ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2021 й. 294-сон "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳамда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.05.2021 й.

N 294




ЁШЛАР САНОАТ ВА ТАДБИРКОРЛИК ЗОНАСИ

ҲАМДА ЁШ ТАДБИРКОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5088-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш ва бошқариш, уларга жойлаштириш учун ёш тадбиркорлик субъектининг инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва жойлаштириш, уларда жойлашган бинолар ва иншоотларни хусусийлаштириш, шунингдек, тижорат банклари томонидан қурилган бино ва иншоотларни лизинг ёки ижарага бериш тартибини назарда тутувчи Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари, жамғарма фаолиятини бошқариш, жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш, шунингдек, унинг маблағларидан фойдаланишга доир ҳисобот ва назорат юритиш тартибини назарда тутувчи Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

ёш тадбиркорлик субъекти ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ҳамда юридик шахс мақомида ёки таъсисчилари сифатида саноат ёки хизмат кўрсатиш йўналишида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланади;

барча ёш тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда ажратилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Воитов) Ёшлар ишлари агентлиги, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2021 йилнинг 20 майигача:

2021 йил 1 сентябригача 77 та ҳамда 2022 йил 1 январигача 142 та Ёшлар саноат зоналарини ишга туширилишини назарда тутувчи иш режа ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизими доирасида назарда тутилган имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида ёшлар орасида кенг тарғибот ишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

ҳар йили 25 декабргача - Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг келгуси йил учун иш режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ҳар йили 20 январгача - Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларининг тақсимланиши бўйича йиллик ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилсин.


5. Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Умурзаков) бир ойда камида бир маротаба Ёшлар саноат зоналарини ташкил қилиш ҳамда Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлигини танқидий муҳокама қилсин ҳамда ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритиб борсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 май




































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск