Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.1999 й. 264-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисида" 1994 йил 26 декабрдаги 621-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.05.1999 й.

N 264



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҲОЛИ БИЛАН ПУЛ ҲИСОБ-КИТОБЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШДА НАЗОРАТ-КАССА

МАШИНАЛАРИНИ МАЖБУРИЙ ҚЎЛЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА" 1994 ЙИЛ

26 ДЕКАБРДАГИ 621-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишни тартибга солиш ва назорат қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисида" 1994 йил 26 декабрдаги 621-сон қарорининг 8-банди қуйидаги мазмундаги хат бошилар билан тўлдирилсин:

Бузуқ назорат-касса машинаси тузатишда бўлган даврда савдо-сотиқ фаолиятини турғун савдо шохобчалари орқали амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар савдо-сотиқда ва хизматлар кўрсатишда аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шакллар бўйича қатъий ҳисобот берилувчи ҳужжат ҳисобланувчи квитанциялар ёзиш, талонлар, чипталар ёки уларга тенглаштирилган бошқа чеклар бериш йўли билан амалга оширишга мажбурдирлар.


2. Ўзбекистон Республикасида назорат-касса машиналарининг жорий этилишини таъминлаш мақсадларида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк, "Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси, "Ўзбекбирлашув" ва "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилсин.

Белгилансинки, ишчи гуруҳ назорат-касса машиналарининг жорий этилиши бўйича таклифларни кўриб чиқиш якунлари бўйича ечимлар лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ва савдо мажмуаси раҳбарига тасдиқлаш учун киритади.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 декабрдаги 621-сон қарорига 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Р.С. Азимов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 5, 28-модда.









































Время: 0.1980
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск