ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.05.2021 й. 272-сон "Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.05.2021 й.

N 272



АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

БОШҚАРИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ҲАЙДОВЧИЛИК

ГУВОҲНОМАЛАРИНИ ОЛИШ УЧУН ИМТИҲОНЛАРНИ

ЎТКАЗИШ СОҲАСИГА ХУСУСИЙ СЕКТОРНИ ЖАЛБ

ЭТИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, йўл ҳаракати соҳасида давлат томонидан кўрсатиладиган хизматларга хусусий секторни кенгроқ жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорига мувофиқ, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда - тадбиркорлик субъектлари) барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2021 йил 1 июндан бошлаб:

ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари хизмат кўрсатиш ҳудудларида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда - ДЙҲХХ) назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича фаолиятини тадбиркорлик субъектларининг тегишли лицензияси амал қилиш санасидан эътиборан тўхтатсин;

ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари ҳамда давлат хизматлари марказлари билан ўзаро ахборот алмашинуви йўлга қўйилишини ташкил этиш чораларини кўрсин;

тадбиркорлик субъектларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўтказиладиган назарий ва амалий имтиҳонлар жараёни устидан ДЙҲХХ вакилининг бевосита ёки онлайн назоратини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимини яратиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқсин:

ДЙҲХХга тегишли барча ахборот тизимларини мазкур Ягона ахборот тизимига интеграция қилиш;

ўқув гуруҳларидаги ҳайдовчиликка номзодлар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш;

ўқув гуруҳларидаги ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш орқали уларнинг кундалик таълим жараёнидаги иштирокини (давоматини) назорат қилиш;

якуний имтиҳонларни назорат қилиш орқали таълим сифатини баҳолаш;

имтиҳон натижалари бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш, уларнинг таҳлилларига кўра Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тузиладиган ўқув муассасалари рейтингини юритиш ва эълон қилиш;

Ягона ахборот тизимини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотлар базаси билан интеграция қилган ҳолда ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларнинг автомототранспорт воситасини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда олиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 4 майдаги

272-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорида:


а) қарорнинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида";


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Қуйидагилар:

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Давлат таълим муассасалари ҳамда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар томонидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-1-иловага мувофиқ;

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат талаблари 4-иловага мувофиқ;

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


в) 1-иловада:


Низомнинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом";


1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Мазкур Низом автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди";


2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш учун юридик шахсларга лицензия бериш, лицензия амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади";


3-бандга "малакасини ошириш" сўзларидан кейин "ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш" сўзлари қўшилсин;


4-бандда:

биринчи хатбошига "малакасини ошириш" сўзларидан кейин "ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:

қув гуруҳларидаги ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш орқали, уларнинг кундалик таълим жараёнидаги иштирокини назорат қилиш ҳамда якуний имтиҳонларни назорат қилиб, таълим сифатини баҳолаб бориш тизимларининг мавжудлиги ҳамда ушбу тизимларнинг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда - ДЙҲХХ) билан интеграция қилинганлиги";


қуйидаги мазмундаги 6-1-банд қўшилсин:

"6-1. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларга қўйиладиган махсус лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:

ҳайдовчиликка номзодларни имтиҳондан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш учун электрон буюртма (мурожаат)ларни қабул қилиш тизимининг мавжудлиги;

ҳайдовчиликка номзодларнинг электрон рўйхатини шакллантириш, имтиҳонларни ўтказиш муддатларини белгилаш ва ҳайдовчиликка номзодларни ҳамда ДЙҲХХ масъул ходимини олдиндан хабардор қилиш тизимининг шакллантирилганлиги;

ҳайдовчиликка номзодларни назарий имтиҳондан ўтказиш учун ўқув дастурини қамраб олган электрон (анимацион) тест саволлари тўпламининг шакллантирилганлиги;

назарий имтиҳонларни ўтказиш учун камида 72 кв.м бўлган, алоҳида кабиналарга ажратилган (оператор ва номзодлар махсус ойна билан ажаратилган) шунингдек, техник воситалар (камералар) билан махсус жиҳозланган зал (хоналар), автомототранспорт воситаларининг тоифа(лар) йўналиши бўйича амалий имтиҳонларни ўтказиш учун камида 10000 кв.м ер майдонига эга бўлган, автоматлаштирилган автодром ва махсус жиҳозланган автомототранспорт воситаларининг мавжудлиги, уларнинг мазкур Низомга 2-иловада келтирилган талабларга мувофиқлиги;

ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш, улардан назарий ва амалий имтиҳонларни инсон омилисиз, автоматлаштирилган ҳолда қабул қилиш, натижаларини баҳолаш, электрон баённомаларни шакллантириш ва узатиш тизимларининг мавжудлиги;

имтиҳонларни ўтказиш тизимлари унумдорлигининг хизмат кўрсатиш ҳудуди (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри)да имтиҳон топширувчилар сонига мувофиқлиги;

имтиҳонлар жараёнини ваколатли давлат органлари томонидан онлайн режимида назорат қилиш ҳамда жамоатчилик эътиборига видеотрансляция қилиш имкониятининг мавжудлиги;

назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатларни шакллантириш, сертификатлар реквизитларини давлат хизматлари маркази ҳамда ички ишлар органларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этиш имкониятининг мавжудлиги;

ўтказилган имтиҳон натижалари бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш, уларнинг таҳлилларига кўра Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тузиладиган ўқув муассасалари рейтингини юритиш ва эълон қилиш механизмининг яратилганлиги;

мазкур бандда назарда тутилган барча жараёнларнинг ДЙҲХХ ягона бошқарув марказига интеграция қилиниши, бошқарилиши ва назорат қилиниши;

тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар томонидан имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга доир тартиб-таомиллар (мурожаатларни қабул қилиш, қайд этиш, кўриб чиқиш, имтиҳонларни ташкил этиш, ўтказиш, баҳолаш мезонлари, ахборот алмашинуви, иш юритиш ва бошқа маъмурий тартиб-таомиллар) ДЙҲХХ билан 15 иш куни мобайнида келишилган ҳолда тасдиқланганлиги (ДЙҲХХ келишиш жараёнида аввалги рад этиш сабабларидан бошқа сабабларни важ қилиши тақиқланади)";


7-бандга қуйидаги мазмундаги тўққизинчи - ўн биринчи хатбошилар қўшилсин:

"ҳайдовчиликка номзодларни назарий имтиҳондан ўтказиш учун ўқув дастурини қамраб олган электрон (анимацион) тест саволлари тўпламининг мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан юридик шахсга тегишлилиги ҳақидаги ҳужжат (автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар учун);

назарий имтиҳонларни ўтказиш учун техник ва технологик воситалар билан махсус жиҳозланган зал (хоналар), автомототранспорт воситаларининг барча тоифалари бўйича амалий имтиҳонларни ўтказиш учун автоматлаштирилган автодром ва махсус жиҳозланган автомототранспорт воситаларининг мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан юридик шахсга тегишлилиги ҳақидаги ҳужжат (автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар учун);

автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган автоматлаштирилган тизимларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги тўғрисида ваколатли органнинг экспертиза хулосаси нусхаси (автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар учун)";

тўққизинчи хатбоши тегишлича ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


10-банддаги "иловадаги" сўзи "1-иловадаги" сўзи билан алмаштирилсин;


21-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ДЙҲХХ автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида даврий равишда ўқув ҳамда назарий ва амалий имтиҳонлар жараёнининг мониторингини олиб боради ҳамда аниқланган камчиликлар юзасидан расмийлаштирилган далолатнома асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига тақдимнома киритади";


23-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"23. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш учун қўшимча лицензия талаблари ва шартларига лицензиат томонидан риоя этилишини режали текшириш ДЙҲХХнинг ваколатли вакили иштирокида амалга оширилади";


27-банднинг олтинчи хатбошисидан "амал қилиш муддатини узайтириш," сўзлари чиқариб ташлансин;


29-банд қуйидаги таҳририда баён қилинсин:

"29. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматини кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Лицензия олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган давлат божининг 90 фоизи ундирилади.";


иловада:

илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илова";


номланиши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш схемаси";


схеманинг рус тилидаги матнида 1-босқични амалга ошириш механизми матнидаги "в сфере подготовки, переподготовки и повышения квалификации водителей автомототранспортных средств и средств городского электрического транспорта" сўзлари чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги 2-илова қўшилсин:


"Автомототранспорт воситалари ва шаҳар

электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини

тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини

ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини

бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини

олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича

нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА


Автомототранспорт воситаларини

бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик

гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий

имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган

объектларнинг жиҳозланишига қўйиладиган

ТАЛАБЛАР


I. Автоматлаштирилган автодромга қўйиладиган талаблар


1. Автоматлаштирилган автодром қуйидаги асосий элементлардан иборат бўлиши керак:

ҳайдовчиликка номзоднинг автотранспорт воситасини амалий бошқариш бўйича кўникмаларини автоматлаштирилган ҳолда синовдан ўтказишга мўлжалланган, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари билан жиҳозланган, умумий фойдаланишдаги йўллардан ажратилган ёпиқ ҳудуддаги махсус майдонча;

диспетчерлик (назорат) пункти;

махсус жиҳозланган автомототранспорт воситалари ҳамда йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўзаро боғловчи марказий дастурий мажмуа;

ҳайдовчиликка номзодлар томонидан амалга оширилган ҳар бир синов машқлари натижаларини инсон омилисиз баҳолаш учун автоматлаштирилган назорат тизими.

2. Автоматлаштирилган автодром махсус майдончасининг лойиҳа параметрлари ва элементлари ваколатли давлат органлари томонидан белгиланадиган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Бунда автоматлаштирилган автодром махсус майдончасида:

а) "А" тоифаси учун "Ҳаракатни бошлаш (старт)", "Илон изи", "Тор йўлак", "Тезлашиш-секинлашиш", "Габаритли ярим айлана", "Габаритли коридор", "Паст тезликда ҳаракатланиш", "Габаритли саккиз", "Ҳаракатни якунлаш (Финиш)";

б) "В", "С", "D" тоифалари учун "Ҳаракатани бошлаш (Старт)", "Пиёдалар ўтиш жойи", "Тўхташ ва тик баландликка кўтарилиш (эстакада)", "90 градус бурчак остида бурилишлар", "Тор жойда қайрилиб олиш учун боксга кириш", "Ҳаракат тартибга солинган чорраҳа", "Илон изи", "Орқага ҳаракатланиб параллель тўхташ (парковка)", "Темир йўл кесишмаси" (тартибга солинмаган), "Тезлашиш бўлаги", "Авария ҳолатда тўхташ", "Ҳаракатни якунлаш (Финиш)";

в) "ВЕ", "СЕ", "DЕ" тоифалари учун "Ҳаракатани бошлаш (Старт)", "Орқа бортни платформага қўйиш", "Платформадан йўлга чиқиш", "Габаритли коридорда орқа томонга тўғри чизиқда ҳаракатланиш", "Ҳаракатни якунлаш (Финиш)" элементларининг мавжудлиги мажбурийдир.

3. Автоматлаштирилган автодром тизими орқали назорат қилинадиган синов машқларининг жойлари ва элементларини белгилаш учун махсус йўл чизиқларидан фойдаланилиши мумкин.

4. Автоматлаштирилган автодром ундаги йўл-кўча тармоғи элементларининг автоматлаштирилган автодром тизими элементи сифатида фаолият кўрсатишини таъминлаш учун қўшимча равишда сезгир датчиклар (узатгичлар), электр таъминоти ва алоқа линияларига эга бўлиши керак.

5. Датчиклар (узатгичлар) стационар ўрнатилган бўлиши, механик ёки об-ҳаво омиллари таъсирида ўз жойини ёки техник хусусиятини ўзгартирмаслиги ва транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаслиги керак.

6. Диспетчерлик (назорат) пунктининг жойлашуви автоматлаштирилган автодромдаги вазиятни бевосита кузатиш имконини бериши лозим.

7. Диспетчерлик (назорат) пункти ҳайдовчиликка номзодларнинг ҳаракатларини кўрсатиб турадиган компьютер ва мониторлар, автоматлаштирилган автодром тизимининг элементи сифатида ишлайдиган ахборотни доимий қабул қилиш, узатиш ва қайта ишлаш ускуналари, овозли алоқа воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.

8. Диспетчерлик (назорат) пунктининг электр таъминоти ускуналари ҳимояланган ва барқарор ишлашини таъминловчи тизим билан жиҳозланади.

9. Автоматлаштирилган автодром тизими қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

ҳайдовчиликка номзоднинг амалий бошқариш кўникмаларини инсон омилисиз баҳолаш;

ўтказилган амалий имтиҳон натижаларини автоматик тарзда шакллантириш;

ўрнатилган дастурий таъминот ва маълумотларга рухсатсиз киришдан ҳимояланиш;

имтиҳон жараёнида олинган маълумотларга ҳамда имтиҳон натижаларига ўзгартириш киритиш имкониятини чеклаш;

ўтказилган амалий имтиҳон натижаларини автоматлаштирилган имтиҳон тизимига автоматик тарзда узатиш учун интеграциялаш;

автоматлаштирилган автодром ва унинг таркибий тизимларининг созлигини автоматик тарзда узлуксиз назорат қилиш, носозликлар юзага келганда бу ҳақидаги маълумот (ахборот, ишора)ни автодром диспетчерлик пунктидаги мониторга чиқариш, амалий имтиҳонларни носозлик бартараф этилгунга қадар тўхтатиш, якунланмаган синов машқлари натижаларини бекор қилиш.

10. Автоматлаштирилган автодромда ўтказиладиган амалий имтиҳонлар жараёнида автомототранспорт воситаларининг ҳаракатланиш схемаси (синов машқларининг бажарилиш кетма-кетлиги) ҳақидаги маълумотлар тадбиркорлик субъектининг веб-сайтида (мавжуд бўлса) ва бевосита объект ҳудудидаги ахборот стендларида жойлаштирилади.


II. Амалий имтиҳонларни ўтказиш учун фойдаланиладиган

автомототранспорт воситаларига қўйиладиган талаблар


11. Автоматлаштирилган автодромда амалий имтиҳонларни ўтказиш учун етарли миқдорда "А", "В", "С", "D", "ВЕ", "СЕ" ва "DE" тоифадаги махсус транспорт воситалари мавжуд бўлиши керак.

12. Амалий имтиҳонлар:

"А" тоифа учун - икки ғилдиракли мотоциклларда;

"В" тоифа учун рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ошмайдиган ҳамда ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлмаган, узунлиги 3,8 m дан, кенглиги 1,6 m дан, ғилдираклар базаси 2,2 m дан, бурилиш радиуси 4,2 m дан кам бўлмаган автомобилларда;

"C" тоифа учун - рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ортиқ бўлган, узунлиги 6,0 m дан, кенглиги 2,0 m дан, ғилдираклар базаси 3,3 m дан ва минимал бурилиш радиуси 5,8 m дан кам бўлмаган юк автомобилларида;

"D" тоифа учун - ўриндиқлар сони ёки йўловчилар сиғими 28 тадан, узунлиги 6,9 m дан, кенглиги 2,0 m дан, ғилдираклар базаси 3,5 m дан, минимал бурилиш радиуси 7,8 m кам бўлмаган автобусларда;

"ВЕ" тоифа учун - тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган "В" тоифадаги автотранспорт воситаларида;

"СЕ" тоифа учун - тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган "С" тоифадаги автотранспорт воситаларида;

"DЕ" - тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган "D" тоифадаги автотранспорт воситалари ёки бўғимли автобусларда ўтказилади.

13. Ногиронлиги бўлган шахслардан амалий имтиҳонларни қабул қилиш тиббий жиҳатдан тегишли тоифадаги транспорт воситаларини чекловлар билан бошқаришга рухсат берилганлар учун махсус жиҳозланиши мазкур тиббий талабларга жавоб берадиган тегишли тоифадаги транспорт воситаларида амалга оширилади.

14. Амалий имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган махсус транспорт воситалари:

а) Йўл ҳаракати қоидалари талаблари асосида таниқли белгилар ҳамда қўшимча ускуналар билан жиҳозланади;

б) автоматлаштирилган автодром тизимининг таркибий элементи сифатида қўлланилишини таъминлайдиган қуйидаги ускуналар билан жиҳозланади:

ахборотларни қабул қилиш-узатиш тизимлари;

ёруғлик ва/ёки овозли авария тўхташ ишораси датчиклари;

ҳайдовчиликка номзод томонидан бажариладиган синов машқларини қайд этиш воситалари;

ҳар бир машқнинг ҳамда имтиҳоннинг якуний натижаси бўйича ахборот берувчи дисплей.

15. Амалий имтиҳон ўтказишда фойдаланиладиган махсус транспорт воситаларининг конструкцияларига қўшимча ускуналарни ўрнатиш билан боғлиқ ўзгартиришларнинг киритилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.

16. Амалий имтиҳон ўтказишда фойдаланиладиган махсус транспорт воситасининг салони имтиҳон олиш жараёнида 360 градус кўринишда узлуксиз ишлайдиган, маълумотларни диспетчерлик (назорат) пунктига узатиб турадиган ва сақлаш имконини берадиган видеокузатув тизими мосламаси билан жиҳозланади.


III. Автоматлаштирилган имтиҳон тизимига қўйиладиган талаблар


17. Автоматлаштирилган имтиҳон тизими (кейинги ўринларда - АИТ) компьютер жамланмаси (клавиатура ва монитор), марказий бошқарув пульти (кейинги ўринларда - МБП), махсус ускуналар ва интеграциялашган дастурий таъминотдан иборат.

18. АИТ қуйидаги функционал талабларга жавоб бериши керак:

ҳайдовчиликка номзодларни имтиҳондан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш учун электрон буюртма (мурожаат)ларни қабул қилиш тизимининг мавжудлиги;

ҳайдовчиликка номзодларнинг электрон рўйхатини шакллантириш, имтиҳонларни ўтказиш муддатларини белгилаш ва ҳайдовчиликка номзодларни олдиндан хабардор қилиш тизимининг шакллантирилганлиги;

ҳайдовчиликка номзодларни назарий имтиҳондан ўтказиш учун ўқув дастурини қамраб олган электрон (анимацион) тест саволлари тўпламининг шакллантирилганлиги;

ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш, назарий ва амалий имтиҳонларни автоматлаштирилган ҳолда қабул қилиш, имтиҳон натижаларини инсон омилисиз баҳолаш, ўтказилган имтиҳон натижалари бўйича электрон баённомаларни шакллантириш ва узатиш тизимларининг мавжудлиги;

имтиҳонлар жараёнини ДЙҲХХ органлари томонидан онлайн режимида назорат қилиш ҳамда жамоатчилик эътиборига видеотрансляция қилиш имкониятининг мавжудлиги;

назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатларни шакллантириш, сертификатлар реквизитларини давлат хизматлари маркази ҳамда ДЙҲХХ органларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этиш имкониятларининг мавжудлиги;

амалий имтиҳон ўтказишда фойдаланиладиган автоматлаштирилган махсус транспорт воситалари дастури натижаларининг автоматлаштирилган автодром тизими билан интеграция қилинганлиги;

онлайн тўлов тизимлари билан интеграция қилинганлиги;

ўрнатилган дастурий таъминот ва маълумотларнинг ҳимояланганлиги;

имтиҳонлар жараёнида олинган маълумотларга ҳамда имтиҳон натижаларига ўзгартириш киритиш имкониятининг чекланганлиги;

ўтказилган имтиҳон натижалари бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш, сақлаш, уларнинг таҳлилларига кўра ўқув муассасалари рейтингини юритиш механизмининг яратилганлиги;

мазкур бандда назарда тутилган барча жараёнларнинг ДЙҲХХ ягона бошқарув маркази томонидан бошқарилиши ва назорат қилиниши.

19. АИТ мурожаат қабул қилинган кундан бошлаб етти иш куни давомида талабгорларга хизмат кўрсатилишини таъминлаши лозим.";


г) 2-иловада:


1-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Мазкур Низомнинг автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини беришга доир имтиҳонларни ўтказишга тааллуқли нормалари фақат ушбу турдаги фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар мавжуд бўлмаган ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар)да амал қилади";


18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун фуқаролар доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳудудидан қатъи назар, мажбурий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчилар хизмат жойларидаги ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида имтиҳонлар топширади"


қуйидаги мазмундаги 18-1-банд қўшилсин:

"18-1. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини беришга доир имтиҳонларни ўтказиш учун лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар фаолият кўрсатувчи ҳудудларда имтиҳонлар фақат тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар томонидан ўтказилади.

Тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар томонидан имтиҳонларни ўтказиш Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар томонидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади";


25, 28, 29 ва 31-бандлардаги "ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБда" сўзлари чиқариб ташлансин;


39-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"39. Имтиҳонларни қабул қилиш ва "А", "В", "С", "D", "ВЕ", "СЕ", "DЕ" тоифадаги автомототранспорт воситаларини, шунингдек, трамвай, троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларни бериш ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБлари томонидан амалга оширилади, мазкур Низомнинг 18-1-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно";


40-бандга "қабул қилади" сўзларидан кейин "Мазкур Низомнинг 18-1-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно" сўзлари қўшилсин;


49-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"49. Назарий ва амалий имтиҳонларни топширган шахсларга мазкур баённома ёки тегишли лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар томонидан берилган махсус сертификат асосида миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади";


54-бандда "ҳудудий ЙҲХБда" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) қуйидаги мазмундаги 2-1-илова қўшилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 майдаги

408-сон қарорига

2-1-ИЛОВА


Автомототранспорт воситаларини

бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик

гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий

имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари - юридик

шахслар томонидан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-боб. Умумий қоидалар


1. Мазкур Низом автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар (кейинги ўринларда - имтиҳонлар) ўтказиш билан боғлиқ давлат хизматларининг тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар (кейинги ўринларда - тадбиркорлик субъектлари) томонидан кўрсатилиши тартибини белгилайди.

2. Имтиҳонларни ўтказиш ушбу давлат хизматларини кўрсатиш учун лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан тўлов асосида амалга оширилади.

3. Тадбиркорлик субъектларида "А", "В", "С", "D", "ВЕ", "СЕ" ва "DE" тоифали транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун имтиҳонлар ўтказилади.

4. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар томонидан ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


2-боб. Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби


5. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш истагида бўлган шахс (кейинги ўринларда - ариза берувчи шахс) имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектига бевосита ёки онлайн мурожаат (кейинги ўринларда - ариза) қилади.

6. Ариза берувчи шахс "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасида белгиланган ёшга тўлган бўлиши ва қуйидаги ҳужжатларни қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этиши керак:

а) ариза (шакли тадбиркорлик субъекти томонидан белгиланади ва у ахборот стендида ёки веб сайтда жойлаштирилади);

б) фуқаролик паспорти ёки унинг ўрнини босувчи (шахсини тасдиқловчи) бошқа расмий ҳужжат нусхаси;

в) соғлиғи ва тегишли тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома нусхаси;

г) тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ўқув дастури бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақида ягона намунадаги гувоҳнома нусхаси (ушбу банднинг "д" кичик бандида назарда тутилган шахслардан ташқари);

д) автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича тасдиқланган ягона ўқув дастурига киритилган фанларнинг тўлиқ ўзлаштирилишини тақозо этган ихтисосликлар бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тугатганлиги тўғрисидаги диплом ва ўқув дастуридаги фанларни ўзлаштирганлиги тўғрисидаги диплом иловасининг нусхалари (ушбу банднинг "г" кичик бандида назарда тутилган шахслардан ташқари);

е) ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, қўшимча тоифа олиш ва мавжуд тоифа бўйича малакасини тасдиқлаш учун имтиҳондан ўтказилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда мазкур банднинг "а", "б" ва "в" кичик бандларида белгиланган ҳужжатлар билан бирга ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси;

ж) транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиладиган ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда мавжуд банднинг "а", "б" ва "в" кичик бандларида белгиланган ҳужжатлар билан бирга ваколатли ички ишлар органининг имтиҳонга йўлланмаси нусхаси.

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ариза берувчи шахс "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасида белгиланган ёшга тўлган бўлишига доир талабдан четга чиқилиши мумкин.

7. Ариза тушган вақтдан бошлаб 24 соат ичида (иш куни бўлмаган кунлар бундан мустасно) тадбиркорлик субъектининг масъул ходими томонидан кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза берувчи шахснинг электрон манзили (ёки телефон рақами)га имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш вақти, шартлари ва тўлов миқдори тўғрисида электрон хабар юборилади.

8. Ариза берувчи шахс томонидан имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун белгиланган тўловнинг амалга оширилиши унинг давлат хизматларини кўрсатиш шартларига розилигини ифодалайди. Тўлов тасдиқлангач, имтиҳонларни топшириш вақти резерв қилинади.

9. Имтиҳонлар учун резерв қилинган вақтга ўзгартириш киритиш (фақат бошқа кунга кечиктириш) ариза берувчи шахс томонидан давлат хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектининг веб сайтида амалга оширилиши мумкин. Имтиҳонлар учун резерв қилинган вақтга 24 соатдан кам вақт қолган ҳолатлар бундан мустасно.

10. Форс-мажор ҳолатларда давлат хизматлари кўрсатилишининг кечиктирилиши ҳақида ариза берувчи шахсга 24 соат ичида электрон хабар берилади.

Форс-мажор ҳолатлар бартараф этилгандан сўнг ариза берувчи шахсга имтиҳонлар учун резерв қилинган вақт тўғрисида икки иш куни ичида электрон хабар берилади.

11. Давлат хизматларини кўрсатиш рад этилганида ариза берувчи шахсга рад этиш сабаблари асосланган ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда электрон хабар берилади.


3-боб. Имтиҳонларни ўтказиш тартиби


12. Тадбиркорлик субъектининг веб сайти орқали мурожаат этган ва давлат хизматини кўрсатиш шартлари асосида белгиланган тўловни амалга оширган ариза берувчилар (кейинги ўринларда - ҳайдовчиликка номзодлар) имтиҳонларга киритилади.

13. Имтиҳон топшириш учун белгиланган (резерв қилинган) вақтда белгиланган манзилга келган ҳайдовчиликка номзодлар мазкур Низомнинг 5-банди "б" - "ж" кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар имтиҳон ўтказишга доир иш юритиш ҳужжатларидаги маълумотлар билан таққосланиб, сўнгра эгасига қайтарилади.

14. Имтиҳонлар автоматлаштирилган имтиҳон тизими (кейинги ўринларда - АИТ)да аввал назарий, сўнг амалий кетма-кетликда ўтказилади.

15. Назарий имтиҳонда ҳайдовчиликка номзоднинг йўл ҳаракати қоидалари ва ўқув дастурида назарда тутилган бошқа фанлар бўйича билимлари, амалий имтиҳонда эса автомототранспорт воситасини бошқариш кўникмалари синовдан ўтказилади ва баҳоланади.

16. Назарий имтиҳонни топшира олмаган шахс амалий имтиҳонга қўйилмайди, назарий имтиҳон ўтказилиши назарда тутилмаган ҳолатлар бундан мустасно. Такрорий имтиҳонлар олдингисидан камида етти кундан кейин ўтказилиши мумкин.

17. Назарий имтиҳонларда олинган ижобий баҳо икки ой давомида ҳақиқий ҳисобланади. Агар ҳайдовчиликка номзод ушбу муддатда амалий имтиҳонларни топшира олмаса, унинг назарий имтиҳонда олган ижобий баҳоси ҳам бекор қилинади.

18. Ҳайдовчиликка номзоднинг назарий ва амалий имтиҳонлари натижалари бўйича ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ва имтиҳон натижалари баённомаси автоматик тарзда электрон кўринишда шакллантирилади.

Ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ва имтиҳон натижалари баённомаси ушбу Низомга 2-3-иловаларга мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.

19. Назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган ҳайдовчиликка номзодларга ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ махсус сертификат расмийлаштириб берилади.

Махсус сертификатнинг барча реквизитлари ички ишлар органлари ва давлат хизматлари марказларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этилади.

Махсус сертификат берилган кундан бошлаб бир йил давомида ваколатли давлат органида миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.


1-§. Назарий имтиҳонни ўтказиш тартиби


20. Назарий имтиҳон АИТнинг назарий имтиҳон олиш зали (хонаси)да жойлаштириладиган автоматлаштирилган иш жойи (имтиҳон кабинаси)дан фойдаланган ҳолда ўтказилади.

21. Назарий имтиҳон тест шаклида ўтказилади.

22. Назарий имтиҳонни ўтказишда имтиҳон топширувчи ҳайдовчиликка номзод АИТ томонидан белгиланадиган автоматлаштирилган иш жойи (кейинги ўринларда - АИЖ)ни эгаллайди.

23. Назарий имтиҳон бошланишидан олдин АИЖ мониторида:

ушбу АИЖнинг рақами;

имтиҳон қайси тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бериш учун топширилаётганлиги;

ҳайдовчиликка номзоднинг фамилияси, исми ва отасининг исми (бор бўлса), туғилган йили кўрсатилади.

24. Назарий имтиҳон 20 та электрон (анимацион) тест саволларидан тузилган, ҳар бир саволга 2-5 та жавоб вариантлари келтирилган, жавоблардан 1 таси тўғри бўлиши керак.

25. Ҳайдовчиликка номзоднинг хоҳишига кўра назарий имтиҳон ўзбек, рус ва қорақалпоқ (Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида) тилларидан бирида топширилиши мумкин. Агар бошқа хорижий тилда назарий имтиҳон топшириш зарурати пайдо бўлса, таржимон ёллашга рухсат этилади.

26. Имтиҳон саволлари АИТда шакллантирилади ҳамда ҳайдовчиликка номзод томонидан АИЖ клавиатурасидаги тегишли клавиш босилгач, монитор экранига чиқади.

27. Имтиҳон саволларига жавоб бериш (тўғри жавоб вариантини танлаш) учун ҳайдовчиликка номзодга 25 дақиқа вақт берилади. Имтиҳон хронометражи АИТ томонидан юритилади, ушбу вақт тугагач, имтиҳон автоматик тарзда тўхтатилади.

28. Имтиҳон саволларига жавоб бериш кетма-кетлиги ҳайдовчиликка номзод томонидан ихтиёрий равишда танланади.

29. Имтиҳон жараёнида клавишни бехосдан босиб юбориш оқибатида юз бериши мумкин бўлган мунозарали ҳолатларнинг олдини олиш учун имтиҳон топшираётган ҳайдовчиликка номзод клавишни такрорий босиш орқали ўзи танлаган жавоб вариантларини тасдиқлайди.

30. Имтиҳон топширувчи ҳайдовчиликка номзод томонидан барча имтиҳон саволларига жавоб бериб бўлинганда ёки имтиҳонга ажратилган вақт якунига етганида назарий имтиҳон натижаси, барча саволларга берилган жавобларнинг тўғри/нотўғрилиги ва сарфланган вақтга доир маълумот монитор экранига чиқарилади. Экранга, шунингдек, ўтказилган имтиҳон натижалари бўйича АИТда шакллантирилган имтиҳон варақасининг электрон шакли ҳам чиқарилади.

31. Назарий имтиҳон натижалари АИТ томонидан автоматик тарзда баҳоланади. Бунда ҳайдовчиликка номзод имтиҳон учун ажратилган вақтда имтиҳон саволларининг:

18 та ва ундан кўпига тўғри жавоб берса - "топширди";

18 тадан камига тўғри жавоб берса - "топширмади" якуний баҳоси АИТ томонидан автоматик тарзда қўйилади.

32. Имтиҳон топшириш жараёнида ҳайдовчиликка номзодларга бирор-бир адабиёт, мобил алоқа, техник ёки бошқа ахборот воситасидан фойдаланишга, имтиҳон ўтказиш жараёнига дахлдор бўлмаган шахслар ҳамда бошқа ҳайдовчиликка номзодлар билан мулоқотга киришишга рухсат этилмайди.

Бундай ҳолатлар аниқланган тақдирда, имтиҳон АИТ (ДЙҲХХ масъул ходими, кузатувчи, оператор) томонидан тўхтатилади (агар имтиҳонлар якуни бўйича электрон баённома чоп этилган тақдирда, ДЙҲХХ масъул ходими томонидан мазкур баённома ҳақиқий эмас деб топилиб бекор қилинади), уни содир этган имтиҳон топширувчи ҳайдовчиликка номзод имтиҳондан четлаштирилиб, "топширмади" якуний баҳоси қўйилади.

33. Назарий имтиҳон жараёнида АИТда носозликлар мавжудлиги аниқланганда (ёки юзага келганда) ҳайдовчиликка номзодларга қўйилган якуний баҳо бекор қилиниб, имтиҳон носозлик бартараф этилгандан сўнг такроран (янгидан) ўтказилади.

34. Назарий имтиҳон натижаси бўйича ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ва имтиҳон натижалари баённомаси автоматик тарзда электрон кўринишда шакллантирилади, QR код билан тасдиқланади, ҳайдовчининг имтиҳон варақаси қоғозга чоп этилиб, имтиҳон топширган ҳайдовчиликка номзодга тақдим этилади. Назарий имтиҳонни муваффақиятли топширган ҳайдовчиликка номзодларнинг амалий имтиҳонни топшириш муддати (навбати) ва вақти АИТда автоматик тарзда белгиланади.


2-§. Амалий имтиҳонни ўтказиш тартиби


35. Амалий имтиҳон тегишли (имтиҳон қайси тоифали автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини олиш учун тоширилаётган бўлса) тоифага мансуб бўлган ҳамда бажарилган амалий бошқарув машқлари натижаларини автоматик тарзда қайд этиб борувчи қурилмалар билан жиҳозланган махсус автомототранспорт воситасида (кейинги ўринларда - автоматлаштирилган махсус транспорт воситаси) ўтказилади.

36. Барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи учун амалий имтиҳон автоматлаштирилган автодром шароитида синовдан ўтказилади ва баҳоланади.

37. Амалий имтиҳон ўтказиладиган транспорт воситаларининг жиҳозланиши ҳамда автоматлаштирилган автодром Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган объектларнинг жиҳозланишига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

38. Автомототранспорт воситалари тоифалари бўйича амалий имтиҳонда бажариладиган синов машқлари рўйхати тадбиркорлик субъекти томонидан ишлаб чиқилиб, ЙҲХББ билан келишилади ва тадбиркорлик субъекти раҳбари томонидан тасдиқланади.

39. Амалий имтиҳон олиш жараёнида бажарилган ҳар бир синов машқи ҳамда якуний натижаларнинг инсон омилисиз баҳоланиши, уларга ўзгартириш киритиш имкониятининг тўлиқ чекланганлиги АИТда автоматик назорат қилинади.

40. Амалий имтиҳонлар йўл ҳаракати қоидалари талабларига мувофиқ бўлган, бошқаришни ўргатиш учун мўлжалланган механик транспорт воситаларида ўтказилади.

Амалий имтиҳон олинадиган транспорт воситасининг техник ҳолати имтиҳон бошланишидан олдин тадбиркорлик субъектининг масъул ходими томонидан назоратдан ўтказилади, бу ҳақида транспорт воситасининг йўл варақасига тегишли белги қўйилади.

41. Автоматлаштирилган автодромда юзага келган техник носозликлар сабабли узоқ (етти кундан кўп) муддат автоматлаштирилган автодром тизимида имтиҳон олиш имкони бўлмаган тақдирда, амалий имтиҳонлар Давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низомда белгиланган тартибда ўтказилади.

Бундай имтиҳонлар тадбиркорлик субъектининг объектларида (автодромида) ўтказилган тақдирда, имтиҳон комиссияси таркибига автоматлаштирилган автодромнинг ходими (ҳайдовчи инструктор, уста) киритилади.

42. Амалий имтиҳонларни бошлашдан олдин автоматлаштирилган автодромнинг созлиги, йўл ҳаракатини ташкил этиш техник воситаларининг тўлиқ ва тўғри ўрнатилганлиги, созлиги АИТдаги тегишли тест дастурлари ёрдамида текширилади.

43. Автоматлаштирилган автодромда бажариладиган синов машқларини ўтказиш (бажариш кетма-кетлиги, натижаларини баҳолаш мезонлари) тартиби тадбиркорлик субъекти томонидан ишлаб чиқилиб, ДЙҲХХ билан келишилади ва тадбиркорлик субъекти раҳбари томонидан тасдиқланади. (ДЙҲХХ билан келишиш жараёнида аввалги рад этиш сабабларидан бошқа сабабларни важ қилиш тақиқланади).

44. Транспорт воситасини амалий бошқариш бўйича кўникмаларни автоматлаштирилган автодром шароитида баҳолаш ҳайдовчиликка номзоднинг синов машқларини бажариши натижаларига кўра АИТ томонидан инсон омилисиз амалга оширилади.

45. Автоматлаштирилган автодром ва тизимларининг созлиги автоматик тарзда узлуксиз назорат қилиниши, носозликлар юзага келганда бу ҳақидаги маълумот (ахборот, ишора) автодром диспетчерлик пункти ишчи ўрнидаги мониторга чиқарилиши, амалий имтиҳонлар носозлик бартараф этилгунга қадар тўхтатилиши, якунланмаган синов машқлари натижалари бекор қилиниши керак.

46. Ўтказилган амалий имтиҳонларнинг якуний натижасига кўра ҳайдовчиликка номзоднинг транспорт воситасини бошқариш кўникмаси АИТ томонидан автоматик тарзда қуйидагича баҳоланади: ижобий натижа бўйича "топширди", салбий натижага эса "топширмади".

47. Ҳайдовчиликка номзоднинг ўтказилган амалий имтиҳон бўйича баҳоси АИТда бир йил муддат сақланади, ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ва имтиҳон натижалари баённомаси автоматик тарзда электрон кўринишда шакллантирилади, QR код билан тасдиқланади, ҳайдовчининг имтиҳон варақаси қоғозга чоп этилиб, имтиҳон топширган ҳайдовчиликка номзодга тақдим этилади.


4-боб. Якунловчи қоидалар


48. Тадбиркорлик субъекти томонидан автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича хизматлар тўловлар асосида кўрсатилади.

49. Имтиҳон ўтказиш учун ундириладиган тўлов миқдори тадбиркорлик субъекти томонидан мустақил равишда белгиланади.

50. Мазкур Низомнинг 41-бандига мувофиқ тадбиркорлик субъектининг объектларида ўтказиладиган имтиҳонлар учун тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.

51. Тўлов ҳар бир имтиҳон учун алоҳида олдиндан амалга оширилади. Ҳайдовчиликка номзоднинг тўловни амалга оширгани ахборот тизимлари орқали текширилиб, тасдиқлангач у имтиҳонга киритилади.

52. Ўтказилган имтиҳон натижаларидан қатъи назар, тўловлар қайтарилмайди. Ҳайдовчиликка номзод имтиҳон учун белгиланган (резерв қилинган) вақтда имтиҳонга узрли сабабларсиз (касаллик ёки ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа ҳолатларда) келмаса ёки кеч қолса, давлат хизмати кўрсатилган ҳисобланади. Узрли сабабларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда тўлов тўланган ҳисобланади ҳамда имтиҳонни қайта топширишга рухсат этилади.

53. Кўрсатилган хизматлар учун тўловлардан тушган маблағлар тўлиқ ҳажмда тадбиркорлик субъекти ихтиёрида қолади.

54. Тадбиркорлик субъектлари томонидан имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга доир тартиб-таомиллар (мурожаатларни қабул қилиш, қайд этиш, кўриб чиқиш, имтиҳонларни ташкил этиш, ўтқазиш, баҳолаш мезонлари, ахборот алмашинуви, иш юритиш ва бошқа маъмурий таомиллар) мустақил ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Мазкур Низомнинг 18, 38 ва 43-бандларида белгиланган нормалар ваколатли ички ишлар органи билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилади.

55. Мазкур Низом қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


Автомототранспорт воситаларини бошқариш

ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик

гувоҳномасини олиш учун назарий

ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик

субъектлари - юридик шахслар томонидан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Автомототранспорт воситаларини

бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик

гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий

имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари - юридик

шахслар томонидан ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик

гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича

давлат хизматлари кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Ариза берувчи


1. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тадбиркорлик субъектига бевосита ёки онлайн мурожаат қилади.


2. Тегишли ҳужжатларни қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этади.


Зарурат бўлганда










2-босқич

Тадбиркорлик субъекти


1. Ариза тадбиркорлик субъектининг масъул ходими томонидан кўриб чиқилади.


2. Кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза берувчи шахснинг электрон манзили (ёки телефон рақами)га имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш вақти, шартлари ва тўлов миқдори тўғрисида электрон хабар юборади.


Ариза тушган вақтдан бошлаб 24 соат ичида










3-босқич

Ариза берувчи


Имтиҳонларни топшириш учун белгиланган миқдордаги тўлов амалга оширилади.


1 кун ичида










4-босқич

Тадбиркорлик субъекти


Тўлов тасдиқлангач, имтиҳонларни топшириш вақти резерв қилинади ва бу ҳақда тизим орқали хабарнома юборади.


24 соат ичида










5-босқич

Ариза берувчи


Хабарномада кўрсатилган жойга белгиланган сана ва вақтда бориб, назарий ва амалий имтиҳонларни топширади.


Хабарномада белгиланган сана ва вақтда










6-босқич

Тадбиркорлик субъекти


1. Имтиҳонлардан ижобий ўтган тақдирда, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун махсус сертификат беради.


2. Берилган сертификат тўғрисида ДЙҲХХ ва Давлат хизматлари марказига электрон тарзда маълумот жўнатади.


Шу куннинг ўзида










7-босқич

Ариза берувчи


1. Махсус сертификат ва тегишли ҳужжатлар билан ДЙҲХХ ёки Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади.


2. Белгиланган тўловни амалга оширади.


Шу куннинг ўзида










8-босқич

ДЙҲХХ ёки Давлат хизматлари маркази


1. Махсус сертификатни қабул қилади.


2. Фотосуратга туширади


3. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириб, ариза берувчига тақдим этади.


Шу куннинг ўзида



             



Автомототранспорт воситаларини бошқариш

ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик

гувоҳномасини олиш учун назарий

ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик

субъектлари - юридик шахслар томонидан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Гр. N _____. ____________ Амалий машқ устаси: _______________

Ўқитувчи: __________ Автомобиль русуми, д/р _____________



Автомобиль бошқариш бўйича имтиҳон

ВАРАҚАСИ

            

(фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили)

Т/р

Хатоликлар


1 та

хато учун

жарима


Имтиҳон ўтказилган сана


Тўпланган жарима баллари


1

2


3

4

5

6

7

Амалий имтиҳон босқичлари

1.

Баландликка қўзғалишда:







1.1.

Нотекис қўзғалди


20





1.2.

Двигателни ўчириб қўйди


20





1.3.

Орқага 70 см. жилди


20





2.

Чекланган ҳаракат қисмида қайрилиш:







2.1.

Орқага узатмани 1 марта қўшиб қайрила олмади


20





2.2.

Двигателни ўчириб қўйди


20





2.3.

Чеклагичлардан четга ўтиб кетди


20





3.

Йўналишнинг илонизи қисмида:







3.1

Устунчаларга тегиб кетди


20





3.2.

Ўтиш давомида тўхтаб ҳаракатланди


20





3.3

Двигателни ўчириб қўйди


20





4.

Орқага юргизиб боксга қўйиш:







4.1.

Орқага узатмани 1 марта қўшиб қайрила олмади


20





4.2.

Двигателни ўчириб қўйди


20





4.3.

Чеклагичлардан четга ўтиб кетди


20





5.

Босқични нотўғри бажарди


100






Жами натижалари







Имтиҳон натижаси: (топширди ёки топширмади) _____________________


Тиббий маълумотнома рақами, берилган жойи, санаси ________________


Амалий имтиҳонни қабул қилган масъул ходим _______________________




Автомототранспорт воситаларини бошқариш

ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик

гувоҳномасини олиш учун назарий

ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик

субъектлари - юридик шахслар томонидан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

Имтиҳон баёни N ______________



(сана)

Имтиҳон ҳайъатининг раиси ________________________

Имтиҳон ҳайъатининг аъзолари 1. _________ 2. _________ 3. ________

Т/р

Имтиҳон

топширувчининг

фамилияси, исми,

отасининг исми


Қайси

тоифага


Имтиҳон

топширувчи

ўқиган

ташкилот


Назарий имтиҳон


Амалий имтиҳон


Амалий имтиҳон


Нечанчи

марта


Натижа


Нечанчи

марта


Натижа


Нечанчи

марта


Натижа


1.











2.











3.











4.











5.











6.











7.











8.











9.











10.











11.











12.











13.











14.











15.











16.











17.











18.











19.











20.











21.











22.











23.











24.











25.











           

Имтиҳон ҳайъати раиси: ____________ __________________________

Имтиҳон ҳайъатининг аъзолари: 1. ___________ __________________

2. ___________ _________________ 3. ___________ _________________




Автомототранспорт воситаларини бошқариш

ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик

гувоҳномасини олиш учун назарий

ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик

субъектлари - юридик шахслар томонидан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА



Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун

назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли

топширганлик тўғрисида махсус сертификат

НАМУНАСИ

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий

ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширганлик

ҳақида махсус сертификатнинг тавсифи


Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширганлиги ҳақида махсус сертификат (кейинги ўринларда - сертифика) 148х210 мм (А6) ўлчамда электрон шаклда тайёрланиб, оддий қозозда чоп этилади.

Лотин ёзувидаги давлат тилидан ҳамда рус ва инглиз тилларидан фойдаланилади. Серия ва рақами ўн тўрт сондан иборат.

Сертификат махсус воситалар (дастурлар) ёрдамида ўқиш мумкин бўлган QR код билан ҳимояланади.

Сертификатнинг олд томонида "Milliy haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni muvaffaqiyatli topshirganlik haqida maxsus SERTIFIKAT" сўзлари, шунингдек, сертификат берилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили/ойи/санаси), имтиҳон қайси транспорт воситасини бошқариш учун топширилганлиги, уни расмийлаштирган тадбиркорлик субъекти-юридик шахснинг номи, берилган жойи, вақти ва амал қилиш муддати мажбурий тартибда кўрсатилади, имтиҳон топширган шахснинг имзоси учун жой мавжуд";


е) 3-илованинг 24-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"24. Ўқув ташкилотининг автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш якуни бўйича битириш имтиҳонларини ижобий топширган номзодлар миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар топширади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 май






















































Время: 0.0075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск