ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

"Темир дафтар"ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Вақтинчалик тартиб (ЎзР ВМ 28.04.2021 й. 250-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 апрелдаги

250-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Темир дафтар"ни юритиш орқали

ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир

оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш

ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича

ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Вақтинчалик тартиб (кейинги ўринларда - Тартиб) "Темир дафтар"ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


"Темир дафтар" - ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир ҳамда сектор раҳбарлари томонидан алоҳида назоратга олинган оилаларни қайд этиш, муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси;


секторлар - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳудудларини тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган туман (шаҳар)лар ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг кўмаклашувчи коллегиал ишчи тузилмаси;


бошқарув офиси - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда - секторлар) ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан ташкил этилган республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банклари раҳбарлари ва ходимларидан иборат бошқарув офиси;


доимий вакил - Республика комиссиясининг қарори билан ҳар бир маҳаллага тижорат банкларининг туман (шаҳар) филиалларидан доимий асосда бириктирилган масъул ходим;


оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари учун масъул тижорат банклари - Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банки.


3. Ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммолари ушбу Тартибга 1а-иловага мувофиқ эҳтиёжманд оилаларни ўрганиш сўровномаси бўйича ўрганилади.

"Темир дафтар" ушбу Тартибга 1б-иловага мувофиқ схема бўйича юритилади.

"Темир дафтар"га киритилган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тегишли қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



2-БОБ. "ТЕМИР ДАФТАР" РЎЙХАТИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


4. Ҳар бир сектор бўйича маҳаллабай "Темир дафтар"га қуйидаги тоифадаги оилалар киритилади:

Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарори талаблари асосида кам таъминланган оила, деб эътироф этилган оилалар;

ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзолари мавжуд оилалар;

кам таъминланган якка-ёлғизлар ва кексалар;

боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалар;

кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзандли моддий кўмакка муҳтож оилалар;

меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари мавжуд эҳтиёжманд оилалар;

тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилалар (сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган ва ногиронлик гуруҳи белгиланмаган аъзолари мавжуд етарли даромад манбаига эга бўлмаган оилалар);

нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзи ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой бўлмаган эҳтиёжманд оилалар.

Бунда, агар юқоридаги тоифаларга мос келадиган оилаларнинг аъзолари мос равишда "Аёллар" ва "Ёшлар" дафтарларига ҳам киритилган бўлса, ушбу оилалар рўйхати "Аёллар" ва "Ёшлар" дафтарларида юритилади.


5. Оилаларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари қуйидаги шаклларда:

бошқарув офиси томонидан бириктирилган маҳаллаларда фуқаролар йиғинлари ходимлари, доимий вакиллар ва маҳалла фаоллари билан биргаликда барча йўналишдаги муаммоларни уйма-уй юриш орқали;

ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш орқали;

эҳтиёжманд оилаларни ўрганиш бўйича ўтказилган сўровнома натижалари орқали ўрганилади.

Сектор штаби котиби, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, доимий вакиллар ва маҳалла фаоллари томонидан эҳтиёжманд оилалар аъзоларининг қизиқишлари, муаммолари ва оилаларнинг ижтимоий ҳолати тўғрисидаги жамланма рўйхат 3 кундан ошмаган муддатда шакллантирилади.


6. Жамланма рўйхат шакллантирилган кундан бошлаб 1 кун муддатда секторлар раҳбарларига тақдим этилади.


7. Секторлар раҳбарлари 3 кундан ошмаган муддатда жамланма рўйхат кўриб чиқилишини ташкил қилади.

Жамланма рўйхатни кўриб чиқиш жараёнида оиланинг маълумотлари:

туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари (уй хўжалиги дафтари асосида шакллантирилган оилалар тўғрисидаги маълумотлар);

туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари (касаллик тарихи, ногиронлиги бўлган шахслар ва кўрсатилган тиббий ёрдам тўғрисидаги маълумотлар);

туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари (ишсизлик нафақаси олувчилар, касб-ҳунарга ўқитилган ва ўқитиш жараёнидагилар, меҳнат мигрантлари тўғрисидаги маълумотлар);

туман (шаҳар) солиқ инспекциялари (даромадлар тўғрисидаги маълумот);

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги туман (шаҳар) бўлимлари (оиланинг номидаги уй-жой (томорқа), мол-мулк тўғрисидаги маълумотлар);

туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари (никоҳ ва ўлим тўғрисидаги маълумотлар);

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари (пенсия ва нафақалар тўғрисидаги маълумотлар) ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлари билан солиштирилади ҳамда оилаларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлик даражаси (тоифаси) аниқланади.


8. Таҳлил натижалари асосида секторлар раҳбарлари томонидан 7 кундан ошмаган муддатда "Темир дафтар"га киритиладиган оилаларнинг рўйхатлари ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган "Йўл харитаси" лойиҳаси имзоланган ҳолда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига тасдиқлаш учун киритилади.


9. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан "Темир дафтар"га киритиладиган оилаларнинг рўйхатлари ва "Йўл харитаси" белгиланган тартибда тасдиқланади ҳамда ижро этиш учун юборилади.


10. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашида тасдиқланган рўйхатлар секторлар штабларининг котиблари томонидан 3 кундан ошмаган муддатда "saxovat.argos.uz" ахборот тизими дастурига киритилади.

Секторлар раҳбарлари "Темир дафтар"га маълумотларни киритиш ва чиқариш, уларнинг ҳаққонийлиги бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади.

Мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан "Темир дафтар"га киритилган оилалар бўйича амалга оширилаётган ишлар ахборот тизимига киритилади ва шундан сўнг бажарилган ҳисобланади. "Темир дафтар"га киритилган оилалар бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича барча ҳисоботлар ахборот тизимида шакллантирилади.



3-БОБ. "ТЕМИР ДАФТАР"ГА КИРИТИЛГАН

ОИЛАЛАРНИНГ МУАММОЛАРИНИ ТИЗИМЛИ

РАВИШДА ҲАЛ ЭТИШ ВА УЛАРНИ ИЖТИМОИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ


1-§. "Темир дафтар"га киритилган оила аъзоларини

ишга жойлаштириш


11. "Темир дафтар"даги оилаларнинг ишсиз аъзолари бандлигини таъминлаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан инвестиция бўлимлари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, тижорат банклари билан ҳамкорликда тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларда яратилаётган янги иш ўринларига ишга жойлаштириш;

туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан биргаликда мавжуд вакансия ва захира (квота) иш ўринларига ишга жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;

туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан қишлоқ ҳўжалиги бўлимлари билан биргаликда кооперативларга жалб этиш, ғалладан бўшаган ерларда такрорий экин экиш ва оборотдан чиқиб кетган ерларни ўзлаштириш ҳисобига бандликни таъминлаш;

туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан солиқ идоралари, тижорат банклари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан биргаликда касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш, тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка жалб этиш, ўзини ўзи мустақил равишда банд қилишни ривожлантиришга доир фаолиятни ташкил этиш орқали бандликка кўмаклашиш;

туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан марказлашган манбалар ҳисобига амалга оширилаётган қурилиш объектлари ҳамда барча манбалар ҳисобига уй-жой қурилиши объектларига ишга жойлаштириш.

Ушбу бандда кўрсатилган йўналишлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



2-§. "Темир дафтар"га киритилган оилаларга

томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланиш

учун кўмаклашиш


12. Туман (шаҳар) ҳокимликлари, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши, тижорат банклари билан ҳамкорликда "Темир дафтар"га киритилган оилаларда томорқадан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали бандликни таъминлашда қуйидаги йўналишларда кўмаклашади:

енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш;

парранда, асалари, қуён, балиқ ва бедана боқишни йўлга қўйиш;

"Томорқа хизмати" ташкилотлари ва "Дала дўконлари"ни ташкил этиш.

"Темир дафтар"га киритилган оилаларга деҳқончилик билан шуғулланиш учун янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонларида 0,1 гектардан 1 гектаргача ер участкаларини очиқ электрон танлов асосида ижарага бериш, ажратилган ер майдонларини суғориш тизими (артезиан қудуқлар, томчилатиб суғориш тизими ва бошқалар) ва электр энергияси билан таъминлаш, берилган ерларни ўзлаштириш учун (ер ҳайдаш, уруғ, кўчат харид қилиш ва бошқалар) субсидия ажратиш ишлари амалга оширилади.


3-§. "Темир дафтар"га киритилган оилаларни

тадбиркорликка жалб қилиш


13. Оилавий тадбиркорлик дастурлари орқали тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун кредит олиш истагида бўлган оилаларга тижорат банкларига ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қуйидаги хизматлар кўрсатилади:

бизнес лойиҳаларни ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда тузишни ўргатиш;

оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредит олишга кўмаклашиш;

кредит ажратилгандан сўнг кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар тадбиркорлигини ривожлантиришни доимий қўллаб-қувватлаш.


14. Кредитлар "Темир дафтар"га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга йўналтирилади.



4-§. "Темир дафтар"га киритилган оилаларга

моддий ёрдам кўрсатиш


15. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатлар асосида "Темир дафтар"га киритилган оилаларга "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам берилиши мумкин.

Ушбу бир марталик моддий ёрдамни тўлаш учун:

а) фуқаролар йиғинлари томонидан секторлар раҳбарлари билан келишган ҳолда, оилаларнинг эҳтиёжмандлик даражасидан келиб чиқиб, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, жумладан, оғир аҳволдаги касалларни даволаш, жарроҳлик амалиётини ўтказиш, зарур дори-дармонларни харид қилиш, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш, техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар оқибатида уй-жойидан айрилиб қолган оилаларга яшаш учун зарур бошпана қилиб бериш, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларнинг фарзандларига мактабга боришига зарур кийим-бош сотиб олиш учун зудлик билан ёрдам кўрсатиш лозимлиги тўғрисида хулосага келинган "Темир дафтар"га киритилган оилаларга (ҳар бир фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган ҳолда) бир марталик моддий ёрдам бериш миқдорлари кўрсатилган рўйхат туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этилади;

б) туман (шаҳар) ҳокимлиги:

"Саховат ва кўмак" жамғармасининг даромадлари прогнозидан келиб чиқиб туман (шаҳар) молия бўлими билан келишган ҳолда "Темир дафтар"га киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдамни ойма-ой тўлаш графигини шакллантиради ҳамда туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашига тасдиқлаш учун киритади. Бунда тасдиқланган ойма-ой тўлаш графигининг нусхаси фуқаролар йиғинларига ҳам тақдим этилади;

халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг сессиялари оралиғидаги даврда фуқаролар йиғинлари томонидан секторлар раҳбарлари билан келишган ҳолда тақдим этилган рўйхатга мувофиқ мазкур банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, зудлик билан ёрдам кўрсатиш лозимлиги тўғрисидаги хулосага асосан "Темир дафтар"га киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдам бир иш кунида туман (шаҳар) ҳокимлари қарорлари билан берилади. Ҳокимларнинг мазкур қарорлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг навбатдаги сессиясида тасдиқланади;

тасдиқланган графикка асосан ҳар ойнинг 5-кунига қадар фуқаролар йиғинлари, секторлар раҳбарлари билан келишилган рўйхатлар асосида тўлов ведомостларини шакллантириб, туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимига тақдим этади;

б-1) "Темир дафтар"га киритилган оилаларга "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам тўловлари учун зарур бўладиган маблағлар ҳар ойнинг 5 санасига қадар, мазкур банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, зудлик билан ёрдам кўрсатиш лозимлиги тўғрисидаги ҳоким қарори қабул қилинганидан кейин бир иш кунида хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг тегишли бўлимига (филиалига) ўтказилади;

в) туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари тасдиқланган ойма-ой тўлаш графиги ҳамда тўлов ведомостлари асосида "Темир дафтар"га киритилган оилаларга "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам тўловларини ҳар ойнинг 5 - 27-кунларида, мазкур банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда зудлик билан ёрдам кўрсатиш лозимлиги тўғрисидаги ҳоким қарори қабул қилинганидан кейин бир иш кунида амалга оширади.

Ойнинг охирида ведомостлар ёпилади, ҳар ойнинг 27 кунига қадар тайинланган, бироқ, талаб қилиб олинмаган моддий ёрдам тўловлари ҳар ойнинг охирида "Саховат ва кўмак" жамғармасига қайтарилади. Ведомостнинг бир нусхаси секторлар раҳбарларига тақдим этилади;

д) туман (шаҳар) секторлар штаби котиби муҳтож оилаларга тўланган бир марталик моддий ёрдам тўғрисидаги маълумотларни "saxovat.argos.uz" ахборот тизимига киритади.

"Темир дафтар"га киритилган уй-жойини таъмирлашга муҳтож оилаларга кўмаклашиш сектор раҳбари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Бир марталик моддий ёрдам ажратиш календарь йил давомида бир марта амалга оширилади.

Алоҳида кўрсатмалар (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукумат топшириқлари ва ҳ.к.) асосида тўлаб бериладиган бир марталик моддий ёрдамлар бундан мустасно.



5-§. "Темир дафтар"га киритилган оилаларга

тиббий хизмат кўрсатиш


16. Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тиббий хизмат кўрсатиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

тиббий ёрдамга муҳтож оилалар бошқарув офиси томонидан тегишли тиббиёт ходимини жалб қилинган ҳолда ўрганилади;

ўрганиш натижаси бўйича касаллиги аниқланган ва тиббий ёрдамга муҳтож оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтиш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасига юборилади;

тиббий кўрик натижаси юзасидан кўрсатма бўйича оила аъзолари туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасида стационар ёки амбулатория шароитда даволанади;

ногиронлик белгилари аниқ намоён бўлган беморлар белгиланган тартибда кўрикдан ўтиш учун Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларига юборилади.



4-БОБ. "ТЕМИР ДАФТАР"ГА КИРИТИЛГАН

ОИЛАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


17. "Темир дафтар"га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш чоралари:

меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари мавжуд эҳтиёжманд оилаларнинг бандлигини таъминлаш - Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Жамоат ишлари жамғармаси, "Саховат ва кўмак" жамғармаси, халқаро молия институтларининг кредит ва грантлари;

томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланишга кўмаклашиш - Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, тижорат банклари кредитлари;

тадбиркорликни йўлга қўйиш ва кредит олишга кўмаклашиш - Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари, тижорат банклари, халқаро молия институтларидан жалб этиладиган кредит ва грантлар;

моддий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни тиклаш ва бошқалар - "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

"Темир дафтар"га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам молиялаштирилиши мумкин.

Мазкур бандда белгиланган манбалар ҳисобидан туман (шаҳар)лар бўйича ажратиладиган маблағлар тақсимоти ҳар чорак учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан ҳар чоракдан олдинги ойнинг 20-кунига қадар туман (шаҳар) ҳокимликларига етказилади.

Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ушбу манбалар ва ўз маблағлари ҳисобидан оилаларга кўрсатиладиган ижтимоий хизмат ва ёрдамнинг турини ва уларни олувчилар сонини белгилайди.



5-БОБ. "ТЕМИР ДАФТАР"ДАН ЧИҚАРИШ

ТАРТИБИ


18. Ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар қуйидаги ҳолларда "Темир дафтар"дан чиқарилади:

бандлиги таъминланган ёки доимий даромад манбаига эга бўлганда;

бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш орқали муаммоси ҳал этилганда оила аъзосининг розилиги билан;

малакали тиббий хизмат кўрсатилганда;

тўлиқ давлат таъминотига олинганда ("Меҳрибонлик", "Саховат" ва бошқа ихтисослаштирилган муассасаларга ўтказилганда);

аниқланган бошқа муаммолари қонуний ҳал этилганда;

ёлғиз яшайдиган эҳтиёжманд фуқаро озодликдан маҳрум этилганда ёки вафот этганда;

оила аъзосининг мурожаатига асосан;

"Темир дафтар"га ноқонуний киритиш ҳолати аниқланганда;

бошқа давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетганда.

"Темир дафтар"га икки ва ундан ортиқ масалаларини ҳал этиш учун киритилган оилаларнинг барча масалалари тўлиқ ҳал этилиши дафтардан чиқариш учун асос бўлади.

Доимий ва вақтинча яшаш учун республиканинг бошқа ҳудудига кўчиб ўтганда, доимий яшаш ва вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга олинган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмасдан "Темир дафтар"га тегишли ўзгартиришлар киритилади.

"Темир дафтар" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган аҳолига деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари очиқ электрон танлов орқали ижарага берилганда, мазкур хатбошида назарда тутилаётган шахслар юқоридаги дафтарлардан чиқарилмайди ва улар учун қонунчиликда белгиланган барча имтиёз ва преференциялар бир йил муддатга сақлаб қолинади. Бунда, имтиёз ва преференцияларнинг бир йиллик амал қилиш муддати деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ҳисобланади.

19. Секторлар раҳбарлари мазкур Тартибнинг 18-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича "Темир дафтар"дан чиқариш юзасидан таклифларни халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари муҳокамасига киритади.


20. Ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларни "Темир дафтар"дан чиқариш, унга ўзгартиришлар киритиш халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори асосида амалга оширилади.


21. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори асосида "Темир дафтар"дан чиқарилган оилалар тўғрисидаги маълумотлар секторлар штаблари котиблари томонидан 3 кундан ошмаган муддатда "saxovat.argos.uz" ахборот тизимига киритилади.

"Темир дафтар"дан чиқарилган оилалар секторлар штаблари томонидан 5 кун ичида бу ҳақда хабардор қилинади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Секторлар "saxovat.argos.uz" ахборот тизимида "Темир дафтар"ни юритиш билан боғлиқ масалалар тўлиқ акс эттириб борилишини таъминлайди.


23. Республика бўйича "Темир дафтар"га киритилган оилаларга кўрсатилган ёрдам тўғрисидаги ҳисобот шакли ушбу Тартибга 1в-иловадаги жадвалга мувофиқ юритилади.


24. Республика бўйича "Темир дафтар" билан ишлаш тизими натижаси бўйича ҳисобот бериш ушбу Тартибга 1г-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


25. "Темир дафтар"га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш:

маҳалла даражасида - туман (шаҳар) секторлари раҳбарлари;

туман (шаҳар) секторлари даражасида - туман (шаҳар) ҳокимликлари (иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари);

туман (шаҳар) даражасида - вилоят секторлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармалари;

вилоят даражасида - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар;

республика даражасида - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан амалга оширилади.


26. Секторлар штабларининг котиблари томонидан "Темир дафтар"га киритилган ҳар бир оиланинг аниқланган муаммолари бартараф этилганлиги ҳақидаги ҳисоботлар "saxovat.argos.uz" ахборот тизимига кунлик киритиб борилади.


27. Секторлар раҳбарлари, бошқарув офислари томонидан "Темир дафтар"га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойда жойига чиққан ҳолда мониторинг олиб борилади.


28. "Темир дафтар"га киритилган оилаларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган "Йўл харитаси"нинг ижроси ҳар ойда камида бир марта халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашида муҳокама қилинади.

Кенгаш сессияларида муаммоларни ҳал қилишга масъул бўлган секторлар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитиб борилади.


29. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:

"Темир дафтар" юритилиши бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳудудий бўлинмалардан олинган маълумотларни тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан

ҳар ой якунида таҳлил қилади;

республика даражасида ҳал этиладиган ҳудудлар бўйича муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари котибиятига ахборот хати тақдим қилади;

"Темир дафтар"нинг юритилиши бўйича мутасадди бўлган вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликларнинг барча даражалардаги раҳбарларининг ҳисобдорлигини Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун ҳар ой якунига кўра ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятига тақдим қилади.


31. Вазирлар Маҳкамаси Раёсат мажлисида камчиликка йўл қўйган масъул вазирликлар ва идоралар ҳамда секторлар раҳбарларига баҳо берилади, чоралар кўрилади, камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли "йўл хариталари" ишлаб чиқилади ва ижрога йўналтирилади.






Вақтинчалик тартибга

1а-ИЛОВА



ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРНИ

ЎРГАНИШ СЎРОВНОМАСИ


туман (шаҳар),

маҳалласи


(оила бошлиғининг Ф.И.О.)

СЎРОВНОМА

1.Туман/шаҳар номи_____________

2.МФЙ номи______________

3.Сектор рақами ____

4. Оила бошлиғи Ф.И.О

_____________________________________

Туғилган йили ___________

5. Тел. рақами ______________

6. А. Паспорт серияси, рақами

________________________________

В. Паспорт ким томонидан, қачон берилган

____________________________________________

7. Доимий (доимий ёки вақтинчалик рўйхат) яшаш манзили:

А. Кўча (мавзе, даҳа) номи, хонадон / уй рақами _____________________________________

Б. Ўз уйида q.       В. Ижарада  q.        Г. Нотурар жойда q.        Д. Қариндошлари уйида q

8. А. Оила аъзолари сони                          ______ нафар

шундан:

Б. Фарзандлар сони ___

шундан: В. Вояга етмаганлар сони (16 ёшга тўлмаган)                 ______ нафар


Г. Доимий даромадга эга оила аъзолари сони                                 _____ нафар


Д. Норасмий секторда бандлар сони                                                 _____ нафар


Е. Меҳнатга лаёқатли ишсизлар сони                                               _____ нафар


шундан: Ё. Олий маълумотга эга оила аъзолари сони                     _____ нафар

Ж. Ўрта махсус маълумотга эга аъзолари сони                                _____ нафар


               З. Ёшлар (18-30 ёшдаги)                                                           _____ нафар


               И. ишлаш истаги йўқлар                                                        _____ нафар


               шундан: Й. Ёшлар                                                                      _____ нафар


К. Бошқалар (нафақадагилар, ногиронлиги бўлган шахслар ва б.)     _____ нафар

9. Оиланинг ижтимоий ҳолати

А. Моддий  ёрдамга муҳтож q

Б. Ногирон аъзоси бор q

В. Якка-ёлғиз (кексалар) q

Г. Боқувчисини йўқотган q

Д. Тиббий ҳимояга муҳтож q

10. Оилада ("Темир","Аёллар" ва "Ёшлар") дафтарларга киритилган фуқаролар

"Темир дафтар" (сони)                        _____ нафар

"Аёллар дафтари"  (сони)                   _____ нафар

"Ёшлар дафтари"   (сони)                   _____ нафар

11. Ишлаш истаги мавжуд меҳнатга лаёқатли ишсизлар (сони)   _____ нафар

Ф.И.О

Паспорт рақами ва серияси

Туғилган йили

Маълумоти

Мутахассислиги

















12. Касб-ҳунар ўрганишга қизиқиш билдирган оила аъзолари сони                           _____нафар

Ф.И.О

Паспорт рақами ва серияси

Туғилган йили

Қизиқиш билдирган соҳаси

(тикувчилик, сартарош, қандолатчилик, қурилиш устаси, пайвандчи, электр пайвандловчи, ҳунарманд ва б.)













13. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган оила аъзолари сони           _____нафар

Ф.И.О

Паспорт рақами ва серияси

Туғилган йили

Фаолият йўналиши номи

Билим, малакага ва кўникмага эгалиги (эга / эга эмас)

















14. Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдаги муаммолари

Ер ва бино масаласи   q

Электр энергияси масаласи   q

Газ масаласи   q

Сув (канализация)   q

Йўл ва транспорт логистика масаласи   q

Лицензия (рухсатнома) олиш масаласи   q

Маҳсулот (хизматлар)ни сотиш масаласи   q

Божхона билан боғлиқ масала   q

Хомашё етишмаслиги масаласи   q

Солиқ билан боғлиқ масала   q

Маблағ етарли эмас   q


Бошқа масалалар (ёзилади) ___________________

15. Кредит олишга бўлган талаб (млн сўмда) _________ (талаб этиладиган маблағ асосланган ҳолда тўлдирилиши лозим)

Кредит мақсади:

___________________________

Гаров таъминоти мавжудлиги                      бор - q     йўқ - q    талаб этилмайди - q

16. 2020-2021 йиллар давомида ажратилган кредитлар

сони _

cуммаси  _____

шундан, (млн сўмда)                                   2020 йилда

сони _

cуммаси  _____

                                                                  2021 йилда

сони _

cуммаси  _____

17. Ажратилган кредитлар ҳисобига бандлиги таъминланган оила аъзолари (сони)____  нафар

18. Оиланинг уй-жойга эҳтиёжи мавжудлиги       бор q         йўқ q

(мавжуд бўлса асословчи сабаблар келтирилади) ___________________________________________

19. Хонадонда мавжуд томорқа ер майдони (сотих) ____  шундан, фойдаланилмаётгани ____

20. Мавжуд иссиқхона (сотих) ___,   чорва ҳайвонлари сони (бош) ___,   парранда (бош) ___

21. Оиланинг қўшимча даромад манбаи (алимент, хориждан пул жўнатмалари, ижарага берилган кўчмас мулк ва ҳ.к.) ____________________________________________________________

22. Мавжуд ижтимоий-маиший муаммолар:

Ичимлик сув   q

Электр энергияси масаласи   q

Газ масаласи   q

Оқова сув (канализация) масаласи   q

Телекоммуникация тармоғига уланиш   q

Йўл ва уни ёритиш масаласи   q

Транспорт ва логистика   q

Уй-жойи йўқ, ижарада яшайди   q

Мактаб ва МТМ тизими   q

Спорт ва маданий ҳордиқ билан боғлиқ масала   q

Соғлиқни сақлаш тизими   q


Бошқа турдаги муаммолар   q

23. Изоҳ:

(Оиланинг даромад манбаини шакллантириш юзасидан қўшимча таклифлари ва мавжуд муаммолари тўғрисида) __________________________________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________________________________

Сана ____________________


Сухбат ўтказилган оила вакили (Ф.И.О)

_____________________, имзо _____________

Сўровнома ўтказган шахс (Ф.И.О)

_______________________________, имзо_____________




Вақтинчалик тартибга

1б-ИЛОВА



Республика бўйича "Темир дафтар"нинг юритилиши

СХЕМАСИ

Босқичлар


Амалга ошириладиган тадбирлар


Муддатлар


Масъуллар




1-босқич


1. Уйма-уй юришни ташкил қилиш бўйича эҳтиёжманд оилаларни ўрганиш сўровномаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан туман (шаҳар) ҳокимликларига етказилади.


Белгиланган муддатда




Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари, бошқарув офиси, фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаоллари

2. Ҳокимликлар томонидан эҳтиёжманд оилаларни ўрганиш сўровномаси секторларга тақдим қилинади.

1 кун муддатда




3. Секторлар томонидан маҳалла фуқаролар йиғинига ва бошқарув офисига тарқатилади.

3 кун муддатда



2-босқич


1. Оилаларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари уйма-уй юриб ўрганилади.


2. Оилаларнинг мурожаатлари кўриб чиқилади.


3. Оилаларнинг муаммолари сўровнома орқали аниқланади.


Ҳар ойда Доимий


Бошқарув офиси, фуқаролар йиғинлари ходимлари, доимий вакиллар ва маҳалла фаоллари

3-босқич


1. Аниқланган муаммолар оилаларнинг жамланма рўйхатига киритилади.


3 кундан ошмаган муддатда


Бошқарув офиси, фуқаролар йиғинлари ходимлари, доимий вакиллар ва маҳалла фаоллари


2. Жамланма рўйхат сектор раҳбарига тақдим этилади.


1 кун муддатда




3. Жамланма рўйхат кўриб чиқилиши ташкил қилинади.


1 кун муддатда




4. Анкета маълумотлари идора ва ташкилотларнинг маълумотлари билан солиштирилади ҳамда оилаларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлик даражаси (тоифаси) аниқланади.


3 кундан ошмаган муддатда



4-босқич


"Темир дафтар"га киритиладиган оилаларнинг рўйхатлари ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган "Йўл харитаси" лойиҳаси халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига тасдиқлаш учун киритилади.


7 кундан ошмаган муддатда


Секторлар раҳбари, Бошқарув офиси

5-босқич


"Темир дафтар"га киритиладиган оилаларнинг рўйхатлари ва "Йўл харитаси" тасдиқланади ҳамда ижрога йўналтирилади.


Белгиланган тартибда


Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари, Секторлар раҳбари, Бошқарув офиси

6-босқич


Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашида тасдиқланган рўйхатлар "saxovat.argos.uz" ахборот тизимига киритилади.


3 кундан ошмаган муддатда


Сектор раҳбари, сектор штаби котиби

7-босқич


Вақтинчалик тартибда белгиланган хизматлар кўрсатилади.


Белгиланган муддатларда


Бошқарув офиси

8-босқич


"Темир дафтар"дан чиқариш юзасидан таклифлар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари муҳокамасига киритилади.


Заруратга кўра


Секторлар раҳбари, бошқарув офиси

9-босқич


"Темир дафтар"дан чиқариш бўйича тегишли қарор қабул қилинади.


Заруратга кўра


Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари

10-босқич


Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори асосида "Темир дафтар"дан чиқарилган оилалар тўғрисидаги маълумотлар "saxovat.argos.uz" ахборот тизимига киритилади.


3 кундан ошмаган муддатда


Сектор раҳбари, сектор штаби котиби








11-босқич


"Темир дафтар"дан чиқарилган оилалар бу ҳақида хабардор қилинади.


Қарор қабул қилинганидан сўнг 5 кун ичида


Сектор штаби котиби, маҳалла фуқаролар йиғини

12-босқич


"Saxovat.argos.uz" ахборот тизимида"Темир дафтар"ни юритиш билан боғлиқ масалалар тўлиқ акс эттириб борилиши таъминланади.


Мунтазам равишда


Сектор раҳбари, сектор штаби котиби



13-босқич


"Темир дафтар"га киритилган ҳар бир оиланинг аниқланган муаммоларининг бартараф этилганлиги ҳақида ҳисоботлар ахборот тизимига киритиб борилади.


Ҳар куни соат 18.00 гача


Сектор раҳбари, бошқарув офиси сектор штаби котиби

14-босқич


"Темир дафтар"га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан жойига чиққан ҳолда мониторинг олиб борилади.


Ҳар ойда


Сектор раҳбари, туман(шаҳар) ҳокимликлари, масъул ташкилотлар ходимлари

15-босқич


1. "Темир дафтар"га киритилган оилаларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган "Йўл харитаси" ижроси муҳокама қилинади.


2. Маҳаллий Кенгашлар сессияларида муаммоларни ҳал қилишга масъул бўлган секторлар, идора ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитиб борилади.


Ҳар чоракда камида бир марта


Сектор раҳбари, бошқарув офиси, туман(шаҳар) ҳокимликлари




Вақтинчалик тартибга

1в-ИЛОВА



Республика бўйича "Темир дафтар"га киритилган

оилаларга кўрсатилган ёрдам тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Ҳудуд номи

Ҳудудлар номи

"Темир дафтар"га киритилган

Ишга

жой

лаш

тириш

орқали

банд-

ли

гини

таъ

мин

лаш

Тад

бир-

кор

ликка

кўмак

лашиш

орқали

банд

лигини

таъмин

лаш

Касб-

ҳу

нарга

ўқи

тиш

ор

қали

банд-

лигини таъ

мин

лаш

Ижти

моий

ҳимо

яга

муҳ-

тож

иш

сиз

лар

шундан:

Бо

қув

чи

сини йў

қот

ган

эҳти

ёж

манд

Ноги

рон

лиги мав

жуд ижти

моий ёр

дамга муҳ

тож

Уй-

жо

йини таъ

мир

лашга

муҳ

тож

I гу

руҳ

ноги-

рони

Но

турар

жой

ларда

исти

қо

мат

қила-

ёт

ган

Қа

ра

мо

ғида

ноги

рон-

лиги

бўл

ган

бола

лари мав

жуд

Тиб

бий

ҳимо

яга

муҳ

тож

эҳти

ёж

манд

Ҳуқу-

қий

ёр-

дамга

муҳ-

тож

Пси

хо

логик мас

ла

ҳатга

муҳ

тож


оила сони

оила

аъзо

лари сони

меҳ-

натга лаё-

қат

ли

иш

сиз

лар

сони

иш

сиз

касб-

ҳу

нар

га

ўқи

тиш

кре-

дит

бе-

риш

то

мор

қа

дан

фой

да

ла

ниш

I

гу

руҳ

II

гу

руҳ

Республика бўйича жами





















1.

Қорақал-

поғистон

Респуб

ликаси

1-сектор (ҳоким)





















2-сектор (прокурор)





















3-сектор (ИИБ)





















4-сектор (солиқ)






















Қорақалпоғистон Республикаси

бўйича жами





















2.

Андижон вилояти

1-сектор

(ҳоким)





















2-сектор (прокурор)





















3-сектор (ИИБ)





















4-сектор (солиқ)






















Андижон вилояти бўйича жами





















3.

Бухоро вилояти

1-сектор (ҳоким)





















2-сектор (прокурор)





















3-сектор (ИИБ)





















4-сектор (солиқ)






















Бухоро вилояти бўйича жами





















4.

Жиззах вилояти

1-сектор (ҳоким)





















2-сектор (прокурор)





















3-сектор (ИИБ)





















4-сектор (солиқ)






















Жиззах вилояти бўйича жами





















5.

Қашқадарё вилояти

1-сектор (ҳоким)





















2-сектор (прокурор)





















3-сектор (ИИБ)





















4-сектор (солиқ)






















Қашқадарё вилояти бўйича жами





















6.

Навоий вилояти

1-сектор (ҳоким)





















2-сектор (прокурор)





















3-сектор (ИИБ)





















4-сектор (солиқ)






















Навоий вилояти бўйича жами





















7.

Наманган вилояти

1-сектор (ҳоким)





















2-сектор (прокурор)





















3-сектор (ИИБ)





















4-сектор (солиқ)






















Наманган вилояти бўйича жами





















8.

Самарқанд вилояти

1-сектор (ҳоким)





















2-сектор (прокурор)





















3-сектор (ИИБ)





















4-сектор (солиқ)






















Самарқанд вилояти бўйича жами





















9.

Сирдарё вилояти

1-сектор (ҳоким)





















2-сектор (прокурор)





















3-сектор (ИИБ)





















4-сектор (солиқ)






















Сирдарё вилояти бўйича жами





















10.

Сурхондарё вилояти

1-сектор (ҳоким)





















2-сектор (прокурор)





















3-сектор (ИИБ)





















4-сектор (солиқ)






















Сурхондарё вилояти бўйича жами





















11.

Тошкент вилояти

1-сектор (ҳоким)





















2-сектор (прокурор)





















3-сектор (ИИБ)





















4-сектор (солиқ)






















Тошкент вилояти бўйича жами





















12.

Фарғона вилояти

1-сектор (ҳоким)





















2-сектор (прокурор)





















3-сектор (ИИБ)





















4-сектор (солиқ)






















Фарғона вилояти бўйича жами





















13.

Хоразм вилояти

1-сектор (ҳоким)





















2-сектор (прокурор)





















3-сектор (ИИБ)





















4-сектор (солиқ)






















Хоразм вилояти бўйича жами





















14.

Тошкент шаҳри

1-сектор (ҳоким)





















2-сектор (прокурор)





















3-сектор (ИИБ)





















4-сектор (солиқ)






















Тошкент шаҳри бўйича жами
























Вақтинчалик тартибга

1г-ИЛОВА



Республика бўйича "Темир дафтар" билан ишлаш

тизими натижаси бўйича ҳисобот бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Ҳисобот тайёрлаш чора-тадбири


Муддатлар


Масъуллар











1-босқич


1. "Темир дафтар" амалга оширилишининг бориши ҳақидаги маълумотни туман (шаҳар) секторлари штаби котибларига тақдим этади.


Ҳар ҳафтада


Бошқарув офиси, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари

2. Туман (шаҳар) секторлари штаби котиби маълумотларни кўриб чиқади ва таҳлил қилади ҳамда маълумотларнинг асослилигини ўрганиш учун сектор раҳбарларига тақдим қилади.

Ҳар 10 кунда









2-босқич


Тақдим қилинган маълумотларни ҳамда амалга оширилган ишларни тегишли ташкилот ва идоралар билан таҳлил қилади, ҳаққонийлигини ўрганади, муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради ҳамда амалга оширилган ишларни туман (шаҳар) ҳокимликлари (иқтисодий тараққиёт бўлими)га киритади.


Ҳар ойнинг

25-кунига қадар


Сектор раҳбарлари








3-босқич


1. "Темир дафтар"га киритиладиган оилаларнинг рўйхатлари ва "Йўл харитаси"га киритилган вазифалар ижроси халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига киритилади.


2. Туман (шаҳар) ҳокимликлари, тегишли ташкилотлар раҳбарининг ҳисоботи эшитилиб, тегишли баҳо берилади.


Ҳар чоракда


Туман (шаҳар) ҳокимликлари, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши








4-босқич


1. Туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари маълумотларни умумлаштиради ва Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда вилоятлар Иқтисодий тараққиёт бошқармасига тақдим қилади.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар Иқтисодий тараққиёт бошқармаси маълумотларни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига кўриб чиқиш учун тақдим қилади.


Ҳар ойнинг

28-кунига қадар


Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси








5-босқич


1. Ҳудудий бошқармадан олинган маълумотлар тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда таҳлил қилинади.


2. Республика бўйича барча таҳлилий маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятига тақдим қилади.


3. Республика даражасидаги муаммоларни ҳудудлар бўйича бартараф этиш учун Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосарига ахборот хати тақдим қилади.


Кейинги ойнинг

5-кунига қадар


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, тегишли вазирликлар, идоралар








6-босқич


1. Тақдим қилинган ахборот хатини таҳлил қилади, республика даражасида ҳал қилинадиган масалаларни ўрганади.


2. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликларга муаммоларни бартараф этиш бўйича Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалар бўйича ўринбосарининг топшириқ хати юборилади.


Кейинги ойнинг

8-кунига қадар


Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти








7-босқич


1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан "Темир дафтар"нинг юритилиши ва унинг натижалари бўйича ҳар ойда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот бериб борилади.


Кейинги ойнинг 10-кунига қадар


Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалар бўйича ўринбосари








8-босқич


1. Туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгаши томонидан "Темир дафтар" юритилиши бўйича қабул қилинган қарорлар, мавжуд муаммолар ва амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисоботни Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаларига тақдим қилади.


Ҳар чорак охирги ойининг

25-кунига қадар


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, тегишли вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликлар


2. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармалари ҳудудлар бўйича "намунали" ва "қониқарсиз" бўлган секторларни таҳлил қилади ҳамда умумлаштирилган маълумотларни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига кўриб чиқиш учун тақдим қилади.


Ҳар чорак охирги ойининг

28-кунига қадар



3. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги "Темир дафтар"нинг юритилиши бўйича республика даражасидаги масалаларни таҳлил қилиб, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятига тақдим қилади.


Ҳар чорак охирги ойининг

30-кунига қадар









9-босқич


1. Якуний таҳлилий маълумот ва таклифларни кўриб чиқади.


2. "Темир дафтар"нинг юритилиши ижроси Вазирлар Маҳкамаси Раёсат мажлисида муҳокама қилинади ва туманлар бўйича баҳоланади.


3. Камчиликка йўл қўйган масъул вазирликлар ва идоралар ҳамда ҳудудий ҳокимликлар раҳбарларига нисбатан чоралар кўради, камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли "йўл хариталари" ишлаб чиқилади ва ижрога йўналтирилади.


Ҳар чоракда кейинги ойнинг

10-кунига қадар


Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 апрель


















































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск