ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.05.2021 й. 271-сон "Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.05.2021 й.

N 271



ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ

СОҲАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ

СОДДАЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон ҳамда "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2021 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги давлат хизматларини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:

автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини (кейинги ўринларда - ўқув гуруҳлари) рўйхатга олиш;

автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорига мувофиқ миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш соҳасида 2021 йил 1 апрелдан бошлаб автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда - тадбиркорлик субъектлари) барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Бунда:

ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакилининг бевосита ёки онлайн назорати остида ўтказилади;

назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатлар берилади;

махсус ҳимояланган сертификатларнинг барча зарур реквизитлари тадбиркорлик субъекти томонидан давлат хизматлари марказлари ва ички ишлар органларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этилади.


3. Белгилансинки:

а) 2021 йил 1 августдан бошлаб ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча тегишли ҳужжатларни ЯИДХП орқали ҳам тақдим этиш имконияти яратилади;

2022 йил 1 августдан бошлаб ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча тегишли ҳужжатлар фақат ЯИДХП орқали тақдим этилади.

Бунда тадбиркорлик субъектларининг ўқувкурсларини тугатган ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳон қабул қилиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш бундан мустасно;

б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда - ДЙҲХХ) органлари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш борасидаги фаолиятни мониторинг ва назорат қилиш қуйидаги имкониятларга эга бўлган автоматлаштирилган электрон тизимдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади:

автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларни ДЙҲХХ органларининг автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилиш орқали ўқув гуруҳларидаги ҳайдовчиликка номзодларнинг дастлабки ва якуний электрон ҳисобини юритиш;

ўқув гуруҳларидаги ҳайдовчиликка номзодларнинг таълим жараёнидаги иштирокини ва якуний имтиҳонларни назорат қилиб, таълим сифатини баҳолаб бориш, шу жумладан, ҳайдовчиликка номзодларни ўқишга қабул қилиш, гуруҳдан гуруҳга ўтказиш, рўйхатдан чиқариш ва ўқишни тугатганлиги тўғрисидаги маълумотлар (сертификат, гувоҳнома ва бошқалар)ни электрон тарзда олиш;

автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилишнинг электрон навбат тизимини йўлга қўйиш, имтиҳон топшираётган ҳайдовчиликка номзодларнинг шахсини идентификация қилиш ҳамда улар тўғрисидаги электрон маълумотлар базасини шакллантириш;

назарий ва амалий имтиҳонларни инсон омили аралашмаган ҳолда қабул қилиш ҳамда натижаларини автоматик тарзда баҳолаш ва расмийлаштириш;

ҳайдовчиликка номзодларга ДЙҲХХ органлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилган хизматлар, шу жумладан, имтиҳонларни қабул қилиш жараёнларининг қонунийлиги, шаффофлиги, сифати ва самарадорлигини баҳолаш ҳамда уларнинг рейтингини юритиш;

миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини расмийлаштириш, шу жумладан, уларни алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни электрон қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда электрон навбатга қўйиш;

в) автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш (шу жумладан, алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини бериш) фуқароларнинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳудудидан қатъи назар, республиканинг барча ҳудудларида амалга оширилади.

Бунда:

автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга давлат рақами белгиларини бериш Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоятлар марказларида биттадан рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма)ларида экстерриториаллик тамойили асосида, республиканинг бошқа ҳудудларида фуқаронинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳудудида;

миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш (шу жумладан, алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини бериш) ДЙҲХХнинг барча рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма)ларида ҳамда камида 20 та давлат хизматлари марказларида экстерриториал тамойили асосида амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" давлат дастурида автомототранспорт воситалари ва улар эгаларининг тарихини акс эттирувчи электрон базани яратган ҳолда ҳайдовчидан талаб этиладиган ҳужжатларни электрон шаклга босқичма-босқич ўтказиш ишларини бошлаш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳайдовчилардан автомототранспорт воситасини бошқариш учун ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган), техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома электрон шаклга ўтказиш орқали мазкур ҳужжатларни автомототранспорт воситаси ҳайдовчисидан талаб этиш тартиби бекор қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар илғор хорижий тажрибани пухта ўрганган ҳолда ҳайдовчидан талаб этиладиган ҳужжатларни электрон шаклга ўтказиш бўйича ишларни тўлиқ якунлаш юзасидан асосланган таклифлар киритсин.


5. Қуйидагилар:

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда:

2021 йил 1 августга қадар ДЙҲХХ органлари билан автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича фаолият юритувчи ўқув ташкилотларининг тегишли маълумотлар базалари электрон тизим орқали ўзаро интеграция қилинишини;

2021 йил 1 августга қадар давлат хизматлари ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборот дастурларининг ишлаб чиқилишини ва улардан эркин фойдаланиш мақсадида бу борадаги давлат хизматларини кўрсатиш жараёнининг тўлиқ автоматлаштирилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 июлга қадар автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектлари электрон ҳисобини юритиш реестрини шакллантирсин ҳамда мазкур реестрни ЯИДХП тизимига интеграция қилган ҳолда унинг реал вақт режимида автоматик тарзда янгилаб борилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Давлат тест маркази Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ҳайдовчиликка номзодлардан назарий имтиҳонларни инсон омили аралашмаган ҳолда олиш тизимини жорий этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилсин:

назарий имтиҳон саволларининг анимацион ёки бошқа шаклларда содда бўлишини ҳамда йўл ҳаракати қоидалари ва ўқув дастурида назарда тутилган мавзулар доирасида шакллантирилишини таъминлаш;

ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга талабгорларга ҳар қандай усулда ёрдам бериш ёки турли хил телекоммуникация воситаларидан фойдаланиш имконини бермайдиган вақтни белгилаш ҳамда назарий саволлар такрорланишининг олдини олиш;

ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга талабгорлардан имтиҳон олиш жараёни жамоатчилик томонидан, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали кузатилиши имконини яратиш;

назарий саволларни мунтазам равишда сифат жиҳатдан янгилаб бориш;

фуқароларнинг йўл ҳаракати қоидалари бўйича билим даражасини (ихтиёрий равишда) синовдан ўтказиш, шунингдек, ҳайдовчиликка номзодларнинг ўқув гуруҳларида олган билимларини текшириш бўйича Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали сервис хизматини тўлов асосида кўрсатиш.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 августга қадар ДЙҲХХ органларида автоматлаштирилган электрон тизимларнинг ЯИДХПга интеграция қилинган ҳолда тўлиқ ишга туширилишини таъминласин.


10. Белгилаб қўйилсинки:

автоматлаштирилган электрон тизимлар билан ишлаш жараёнлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан кузатилиб ҳамда мувофиқлаштириб борилади;

ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳон олиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини расмийлаштириш жараёнлари видео кузатув қурилмалари орқали ҳудудий ДЙҲХХ органлари томонидан назорат қилиб борилади;

ДЙҲХХ органларида автоматлаштирилган электрон тизимларни жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

фуқароларнинг йўл ҳаракати қоидалари бўйича билим даражасини (ихтиёрий равишда) синовдан ўтказиш, шунингдек, ҳайдовчиликка номзодларнинг ўқув гуруҳларида олган билимларини текшириш бўйича Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали сервис хизмати кўрсатишдан тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига йўналтирилади ва автоматлаштирилган электрон тизимларни жорий этиш харажатларини қоплаш ва ходимларни рағбатлантириш учун мақсадли сарфланади.


11. Белгилансинки, ҳайдовчиликка номзодлардан амалий имтиҳонларни қабул қилиш учун автоматлаштирилган электрон тизимларга интеграция қилинадиган ДЙҲХХнинг замонавий автодромларини ташкил этиш ҳамда уларга махсус автотранспорт воситаларини харид қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.


12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

икки ой муддатда мазкур қарорнинг 4-бандига мувофиқ янги тартиб жорий этилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни киритсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 май





























Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск