ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.05.2021 й. 294-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 10 майдаги

294-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш

жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма юридик шахс мақомига эга эмас ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг (кейинги ўринларда - Вазирлик) алоҳида очилган ғазна ҳисобварақларида жамланади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ


3. Қуйидагилар Жамғарманинг маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтармаслик шарти билан ажратиладиган 100 миллион АҚШ доллар;

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва хусусий молия ташкилотларининг қарзлари;

Жамғарма маблағларини тижорат банклари депозитларига белгиланган тартибда жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Жамғарма маблағларитижорат банклари орқали йўналтирилади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИНГ АСОСИЙ

ЙЎНАЛИШЛАРИ


5. Қуйидагилар Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:

ташқи бозорларда талаб юқори бўлган ва импортнинг ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда хизматлар кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш (бундан савдо, воситачилик, бино ва иншоотлар қуриш соҳасидаги лойиҳалар, шунингдек, давлат корхоналари ва устав жамғармасида давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар, акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчилар ҳамда айланма маблағларни тўлдириш ҳолатлари мустасно);

мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, тўқимачилик, пойабзал ва чарм-галантерея, экологик жиҳатдан хавфсиз кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик, замонавий қурилиш материаллари, ҳунармандчилик ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштириш ва бошқа йўналишларда янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;

маҳаллий хомашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш ҳамда юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш;

ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни молиялаштириш.


4-БОБ. ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ


6. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Вазирлик томонидан амалга оширилади.


7. Вазирлик:

ҳар йили 25 декабргача Жамғарманинг келгуси йил учун иш-режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

зарур ҳолларда тасдиқланган даромадлар ва харажатлар режаларига тегишли ўзгартиришлар киритади;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;

Жамғарма маблағларини шакллантириш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш билан боғлиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН

МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


8. Жамғарма ҳисобидан ажратиладиган молиявий ресурслар тижорат банкларига қуйидаги шартларда тақдим этилади:

молиявий ресурсларни тақдим этиш бир йўла бир тадбиркорлик субъекти учун 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда 7 йилгача муддат билан;

Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан молиявий ресурслар тижорат банклари томонидан бир ёш тадбиркорлик субъекти учун бир йўла 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан юқори ва 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда 7 йилгача муддат билан тақдим этилади;

қиймати 500 минг АҚШ доллари эквивалентигача бўлган инвестиция лойиҳаларини Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, ундан ошган қисмини қарорда назарда тутилган имтиёзларсиз, тижорат банклари орқали умумий тартибда тақдим этилади;

олинган молиявий ресурслар бўйича тижорат банки ўз маржаси миқдорини йиллик миллий валютадаги кредитлар бўйича 4 фоиз, хорижий валютадаги кредитлар бўйича 1 фоиздан оширмасдан;

молиявий ресурслардан фойдаланиш учун алоҳида ҳисобварақ очилган ҳолда;

олинган молиявий ресурслардан ёш тадбиркорлик субъекти томонидан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилиб бориш ҳамда молиявий ресурсларни ўз вақтида қайтарилиши устидан назорат ўрнатиш асосида.

молиявий ресурслар тижорат банкларига Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан бир ёш тадбиркорлик субъекти учун бир йўла эквивалентда 500 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда 7 йилгача муддат билан тақдим этилиши мумкин. Бунда кредит миқдори эквивалентда 500 минг АҚШ долларигача бўлган инвестиция лойиҳалари Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, ундан ошган қисми эса ушбу қарорда назарда тутилган имтиёзларсиз, тижорат банклари орқали умумий тартибда тақдим этилади.

9. Тижорат банки Жамғармадан молиявий ресурслар олиш учун Жамғарма билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бош келишув тузади.

Бунда, бош келишувда мазкур Низомда белгиланган шартларни ва тартибларни инобатга олган ҳолда томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари, молиявий ресурсларни тақдим этиш ва улардан фойдаланиш шартлари ва муддатлари белгилаб қўйилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари расмий веб-сайтлари, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бош келишув тузилган банклар ҳақида доимий равишда маълумотлар етказиб боради.


10. Тижорат банклари ўзларининг ички низомлари қоидалари билан бир қаторда ёш тадбиркорлик субъектини Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштиришда қуйидаги шартларнинг бажарилишини текшириб боради:

ташаббускорнинг кредит қарздорлиги ва салбий кредит тарихи бўлмаслиги;

Жамғарма молиявий ресурслари ҳисобидан аввал олинган маблағлар тўлиқ қайтарилган бўлиши.


11. Тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этиш Жамғарманинг мавжуд маблағлари доирасида, миллий валютадаги кредитлар бўйича 10 фоиз ставкада, хорижий валютадаги кредитлар бўйича 2 фоиз ставкада амалга оширилади.


12. Бош келишув тузган тижорат банки молиявий ресурслар олиш учун Вазирликка ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шаклда буюртманома тақдим этади.

Буюртманома тўғридан-тўғри, почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали тегишли тижорат банки масъул раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилади.

Тақдим этилган буюртманомадаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги учун тижорат банки жавобгар ҳисобланади.


13. Тижорат банклари томонидан киритилган буюртманома Вазирлик томонидан 10 кунгача муддат ичида кўриб чиқилади.

Буюртманома молиялаштириш тури, миқдори, муддати ҳамда мазкур Низомда белгиланган бошқа талабларга ва шартларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқилади.


14. Вазирлик буюртманомани кўриб чиқиш якуни бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали тижорат банкига билдиришнома (қарор нусхасини илова қилган ҳолда) юборади.

Билдиришномада молиявий ресурслар (тўлиқ ёки қисман) ажратилиши ёки рад этилиши сабаблари кўрсатилади.


15. Тижорат банки молиявий ресурслар ажратилиши кўрсатилган билдиришномани олган кундан бошлаб, уч иш куни ичида белгиланган тартибда ёш тадбиркорлик субъекти билан ҳужжатларни расмийлаштиради ҳамда Вазирликка мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шакл бўйича тижорат банкининг масъул раҳбари томонидан имзоланган талабнома ва реестрини киритади.

Ушбу ҳужжатлар тўғридан-тўғри, почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали киритилиши мумкин.

Тижорат банки молиявий ресурс ажратилиши рад этилган ҳолларда бу тўғрисида буюртманома берган ёш ташаббускорга тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлабуч иш куни ичида маълум қилади.


16. Вазирлик томонидан тижорат банкларидан мазкур Низомнинг 8 ва 10-бандларида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатлар талаб этилишига йўл қўйилмайди.


17. Жамғарма ҳисобидан тижорат банкларига ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун бинолар қуриш мақсадларига молиявий ресурслар Жамғарманинг молиявий кўрсаткичлари ва унинг ресурс базасидан келиб чиққан ҳолда берилади.


18. Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида бино қуришга лизинг асосида бериладиган молиявий ресурслар миллий валютада йиллик 10 фоиз миқдорида тақдим қилинади.


19. Тижорат банклари томонидан қурилган биноларни ёш тадбиркорлик субъектига лизинг асосида бериш миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада амалга оширилади.


20. Биноларни қуриш, сотиш ва ижарага ёки лизинга бериш тижорат банкларининг шўъба ташкилотлари (инвестиция компаниялари) орқали ҳам амалга ошириш мумкин.


21. Ёш тадбиркорлик субъекти бошланғич тўлов сифатида лизингга бериладиган бино қийматининг 10 фоизини ташкил этадиган қисмини тўлайди.


22. Тижорат банкига молиявий ресурслар тақдим этиш рад этилиши учун қуйидагилар асос бўлади:

мазкур Низомнинг 8 ва 10-бандларида назарда тутилган шартлардан бири ёки уларнинг бажармаслиги;

тижорат банки томонидан тақдим этилган буюртманомада мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган тартибда ўрганишлар натижасида ишончсиз ва нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги ёки маълумотлар бузиб кўрсатилганлиги.


23. Мазкур Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ҳолатлар ва асослардан кўра бошқа сабабларга кўра молиявий ресурслар тақдим этиш рад этишига йўл қўйилмайди.


24. Тижорат банки буюртманома бўйича рад этиш тўғрисида билдиришномада кўрсатилган рад этиш учун асос бўлган сабаб ва камчиликларини бартараф этган ҳолда, билдиришнома олган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида молиявий ресурслар олиш учун Вазирликка қайта буюртманома тақдим этишга ҳақли.


25. Вазирлик буюртманома такроран келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида унда кўрсатилган маълумотларнинг буюртманома ва билдиршномадаги маълумотларга мувофиқлигини текширади ҳамда маълумотлар тўлиқ мувофиқ бўлган тақдирда тегишли молиявий ресурсларни тижорат банкининг алоҳида очилган ҳисобварағига ўтказиб беради.


26. Жамғарма ўз маблағлари ҳисобидан ёш тадбиркорлик субъектининг инвестиция лойиҳаларини тўғридан-тўғри миллий валютада йиллик 14 фоиз, хорижий валютада эса 3 фоиз миқдорида молиялаштириши ҳам мумкин.


27. Жамғарма томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўғридан-тўғри молиялаштириш тартиби Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади.

27-1. Жамғарма ҳисобидан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида IТ-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов асосида бир йўла бир ёш тадбиркорлик субъекти учун 1 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади.

Бунда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг танлов натижалари ҳужжатлари ва грант ажратиш бўйича шартнома илова қилинган хати Жамғарма ҳисобидан грант ажратиш учун асос ҳисобланади.

Грант ажратиш бўйича намунавий шартнома Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида уч томонлама келишилади ҳамда Ҳукумат комиссияси қарори билан тасдиқланади.


6-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ЮЗАСИДАН ҲИСОБОТ

ВА НАЗОРАТ


28. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар Вазирлик томонидан юритилади.


29. Жамғарма маблағларининг тақсимланиши бўйича йиллик ҳисобот ҳар йили 15 январгача Вазирлик томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.


30. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


31. Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъулият Вазирлик зиммасига юклатилади.


32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлиги ҳузуридаги ёш тадбиркорларни қўллаб-

қувватлаш жамғармасидан молиявий ресурс олиш учун

БУЮРТМАНОМА

1

Тижорат банк реквизитлари


СТИР:

Банк номи:

Жойлашган ери (почта манзили):

Алоҳида махсус ҳ/в (молиявий ресурсни ўтказиш учун):

МФО:

Бошқарувчи:

Ишончнома:

Бошқарувчи телефон рақами:

Масъул ходим телефон рақами:


2

Ёш тадбиркорлик субъектининг реквизитлари


СТИР:

Мижоз номи:

Манзил:

Ҳ/в (миллий ва хорижий):

МФО:

ИФУТ:

Раҳбар (Ф.И.О):

Раҳбар телефон рақами:


3

Банк олдидаги муддати ўтган кредит қарздорлиги миқдори (буюртманома тақдим этилган санага)


(Муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд эмас ёки ____(млн. сўм ёки минг АҚШ доллари) миқдорида муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд деб кўрсатилади


4

Солиқ қарзи


(Мавжуд эмас ёки __ млн. сўм миқдорида солиқ қарздорлик мавжудлиги кўрсатилади)


(ЎзР ВМ 12.05.2022 й. 255-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


5

Қарз олувчи ташаббускор - ташкилотда Жамғарма томонидан тақдим этилган молиявий ресурслар ҳисобидан


(Мавжуд эмас ёки мавжуд, ____ млн. сўм, қайтариш муддати __ йил ______ ойи, икки ҳолатидан бири кўрсатилади)


6

Жамғармадан сўралаётган молиявий ресурслари миқдори


____ АҚШ доллари


7.

Маблағлар олиш учун тақдим этилаётган таъминот тури ва қиймати (банк томонидан қабул қилинадиган қиймат бўйича)


(қўчмас мулклар - ____ млн. сўм, автотранспорт воситалари - ___ млн. сўм, хорижий банк кафолати - ____ минг АҚШ доллари, банк аккредитиви - ____ минг АҚШ доллари, суғурта полиси - ___ млн. сўм - тегишлилари кўрсатилади)


8.

1) Молиялаштириш тури

2) Банк фоиз ставкаси


1) Инвестиция кредити, айланма маблағ учун кредит

2) _______


9.

Молиялаштириш бўйича бўйича маблағларни қайтариш муддати


(ойлар сони кўрсатилади)


10.

Маблағлардан фойдаланиш мақсади


Импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва банд бўлмаган ёшларни иш билан таъминлаш


           





Низомга

2-ИЛОВА



ТАЛАБНОМА

(молиявий ресурс ажратиш тўғрисида)


____________________ (тижорат банки номи), ёш тадбиркорларни инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш кредитлари тақдим этиш _____________ АҚШ доллари миқдоридаги молиявий ресурсни тижорат банкининг қуйидаги реквизитлари бўйича ажратишингизни сўрайди.

Банк СТИР:

Манзил:

Ҳ/р:

МФО:

__________бошқарувчиси



(Ф.И.О)

Боғланиш учун тел.: +998 (___)____________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 май









































Время: 0.0172
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск