

малака

тоифали


иккинчи

малака

тоифали


олий

маълу-

мотли


ўрта

махсус

маълумотли


1. Умумтаълим муассасаларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчиси, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири, ўқитувчи-дефектолог, инклюзив таълим тизими жорий қилинган ва таянч коррекцион синфлар очилган умумтаълим мактабларининг махсус педагоги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари қошидаги методика кабинетлари, давлат таълим стандартлари мониторинги бўлимлари ҳамда ўқувчиларни касбга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис марказлари ходимлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳлари ходимлари


2 881 828

2 607 826

2 340 317

2 090 399

1 954 033

1.1. Ёшлар етакчиси, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи


2 090 399

2. Республика муассаса ва ташкилотлари методистлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари методистлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари қошидаги методика кабинетлари, давлат таълим стандартлари мониторинги бўлимлари ҳамда ўқувчиларни касбга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис марказлари методистлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари методистлари


2 881 828

3. Мактабдан ташқари муассасанинг ўқитувчи-тренери, олий спорт маҳорати мактаблари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпиа захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг, болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг инструктор-методистлари, спорт психологи


2 117 518

1 978 039

1 851 265

1 725 279

1 603 710

4. Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси


2 197 828

2 056 958

1 916 981

1 781 907

1 652 203

5. Болалар мусиқа ва санъат мактаби концертмейстери


1 916 981

1 781 907

1 652 203

1 527 724

1 410 683

6. Халқ таълими барча типдаги муассасаларининг тарбиячиси, катта тарбиячиси (тарбиячи-методист)


2 881 828

2 607 826

2 340 317

2 090 399

1 465 523

6.1. Умумий ўрта типдаги муассасалар психологлари, "Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчалари психологлари


2 282 408

2 151 458

2 014 709

1 881 360

1 758 629

6.2. Халқ таълими барча типдаги муассасаларининг психологи (6.1.-бандда кўрсатилган ташқари) ва мактабдан ташқари муассасалар инструктор-методисти


1 277 984

1 187 933

1 101 470

1 018 482

940 454

7. Халқ таълими барча муассасаларидаги методист (3-бандда кўрсатилгандан ташқари), педагог-ташкилотчи, тўгараклар, студиялар, секциялар раҳбарлари, барча ихтисосликлар инструкторлари, катта вожатий, аккомпониатор, мусиқа раҳбари, экскурсовод, маданият ишлари бўйича ташкилотчи


1 124 607

1 034 572

948 124

865 627

787 178

8. "Баркамол авлод" болалар мактабларининг тўгарак раҳбарлари, инструктор-методистлар ва методистлар, "Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчалари тўгарак ва мусиқа раҳбарлари, меҳнат ва тренер йўриқчиси


1 939 949

1 784 640

1 635 515

1 493 207

1 357 882

9. Кутубхона мудири


х

х

х

1 251 639

1 147 152

10. Кутубхоначи


х

х

х

1 047 107

994 752

Мактабдан ташқари муассасалар бўлим, секция, лаборатория, кабинет мудирининг иш ҳақи миқдори (контингентдан қатъи назар) иккинчи малака тоифали тўгарак раҳбарининг иш ҳақига тенг миқдорда белгиланади.";


в) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Халқ таълими муассасалари раҳбар ходимлари меҳнатига

ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари

МИҚДОРЛАРИ

Лавозимлар номи


Тариф ставкалари миқдорлари


I гуруҳ


II гуруҳ


III гуруҳ


IV гуруҳ


1. Раҳбар ходимлар:






1.1. Умумтаълим муассасаси директори


3 467 983

3 278 418

3 091 716

2 895 520

1.2. "Меҳрибонлик" уйи директори


3 091 716

2 895 520

х

х

1.3. Мактабдан ташқари муассаса директори


1 277 984

1 187 933

1 101 470

х

1.4. "Баркамол авлод" болалар мактаби директори


1 980 876

1 841 297

1 707 277

х

1.5. Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги "Меҳрибонлик" уйлари республика соғломлаштириш оромгоҳи раҳбари


2 782 545

2 605 968

2 605 968

х

1.6. Олий спорт маҳорати мактаби, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпиа захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори


2 260 662

х

х

х

1.7. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори


2 117 518

1 978 039

1 851 265

х

1.8. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори


2 637 392

2 468 349

х

х

2. Раҳбарларнинг ўринбосарлари:






2.1. Умумтаълим муассасаси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, ихтисослаштирилган фанлар бўйича ўринбосари, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, спорт ишлари бўйича ўринбосари


3 278 418

3 091 716

2 895 520

2 704 330

2.2. Умумтаълим муассасаларининг Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари-Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари


2 090 399

2.3. "Меҳрибонлик" уйи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари


2 895 520

2 704 330

х

х

2.4. Мактабдан ташқари муассаса директорининг ўринбосарлари (2.9.-банддан ташқари)


1 187 933

1 101 470

1 018 482

х

2.5. "Баркамол авлод" болалар мактаби директорининг ўринбосарлари (2.9.-банддан ташқари)


1 841 297

1 707 277

1 578 649

х

2.6. Олий спорт маҳорати мактаби, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактаби директорининг ўринбосари


2 117 518

Х

х

х

2.7. Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директорининг ўринбосари, филиал директорлари


1 978 039

1 851 265

1 725 279

х

2.8. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директорининг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари


2 468 349

2 300 378

х

х

2.9. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари


1 473 637

1 360 575

1 251 639

1 147 152

г) 3-илованинг 10-бандида:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

15 нафар ўқувчигача - 26,4 фоиз;

16 нафардан 20 нафар ўқувчигача - 31,6 фоиз;

21 нафардан 25 нафар ўқувчигача - 36,9 фоиз;

26 нафардан 30 нафар ўқувчигача - 42,1 фоиз;

31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда - 52,8 фоиз;";

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Бунда ўқитувчилар ёзги йиллик меҳнат таътилидан қайтгандан кейин уларга янги ўқув йили бошлангунга қадар дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик ҳамда информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди".


д) 3-иловага қуйидаги мазмундаги 20-банд қўшилсин:

қитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди."


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 16 февралдаги 25-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 39-модда;):


а) қарор муқаддимасидаги "шунингдек, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига мувофиқ" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими тузилмасида:

"А. Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти" сўзлари "Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари" сўзлари "Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказлари, педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда лицензияга эга нодавлат таълим ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Истеъдод" жамғармаси" сўзлари "Эл-юрт умиди" жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари" сўзлари "туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорининг рус тилидаги матнида:


а) 1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"При этом, учреждениям и организациям системы народного образования, финансируемым из Государственного бюджета, разрешается использование и приобретение легковых автомобилей и других видов автотранспортных средств свыше утвержденного предельного количества служебных легковых автомобилей, при условии их содержания (содержание водителя, обеспечение горюче-смазочными материалами, техническое обслуживание и прочее), за счет внебюджетных средств.".


б) 1-илованинг 11-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

11.

Министерство народного образования


436

770

242

113

415






Центральный аппарат


5

9

7

2

-






Областные звенья


28

28

14

14

-






Районные звенья


209

562

206

28

358






Подведомственные организации


194

128

15

69

57

49

25

".

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 мартдаги 67-сон қарори билан тасдиқланган Умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари касб маҳоратини ошириш ҳар ҳафталик курсларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


3-банддаги "институтлар" сўзлари тегишли келишикдаги "марказлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг биринчи хатбошисидаги "А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказий институти" сўзлари "Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


7-10 ва 27-бандлардаги "Марказий институт" сўзлари тегишли келишикдаги "Институт" сўзи билан алмаштирилсин;


16, 23 ва 27-бандлардаги "ҳудудий институт ректори" сўзлари "ҳудудий марказ директори" сўзлари билан алмаштирилсин;


27-банддаги "ҳудудий институтлар томонидан Марказий институтга" сўзлари "ҳудудий марказлар томонидан Институтга" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомда:


15-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаб ва мактаб-интернатлар) (ўқитиш муддати 11 йил: I - XI синфлар) (интеллектуал ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-интернатларда (ўқиш муддати 9 йил: I - IX синфлар);".


30-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Халқ таълими вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 14-сон, 230-модда):


а) қарор муқаддимасидаги "ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига" сўзлари "қонунига" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 2-банди тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


в) 2-илованинг 2-банди тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


г) 5-илованинг 1-бандидаги ", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари" сўзлари "қонуни" сўзига алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 515-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 698-модда) 12 бандининг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Педагог ходимларга малака тоифаларини бериш бўйича навбатдаги аттестациядан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди, навбатдан ташқари аттестациядан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида;".


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторининг рус тилидаги матни 2-иловасида (Хизматчиларнинг асосий лавозимлари таснифи):


153-1-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

153-1.


Воспитатель в специализированных образовательных учреждениях для детей с ограниченными возможностями


2349

С

В/О

5110900

";

156-позициянинг "Наименование должностей служащих" устунидаги "детского дома" сўзлари "домов Меҳрибонлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисида низомда:


а) 9-банднинг учинчи хатбошисидаги "А. Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти" сўзлари "А. Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 11-банднинг "8)" кичик бандида:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"умумтаълим муассасалари директорларини лавозимга тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишиш учун номзодларни тавсия қилади ва белгиланган тартибда уларни эгаллаган лавозимидан озод этиш бўйича таклифлар киритади;";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"умумтаълим муассасалари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарини лавозимга туман (шаҳар) маънавият-маърифат маркази тавсиясига асосан тайинлайди;"

тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишлигича бешинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:

"Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари, педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари томонидан халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун зарур маблағлар республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимлаш."


в) 18-банднинг еттинчи хатбошисидаги "умумтаълим муассасаларининг кузатув кенгашларига" сўзлари "тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 26-бандда:

қуйидаги мазмундаги йигирма тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"умумтаълим муассасасининг бўш турган бинолари ва ер майдонларини ишончли бошқарувчига ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш;";

йигирма тўртинчи - ўттиз биринчи хатбошилар тегишлича йигирма бешинчи - ўттиз иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

ўттиз биринчи хатбошидаги "кузатув кенгашларига" сўзлари "тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига" сўзлари билан алмаштирилсин;

15. Вазирлар Маҳкамасининг "Tashkent International University of Education" халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида" 2020 йил 23 июндаги 404-сон қарорининг 3-бандига қуйидаги мазмундаги "в" ва "г" кичик бандлар қўшилсин:

"в) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги потенциал инвестор танлангандан сўнг:

бир ой муддатда ушбу банднинг "б" кичик бандида белгиланган шартлар асосида инвестор билан объектни "ноль" харид қийматида сотиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилишини;

ўн кун муддатда объектни топшириш-қабул қилиш далолатномаси тақдим этилгандан кейин беш иш куни мобайнида потенциал инвесторга "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" белгиси билан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери берилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига илтимоснома юборилишини;

потенциал инвестор томонидан қабул қилинган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилишини;

инвестициявий мажбуриятлар тўлиқ бажарилган деб эътироф этилган пайтдан ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ ҳажмда тўланган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда белгиланган тартибда объектни "тасарруф этиш ҳуқуқи" белгиси киритилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига илтимоснома юборилишини таъминласин;

г) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Халқ таълими вазирлигининг илтимосномаси асосида объектни потенциал инвесторга сотиш бўйича вазирлик ва потенциал инвестор ўртасида тузилган шартнома ва топшириш-қабул қилиш далолатномаси тақдим этилгандан кейин беш иш куни мобайнида потенциал инвесторга "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" белгиси билан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини, шунингдек, ушбу шартнома бўйича потенциал инвестор томонидан инвестициявий мажбуриятлар қабул қилинганлиги тўғрисида баённома ва потенциал инвестор томонидан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерининг асли тақдим қилинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда "тасарруф этиш ҳуқуқи билан" белгиси киритилишини таъминласин;

д) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори, истисно тариқасида, мазкур қарорнинг бажарилиши доирасида татбиқ этилмаслиги белгилансин.".






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 апрелдаги

243-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 7 июндаги 110-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 23-сон, 208-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 73-модда) 1-илованинг 30-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2011 йил 20 июндаги 183-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 55-модда) илованинг 6, 7, 11 ва 13-бандлари.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими тизимидаги муассасаларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 22 апрелдаги 344-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сон қарорига илованинг 5-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 апрель







































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск