ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.05.2021 й. ПФ-6230-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

19.05.2021 й.

N ПФ-6230



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу Фармон 2021 йил 20 майдан эътиборан кучга киради.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 19 майдаги

ПФ-6230-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги "Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-5482-сон Фармонига 6-илова "Ички ишлар органлари махсус унвонлари" устунидан кейин қуйидаги мазмундаги устун билан тўлдирилсин:

"

Миллий гвардия органлари махсус унвонлари




Лейтенант




Катта лейтенант




Капитан




Майор




Подполковник




Полковник




Генерал-майор




Генерал-лейтенант




Генерал-полковник


".

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 19 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-158-сон қарорининг рус тилидаги матни 2-бандининг еттинчи хатбошисидаги "службы на соответствующих должностях рядового и начальствующего составов органов внутренних дел, а также сотрудников таможенных органов, органов прокуратуры, органов и учреждений юстиции, имеющих, соответственно, специальные звания и классные чины," сўзлари "их службы (работы] в государственных органах в специальном звании (классном чине), присвоенном им" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги "Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-3413-сон қарорида:


а) 1-иловада:


34-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи" сўзлари чиқариб ташлансин;


48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"48. Ҳарбий унвонда хизмат қилган ёки ҳарбий таълим муассасаларидан хизматни ички ишлар органларида давом эттириш учун келган оддий аскар ва сержантлар таркиби ҳарбий хизматчиларига (шартнома асосида хизмат ўтаган) лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқ билан бирга уларнинг ҳарбий унвонларига мувофиқ тенглаштирилган махсус унвонлар берилади.

"III даражали сержант", "II даражали сержант" ҳамда "I даражали сержант" ҳарбий унвонлари ички ишлар органларининг "сержант" махсус унвонига тенглаштирилади";


1-иловага илова "Ички ишлар органларининг махсус унвонлари" устунидан кейин қуйидаги мазмундаги устун билан тўлдирилсин:

"

Миллий гвардия органлари махсус унвонлари




Лейтенант




Катта лейтенант




Капитан




Майор




Подполковник




Полковник




Генерал-майор




Генерал-лейтенант




Генерал-полковник


;.

б) 2-илованинг 39-банди "қўллаган бошлиққа" сўзларидан кейин "ёки унга тенг ваколатга эга" сўзлари билан тўлдирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга илова "Ички ишлар органларининг махсус унвонлари" устунидан кейин қуйидаги мазмундаги устун билан тулдирилсин:

"

Миллий гвардия органлари махсус унвонлари




Лейтенант




Катта лейтенант




Капитан




Майор




Подполковник




Полковник




Генерал-майор




Генерал-лейтенант




Генерал-полковник


".

5. Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 18-банднинг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳарбий хизматчиларга хизмат йили учун фоизли устамаларнинг миқдорларини белгилашда ҳамда пенсияни ҳисоблаш вақтида ҳарбий хизматдан ташқари давлат хизматларининг бошқа турлари назарда тутилган вазирликлардаги хизмат даври (иш стажи) махсус унвон (мартаба даражаси) берилган кундан бошлаб ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан келишилган ҳолда давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига ҳарбий хизматга олишда уларнинг олий таълим муассасаларидаги ўқиш муддатлари ва олдинги иш жойларидаги меҳнат стажи ҳақиқий ҳарбий хизмат муддатига ҳамда пенсияни ҳисоблашда ўкишнинг (ишнинг) бир ойи хизматнинг бир ойига ҳисобланган ҳолда қўшилади.

Олий юридик маълумотга эга ҳарбий прокуратуранинг офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизмат муддатига уларнинг олий таълим муассасасидаги ўқиш, ички ишлар вазирлиги органларидаги ва Миллий гвардия органларидаги хизмат, шунингдек, судлардаги, прокуратура ҳамда адлия органлари ва муассасаларидаги ва бошқа давлат органларидаги хуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти билан боғлиқ бўлган узлуксиз иш стажи қўшиб ҳисобланади";


б) 238-бандда:

биринчи хатбоши "Ички ишлар вазирлиги" сўзларидан кейин "Миллий гвардияси" сўзлари билан, "махсус унвонларига" сўзларидан кейин "(мартаба даражаларига)" сўзлари билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши "хизмат қилиш муддатига" сўзларидан кейин "(мартаба даражасидаги иш стажига)" сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси, прокуратура, суд ва адлия органларининг махсус унвонларига (мартаба даражаларига) эга, ҳарбий хизматга кириш пайтида мавжуд махсус унвонга (мартаба даражаларига) мос келадиган ҳарбий унвон берилмаган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга махсус унвонда хизмат қилиш (мартаба даражасида ишлаш) даврлари кейинчалик аттестациядан қайта ўтказиш тартибида навбатдаги ҳарбий унвонни бериш учун қўшиб ҳисобланиши мумкин";


в) 249-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қўшимча таътилнинг муддатини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси, суд, прокуратура ва адлия органларидаги хизмат ҳам ҳарбий лавозимга тайинланган ходимларга махсус унвонлар (мартаба даражалари) берилган кундан бошлаб ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 20 май








































Время: 0.1822
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск