ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2021 й. 309-сон "Қашқадарё вилоятида дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда олий таълим муассасаларида стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2021 й.

N 309




ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА ДАСТУРИЙ

МАҲСУЛОТЛАР ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ТЕХНОЛОГИК ПАРКИ ФАОЛИЯТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

ҲАМДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА СТАРТАП-

ЛОЙИҲАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ЗАРУР

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қашқадарё вилоятида ахборот технологиялари соҳасини ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, вилоятда ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига бўлган қизиқишини янада ошириш, уларга замонавий рақамли технологиялар, дастурлаш асослари, электрон тижорат йўналишларини ўргатишга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг:

"Qarshi Technopark" дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда - Технопарк) ташкил этилганлиги;

Технопарк "NAVO-HOUSE" масъулияти чекланган жамиятининг Қарши шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси 50-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларида бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Технопаркнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

вилоятда ахборот технологиялари соҳасида рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва хизматларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга, маҳаллий дастурий маҳсулотларни ички ва ташқи бозорда илгари суриш ва экспорт қилишга кўмаклашиш;

инновацион ишланмаларни ишлаб чиқиш ва натижаларини тижоратлаштиришда ахборот технологиялари соҳасидаги стартаплар ва кичик корхоналарга кўмаклашиш, шу жумладан, венчур молиялаштириш орқали стартап-лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш;

юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқиш ва хизматлар кўрсатиш занжирининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ихтисослик бўйича илмий, таълим, ишлаб чиқариш ташкилотларининг интеграциялашувини таъминлаш;

ахборот технологиялари соҳасида юқори малакали мутахассислар жамоасини шакллантириш, ахборот технологиялари соҳасида етакчи компания ва мутахассисларни жалб этган ҳолда маҳорат дарслари, тренинглар ва илғор ўқув курслари, семинарлар ташкил этиш;

маҳаллий дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқувчиларга маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилишда, шу жумладан, замонавий технологиялар ва дастурий маҳсулотлар трансферини амалга оширишда кўмаклашиш.


3. Белгилансинки:

а) Технопарк фаолияти Қашқадарё вилояти ҳокимлиги муассислигида масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этиладиган "Qarshi Technopark" дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси (кейинги ўринларда - Дирекция) томонидан бошқарилади;

б) Технопарк ва Дирекция фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

Технопарк томонидан ўз фаолияти давомида шартномалар асосида амалга оширилган хизматлардан тушган маблағлар;

Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг 2021-2022 йиллардаги захира жамғармаси маблағлари (ўз фаолиятидан тушган маблағлардан етишмаган қисми);

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Қарши давлат университетининг Педагогика институти ҳамда Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиалида стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказлари ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


5. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасаларида стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказларини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин:

олий таълим муассасаларида стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказларини ташкил этиш учун зарур инфратузилма яратиш, уларни моддий-техник ресурслар билан таъминлаш;

стартап-лойиҳалар экотизимини жорий этиш бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш ҳамда малакали мутахассисларни жалб қилиш;

олий таълим муассасалари ва "Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси" масъулияти чекланган жамияти ўртасида ўзаро кооперация алоқаларини йўлга қўйиш;

стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва талабаларни инновацион фаолият билан шуғулланишга жалб этиш;

инкубация марказларининг раҳбар ва ходимларини инкубация марказлари фаолиятини юритиш бўйича "Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси" масъулияти чекланган жамиятида ўқитиш ва малакасини ошириб бориш.


6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси" масъулияти чекланган жамияти Технопарк фаолиятини ташкил этишда ҳар томонлама технологик, ташкилий-услубий ва эксперт жиҳатдан кўмаклашишни таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 19 майдаги

309-сон қарорига

ИЛОВА



Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасаларида

стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича

инкубация марказларини ташкил этиш ҳамда

уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Тадбир номи


Амалга ошириш механизми


Амалга ошириш

муддати


Масъул ижрочилар


I. ИНКУБАЦИЯ МАРКАЗЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

УЧУН ЗАРУР ИНФРАТУЗИЛМА ЯРАТИШ

1.

Стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказларини Қарши давлат университети, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалида ташкил этиш.

1. Қашқадарё вилоятида жойлашган олий таълим муассасалари (Қарши давлат университети, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда "Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк) дирекцияси" масъулияти чекланган жамияти ўртасида Ҳамкорлик меморандумини имзолаш.


2021 йил

июнь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT-парк дирекцияси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари


2. Қашқадарё вилоятида жойлашган олий таълим муассасаларида стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказларини ташкил этиш тўғрисидаги қўшма қарорни тасдиқлаш.


3. Қашқадарё вилоятида жойлашган олий таълим муассасаларида инкубация марказларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.


2021 йил

июнь


2.

Стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказларини белгиланган олий таълим муассасаларида ташкил этиш.


1. Инкубация марказларини ташкил этиш мақсадида олий таълим муассасаларида зарур хоналарни ажратиш.


2021 йил

июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


2. Инкубация марказларини замонавий компьютер техникаси, зарур мебель ва инвентарлар, юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан жиҳозлаш.


2021 йил

июль

II. СТАРТАП-ЛОЙИҲАЛАР ЭКОТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

3.

Инкубация марказлари фаолиятини йўлга қўйиш.


1. Инкубация марказлари фаолиятини йўлга қўйиш учун олий таълим муассасаларининг Илмий инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлимини масъул этиб белгилаш.


2021 йил

июнь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари, IT-парк дирекцияси


2. Белгиланган лавозимларга малакали мутахассисларни жалб этиш.


2021 йил

июнь


4.

Инкубация марказларига жалб қилинган олий таълим муассасалари ходимларини ўқитиш.


1. Олий таълим муассасаларида стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказлари фаолиятини юритиш бўйича ўқув-методик дастур ва қўлланмаларни ишлаб чиқиш.


2021 йил

июль


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT-парк дирекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари

2. Инкубация марказлари ходимларини стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказлари фаолиятини юритиш учун олий таълим муассасаларида ўқув курсларини ташкил этиш.


2021 йил

июль

III. IT-ПАРК ВА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЎРТАСИДА

ЎЗАРО КООПЕРАЦИЯ АЛОҚАЛАРИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

5.

Стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказлари ташкил этиладиган олий таълим муассасалари ва IT-парк ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш.


1. IT-парк ва олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик битими ва дастурини имзолаш.


2021 йил

июль


Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT-парк дирекцияси


2. Инкубация марказларининг расмий веб-сайтини ва ижтимоий тармоқларда инкубация марказларининг расмий саҳифаларини очиш ва улардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш.


2021 йил

июль

6.

Олий таълим муассасаларида инкубация ва акселерация дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

1. Талабаларнинг стартап-лойиҳаларини танлаб олиш бўйича олий таълим муассасаларида эълон бериш ва ариза қабул қилиш.


2021 йил

август


Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари, IT-парк дирекцияси


2. Талабаларининг стартап-лойиҳаларини IT-парк мутахассислари иштирокида танлаб олиш ҳамда олий таълим муассасалари инкубация марказларининг инкубация ва акселерация дастурларига киритиш, жумладан:

Қарши давлат университети - 10 та стартап-лойиҳалар;

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали - 20 та стартап-лойиҳалар;

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали - 10 та стартап лойиҳаларнинг.


2021/2022

ўқув йилидан

бошлаб ҳар

йили


Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари

3. Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасаларининг кооперацияси ва ҳудуднинг стартап экотизимини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш.


2021 йил

сентябрь-

октябрь


Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, IT-парк дирекцияси

4. Стартап-лойиҳалар ташаббускорларининг мазкур дастурларда иштирокини таъминлаш.


2021 йил

октябрь

5. Дастурлар натижаларига кўра Қашқадарё вилояти кесимида стартап-лойиҳалар намойишларини ташкил этиш.


2021 йил

ноябрь


6. Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари инкубация марказининг инкубация ва акселерация дастурларининг энг яхши стартап-лойиҳалари учун маблағ ажратиш.


2021 йил

ноябрь


7. Энг яхши стартап-лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш ва синовдан ўтказиш, кейинчалик давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига жорий этиш учун тақдим этиш.


2021 йил

ноябрь

8. Иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсадида Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида хакатонни ташкил этиш ва ўтказиш.


2021 йил

декабрь

7.

IT-парк резидент-компанияларида инкубация марказлари ташкил этилган олий таълим муассасалари талабаларининг малакавий амалиёт ўташлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш.


1. IT-парк резидент-компанияларида талабаларнинг малакавий амалиёт ўталадиган олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларини ва магистратура мутахассисликларини аниқлаш.


2021 йил

ноябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари, IT-парк дирекцияси


2. Олий таълим муассасалари талабалари томонидан IT-парк резидент-компанияларида малакавий амалиётни ўташ бўйича келишув имзолаш.


2021 йил

декабрь

3. Талабалар учун IT-парк резидент-компанияларида малакавий амалиёт ўталишини ташкил этиш.


4. IT-парк резидент-компаниялари томонидан талабаларнинг малакавий амалиёт ўташлари учун шароитлар яратиш.


2021-2022

йиллар

IV. СТАРТАП-ЛОЙИҲАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА ТАЛАБАЛАРНИ

ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШГА ЖАЛБ ЭТИШ

8.

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида инновацион фаолият билан шуғулланиш ва истиқболли стартап-лойиҳаларни яратишни кенг тарғиб қилиш.


1. IT-парк мутахассислари, илмий ташкилотлар олимлари ва мутахассисларини жалб қилган ҳолда, талабалар учун "стартап-лойиҳаларни ривожлантириш" йўналиши бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш ва истиқболли стартап-лойиҳаларни яратиш.


2021/2022

ўқув йилидан

бошлаб ҳар

йили


IT-парк дирекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари


2. Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасаларида талабалар ўртасида турли танловларни ташкил этиш ва ўтказиш.

Жумладан:

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиалида соврин жамғармаси ажратилган ҳолда "IT Startup of the year" талабалар танловини;

Қарши давлат университетида соврин жамғармаси ажратилган ҳолда "Startup of the year" талабалар танловини;

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалида соврин жамғармаси ажратилган ҳолда "Agro Startup of the year" талабалар танловини ташкил этиш ва ўтказиш.


2021/2022

ўқув йилидан

бошлаб ҳар

йили


Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари


3. Қашқадарё вилоятининг олий таълим муассасаларида "Очиқ эшиклар куни" тадбирини ўтказиш.


2021/2022

ўқув йилидан

бошлаб ҳар

йили апрель

ойида


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 20 май














































Время: 0.0333
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск