ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2021 й. 291-сон "Қорақалпоғистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.05.2021 й.

N 291




ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ СОҲАСИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қорақалпоғистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини ҳамда маданий туризмни ривожлантириш, миллий қадрият ва анъаналарни кенг тарғиб этишга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2021-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш;

музейлар, театрлар ва ижодий жамоалар фаолиятини янада ривожлантириш;

маданият марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

"Қорақалпоқфильм" киностудияси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ривожлантириш;

маданий-маърифий, тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги муассислигида "Қорақалпоғистон санъат саройи" давлат муассасаси (кейинги ўринларда - Санъат саройи) ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ўзбек, қорақалпоқ ва жаҳон мумтоз санъати анъаналарини, театр, мусиқа, рақс ва миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва тарғиб қилиш;

ўзбек ва қорақалпоқ халқининг бой маънавий меросини тараннум этувчи, миллий ва умумбашарий қадриятларни улуғловчи ёрқин саҳна асарларини намойиш этиш орқали аҳолининг кенг қатламларини санъат усталари ва истеъдодли ёш ижрочилари ижодидан баҳраманд этиш;

халқимиз, айниқса, ёшлар қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлаш, уларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи ранг-баранг ижодий дастурлар орқали ёшларнинг маънавий дунёқарашини юксалтириш;

давлат аҳамиятига молик муҳим тадбирлар, халқаро фестиваллар, кўрик-танловлар, конференциялар ва ижтимоий-маданий анжуманлар ўтказиш.


3. "Қорақалпоғистон санъат саройи" давлат муассасасининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирига, зарурат бўлганда, Санъат саройи тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Қуйидагилар Санъат саройи фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан тушадиган маблағлар;

халқаро молия ташкилотлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Бунда Санъат саройига Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан маблағлар унинг харажатларининг ўз даромадлари билан қопланмаган қисми учун ажратилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг:

Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисининг маданият ва санъат муассасаларига оилавий келишини ҳамда мароқли ва мазмунли дам олишларини ташкил этиш мақсадида "Шанба - маданият куни" лойиҳасини амалга ошириш;

Қорақалпоғистон Республикасининг ўзига хос урф-одатлари, анъана ва қадриятлари, бахши, жиров, достончилик, рақс, амалий санъат ва миллий ҳунармандчилигини аҳоли, айниқса, ёш авлодга кенг тарғиб этишга қаратилган "Қорақалпоқ маданият кунлари" байрам тадбирларини мунтазам ўтказиш;

санъатнинг опера ижрочилиги бўйича ёш авлод истеъдодини эрта аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича 2021 йилдан бошлаб, анъанавий тарзда ҳар икки йилда бир марта "Ёшлик баҳори" ёш опера ижрочилари танловини ташкил этиш;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикасидаги барча таълим муассасаларида мумтоз санъатимизнинг дурдона асарларидан баҳраманд қилиш орқали ўқувчи-ёшларнинг миллий маданий савиясини ошириш мақсадида дарс соатларидан бўш (танаффус) вақтларда "Мусиқий танаффус" лойиҳасини амалга ошириш;

Санъат саройига ўзининг асосий фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифларга мувофиқ пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

бир ой муддатда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, Санъат саройининг штатлар жадвалини тасдиқласин ҳамда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартларини белгиласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда Санъат саройига Нукус шаҳри, Аллаёр Дўстназаров кўчаси, 103а-уй манзилидаги бинони текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилишини таъминласин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши:

Санъат саройи биносига туташ ҳудуддан ер майдони ажратиш ҳамда машғулот зали ва қўшимча хизмат хоналаридан иборат бино қуриш ва жиҳозлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан маблағ ажратиш;

2021 йилда Санъат саройининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уни зарур махсус асбоб-ускуналар ҳамда хавфсизликни таъминловчи техник воситалар билан жиҳозлаш;

2023 йилда буюк олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллик юбилейини халқаро миқёсда кенг нишонлашга барвақт тайёргарлик кўриш мақсадида 2021-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, давлат-хусусий шериклик ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан Беруний туманида Абу Райҳон Беруний номидаги маданият ва истироҳат боғини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги билан биргаликда 2022-2023 йилларда "Қорақалпоқфильм" киностудияси биносини реконструкция қилиш ва унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда замонавий инновацион технологиялар билан таъминлаш;

Қорақалпоғистон опера ва балет театрини ташкил этиш мақсадида Нукус шаҳрида зарур ер майдони ажратиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2021 йилда лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, шунингдек, ушбу театр учун бино қуришни 2022 йил ҳамда кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритиш юзасидан таклифларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этиш;

ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағлар ажратиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига таклифлар киритиш чораларини кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021-2023 йилларда Режаб Халифа масжид-мақбараси, Ишан қалъа меъморий объекти, Чилпиқ қўрғони, Катта Гулдурсин қалъа ва Тупроққалъа археологик ёдгорликларини асрашга доир ишлар учун Туризм ва спорт вазирлигига маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш ишлари учун республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағлар ажратиш чораларини кўрсин.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергенов туғилиб ўсган ва ижод қилган хонадонда адибнинг уй-музейини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.


10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Қорақалпоғистон Республикаси маданияти ва санъати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилаётган натижалар ҳақида мунтазам равишда кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил этиш ҳамда мазкур қарорда белгиланган тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 майдаги

291-сон қарорига

1-ИЛОВА



2021-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида

маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Бажариш

муддатлари


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


I. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ, ШУ ЖУМЛАДАН, ОПЕРА САНЪАТИГА

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ-ИНТЕРНАТ ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

1.

Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида, истисно тарқасида, мазкур муассасалар учун белгиланган намунавий штатлар доирасида "Бадиий раҳбар" штат бирлигини киритиш.


2021 йил

июнь

-

Маданият вазирлиги


2.

Нукус ва Элликқалъа ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактаблари ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактабларини эҳтиёждан келиб чиқиб, мусиқа чолғу асбоблари билан таъминлаш.


2021 йил

июнь

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Маданият вазирлиги

3.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиалида таҳсил олаётган талаба қизлар учун келажакда уларни қўшимча иш билан таъминлаш мақсадида Филиал ҳузурида "Чевар қўллар" марказини ташкил қилиш.


2021 йил

июнь

Филиалнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


4.

Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергенов ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов номидаги давлат стипендияларини таъсис этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини киритиш.


2021 йил

июнь

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси


5.

Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг фаолиятини янада яхшилаш, шунингдек, опера санъати ривожланган хорижий давлатларнинг (Италия, Россия, Германия ва бошқалар) таълим дастурлари тажрибасини ўрганиш асосида хорижий мамлакатлардаги таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш.


2021 йилдан

бошлаб

мунтазам


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ва қонун хужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар


Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


6.

Ўзбекистон давлат консерваторияси ва опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқув дастурларининг ўзаро интеграциясини таъминлаш.


2021/2022

ўқув йилидан

бошлаб


-

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


7.

Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатни опера санъати йўналиши бўйича таянч профессионал таълим муассасаси сифатида белгилаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари билан интеграциясини йўлга қўйиш.


2021/2022

ўқув йилидан

бошлаб


-

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


8.

Ёш иқтидорли опера хонандаларининг санъатини кенг тарғиб этишда хорижий давлатлар билан ижодий тажриба алмашиш мақсадида уларни хизмат сафарларига юбориш ҳамда уларнинг халқаро миқёсдаги илмий анжуманларда иштирокини таъминлаш.


2021/2022

ўқув йилидан

бошлаб


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар


Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


9.

Нукус ва Элликқалъа ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактабларининг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш.


2021-2022

йиллар


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


II. МУЗЕЙЛАР, ТЕАТРЛАР ВА ИЖОДИЙ ЖАМОАЛАР

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

10.

Ҳар бир туман (шаҳар)лар марказий кўчаларида театр репертуарларини махсус реклама лавҳалари ва паннолар, баннерлар ўрнатиш учун махсус жой ажратиш ва уларни давлат-хусусий шериклик асосида ўрнатиш.


2021 йил

август

Давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилинадиган маблағлар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туман (шаҳар) ҳокимликлари


11.

Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи ҳудудида И.В.Савицкийнинг ҳайкалини ўрнатиш, қабристонни ободонлаштириш ҳамда зиёратгоҳ масканига айлантириш.


2021-2022

йиллар


Маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва спорт вазирлиги, Бадиий академия


12.

Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги санъат давлат музейи илмий ходимларини Москва шаҳридаги А.С.Пушкин номидаги Давлат тасвирий санъат музейида малака оширишини ташкил этиш.


2021-2022

йиллар


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, музейнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Туризм ва спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


13.

Театрлардаги спектаклларнинг бадиий савиясини ошириш, томошабинлар қамровини кенгайтириш, халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида:

давлат театрлари репертуарини мунтазам равишда янгилаб бориш, мамлакатимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини тўлақонли очиб берувчи, замон қаҳрамони акс эттирилган камида 2 та янги спектаклни саҳналаштириш;

Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда драматургларнинг ижодий ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

республика ва хорижий театрларнинг малакали актёрлари ва мутахассисларини Қорақалпоғистон Республикасига таклиф этган ҳолда мастер-класс, тренинг ва тажриба алмашиш;

театрларда замонавий ёритиш ва мусиқали махсус эффектларни қўллаган ҳолда, сифат жиҳатдан бутунлай янги инновацион спектаклларни яратиш.


2021-2022

йиллар


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги


14.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Т. Қаипбергенов дафн этилган қабристон ҳудудини ободонлаштириш ҳамда зиёратгоҳ масканига айлантириш.


2021-2022

йиллар


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси


15.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри симфоник оркестри учун 18 дона ёғоч дамли чолғулар, 25 дона скрипка, 5 дона альт, 6 дона виолончель, 4 дона контрабас, 2 дона литабра, 2 дона арфа ва 2 дона зарбли мусиқа чолғу асбобларини харид қилиш.


2022 йил

июнь


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, театрнинг бюджетдан ташқари маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


16.

Театрлар ижодкорлари ва техник ходимларининг малакасини ошириш ва тажриба алмашишни йўлга қўйиш мақсадида Қорақалпоғистондаги театрлар ва Россия театрлари ўртасида ҳамкорлик меморандумларини тузиш бўйича амалий чораларни кўриш.


2022 йил

сентябрь


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ташқи ишлар вазирлиги


17.

Театрлар спектаклларининг бадиий савиясини ошириш мақсадида Қорақалпоғистондаги театрларда хорижий давлатларнинг етакчи театрлари билан ҳамкорликда опера, балет, драма ва қўғирчоқ йўналишларида спектаклларни яратиш ва намойиш этиш.


2022 йил

сентябрь


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


18.

Аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этувчи бадиий-ғоявий баркамол саҳна асарлари яратиш мақсадида:

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида О.Султановнинг "Ватан тупроғи" ва Т.Қаипбергеновнинг "Қорақалпоқ қизи" саҳна асари;

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида М.Беҳбудийнинг "Падаркуш" саҳна асари;

Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театрида М.Бегимовнинг "Янги Мўйноқ" саҳна асарини давлат буюртмаси асосида саҳналаштириш.


2022 йил

сентябрь


Қорақалпоғистон Республикаси бюджет маблағлари, театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси


19.

Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимини овоз ёзиш студияси билан таъминлаш.


2022 йил

сентябрь


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси


20.

"Айқулаш" қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамблини олий тоифа гуруҳига, Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимини биринчи тоифа гуруҳига ўтказиш.


2022 йил

сентябрь


-

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


21.

"Айқулаш" қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамблининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва гастроль сафарлари учун замонавий автобус ҳамда енгил хизмат автотранспорт воситаси билан таъминлаш.


2022 йил

сентябрь


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


22.

Маданият ва санъат муассасаларига ёш кадрларни жалб этиш мақсадида Нукус шаҳрида кўп қаватли ижодкорлар уйини қуриш.


2022-2023

йиллар


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги


23.

Театрларнинг репертуарлари, спектакллари намойиши, премьералари, гастроллари, театр санъати билан боғлиқ роликлари ва бошқа тадбирларини кенг ёритиш, реклама қилиш, шунингдек, телеканалларда театрлар репертуари тўғрисида алоҳида ҳафталик анонсларни намойиш этиб бориш учун махсус эфир вақтларини ажратиш.


2021-2024

йиллар


-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги


III. МАДАНИЯТ МАРКАЗЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

24.

Беруний тумани маданият марказининг "Беруний авлодлари" дорбозлик гуруҳини автобус, овоз кучайтириш ускунаси, либослар, реквизитлар ҳамда дор ва дор ости анжомлари билан таъминлаш.


2021 йил

сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ва ҳомийлик ҳайриялари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


25.

Нукус шаҳрида кўчма цирк (шапито) ташкил этиш.


2021 йил

сентябрь


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги


26.

Маданий-оммавий тадбирларни сифатли ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида янги қуриладиган маданият марказларини мусиқа чолғу асбоблари ҳамда саҳна либослари билан таъминлаш.


2021-2023

йиллар


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари


27.

Қорақалпоғистон Республикасидаги 9 та маданият марказини реконструкция қилиш ва 10 тасини капитал таъмирлаш.


2021-2023

йиллар


Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган маблағлар, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджет ва маҳаллий бюджет маблағлари


Маданият вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


28.

Маданият марказларида фаолият юритаётган тўгаракларни зарур ўқув қўлланма ва тавсияномалар билан таъминлаш.


2022-2023

йиллар


Маданият марказларининг бюджетдан ташқари маблағлари, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига маблағлари


Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари


IV. "ҚОРАҚАЛПОҚФИЛЬМ" КИНОСТУДИЯСИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

29.

"Қорақалпоқфильм" киностудиясини 4 та видеокамера, 2 та монтаж столи, 1 та овоз ёзиш ҳамда замонавий жиҳозланган 1 та дубляж студияси билан таъминлаш.


2021-2022

йиллар


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Кинематография агентлиги


30.

Қорақалпоқ миллий урф-одат ва анъаналарини ўзида мужассам этган мультификацион ва тарихий (Қирқ қиз ва Едиге) ҳужжатли фильмларни яратиш.


2022 йил

май


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик ҳайриялари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Кинематография агентлиги


31.

Миллий кино маҳсулотларини сақлаш ва тарғиб қилиш учун "Қорақалпоқфильм" киностудияси базасида кино музейини, мультипликацион фильмлар студиясини ҳамда Ўзбекистон киносанъати музейи биносида "Қорақалпоқ киноси" кўргазма залини ташкил этиш.


2022 йил

июнь

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Кинематография агентлиги


32.

"Қорақалпоқфильм" киностудиясининг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш.

Бунда ҳар йили 2 та бадиий фильм, 12 та ҳужжатли фильм, 2 та мультипликацион фильм, "Тулкишек" болалар ҳажвий киножурналини яратиш.


2021-2023

йиллар


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Кинематография агентлиги


33.

И.В.Савицкийнинг ижоди ва музейи ҳақида ҳужжатли фильм суратга олиш.


2021-2023

йиллар


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Кинематография агентлиги


34.

Т.Қаипбергеновнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳужжатли филъм суратга олиш.


2021-2023

йиллар


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси


V. МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ, ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ

35.

Бўзатов туманида "Республика ёшлар овози" фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш.


2021 йил

май-июнь


Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги


36.

Қорақалпоқ маданияти, санъати ва адабиёти билан Ўзбекистон халқини яқиндан таништириш мақсадида ўзбек тилида "Қорақалпоқ адабиёти дурдоналари" кўп жилдли китоблар тўпламини нашр этиш.


2021 йил

июнь


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик Хайриялари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси


37.

Бўзатов туманида ижодкор ёшларнинг "Бўзатов оҳанглари" номли семинарини ўтказиш.


2021 йил

июнь


Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


38.

Нукус шаҳрида Есжан бахши Косполатов ижодий мактабини яратиш ҳамда унинг ижодига бағишланган танловни Кегейли туманида ташкил этиш ва ўтказиш.


2021 йилдан

бошлаб ҳар

йили


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги


39.

Нукус шаҳрида миллий маданиятларимизнинг ўзаро уйғун ва ҳамжиҳатликда ривожланаётганини чуқур таҳлил қилиб беришга қаратилган "Ўзбек ва қорақалпоқ маданияти: муштарак мақсадлар ва ривожланиш истиқболлари" мавзусида Республика анжуманини ўтказиш.


2021 йил

давомида


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги


40.

Ибройим Юсупов номидаги хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг мамлакатимиздаги бошқа ижод мактаблари билан самарали ҳамкорлигини кучайтириш.


2021 йилдан

бошлаб

доимий


-

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги


41.

Ҳунармандчилик фестивалини Нукус шаҳрида ўтказиш чораларини кўриш.


2022 йил

давомида


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, "Ҳунарманд" уюшмаси


42.

Амударё тумани "Чилпиқ" ёдгорлигида Республика "Болалар фольклор" фестивалини ташкил этиш.


2022 йилдан

бошлаб ҳар

икки йилда

бир марта


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва спорт вазирлиги


43.

Тўрткўл тумани О.Худайшукуров номидаги маданият марказида О.Худайшукуров ҳаёти ва ижодига бағишланган "Она диёр куйчиси" номли республика ёш ижрочилар кўрик-танловини ташкил этиш.


2022 йилдан

бошлаб ҳар

икки йилда

бир марта


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги


44.

Ўзбекистон халқ бахшиси, Қорақалпоғистон халқ жирови Жумабай жиров Базаров хотирасига бағишлаб "Жировлар танлови"ни ўтказиш.


2022 йилдан

бошлаб ҳар

икки йилда

бир марта


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги


45.

Чимбой туманида Республика оқин, жиров ва бахшилар иштирокида "Қур" фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш.


2023 йил

март


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


46.

Элликқалъа туманида "Мақом ижрочилиги" кечасини ташкил этиш.


алоҳида

режа

асосида


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Элликқалъа ҳокимлиги


47.

Тахтакўпир туманида таниқли шоир ва қиссахон Аббаз Дабиловнинг хотирасига бағишланган "Аббаз ҳаўазы-Қаратере? ырғақлары" кўрик-танловини ташкил этиш.


2023 йилдан

бошлаб ҳар

икки йилда

бир марта


Ташкилотчилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси


48.

Қонликўл туманида СССР халқ артисти Айимхон Шамуратова хотирасига бағишлаб "Саҳро булбули" номли республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш.


2024 йилдан

бошлаб ҳар

икки йилда

бир марта


Ташкилотчилар маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


49.

Қорақалпоғистон Республикаси ва унга яқин қўшни ҳудудлар ўртасидаги маданий алоқалар тарихига оид илмий меросни ўрганиш, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва қўшни минтақа халқларининг ўзаро маданий алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш.


2022-2023

йиллар


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва спорт вазирлиги, Фанлар академияси


50.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳрида режа асосида "Қорақалпоқ маданияти ва санъати кунлари"ни ўтказиб боришни йўлга қўйиш, бунда, концертлар, қорақалпоғистонлик адиб ва рассомлар, театр ва кино намояндалари, ҳайкалтарошлар, ҳунармандлар ва бошқа ижодкорларнинг бадиий кўргазмаларини мунтазам ташкил қилиш.


2021-2024

йиллар


Вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетининг қўшимча манбалари, Маданият вазирлигига ажратилган маблағлар


Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги


51.

Қорақалпоқ маданияти ва санъатини дунё миқёсида кенг тарғиб этиш, қорақалпоқ ижодкорларининг халқаро танлов ва фестивалларда фаол иштирокини таъминлаш.


2021-2024

йиллар


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, Маданият вазирлигига ажратилган маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


52.

Мамлакатимиз миқёсида қорақалпоғистонлик атоқли санъаткорларнинг концерт дастурларини мунтазам ўтказиб бориш.


2021-2024

йиллар


Вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетининг қўшимча манбалари, Маданият вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида


Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги


53.

Қорақалпоғистонлик атоқли маданият ва санъат, илм-фан намояндалари, шунингдек, машҳур асарлар, ансамбллар, маданий ташкилотлар билан боғлиқ юбилейларни мамлакатимиз миқёсида кенг нишонлашга алоҳида аҳамият қаратиш.


2021-2024

йиллар


Маданият вазирлигига ажратилган маблағлар


Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


54.

Тошкент шаҳридаги ижтимоий объектлар ва кўчаларга қорақалпоғистонлик атоқли давлат ва жамоат арбоблари, маданият ва санъат, илм-фан намояндалари номларини беришни назарда тутиш.


2021-2024

йиллар


-

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги


55.

Етакчи олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган қорақалпоқ ёшларининг салмоғини ошириш.


2021-2024

йиллар


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


56.

Қорақалпоғистон маданияти ва санъатини янада ривожлантириш ва кенг тарғиб-ташвиқ этишга оид тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш.

мунтазам

равишда


-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси


        





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 майдаги

291-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Қорақалпоғистон санъат саройи" давлат муассасасининг

ТУЗИЛМАСИ










Бош директор




















































































Директор ўринбосари


Ижодий ходимлар

4



Бош юрисконсульт

1


































Техник ходимлар*


Бухгалтерия

2



Ахборот-

коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мутахассис

1


























Ёрдамчи ходимлар*


Матбуот хизмати

1




































Кадрлар бўйича бош мутахассис

1


























































Ходимларнинг умумий чекланган сони - 12 нафар.


*) Техник ва ёрдамчи ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 8 май




















































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск