ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Сайёҳлик фаолиятини тартибга солиш, у билан қўшма соҳалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2021 й. 254-сон "Зомин" туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.04.2021 й.

N 254




"ЗОМИН" ТУРИСТИК-РЕКРЕАЦИОН

ЗОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги "Зомин" туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6201-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, тоғли ҳудудларнинг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, халқаро умуммавсумий курортлар, меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва бошқа туризм инфратузилмаcи объектларини барпо этиш, янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Зомин" туристик-рекреацион зонаси (кейинги ўринларда - Туристик зона) чегараларининг тавсифи 1-иловага мувофиқ;

"Суффа платоси.2 400" халқаро умуммавсумий курорти ва "Ўриклисой" туризм мажмуаси чегараларининг тавсифи 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ;

"Зомин" туристик-рекреацион зонасини ривожлантириш концепцияси 3-иловага мувофиқ;

"Зомин" туристик-рекреацион зонасини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш ҳамда ҳудудда туризм соҳасини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури 4-иловага мувофиқ;

"Зомин" туристик-рекреацион зонаси ва унга қадар бўлган ҳудудда йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Туристик зонанинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

Туристик зонада замонавий туризм инфратузилмаси объектлари (меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар)ни, туристларга хизмат кўрсатиш учун зарур шароитларни таъминлаган ҳолда махсус функционал ва мавсумий рекреацион дам олиш зоналарини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестицияларини жалб қилиш;

ҳудуднинг экомуҳити имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ўзига хос туристик йўналишларни ташкил этиш;

транспорт воситаларининг арзонлигини таъминлаш, ҳудудда транспорт ҳаракатининг янги (автобус, микроавтобус, фуникулёр ва бошқалар), шу жумладан муқобил энергия манбаларида ҳаракатланувчи турларини жорий этиш, йўловчи транспорти йўналишларини кенгайтириш, унинг тўхтовсиз ҳаракатини ташкил этиш, тегишли транспорт инфратузилмасини ривожлантириш;

туристлар хавфсизлигининг қўшимча шароитларини, шу жумладан туристик инфратузилма объектларини видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш, огоҳлантириш тизимларини ташкил этиш, ҳудудга келувчи туристлар ҳақида ягона маълумотлар базасини, фавқулодда ҳолатларда тез ёрдам бериш тизимини жорий этиш йўли билан яратиш;

Туристик зона ҳудудида лойиҳаларни амалга ошираётган ва фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда инвесторлар (шу жумладан, хорижий инвесторлар) учун белгиланган алоҳида божхона ва солиқ режимларини таъминлаш;

энергиянинг муқобил ва қайта тикланувчи манбаларини қўллаган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни жорий қилиш асосида ўзига хос экологик тизимни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;

ҳудудда ноёб табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг генетик фондини сақлаш, дарахтларни нобуд бўлишига йўл қўймаслик, ўрмонзорлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек, фаолиятнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини олдини олиш ва минималлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


3. "Зомин" туристик-рекреацион зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда - Дирекция) ташкил этилсин ва унинг Устави 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Туризм ва спорт вазирлиги Дирекция фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жойлаштириш, асосий воситалар, анжомлар, транспортлар билан таъминлаш учун Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ҳисобидан зарур маблағларни ажратсин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

"Суффа платоси. 2 400" халқаро умуммавсумий курорти ва "Ўриклисой" туризм мажмуасининг инфратузилмасининг қурилишини молиялаштириш харажатлари белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳани техник-иқтисодий асослаш асосида амалга оширилади;

Дирекция "Суффа платоси. 2 400" халқаро умуммавсумий курорти ва "Ўриклисой" туризм мажмуаси ҳудудида йўл, мухандислик-коммуникация ва туризм инфратузилмасини модернизация қилиш ва қуриш лойиҳаларини амалга оширишда буюртмачи бўлиши.

6. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги "Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6053-сон Фармонининг 3-бандига асосан Жамғармага ажратилиши белгиланган маблағлар ҳисобидан Туристик зона инфратузилмасини, шу жумладан муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш билан боғлиқ харажатларни;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5326-сон Фармонининг 11-бандига мувофиқ ажратилиши белгиланган 200 млн доллар миқдоридаги кредит линияси ҳисобидан Туристик зона ҳудудида замонавий туристик инфратузилма объектларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга рухсат берилсин.


7. Дирекция Жиззах вилояти, Зомин тумани, Мустақиллиқ кўчаси, 2-уй манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


8. Қуйидагилар:

а) халқаро консультантлар томонидан Туристик зонанинг мастер-режаси ишлаб чиқилганлиги ва ушбу мастер-режада 250 миллион АҚШ долларигача бўлган инвестицияларни, шу жумладан туризм (жойлаштириш воситалари, дор йўллари, ресторанлар, савдо шохобчалари ва бошқа туризм инфратузилмаси объектлари), йўл-транспорт ва коммунал инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилган маблағларини жалб қилиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин;

б) Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Туристик зона ҳудудида:

2022 йил якунига қадар "Ўзмиллийбанк" акциядорлик жамияти билан биргаликда узунлиги 2 640 метр бўлган замонавий дор йўлини қуриш;

Ички ишлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар Туристик зона ҳудудига кириш нуқтасида хизмат кўрсатиш пункти ва замонавий автотураргоҳ ташкил этиш чораларини кўрсин.


9. "Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик тижорат банки ва "Асака" акциядорлик тижорат банки томонидан 2022 йил якунига қадар тадбиркорлик ва ишбилармонлик тадбирларини (MICE туризм) ўтказишга мўлжалланган конгресс-холлни ўз ичига олган иккита халқаро даражадаги 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар барпо этилиши таъминласин.


10. Белгилансинки:

Туристик зона ҳудудига кириш нуқтасидаги хизмат кўрсатиш пункти ва замонавий автотураргоҳни ташкил этиш лойиҳалари Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

хизмат кўрсатиш пункти ва автотураргоҳ фаолиятидан келиб тушадиган маблағларнинг 100 фоизи Дирекция махсус ҳисобварағига йўналтирилади ва биринчи навбатда лойиҳаларни амалга ошириш учун Жамғарма томонидан ажратилган маблағлар қоплаб берилади.


11. Туризм ва спорт вазирлиги икки ой муддатда Туристик зонада амалга ошириш ва жойлаштириш учун лойиҳаларни танлаш мезонлари бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 апрелдаги

254-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Зомин" туристик-рекреацион зонаси чегараларининг

ТАВСИФИ


Чегара чизиғининг бошланғич нуқтаси N 1 (39°37'37.63"С 68°27'58.79"В) 4Р-40 "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш-Бахмал қ." йўлининг бир қисмида жойлашган.

1 нуқтасидан чегара чизиғи жанубий-ғарбий йўналишда 549 метр масофада 2 нуқтасига қадар чўзилган.

2 нуқтадан (39°37'29.78"С 68°27'41.08"В) чегара чизиғи ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишда 1137 метр масофада 3 нуқтасига қадар чўзилган.

3 нуқтадан (39°37'46.47"С 68°26'58.43"В) чегара чизиғи ғарбий йўналишда 2360 метр масофада жойлашган бўлиб, унда 4 нуқтасига қадар чўзилган.

4 нуқтадан (39°37'48.13"С 68°25'19.74"В) чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 325 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 5 нуқтасига қадар чўзилган.

5 нуқтадан (39°37'54.41"С 68°25'7.90"В) чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 542 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 6 нуқтасига қадар чўзилган.

6 нуқтадан (39°38'6.85"С 68°24'51.11"В) чегара чизиғи ғарбий йўналишда тоғнинг жарликлари бўйлаб 215 метр масофада 7 нуқтасига қадар чўзилган.

7 нуқтадан (39°38'7.10"С 68°24'42.77"В) чегара чизиғи жанубий-ғарбий йўналиш бўйлаб 673 метр масофада 8 нуқтасига қадар чўзилган.

8 нуқтадан (39°37'45.76"С 68°24'35.32"В) чегара чизиғи ғарбий йўналишда 179 метр масофада 9 нуқтасига қадар чўзилган.

9 нуқтадан (39°37'44.91"С 68°24'27.72"В) чегара чизиғи жанубий йўналишда 1181 метр масофада 4Р-40 "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ." йўлига туташган 10 нуқтасига қадар чўзилган.

10 нуқтадан (39°37'8.91"С 68°24'12.60"В) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 162 метр 4Р-40 "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ." йўлининг ўнг томони бўйлаб 11 нуқтасига қадар чўзилган.

11 нуқтадан (39°37'5.30"С 68°24'18.81"В) чегара чизиғи жанубий йўналишда 233 метр 4Р-40 "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ." йўлининг ўнг томони бўйлаб 12 нуқтасига қадар чўзилган.

12 нуқтадан (39°36'58.07"С 68°24'15.04"В) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 637 метр 4Р-40 "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ." йўлининг ўнг томони бўйлаб 13 нуқтасига қадар чўзилган.

13 нуқтадан (39°36'43.34"С 68°24'33.77"В) чегара чизиғи шарқий йўналишда 1154 метр 4Р-40 "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ." йўлининг ўнг томони бўйлаб 14 нуқтасига қадар чўзилган.

14 нуқтадан (39°36'37.84"С 68°25'21.64"В) чегара чизиғи шимолий-шарқий йўналишда 545 метр 4Р-40 "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ." йўлининг ўнг томони бўйлаб 15 нуқтасига қадар чўзилган.

15 нуқтадан (39°36'49.49"С 68°25'38.57"В) чегара чизиғи шарқий йўналишда 300 метр 4Р-40 "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ." йўлининг ўнг томони бўйлаб 16 нуқтасига қадар чўзилган.

16 нуқтадан (39°36'49.57"С 68°25'51.43"В) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 386 метр 4Р-40 "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ" йўлининг ўнг томони бўйлаб 17 нуқтасига қадар чўзилган.

17 нуқтадан (39°36'44.62"С 68°26'6.03"В) чегара чизиғи жанубий йўналишда 177 метр 4Р-40 "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ." йўлининг ўнг томони бўйлаб 18 нуқтасига қадар чўзилган.

18 нуқтадан (39°36'38.93"С 68°26'5.90"В) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 146 метр 4Р-40 "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ." йўлининг ўнг томони бўйлаб 19 нуқтасига қадар чўзилган.

19 нуқтадан (39°36'37.14"С 68°26'11.68"В) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 493 метр 4Р-40 "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ." йўлининг ўнг томони бўйлаб 20 нуқтасига қадар чўзилган.

20 нуқтадан (39°36'36.00"С 68°26'32.40"В) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 184 метр 4Р-40 "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ." йўлининг ўнг томони бўйлаб 21 нуқтасига қадар чўзилган.

21 нуқтадан (39°36'31.08"С 68°26'36.71"В) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 371 метр 4Р-40 "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ." йўлининг ўнг томони бўйлаб 22 нуқтасига қадар чўзилган.

22 нуқтадан (39°36'28.20"С 68°26'51.92"В) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 2015 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 23 нуқтасига қадар чўзилган.

23 нуқтадан (39°35'39.40"С 68°27'47.53"В) чегара чизиғи шарқий йўналишда 428 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 24 нуқтасига қадар чўзилган.

24 нуқтадан (39°35'39.91"С 68°28'5.44"В) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 723 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 25 нуқтасига қадар чўзилган.

25 нуқтадан (39°35'27.46" 68°28'31.24"В) чегара чизиғи шимолий-шарқий йўналишда 622 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 26 нуқтасига қадар чўзилган.

26 нуқтадан (39°35'43.38"С 68°28'46.91"В) чегара чизиғи шимолий йўналишда 238 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 27 нуқтасига қадар чўзилган.

27 нуқтадан (39°35'51.35"С 68°28'43.83"В) чегара чизиғи шимолий-шарқий йўналишда 176 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 28 нуқтасига қадар чўзилган.

28 нуқтадан (39°35'55.65"С 68°28'48.74"В) чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 151 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 29 нуқтасига қадар чўзилган.

29 нуқтадан (39°35'57.89"С 68°28'42.79"В) чегара чизиғи шимолий-шарқий йўналишда 1209 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 30 нуқтасига қадар чўзилган.

30 нуқтадан (39°36'16.26"С 68°29'26.39"В) чегара чизиғи шимолий-шарқий йўналишда 383 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 31 нуқтасига қадар чўзилган.

31 нуқтадан (39°36'19.28"С 68°29'41.80"В) чегара чизиғи шимолий йўналишда 602 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 32 нуқтасига қадар чўзилган.

32 нуқтадан (39°36'38.49"С68°29'43.68"В) чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 1155 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 33 нуқтасига қадар чўзилган.

33 нуқтадан (39°37'1.94"С 68°29'6.34"В) чегара чизиғи жанубий-ғарбий йўналишда 442 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 34 нуқтасига қадар чўзилган.

34 нуқтадан (39°36'55.97"С 68°28'49.66"В) чегара чизиғи шимолий-шарқий йўналишда 575 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 35 нуқтасига қадар чўзилган.

35 нуқтадан (39°37'13.14"С 68°28'58.03"В) чегара чизиғи шимолий-шарқий йўналишда 407 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 36 нуқтасига қадар чўзилган.

36 нуқтадан (39°37'17.89"С 68°29'13.96"В) чегара чизиғи шимолий-шарқий йўналишда 274 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 37 нуқтасига қадар чўзилган.

37 нуқтадан (39°37'25.62"С 68°29'19.88"В) чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 334 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 38 нуқтасига қадар чўзилган.

38 нуқтадан (39°37'35.03"С 68°29'13.33"В) чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 876 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 39 нуқтасига қадар чўзилган.

39 нуқтадан (39°37'47.32"С 68°28'40.76"В) чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 507 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 40 нуқтасига қадар чўзилган.

40 нуқтадан (39°38'2.65"С 68°28'31.92"В) чегара чизиғи ғарбий йўналишда 1014 метр 4Р-40 "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ." йўлининг чап томонига 41 нуқтасига қадар чўзилган.

41 нуқтадан (39°38'3.22"С 68°27'49.76"В) чегара чизиғи жанубий-ғарбий йўналишда 176 метр 4Р-40 "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ." йўлининг чап томони бўйлаб 42 нуқтасига қадар чўзилган.

42 нуқтадан (39°38'0.03" 68°27'43.56"В) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 424 метр 4Р-40 "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ." йўлининг чап томони бўйлаб 43 нуқтасига қадар чўзилган.

43 нуқтадан (39°37'50.42"С 68°27'56.91"В) чегара чизиғи жанубий йўналишда 391 метр 4Р-40 "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ." йўлининг чап томони бўйлаб 1 нуқтасига қадар чўзилган.

Тавсифга киритилган ҳудуднинг умумий майдони 2 000,0 гектарни ташкил қилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 апрелдаги

254-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Суффа платоси. 2400" халқаро умуммавсумий

курорти чегараларининг

ТАВСИФИ


Чегара чизиғининг бошланғич нуқтаси N 1 (39°37'37.63"68°27'58.79"B) 4Р-40 "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ." йўлининг бир қисмида жойлашган.

1 нуқтасидан чегара чизиғи жанубий-ғарбий йўналишда 549 метр масофада 2 нуқтасига қадар чўзилган.

2 нуқтадан (39°37'29.78"C 68°27'41.08"C) чегара чизиғи ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишда, 1200 метр масофада, РT-70 обсерваторияси қурилиши учун 3 метр масофада жойлашган.

3 нуқтадан (39°37'46.47"C 68°26'58.43"C) чегара чизиғи ғарбий йўналишда 489 метр масофада жойлашган бўлиб, унда РT-70 обсерваториясининг охирги қурилиши 4 нуқтасида амалга оширилади.

4 нуқтадан (39°37'47.23"C 68°26'38.04"C) чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 2238 метр масофада, тоғларнинг ёнбағирлигида 5 нуқтасига тўғри келади.

5 нуқтадан (39°37'54.41"S 68°25'7.90"B) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 2178 метр масофада, тоғ қирғоғидаги 6 нуқтасига тўғри келади.

6 нуқтадан (39°37'14.55"С 68°26'14.82"B) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда тоғнинг жарликлари бўйлаб 1365 метр масофада 4Р-40 "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ." йўлининг 7 нуқтасига тўғри келади.

7 нуқтадан (39°36'48.16"С 68°26'59.70"B) чегара чизиғи шимолий-шарқий йўналишда 4Р-40 "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ." йўли бўйлаб 40 метр масофада 8 нуқтасига тўғри келади.

8 нуқтадан (39°36'33.01"С 68°27'25.22"B) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 1705 метр масофада текисликда ва тоғ худудларида 9 нуқтасига тўғри келади.

9 нуқтадан (39°36'25.85"С 68°28'31.99"B) чегара чизиғи шимолий-ғарбий-шимолий йўналишда 859 метр масофада текисликда ва тоғ худудларида 10 нуқтасига тўғри келади.

10 нуқтадан (39°36'47.53"68°28'31.28"B) чегара чизиғи шимолий-шарқий-шимолий йўналишда 1379 метрли қияликлар бўйлаб 11 нуқтасига тўғри келади.

11 нуқтадан (39°37'29.66"C 68°28'33.42"C) чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 791 метрлик масофани 12 нуқтасига олиб боради.

12 нуқтадан (39°37'41.44"С 68°28'4.96"B) чегара чизиғи ғарбий йўналишда 159 метр масофада "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ." йўлининг 13 нуқтасига тўғри келади.

Тавсифга киритилган ҳудуднинг умумий майдони 700,0 гектарни ташкил қилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 апрелдаги

254-сон қарорига

2а-ИЛОВА



"Ўриклисой" туризм мажмуаси чегараларининг

ТАВСИФИ


Чегара чизиғининг бошланғич нуқтаси N 1 (N39°39'20,8151" E68°30'16,8543") 4Р-40 "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ." йўлининг бир қисмида жойлашган.

1 нуқтасидан чегара чизиғи жанубий-ғарбий йўналишда 72 метр масофада 2 нуқтасига қадар чўзилган.

2 нуқтадан (N39°39'19,4473" E68°30'14,4596") чегара чизиғи ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишда, 4Р-40 "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ." йўлининг бир қисмида жойлашган.

2 нуқтасидан чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 165 метр масофада, тоғларнинг йонбағирлигида 3 нуқтасига тўғри келади.

3 нуқтадан (N39°39'17,9381" E68°30'21,8368") чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 400 метр масофада, тоғларнинг ёнбағирлигида 4 нуқтасига тўғри келади.

4 нуқтадан (N39°39'08,0951" E68°30'21,3926") чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 395 метр масофада, тоғларнинг ёнбағирлигида 5 нуқтасига тўғри келади.

5 нуқтадан (N39°38'58,9209" E68°30'37,8464") чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда тоғнинг жарликлари бўйлаб 52 метр масофада 6 нуқтасига тўғри келади.

6 нуқтадан (N39°38'58,0213" E68°30'36,1855") чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда тоғнинг жарликлари бўйлаб 492 метр масофада текисликда ва тоғ худудларида 7 нуқтасига тўғри келади.

7 нуқтадан (N39°39'09,2921" E68°30'29,8898") чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 340 метр масофада "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ." йўлининг 8 нуқтасига тўғри келади.

8 нуқтадан (N39°39'16,5925" E68°30'15,0197") чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 90 метр масофада "Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ." йўлининг 2 нуқтасига тўғри келади.

Тавсифга киритилган ҳудуднинг умумий майдони 7,20 гектарни ташкил қилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 апрелдаги

254-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Зомин" туристик-рекреацион зонасини ривожлантириш

концепциясини амалга ошириш ҳамда ҳудудда туризм

соҳасини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш

шакли


Бажариш

муддати


Молиялаштириш

манбаи


Бажариш учун

масъуллар


ТУРИСТЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ УЧУН ЗАРУР ШАРТ-ШАРОИТЛАРГА

ЭГА ЗАМОНАВИЙ ТУРИЗМ ИНФРАТУЗИЛМАСИ ОБЪЕКТЛАРИ, ШУНИНГДЕК

МАХСУС, ФУНКЦИОНАЛ ВА МАВСУМИЙ ДАМ ОЛИШ МАЖМУАСИНИ ЯРАТИШ

1.

"Зомин" туристик-рекреацион зонаси (кейинги ўринларда - Туристик зона) ҳудудида ташкил этиладиган туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини қуриш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил

давомида


Ижрочилар маблағлари

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туристик-рекреацион зоналарни бошқариш дирекцияси (кейинги ўринларда - Дирекция), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (Воитов)


2.

Туристик зона ҳудудида тоғ ва спорт туризмини ривожлантириш, тиббий, шунингдек, экстремал (парапланлар ва дельтапланлар) туризм билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш учун етарли туризм инфратузилма объектларини яратиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2023

йиллар

Ташаббускорлар маблағлари, банк кредити


Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Дирекция, Қўрилиш вазирлиги (Зокиров)


3.

Туристик зона ҳудудида замонавий савдо, хизмат кўрсатиш объектлари, дам олиш ва маданий-кўнгилочар марказлар (кинотеатрлар, караоке-барлар, боулинг, кўнгилочар марказлар ва бошқалар) фаолиятини ташкил қилиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2023

йиллар


Ташаббускорлар маблағлари


Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Дирекция, Маданият вазирлиги (Назарбеков), Қўрилиш вазирлиги (Зокиров)


4.

Туристик зона ҳудудида туристлар кўп ташриф буюрувчи жойларда Wi-Fi зоналарини кенгайтириш ва барқарор фаолият кўрсатувчи уяли алоқа ҳамда интернет фаолиятини таъминлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил

давомида

Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари


Ахборот техналогиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков), Дирекция, Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)


5.

Туристик зона ҳудудида тадбиркорлик ва ишбилармонлик тадбирларини (MICE tourism) ўтказишга мўлжалланган конгресс-холл, рекреация ва дам олиш масканлари, инвесторларни жалб қилишга қаратилган "Investor show room", шунингдек, туристларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган марказ ("Visitor center") ташкил қилиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2023

йиллар

Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари


Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Дирекция, Қўрилиш вазирлиги (Зокиров), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)


6.

Спорт-соғломлаштириш ҳамда бошқа туризм объектлари, замонавий муҳандислик инфратузилмалари, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини қуриш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2021-2023

йиллар


Ташаббускорлар маблағлари


Дирекция, Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Қўрилиш вазирлиги (Зокиров), Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Холхўжаев), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)


ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЭРКИН ҲАРАКАТИНИ ТАЪМИНЛАШ,

ҲУДУДДА ЯНГИ ТУРДАГИ ТРАНСПОРТ ҲАРАКАТИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ,

ТЕГИШЛИ ТРАНСПОРТ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

7.

Туристик зона ва унга олиб борувчи Республика ва маҳаллий даражадаги йўлларни қуриш ва таъмирлаш.


Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, Қурилиш-монтаж ишлари


2021 йил

май-июль


Халқаро молия институтлари ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари


Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Дирекция, Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)


8.

Туристларга қулай шароит яратиш мақсадида Тошкент ш. - Даштобод - Тошкент ҳамда Самарқанд ш. - Даштобод - Самарқанд ш. йўналиши бўйича темир йўл орқали йўловчи ташиш тизимини йўлга қўйиш.


Таклиф ишлаб чиқиш ва амалга ошириш


2021 йил

давомида


Ижрочилар маблағлари

Транспорт вазирлиги (Махкамов), "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (Хасилов), Дирекция, Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)


9.

Туристик зона ҳудудига киришда, шунингдек, ташкил этиладиган дор йўлининг бошланиш нуқтасида кўп қаватли махсус автотураргоҳларни ташкил этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2022 йил

давомида


Ташаббускорлар маблағлари


Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Қурилиш вазирлиги (Зокиров), Транспорт вазирлиги (Махкамов), Дирекция, Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)


10.

Жамоат транспортининг ички тармоғини ривожлантириш ва Туристик зона ҳудудига олиб борувчи мунтазам автотранспорт қатновларини ўрнатилган тартибда ташкил этиш чораларини кўриш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2022-2023

йиллар


Ташаббускорлар маблағлари


Транспорт вазирлиги (Махкамов), Дирекция, Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)


11.

Жамоат транспорти учун алоҳида йўлакларни ташкил этиш, барча ижтимоий гуруҳлар талабларига жавоб берадиган замонавий транспорт инфратузилмасини шакллантириш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2023

йиллар


Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари


Транспорт вазирлиги (Маҳкамов), Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев), Дирекция, Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)


12.

Туристик зона бўйлаб алоҳида тротуарлар, шунингдек, жамоат ва туризм инфратузилмаси объектлари учун велосипед йўлаклари ва велотураргоҳлари яратиш, велосипед ижараси тармоғини яратиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2023

йиллар


Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, ташаббускорлар маблағлари


Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Дирекция, Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)


13.

Табақалаштирилган тарифлар бўйича (шахсий транспорт воситалари учун юқори ставкалар, жамоат транспорти ва электромобил воситалари учун бепул) пуллик автотураргоҳларни яратиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2023

йиллар


Ташаббускорлар маблағлари


Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Қурилиш вазирлиги (Зокиров), Дирекция


14.

Электромобиллар, электробуслар ва транспорт воситаларининг гибрид турларидан фойдаланган ҳолда алоҳида транспорт тармоғини шакллантириш, бундай транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш учун тегишли инфратузилма объектларини ташкил этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2023

йиллар


Ташаббускорлар маблағлари

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Транспорт вазирлиги (Маҳкамов), Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев), Дирекция, Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)


ТУРИЗМ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ТУРИСТЛАРНИНГ

ҲАЁТИ ВА САЛОМАТЛИГИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

15.

Кўрсатиладиган туризм хизматлари сифати ва хавфсизлигини ҳамда туристларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида тегишли стандартлар ишлаб чиқиш.


Стандарт ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


2021 йил

давомида

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Адлия вазирлиги (Давлетов), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ҳожибоев), Дирекция, Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)


16.

Якка ва уюшган туристларнинг оммавий жамланадиган ва мураккаб табиий тўсиқларга эга жойларда профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш, оғир аҳволда қолган шахсларга зарур ёрдам кўрсатишга ва туристларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган туристик назорат ва қутқарув хизматлари тизимини яратиш.


Механизм ишлаб чиқиш ва жорий этиш


2021-2023

йиллар

давомида (босқичма-

босқич)


Ижрочилар маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Худайбергенов), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ҳожибоев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Дирекция, Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)


17.

Туристлар учун фавқулодда ҳолатларда шошилинч тиббий ёрдам ва "тезкор алоқа линияси" телефон рақамлари ҳақида батафсил маълумот берувчи ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш, Туристик зона Call-сenter хизматини ишга тушириш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2022 йил

давомида


Ижрочилар маблағлари


Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Ахборот техналогиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков), Дирекция, Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)


18.

Туристик зона ҳудудидаги туризм инфратузилма объектларида доимий видеокузатув тизимини жорий этиш ҳамда ташриф буюрадиган туристлар оқимидан келиб чиқиб, ушбу ҳудудда ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмасини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2022-2023

йиллар


Ижрочилар маблағлари

Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Ахборот техналогиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Дирекция, Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)


ЯНГИ ЗАМОНАВИЙ ЭНЕРГИЯ ТЕЖОВЧИ ТИЗИМ ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ОРҚАЛИ НОЁБ ЭКОЛОГИК ТИЗИМНИ САҚЛАБ ҚОЛИШ

19.

Туристик зона ҳудудида тунги вақтларда ёритиш тизимларини такомиллаштириш, шунингдек, бошқа замонавий усул ва технологияларни кенг жорий этиш чораларини кўриш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2021-2023

йиллар


Халқаро молия институтлари ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари


Энергетика вазирлиги (Султанов), Дирекция, Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)


20.

Кўчалар ва пиёда йўллари орасида яшил майдонларни ташкил этиш, маиший чиқиндиларнинг ҳосил бўлишини минималлаштириш, замонавий технологияларни жорий этиш орқали қаттиқ маиший чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва қайта ишлаш тизимини яратиш.


Механизм ишлаб чиқиш ва жорий этиш


2021-2022

йиллар


Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари


Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев), Дирекция


21.

Кун давомида электр энергияси истеъмолини уч марта камайтирувчи ускуналардан ҳамда қуёш ва шамол энергияси технологияларини жорий этиш орқали муқобил ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан фаол фойдаланиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2021-2023

йиллар


Ташаббускорлар маблағлари


Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Дирекция, Энергетика вазирлиги (Султанов), "Энергия тежаш миллий компанияси" АЖ (Муратов), "Тоза ҳудуд" ДУК


ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ, ҲУДУДНИНГ ТУРИЗМ САЛОҲИЯТИНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ

22.

Реал вақт режимида туризм хизматлари кўрсатиш имкониятини берувчи Туристик зонанинг расмий веб-сайтини яратиш.


Алоҳида веб-сайт ташкил қилиш


2021 йил

давомида


Ижрочилар маблағлари


Дирекция, Ахборот техналогиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)


23.

Туристик зона ҳақидаги маълумотларни "Википедия" сайтида мунтазам жойлаштириб бориш, туристик порталлар (uzbekistan.travel ва бошқа соҳавий сайтлар) ҳамда оммабоп ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини яратиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил

давомида


Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Дирекция


24.

Туристик зонанинг тўлиқ географик жойлашувини унинг туризм объектлари ҳақидаги маълумотлари билан бирга "Google Maps"га жойлаштириш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил

давомида


Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Ахборот техналогиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков), Маданият вазирлиги (Назарбеков), Дирекция, Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)


25.

Туристик зонанинг туризм салоҳияти ва мавжуд туризм хизматларини халқаро ва Республика миқёсда фаол тарғибот қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш.


Стратегия ишлаб чиқиш

2021 йил

давомида

Ижрочилар маблағлари


Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Дирекция, Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)


26.

Туристик зонада маҳаллий ва халқаро миқёсдаги маданий-кўнгилочар, спорт тадбирлари, йирик форум, конференция ва бошқа тадбирларни ўтказиш имкониятларини тарғиб қилиш ҳамда мунтазам ташкил этилишини таъминлаш мақсадида алоҳида тарғибот механизмини жорий этиш.


Механизм ишлаб чиқиш ва жорий этиш


2021 йил

давомида


Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Дирекция, Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), Маданият вазирлиги (Назарбеков), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)


ТУРИЗМ СОҲАСИДА МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ,

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

27.

Туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб борувчи юқори малакали кадрларни мунтазам тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни даражасини мустақил баҳолаб бориш тизимини яратиш.


Таклиф тайёрлаш ва амалга ошириш

2021 йил

давомида


Ижрочилар маблағлари


Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Дирекция, Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)


28.

Туристик зона ҳудудида фаолият кўрсатувчи персоналнинг "Ипак йўли" туризм халқаро университети, тегишли хорижий ўқув масканлари ва таълим муассасаларида амалиёт ўташини ташкил этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2021 йилдан

доимий


Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари


Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Дирекция


29.

Туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида самарали кўникма ва билимларга эга бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида тегишли йўналишлар бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш.


Ўқув дастури ишлаб чиқиш ва жорий этиш

2021/2022

ўқув йилидан

бошлаб


Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари


Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Дирекция


30.

Туризм соҳаси субъектлари ходимларига мажбурий малака талабларини белгиловчи стандартларни ишлаб чиқиш (гидлар, йўриқчи-йўл бошловчи, умумий овқатланиш хизматлари, транспорт ва бошқалар).


Стандартлар ишлаб чиқиш

2021 йил

давомида


Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров)


31.

Зомин туризм ва сервис коллежи фаолиятини ривожлантириш, таълим йўналишлари ва ўқув дастурларини Туристик зона ва ҳудудда кўрсатиладиган туризм хизматларига мувофиқлаштириш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил

давомида


Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)


ЗОМИН ТУМАНИДА ТУРИЗМ СОҲАСИНИ КОМПЛЕКС

РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

32.

Зомин тумани "Дуоба" ҚФЙда "Туризм қишлоғи"ни ташкил қилиш чораларини кўриш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2021 йил

давомида


Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, ташаббускорлар маблағлари


Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Холхўжаев), лойиҳа ташаббускорлари


33.

Зомин тумани марказидан "Зомин" миллий боғининг кириш қисмидаги дастлабки постга қадар 4P-40 автомобил йулнинг 5 км қисмида велосипедда сайр қилиш учун вело йўлаклар барпо этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2021 йил

июль-август


Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари


Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)


34..

"Зомин" миллий боғи ҳудуди ва унинг тоғ ён-бағридаги мавжуд экологик ҳолатни инсон саломатлигига ижобий таъсири бўйича илмий хулоса тайёрлаш.


Илмий хулоса тайёрлаш

2021-2022

йиллар


-

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Максудов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибоев), Ўзбекистон Фанлар академияси (Юлдашев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев)


35.

"Дуоба" ҚФЙ ҳудудида ҳунармандчилик марказини ташкил қилиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2021 йил

август


Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари


Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Савдо-саноат палатаси (Икрамов)


36.

Зомин туманида экстремал туризмнинг "Jailoo tourism" йўналишини ривожлантириш мақсадида хориж тажрибасини ўрганиш (яйлов ва тоғларда, чўл ва даштларда отларда сайр қилиш) ва "Jailoo" (қир адирли масканлар) объектларини аниқлаш ва туризм маршрутига киритиш чораларини кўриш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил

давомида


Ташаббускорлар маблағлари


Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)


37.

Зомин тумани Суффа ҳудудида экстремал туризм турларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш (дельтаплан, квадратцикл, парашутда учиш, хаво шарлари) ва спорт туризмининг бошқа турларини ривожлантириш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2022

йиллар

давомида


Ташаббускор маблағлари


Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), тадбиркорлик субъектлари


38.

Зомин тумани "Зомин" миллий боғида қиш мавсумида "Чанғи" йўлакчасини ташкил этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2022 йил

февраль


Ташаббускор маблағлари


Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (Воитов), тадбиркорлик субъектлари


39.

Зомин тумани Дуоба қишлоғида оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2021 йил

давомида


Ташаббускор маблағлари


Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)


40.

Зомин тумани Пшағор қишлоғида агро ва экотуризмни ривожлантириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.


Таклиф ишлаб чиқиш


2021 йил

май


Тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан


Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)


41.

Зомин тумани Пшағор қишлоғида тоғ туризми ривожлантириш мақсадида туризм маршрутларини ишлаб чиқиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2021 йил

июнь


Ижрочилар маблағлари ҳисобидан

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)


42.

Ташриф буюрувчилар вақтини самарали ўтказиш ва маҳаллий аҳолини даромадини ошириш учун турли хизматларни ташкил қилиш. Жумладан, маҳаллий аҳолини тадбиркорликка жалб қилган ҳолда, овқатланиш, кўнгилочар, сувенир маҳсулотларини ишлаб чиқишга жалб қилиш, велопрокат, отда сайр қилиш, балиқ овлаш каби хизматларни ташкил қилиш.


Ташкилий ва тарғибот тадбирлари

Доимий

Тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан


Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), тадбиркорлик субъектлари


43.

Туризм объектларига ташриф буюрувчилар учун ўзбек ва рус тилларида маршрутлар тўғрисида маълумот (тарқатма материаллар) ишлаб чиқиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил

июнь


Тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан


Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), тадбиркорлик субъектлари


44.

Зомин туманининг туристик салоҳиятини оммага намойиш қилиш мақсадида "Зомин блоггерлар нигоҳида" номли икки кунлик семинар тренинг ташкил қилиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил

май-июнь


Ижрочи маблағлари ҳисобидан


Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)


45.

Зомин туманида жойлаштиш воситаларини (меҳмонхона, ўй меҳмонхонаси ва ўтовлар, умумий овқатланиш, СГШ ва авто тураргоҳ) йўл бўйи инфратузилмалари ва аҳоли гавжум жойлардаги санитария ва гигиена шохобчалари ҳолатини яхшилаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2022

йиллар


Ташаббускор маблағлари


Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), ташаббускорлар


46.

Зомин туманининг асосий автомобил йўлларида ҳар 3 км масофада туристик йўл кўрсаткичларни ўрнатиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2021 йил

сентябрь


Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси


Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)


47.

Зомин туманидаги сув омборидан Дуғоба қишлоғига кетиш йўлида "Томоша-кузатув" майдонлари ва кемпинг нуқталарини, шунингдек, Wi-Fi ҳудудларини ташкил этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил

июль

Ташаббускорлар маблағлари


Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)


48.

"Мафтункор табиат" ҳалқаро экофестивалини ўтказиш.

Фестиваль доирасида ҳудудни ободонлаштириш ишларини ташкил этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2021-2022

йиллар


Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, вилоят маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари


Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)


49.

Зомин таомлари гастрономик туризм фестивалини ўтказиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2021-2022

йиллар


Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, вилоят маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари


Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)


50.

Зомин тумани Дуоба қишлоқ фуқаролар йиғинида "Асал ва шифобахш гиёҳлар фестивали"ни ўтказиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2021 йил

август

ойида


Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари


Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)


51.

Зомин туманида "Патир сайли" тадбирини ўтказиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


Ҳар йили

октябрь

ойида


Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари


Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)


52.

Ҳудудда ёнғин ҳавфсизлигини таъминлаш ва унга қарши курашга доир тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, тегишли материал-техник базани ташкил этиш ва инфратузилмани яратиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2022

йиллар


Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари


Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Максудов)


53.

Туристик-рекреацион зона ҳудудида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик тадбирларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш, жумладан ташкил этилиши кўзда тутилган туристик объектларни қуриш даврида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар келтирмаслик, табиий мажмуаларга туристик фаолиятнинг салбий таъсирини камайтириш бўйича вазифаларни белгилаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

Қурилиш

давридан

бошлаб

доимий


Ижрочи маблағлари ҳисобидан


Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Максудов), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)


             





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 апрелдаги

254-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Зомин" туристик-рекреацион зонаси

ва унга қадар бўлган ҳудудда йўл-транспорт,

муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш

инфратузилмасини ривожлантириш

ДАСТУРИ

Т/р

Амалга оширилиши

белгиланган чора-

тадбирлар номи


Ўлчов

бирлиги


Қуввати

Талаб

этиладиган

маблағ

(млн сўм)


Йиллар кесимида


Молиялаштириш

манбаси


Масъул вазирлик

ва идоралар


2021 йил


2022 йил





Жами




2 460 861

346 861

2 114 000




Маҳаллий бюджет




61 200

61 200

0




Халқаро молия институтлари маблағлари




2 182 100

152 100

2 030 000




Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси




217 000

133 000

84 000




Тармоқ корхоналари маблағлари




561

561

0



I. "СУФФА" ПЛАТОСИГАЧА БЎЛГАН ҲУДУДНИНГ ЙЎЛ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

ҚАЙТА ҚУРИШ, ЖОРИЙ ВА МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ


Қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари




2 002 500

2 500

2 000 000



1.

4Р 40 "Даштобод ш.-Зомин ш.-Бахмал қ.-Ғаллаорол ш." 24-182 км қисмини реконструкция қилиш (бетон қопламали йўл қуриш) шу жумладан (44-94 км қисмини туташтирувчи янги йўл қуриш).


км

180

2 002 500

2 500

2 000 000

Халқаро молия институтлари

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси


II. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАРМОҚЛАРИНИ ҚУРИШ ВА ТАЪМИРЛАШ


Ҳаммаси




110 000

56 000

54 000



"Суффа" платосигача бўлган ҳудуд бўйича

1.

Зомин марказида 2 та 110 кВлик подстанцияни реконструкция қилиш.


дона

2

30 000

15 000

15 000

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси


Энергетика вазирлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


2.

Зомин-"Суффа" йўлида 0,4-10 кВлик электр тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш.


км

40

5 000

3 000

2 000

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси

Энергетика вазирлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


3.

Зомин-"Суффа" йўлида ТП-10/0,4 кВлар қуриш ва реконструкция қилиш.


дона/кВА

10/160-400

1 800

1 000

800

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси


Энергетика вазирлиги,

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


"Суффа" платоси ҳудуди бўйича

4.

"Суффа" ҳудудидаги 2 та 110 кВлик подстанцияни реконструкция қилиш.


дона

2

45 000

22 000

23 000

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси


Энергетика вазирлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


5.

35 кВлик кабель тармоқларини қуриш.


км

5

6 500

3 500

3 000

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси


Энергетика вазирлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


6.

Тақсимлаш пунктини ўрнатиш.


дона

1

4 500

4 500


Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси


Энергетика вазирлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


7.

10 кВлик кабель тармоқларини қуриш.


км

35

7 000

3 000

4 000

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси


Энергетика вазирлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


8.

Шаҳар типидаги трансформатор подстанцияси комплектини янгидан ўрнатиш.


дона/кВА

10/630

2 200

1 000

1 200

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси


Энергетика вазирлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


9.

"Жиззах ҲЭТК" АЖнинг моддий-техник базасини яхшилаш ва махсус автотехникалар харид қилиш.


дона

3

8 000

3 000

5 000

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси


Энергетика вазирлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


III. ИЧИМЛИК СУВИ ВА ОҚОВА ТАРМОҚЛАРИНИ ҚУРИШ, ҚАЙТА ҚУРИШ

ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ХАМДА АҲОЛИНИ УЗЛУКСИЗ СИФАТЛИ

ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ


Ичимлик ва оқава сув тармоқлари


км

объект



347 800

287 800

60 000



"Суффа" платосигача бўлган ҳудуд бўйича

1.

"Суффа" платосига ичимлик сув тармоғи қурилиши


км

14

117 600

117 600


Халқаро молия институтлари маблағлари

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, Жиззах вилояти ҳокимлиги


2.

2 дона артезиан қудуғи қазиш


дона

2

1 200

1 200


Маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари


"Ўзсувтаъминот" АЖ, Жиззах вилояти ҳокимлиги


3.

Сув насослари ўрнатиш


дона

6

60 000

60 000


4.

"Суффа" платосига қадар бўлган ҳудудда қуввати 2 000 куб.м бўлган оқава сув тозалаш иншоотини қуриш


км объект

1

62 000

32 000

30 000

"Суффа" платоси ҳудуди бўйича

1.

Сув тозалаш иншоотини қуриш.


дона

2

5 000

5 000


Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, Жиззах вилояти ҳокимлиги


2.

Сув насосларини ўрнатиш.


дона

4

40 000

40 000


Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, Жиззах вилояти ҳокимлиги


3

"Суффа" платосида қуввати 2 000 куб.м бўлган оқава сув тозалаш иншоотини қуриш


км объект

1

62 000

32 000

30 000

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, Жиззах вилояти ҳокимлиги


IV. АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ


Зомин тумани бўйича жами:




561

561

0



1.

Зомин - "Суффа" йўналиши бўйлаб оптик толали алоқа линияларини тортиш.


км

18,7

561

561


"Ўзбектелеком" АК маблағлари


"Ўзбектелеком" АК


            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 апрель
























































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск