ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 04.03.2021 й. 10-2021-Б-сон "Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.05.2021 й. 588-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.05.2021 й.

N 588-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРИНИНГ

04.03.2021 й.

N 10-2021-Б


БУЙРУҒИ



Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси

бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга

муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонунига асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги томонидан 1998 йил 30 ноябрда 2-271/04-сон ва 1235/04-1-сон билан тасдиқланган Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 588, 1999 йил 7 январь) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири                              Н.Б. Хусанов






Буйруққа

ИЛОВА



Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси

бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга

муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонуни 49-моддасининг саккизинчи қисми ва Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган сабабларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.".


2. 2-банддаги "туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (кейинги ўринларда Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази деб юритилади)" деган сўзлар "туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ишдан озод этилган шахслар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан сўнг ўттиз календарь кун ичида ўзларининг яшаш жойидаги туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига иш қидираётган шахс сифатида мурожаат қилсалар, марказ ходимлари бундай шахсларга уч ойлик давр ичида, агарда улар ўттиз календарь кундан кейин мурожаат қилсалар ўн кун муддат ичида мақбул келадиган ишни топишда ёрдам беришлари керак.

7. Агар иш қидирувчи шахсларга туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан мазкур Йўриқноманинг 6-бандида кўрсатиб ўтилган муддатлар ичида икки марта мақбул келадиган иш таклиф қилинмаса, бундай ҳолда улар туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб ишсиз деб эътироф этиладилар.".


4. 8 ва 9-бандлардаги "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази" деган сўзлар "Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 10-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида" деган сўзлар "туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 12-банддаги "Иш билан таъминлашишга кўмаклашувчи давлат жамғармаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 15-банддаги "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига" деган сўзлар "туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 10-кунигача бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига маблағ ўтказадилар.".


9. 18-банддаги "Иш билан таъминлашишга кўмаклашувчи давлат жамғармасидан" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 19 ва 20-бандлардаги "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари" деган сўзлар "Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари тасдиқланган давлат статистика ҳисоботи шаклига асосан муддатидан олдин пенсия олаётган шахслар сони ва тўланган маблағлар миқдори ҳақидаги маълумотларни белгиланган муддатларда ҳудудий бандлик бош бошқармаларига, улар эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этадилар.".


12. 1-3-иловалар мазкур ўзгартиришларнинг 1-3-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

1-ИЛОВА



"Алоҳида асосларга кўра меҳнат

шартномаси бекор қилинганда ишдан

бўшатилган ходимларга муддатидан

олдин пенсия тайинлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага

1-ИЛОВА



4-шакл


М.Ў.

-----------------------------------

_______________туман (шаҳар) аҳоли

бандлигига кўмаклашиш маркази


202___йил "___"______________

____________-сон


Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармасининг

________________ туман

(шаҳар) бўлимига

ТАҚДИМНОМА

           

ҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази номи)

Ўзбекистон Республикасининг "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонуни 49-моддасига асосан ва Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани (рўйхат рақами 588, 1999 йил 7 январь) қўллаган ҳолда, ____ йил "____"_____________ да туғилган ____________________


ни

(ишсизнинг Ф.И.О.)


             

(паспорти ёки идентификация ID-картаси маълумотлари)

муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдим этади.


20___йил "___" _____________да

(ишсизнинг Ф.И.О.)


            

(ишдан бўшатилиш сабаби кўрсатилади)

ишдан бўшатилган ва 20__ йил "___" ________________ дан ишсиз деб эътироф этилган.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш

маркази директори





(имзо)


(Ф.И.О.)".

           





Ўзгартиришларга

2-ИЛОВА



"Алоҳида асосларга кўра меҳнат

шартномаси бекор қилинганда ишдан

бўшатилган ходимларга муддатидан

олдин пенсия тайинлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага

2-ИЛОВА

____________________________

Ўзбекистон Республикаси Молия

вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан

ташқари Пенсия жамғармасининг

туман (шаҳар) бўлими

20__йил "____"______________ ___________________-сон _______


____________________ туман (шаҳар)

аҳоли бандлигига кўмаклашиш

марказига

20__ йилнинг ___________ ойида тўланган пенсия

харажатларини қоплаш учун муддатидан олдин

пенсия олаётган фуқароларнинг

РЎЙХАТИ


Т/р

Муддатидан

олдин пенсия

олаётган

фуқароларнинг

Ф.И.О


Туғилган

йили,

ойи, куни


ЖШШИР

(ПИНФЛ)

маълумотлари


Пенсионер

шахсий

варағининг

сони


Пенсия

тайинлан-

ган кун


Пенсиянинг

бир ойлик

миқдори


Пенсия

тўланган

давр


Ўзбекистон

Республикаси

Молия

вазирлиги

ҳузуридаги

бюджетдан

ташқари

Пенсия

жамғармасига

ўтказилиши

лозим бўлган

маблағ

миқдори

















Жами:


Х

Х

Х

Х

Х

Х


Бўлим бошлиғи



Бош ҳисобчи



(имзо)



(имзо)".

М.Ў.






Ўзгартиришларга

3-ИЛОВА



"Алоҳида асосларга кўра меҳнат

шартномаси бекор қилинганда ишдан

бўшатилган ходимларга муддатидан

олдин пенсия тайинлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага

3-ИЛОВА



Муддатидан олдин тайинланган пенсияларнинг

20___йил ______ ой якуни бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни

ТАҚҚОСЛАШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

Т/р


Қайси

ой учун


Муддатидан

олдин пенсия

олаётган

фуқаролар

сони


Ўзбекистон

Республикаси

Молия вазирлиги

ҳузуридаги

бюджетдан

ташқари Пенсия

жамғармасига

ўтказилиши

лозим бўлган

маблағ миқдори


Ўзбекистон

Республикаси Молия

вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармасига

ўтказилган маблағ

миқдори


Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармасига маблағ

ўтказилганлиги ҳақида

тўлов топшириқномаси


N


сана



























Жами:


Х



Х

Х

Далолатнома 20___йил "___" ____________да тузилди.


__________________________

туман (шаҳар) аҳоли бандлигига

кўмаклашиш маркази бошлиғи


_____________

          (имзо)

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармасининг ________________

туман (шаҳар) бўлими бошлиғи


_____________

             (имзо)

Бўлим бошлиғи


Бош ҳисобчи


(имзо)


(имзо)



М.Ў.

М.Ў.".


          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 май










































Время: 0.2314
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск