ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнат шартномаси (контракт) /

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 29.04.2021 й. 23-2021-Б-сон "Ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кириш учун асосий иш жойидан бериладиган маълумотнома ҳамда ўриндошлик асосидаги иш жойидан бериладиган маълумотнома шаклларига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.05.2021 й. 2417-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.05.2021 й.

N 2417-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРИНИНГ

29.04.2021 й.

N 23-2021-Б


БУЙРУҒИ



Ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга

ишга кириш учун асосий иш жойидан бериладиган

маълумотнома ҳамда ўриндошлик асосидаги иш

жойидан бериладиган маълумотнома шаклларига

ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 77-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2417, 2013 йил 29 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кириш учун асосий иш жойидан бериладиган маълумотнома ҳамда ўриндошлик асосидаги иш жойидан бериладиган маълумотнома шаклларидаги "паспорти" деган сўзлар "биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Мазкур шакллар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                            Н. Хусанов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 май

































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск