ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва бошқа органлар актларини амалга ошириш /

Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 05.05.2021 й. 3297-сон билан рўйхатга олинган Бош прокуратуранинг 27.03.2021 й. 24-ҚҚ-сон, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 23.03.2021 й. 2744-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2021 йил 5 майда 3297-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратурасининг

2021 йил 27 мартдаги 24-ҚҚ-сон

ва Давлат активларини бошқариш

агентлигининг 2021 йил 23 мартдаги

2744-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат ижрочилари томонидан ижро

ҳаракатларини амалга оширишда хатланган

мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 54-моддасига мувофиқ давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомга мувофиқ, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш жараёнида реализация қилинадиган, шу жумладан давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулк баҳолаш объекти ҳисобланади.


2. Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни баҳолашнинг хусусияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори билан белгиланади.



2-БОБ. МОЛ-МУЛКНИ БАҲОЛАШ


3. Рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолашни ташкил этиш мазкур Низом билан белгиланган тартибда давлат ижрочиси томонидан амалга оширилади.


4. Давлат ижрочиси алоҳида кўчар мол-мулкнинг шартномавий нархини фақат алоҳида олинган мол-мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, мол-мулкнинг жами қиймати эса базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан ошмаган тақдирдагина, баҳоловчи ташкилотни жалб этмаган ҳолда мустақил белгилаши мумкин, автомототранспорт воситалари бундан мустасно.


5. Қуйидаги мол-мулкни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилот жалб қилинади:

а) автомототранспорт воситалари;

б) дастгоҳ ва ускуналар ҳамда ишлаб чиқариш линиялари;

в) кўчмас мулк;

г) фонд биржасининг расмий листингига киритилмаган ва марказлаштирилган тартибда котировка қилинмаётган қимматли қоғозлар.

Фонд биржасининг расмий листингига киритилган қимматли қоғозларнинг қиймати давлат ижрочиси томонидан ушбу қимматли қоғозлар бўйича фонд биржасига ёзма сўровнома юбориш орқали белгиланади.


6. Гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдоси бошланадиган бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан белгиланади.


7. Мол-мулк давлат ижрочиси томонидан мустақил баҳоланганда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ қарор чиқарилади.


8. Мол-мулк баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган ҳолларда давлат ижрочиси мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ баҳолаш натижаларини қабул қилиш ва ижро иши ҳужжатларига бириктириш тўғрисида қарор чиқаради.



3-БОБ. МОЛ-МУЛКНИ БАҲОЛАШ

УЧУН ШАРТНОМА ТУЗИШ


9. Ижро ҳужжатлари бўйича реализация қилинадиган мол-мулкни баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ёки унинг ҳудудий бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари ва энг мақбул ва арзон нархлар таклиф қилаётган баҳоловчи ташкилот ўртасида шартнома тузилади. Шартномада баҳоловчи ташкилотнинг хизмат ҳақини тўлаш бўйича шартлар кўрсатилади.

Шартнома кейинчалик узайтириш ҳуқуқи билан бир йил муддатга тузилади. Шартномани узайтиришда баҳоловчи ташкилот томонидан мазкур шартнома шартларига тўлиқ риоя этилганлиги ва баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда белгиланган талаблар бузилмаганлигига эътибор қаратилади.

Баҳоловчи ташкилот шартномани бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида буюртмачига зарар етказилганлиги учун унинг олдида жавобгар бўлади.


10. Шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар тарафлардан бирининг уни бекор қилиш тўғрисидаги ёзма аризаси келиб тушмаган тақдирда шартноманинг муддати бир йилга узайтирилган ҳисобланади.



4-БОБ. ДАВЛАТ ИЖРОЧИСИ ТОМОНИДАН

МОЛ-МУЛКНИ БАҲОЛАШ


11. Мол-мулк мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ давлат ижрочиси томонидан мустақил баҳоланганда мол-мулкнинг алоҳида олинган шартномавий нархи унинг ички бозорда талаб ва таклиф конъюнктурасининг мавжуд маълумотлари асосида баҳолаш кунида амал қилиб турган нархининг 70 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Давлат ижрочиси мол-мулкнинг нархини аниқлашда бозордаги мавжуд талаб ва таклифлар тўғрисидаги очиқ маълумотлар (бозор маъмуриятидан олинган маълумот, интернетдан олинган ахборот ёки мутахассис хулосаси)га асосланади.


12. Давлат ижрочиси томонидан мустақил баҳоланиши мумкин бўлган мол-мулкнинг шартномавий нархи мол-мулк хатлангандан кейин ўн кундан кечиктирмасдан белгиланиши лозим.


13. Мол-мулкни баҳолаш тўғрисида қарор қабул қилингандан эътиборан унинг нусхаси уч иш кунидан кечиктирмасдан тарафларга юборилади.



5-БОБ. БАҲОЛОВЧИ ТАШКИЛОТ ТОМОНИДАН

МОЛ-МУЛКНИ БАҲОЛАШ


14. Баҳолашнинг умумий шартлари баҳолаш фаолияти тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.


15. Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси мол-мулкнинг фарқловчи белгилари (тури, нави, маркаси, ўлчами ва ҳ.к.) ва ҳақиқий ҳолатини кўрсатган ҳолда рўйхатини тузади.


16. Сотиладиган мол-мулкнинг бошланғич нархини белгилаш учун давлат ижрочиси баҳолаш тўғрисидаги қарори билан баҳоловчи ташкилотни жалб қилади.


17. Баҳолаш муддати ва баҳоловчи ташкилотнинг хизмат ҳақи давлат ижрочиси ва баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланиб, бу ҳақда баённома тузилади. Бунда баҳолаш муддати ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган муддат инобатга олинган ҳолда белгиланади, бироқ ушбу муддат баҳоловчи ташкилотга шартномага мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим қилинган кундан эътиборан 15 кундан ошиб кетмаслиги лозим.

Баҳоловчи ташкилотга ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ёки унинг ҳудудий бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.


18. Баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолаш объектига нисбатан белгиланган тугатилиш қиймати давлат ижрочиси учун мол-мулкнинг бошланғич савдо нархини белгилашга асос бўлади.


19. Баҳолаш объектларининг тугатилиш қиймати (Слик) уларнинг бозордаги қиймати асосида қуйидаги формула бўйича белгиланади:


Слик = Сбозор*(1/k)*(1 - eln(1-k) * (tлик/tнорм)), бунда:


Слик - мумкин бўлган экспозиция давридан (tнорм) қисқароқ, уни экспозиция қилишнинг белгиланган даврига (tлик) мос бўлган баҳолаш объектининг тугатилиш қиймати, сўм;

Сбозор - баҳоналаётган объектнинг бозордаги қиймати (сўм);

k - объект сотилиши мумкин бўлган энг охирги нархини назарда тутувчи коэффициент;

tнорм - баҳолаш объекти ички бозорда экспозиция қилинадиган ўртача муддат

tлик - объектининг реализацияси учун белгиланган муддат;

ln - табиий логарифм;

е - табиий логарифмга асос қилиб олинадиган сон (2,718).


Баҳолаш объекти ички бозорда экспозиция

қилинадиган ўртача муддат (tнорм) (ой)

Объект номи


Муддат


Автотранспорт воситалари

Енгил автомашиналар


2 ой

Юк автомобиллари


3 ой

Махсус транспортлар


4 ой

Бошқа турдаги транспорт воситаси


6 ой

Ускуналар

Машиналар, механизмлар, дастгоҳлар


4 ой

Технологик линиялар


6 ой

Кўчмас мулклар

Турар жойлар


3 ой

Савдога мўлжалланган кўчмас мулклар


4 ой

Офисга мўлжалланган кўчмас мулклар


6 ой

Омборлар


6 ой

Ишлаб чиқаришга мўлжалланган кўчмас мулклар


9 ой

Мулкий комплекс


12 ой

Объектининг реализацияси учун белгиланган муддат (tлик) (ой)


Объектининг реализацияси учун белгиланадиган муддат давлат ижрочиси томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига асосан тайинланади.


Баҳолаш объекти сотилиши мумкин бўлган энг охирги

нархини назарда тутувчи коэффициент (k)

K

Кўчар мол-мулк


Кўчмас мол-мулк


0,95


0,9


Ҳар қандай мол-мулкнинг мазкур формула ёрдамида ҳисобланган ликвид қиймати унинг бозор қийматининг 70 фоизидан паст бўлган тақдирда ушбу мол-мулкнинг ликвид қиймати унинг бозор қийматининг 70 фоизи миқдорида этиб белгиланади.


20. Агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, давлат ижрочиси баҳолаш натижалари бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этилган ҳисобот асосида савдога чиқариш учун мол-мулкнинг бошланғич нархини белгилайди.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


21. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Мол-мулкни баҳолаш тўғрисида

ҚАРОР

______ йил "___" ________



(қарор чиқарилган жой)

Мажбурий ижро бюросининг



(бўлим номи)

туман (шаҳар) бўлими давлат ижрочиси


            

(давлат ижрочиси Ф.И.О.) (ижро ҳужжатини берган орган номи)

нинг ____ йил ____ ______________даги ____________-сонли, қарздор


дан

(қарздор номи)


___________________________

ундирувчи


фойдасига



(ундирувчи номи)


(ижро ҳужжатининг мазмуни)

тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан ______ йил "___" __________да қўзғатилган _______-сонли ижро иши билан танишиб, қуйидагиларни

А Н И Қ Л А Д И М:

Мазкур ижро ҳужжати бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида ундирувни қарздорга тегишли бўлган мол-мулкларга қаратиш мақсадида

           

         

(рўйхатга олинган мол-мулклар бирма-бир номи ва сони кўрсатилган ҳолда ёзилади)

            


лар рўйхатга олинган.

Ушбу мол-мулкларнинг алоҳида олинган қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, мол-мулкнинг жами қиймати эса базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан ортиқ бўлмаганлиги сабабли ушбу ҳолатда уларнинг шартномавий нархи баҳоловчи ташкилотни жалб қилмаган ҳолда мустақил белгиланиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 54, 84, 86-моддаларини қўллаб,


Қ А Р О Р  Қ И Л Д И М:

1. Ижро ҳаракатлари давомида рўйхатга олинган



ларга бўлган талаб ва таклифнинг

бозор конъюнктураси ҳолати тўғрисидаги


         

(бозордан олинган маълумот, интернетдан олинган ахборот ва/ёки мутахассис хулосасининг санаси ва рақами)

инобатга олинсин.

2. Рўйхатга олинган мол-мулкларнинг алоҳида олинган қиймати қуйидагича этиб белгилансин:

________________________________ - ________ сўм;

                   (мол-мулкнинг номи)


________________________________ - ________ сўм;


________________________________ - ________ сўм;


________________________________ - ________ сўм.


3. Ушбу қарорнинг нусхаси маълумот учун ижро иши юритишдаги тарафларга юборилсин.


4. Ижро иши юритишдаги тарафлар ўтказилган баҳолаш натижаларидан норози бўлган тақдирда, қарор нусхасини олган кундан эътиборан ўн кун кунлик муддатда давлат ижрочиси жойлашган ердаги умумий юрисдикция судига ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят қилиши мумкин.

Мажбурий ижро бюросининг




(туман (шаҳар) номи)


туман (шаҳар) бўлими давлат ижрочиси





(имзо)


(Ф.И.О.)

        





Низомга

2-ИЛОВА



Баҳоловчи ташкилот томонидан амалга оширилган

баҳолаш натижаларини қабул қилиш ва ижро иши

ҳужжатларига бириктириш тўғрисида

ҚАРОР

______ йил "___" ________



(қарор чиқарилган жой)

Мажбурий ижро бюросининг



(бўлим номи)

туман (шаҳар) бўлими давлат ижрочиси


            

(давлат ижрочиси Ф.И.О.) (ижро ҳужжатини берган орган номи)

нинг ____ йил ____ ______________даги ____________-сонли, қарздор


дан

(қарздор номи)


___________________________

ундирувчи


фойдасига



(ундирувчи номи)


(ижро ҳужжатининг мазмуни)

тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этилган ______ йил "___" __________даги баҳолаш хулосаси билан танишиб, қуйидагиларни


А Н И Қ Л А Д И М:

Мазкур ижро ҳужжати бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида ундирувни қарздорга тегишли бўлган мол-мулкларга қаратиш мақсадида рўйхатга олинган

           

         

(рўйхатга олинган мол-мулклар бирма-бир номи ва сони кўрсатилган ҳолда ёзилади)


лар баҳоловчи ташкилот томонидан қуйидагича баҳоланган:

________________________________ - ________ сўм;

                   (мол-мулкнинг номи)


________________________________ - ________ сўм;


________________________________ - ________ сўм;


________________________________ - ________ сўм.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этилган хулосани қабул қилиш ва ижро иши ҳужжатларига бириктириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 20, 54, 75, 84, 86-моддаларини қўллаб,

Қ А Р О Р  Қ И Л Д И М:

1. Қарздор


дан ундирувчи



(қарздор номи)


(ундирувчи номи)

фойдасига


тўғрисидаги


(ижро ҳужжатининг мазмуни)


________-сонли ижро ҳужжати бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этилган ______ йил "___" __________ даги баҳолаш хулосаси қабул қилинсин ва ижро иши ҳужжатларига бириктирилсин.


2. Рўйхатга олинган мол-мулкларнинг баҳолаш хизмати учун баҳоловчи ташкилотга белгиланган тариф асосида тўлаб берилиши лозим бўлган ____________ сўм ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатларига киритилсин.


3. Ушбу қарорнинг нусхаси маълумот учун ижро иши юритишдаги тарафларга юборилсин.


4. Ижро иши юритишдаги тарафлар баҳолаш натижаларидан норози бўлган тақдирда, қарор нусхасини олган кундан эътиборан ўн кун кунлик муддатда давлат ижрочиси жойлашган ердаги умумий юрисдикция судига ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят қилиши мумкин.

Мажбурий ижро бюросининг




(туман (шаҳар) номи)


туман (шаҳар) бўлими давлат ижрочиси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 6 май

















































Время: 0.0242
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск