ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Шахснинг ҳуқуқий мақоми / Шахсга доир маълумотлар /

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.09.2018 й. 707-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 сентябрдаги

707-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг

шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг

алоҳида шартларига риоя этилиши устидан давлат

назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом мулкдор ва (ёки) операторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлов беришда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришда уларнинг жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда белгиланган тартибда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида йиғилиши, тизимлаштирилиши ва сақланишига оид қонунчилик ҳужжатлари талабларини бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартлари - Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлов беришда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришда уларнинг жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда белгиланган тартибда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида йиғилиши, тизимлаштирилиш ва сақланишига оид шартлар;


фойдаланишни чеклаш - мулкдор ва (ёки) операторларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсдан фойдаланишини тўхтатишга ёки тезликни камайтиришга доир ташкилий ва дастурий-техник чора-тадбирлар мажмуаси;


шахсга доир маълумотлар - муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот;


шахсга доир маълумотлар базаси - таркибида шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган ахборот тизими тарзидаги маълумотлар базаси;


шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори (кейинги ўринларда - мулкдор) - шахсга доир маълумотлар базасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахс;


шахсга доир маълумотлар базасининг оператори (кейинги ўринларда - оператор) - шахсга доир маълумотларга ишлов беришни амалга оширувчи давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахс;


шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази;


шахсга доир маълумотлар субъекти (кейинги ўринларда - субъект) - шахсга доир маълумотлар ўзига тааллуқли бўлган жисмоний шахс;


Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри - Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларига риоя этмаган шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдорлари ва (ёки) операторларининг рўйхати;


шахсга доир маълумотларга ишлов бериш - шахсга доир маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш бўйича бир ҳаракатни ёки ҳаракатлар мажмуини амалга ошириш.


3. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларига риоя этилиши устидан давлат назорати Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестрини (кейинги ўринларда - Реестр) юритиш орқали амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришнинг алоҳида шартларига риоя этилиши устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда - "Ўзкомназорат" давлат инспекцияси) томонидан амалга оширилади.


5. "Ўзкомназорат" давлат инспекцияси:

мулкдор ва (ёки) операторларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларига риоя этишини ўрганиш ва текшириш ҳамда мониторинг ва таҳлил қилиш ишларини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришнинг алоҳида шартлари бузилган тақдирда ушбу қонун бузилиш ҳолатини бартараф этиш юзасидан давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;

фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов берувчи мулкдор ва (ёки) операторларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларини бузганликлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомаларни тузади ва кўриб чиқиш учун судга юборади;

мулкдор ва (ёки) операторларнинг ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида шахсга доир маълумотларга ишлов бериш фаолиятлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради;

Реестрни юритади ҳамда хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотлар билан шахсга доир маълумотлар соҳасида ҳамкорликни амалга оширади.



2-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ

ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАРИГА ИШЛОВ БЕРИШНИНГ

АЛОҲИДА ШАРТЛАРИНИ БУЗГАН МУЛКДОР ВА (ЁКИ)

ОПЕРАТОРЛАРНИ РЕЕСТРГА КИРИТИШ ТАРТИБИ


6. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларини бузган мулкдор ва (ёки) операторларни Реестрга киритиш ва Реестрдан чиқариш ушбу Низомга схемага мувофиқ амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази (кейинги ўринларда - Марказ) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 2 февралдаги ПФ-5653-сон Фармонига асосан ўз зиммасига юклатилган вазифалар доирасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришнинг алоҳида шартлари бузилиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида Интернет жаҳон ахборот тармоғида шахсга доир маълумотларга ишлов берувчи мулкдор ва (ёки) операторлар фаолияти мониторингини амалга оширади.


8. Марказ томонидан Интернет жаҳон ахборот тармоғида шахсга доир маълумотларга ишлов берувчи мулкдор ва (ёки) операторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартлари бузилганлиги ҳолатлари аниқланганда, бу ҳақда, 24 соат давомида шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органига хулоса бериш учун маълумот киритади.


9. Шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи Марказ томонидан тақдим этилган маълумотни олгандан сўнг 24 соат ичида "Ўзкомназорат" давлат инспекциясига шахсга доир маълумотларга ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида Ишлов берувчи мулкдор ва (ёки) операторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартлари бузилганлиги юзасидан ҳулоса тақдим этади.


10. Шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи хулосасида қуйидагилар акс этган бўлиши керак:

хулоса қабул қилинган сана;

ўрганиш предмети (Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларини бузган мулкдор ва (ёки) операторлар ресурслари рўйхати);

ўтказилган мониторинг натижалари (бузилган қонунчилик ҳужжатлари бандлари кўрсатилган ҳолда);

Реестрга киритиш ва шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдорлари ва (ёки) операторларига нисбатан чоралар кўриш юзасидан таклифлар.


11. "Ўзкомназорат" давлат инспекцияси тақдим этилган ҳулоса келиб тушган кундан бошлаб бир кун муддатда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан шахсга доир маълумотлар базаси мулкдори ёки операторига аниқ муддат белгилаган ҳолда тегишли кўрсатма беради.


12. Шахсга доир маълумотлар базаси мулкдори ёки оператори кўрсатмада келтирилган камчиликларни бартараф этиш чорасини кўриши ва "Ўзкомназорат" давлат инспекциясига ўз вақтида маълумот киритиши лозим.


13. "Ўзкомназорат" давлат инспекцияси кўрсатмасида белгиланган муддат ичида кўрсатмада назарда тутилган қонун бузилиши ҳолатлари бартараф этилмаган тақдирда, мулкдор ва (ёки) оператор тўғрисидаги маълумотлар Реестрга киритилади.


14. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришнинг алоҳида шартларини бузган мулкдор ва (ёки) операторларни Реестрга киритилишига асос бўлган шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат орган хулосаси устидан судга шикоят қилишга ҳақли.



3-БОБ. ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР СУБЪЕКТЛАРИ

ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗГАН МУЛКДОР ВА (ЁКИ) ОПЕРАТОРЛАРНИ

ФАОЛИЯТИНИ ИНТЕРНЕТ ЖАҲОН АХБОРОТ ТАРМОҒИ

МИЛЛИЙ СЕГМЕНТИДА ЧЕКЛАШ


15. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришнинг алоҳида шартларини бузган мулкдор ва (ёки) операторлар фаолиятини Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментида чеклаш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) томонидан амалга оширилади.


16. Фойдаланишни чеклаш идентификация маълумотлари Реестрга киритилган шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори ва (ёки) операторининг Интернет жаҳон ахборот тармоғи ахборот ресурсларига нисбатан татбиқ этилади.


17. "Ўзкомназорат" давлат инспекцияси Реестрга киритилгандан сўнг 12 соат давомида шахсга доир маълумотлар базаси мулкдори ёки операторининг Интернет жаҳон ахборот тармоғи ахборот ресурсларидан фойдаланишини чеклаш бўйича Вазирликка тақдимнома беради.


18. Вазирлик Реестрга киритилгандан сўнг 12 соат давомида шахсга доир маълумотлар базаси мулкдори ёки операторининг Интернет жаҳон ахборот тармоғи ресурсларидан фойдаланишини чеклашни амалга оширади.



4-БОБ. ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИНГ

МУЛКДОР ВА (ЁКИ) ОПЕРАТОРНИ РЕЕСТРДАН

ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


19. "Ўзкомназорат" давлат инспекцияси томонидан шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдорини ва (ёки) операторини Реестрдан чиқарилиши учун қуйидагилар асос бўлади:

Марказ маълумотига асосан шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органининг мулкдор ва (ёки) оператор томонидан Интернет жаҳон ахборот тармоғи ресурсида камчиликлар бартараф этилганлиги юзасидан хулосаси;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришнинг алоҳида шартларини бузган мулкдор ва (ёки) операторларни Реестрга киритилиши учун асос бўлган шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи хулосасини бекор қилиш тўғрисида суд қарорининг қонуний кучга кириши.


20. "Ўзкомназорат" давлат инспекцияси Интернет жаҳон ахборот тармоғи ресурси эгасининг Интернет жаҳон ахборот тармоғи ресурсида камчиликлар бартараф этилганлиги юзасидан билдирган ёзма (электрон) мурожаатини ўрганиб, бир кун муддатда шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органига хулоса бериш учун тақдим этади.


21. Шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи Марказ билан биргаликда мулкдор ва (ёки) оператор томонидан Интернет жаҳон ахборот тармоғи ресурсида камчиликлар бартараф этилганлиги юзасидан маълумотини 24 соат давомида ўрганиб чиқади ва "Ўзкомназорат" давлат инспекциясига хулоса беради.


22. "Ўзкомназорат" давлат инспекцияси мазкур Низомнинг 16-бандида келтирилган ҳолатлар асосида 24 соат давомида шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдорини ва (ёки) операторини (ёки ахборот ресурси идентификация маълумотларини) Реестрдан чиқаради.


23. Шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдорини ва (ёки) операторини (ёки ахборот ресурси идентификация маълумотларини) Реестрдан чиқарилгач, Вазирлик "Ўзкомназорат" давлат инспекцияси тақдимномаси асосида фойдаланишни чекловчи тўсиқларни 12 соат давомида олади.


24. Реестрда қайд этилган, ишлов берилган ва бошқа амалга оширилган маълумотлар ҳамда уларнинг ўзгариш тарихи ўрнатилган тартибда сақланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


25. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир

маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларини

бузган мулкдор ва (ёки) операторларни Шахсга доир

маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар

реестрига киритиш ва ундан чиқариш тартиби

СХЕМАСИ

         

Босқич

Субъект

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича Марказ ва шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартлари бузилиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида Интернет жаҳон ахборот тармоғида шахсга доир маълумотларга ишлов берувчи мулкдор ва (ёки) операторлар фаолияти мониторингини амалга оширади.


Доимий равишда


Юридик ёки жисмоний шахслар

Марказга ўрнатилган тартибда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартлари бузилиши мавжуд Интернет тармоғи веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифалари ҳамда ресурсларида шахсга доир маълумотларга ишлов берувчи ташкилотлар ҳақида мурожаат қилиш орқали маълумот бериш.


Доимий равишда

2-босқич

Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича Марказ

Интернет жаҳон ахборот тармоғида шахсга доир маълумотларга ишлов берувчи мулкдор ва (ёки) операторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришнинг алоҳида шартлари бузилганлиги ҳолатлари аниқланганда, бу ҳақида шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органига хулоса бериш учун маълумот киритади.


Аниқланган муддатдан бошлаб 24 соат давомида

Шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи

Шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи Марказ томонидан тақдим эгилган маълумотни олгандан сўнг "Ўзкомназорат" давлат инспекциясига шахсга доир маълумотларга ишлов берувчи мулкдор ва (ёки) операторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартлари бузилганлиги юзасидан ҳулоса тақдим этади.


Аниқланган муддатдан бошлаб 24 соат давомида

"Ўзкомназорат" давлат инспекцияси

Тақдим этилган ҳулоса асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан шахсга доир маълумотлар базаси мулкдори ёки операторига аниқ муддат белгилаган ҳолда тегишли кўрсатма беради.


Хулоса келиб тушган кундан бошлаб бир кун муддатда

3-босқич

Шахсга доир маълумотлар базаси мулкдор ёки оператор

Шахсга доир маълумотлар базаси мулкдори ёки оператори кўрсатмада келтирилган камчиликларни бартараф этиш чорасини кўради ва "Ўзкомназорат" давлат инспекциясига ўз вақтида маълумот киритади.


Тақдимномада белгиланган муддатларда

4-босқич

"Ўзкомназорат" давлат инсиекцияси

Кўрсатмада белгиланган муддат ичида кўрсатмада назарда тутилган конун бузилиши ҳолатлари бартараф этилмаган тақдирда, шахсга доир маълумотлар базаси мулкдор ва (ёки) оператор тўғрисидаги маълумотлар "Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри"га киритилади.


Кўрсатмадаги муддатдан сўнг

5-босқич

"Ўзкомназорат" давлат инспекцияси

"Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар Реестри"га киритилгандан сўнг шахсга доир маълумотлар базаси мулкдори ёки операторининг Интернет тармоғи ахборот ресурсларидан фойдаланишини чеклаш бўйича Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тақдимнома беради.


12 соат давомида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

"Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар Реестри"га киритилгандан сўнг шахсга доир маълумотлар базаси мулкдори ёки операторининг Интернет тармоғи ахборот ресурсларидан фойдаланишини чеклашни амалга оширади.


12 соат давомида

Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича Марказ ва шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи

Шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат орган Марказ билан ҳамкорликда мулкдор ва (ёки) оператор томонидан Интернет тармоғи ахборот ресурсида камчиликлар бартараф этилганлиги юзасидан маълумотини ўрганиб чиқади ва "Ўзкомназорат" давлат инспекциясига хулоса беради.


24 соат давомида

6-босқич

"Ўзкомназорат" давлат инспекцияси

Шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи хулосасига асосан Интернет тармоғи ахборот ресурсини "Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри"дан чиқаради ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тақдимнома беради.


24 соат давомида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдорини ва (ёки) операторини (ёки ахборот ресурси идентификация маълумотларини) "Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар Реестри"дан чиқарилгач, Давлат назоратини амалга оширувчи орган тақдимномаси асосида фойдаланишни чекловчи тўсиқларни олади.


12 соат давомида

          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 апрель








































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск