ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2021 й. 307-сон "Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.2021 й.

N 307




САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ

КАТТАҚЎРҒОН ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Республикада олий таълимнинг талаб юқори бўлган йўналишларида ўқитишни ҳудудларда ташкил этиш, ёшларнинг олий таълим билан қамровини ошириш, талабаларни ўқишга қабул қилиш жараёнида шаффофликни таъминлаш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш, таълим жараёнига рақамли ва педагогик технологиялар ҳамда замонавий усулларни кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг "2020-2022 йилларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 23 сентябрдаги 580-сон қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Самарқанд вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиалини (кейинги ўринларда - Филиал) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ҳудудда педагогика, иқтисодиёт, транспорт логистикаси соҳаларининг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифаларини, шунингдек, замонавий техника ҳамда технологияларнинг ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда эҳтиёж юқори бўлган мутахассисликлар бўйича амалий кўникмаларни эгаллаган профессионал олий маълумотли кадрларни тайёрлаш;

хорижий етакчи ва нуфузли олий таълим муассасаларининг илғор тажрибасини татбиқ этиш асосида малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш, ўқув ва илмий-методик таъминотни такомиллаштириш ва амалиётга жорий этиш;

таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш, замонавий ахборот-коммуникация ва таълим технологияларининг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш;

тегишли соҳа йўналишлари бўйича кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳал этишга қаратилган инновацион тадқиқотларни фаол ривожлантириш;

республика ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларга иқтидорли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Филиал илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш;

замонавий билим ва кўникмаларга эга юқори малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнига илғор таълим технологиялари, шу жумладан масофавий ўқитиш услубларини жорий этиш;

Филиалнинг минтақа ва халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш мақсадида хорижий фуқаролар учун таълим олиш имкониятини кенгайтириш ва илғор халқаро тажрибани татбиқ этиш.


3. Белгилансинки:

Филиал Самарқанд давлат университетининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;

Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;

Филиалга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича давлат гранти ва тўлов-контракт асосида тенг улушда қабул қилиш сони ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;

Филиал Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон, Нарпай, Пахтачи, Иштихон ва Нуробод туманларидаги умумтаълим мактаблари, ўрта махсус таълим муассасаларида тегишли фанлардан дарс машғулотларини олиб борувчи ўқитувчиларга доимий равишда илмий-методик ёрдам кўрсатиб боради;

Филиалнинг педагогик ва илмий салоҳиятини ошириш, таълим жараёнини сифатли ташкил этиш учун юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш мақсадида, шунингдек, жойлашув ҳудудини инобатга олиб, Филиал профессор-ўқитувчилари ва ходимларига меҳнатга ҳақ тўлашда мос равишда ягона тариф сеткаси разрядларига кўра тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 1,4 баравар миқдорда ҳисобланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2021 йил 1 июлга қадар:

Филиал тузилмаси олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ тасдиқланишини таъминласин;

Филиал уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўрсин;

Филиални танлов асосида, шу жумладан республика олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган амалий тажрибага эга бўлган юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминласин;

Филиалда ўкув-методик жараённинг ташкил этилиши юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширсин;

белгиланган тартибда Филиалнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметаси тасдиқланишини ва рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;

Филиал ахборот-ресурс марказини қўшимча ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


5. Республика олий таълим тизимидаги мавқеи, илмий салоҳияти, узоқ йиллар давомида шаклланган анъаналарини инобатга олган ҳолда, Самарқанд давлат университети Филиалга қуйидаги йўналишларда кўмак бериб борсин:

салоҳиятли кадрларни жалб этган ҳолда таълим ва илмий фаолиятни сифатли ташкил этиш;

таълим, тарбия, илмий ва методик жараёнларни самарали бошқариш;

таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни жорий этиш;

дарслик, ўқув қўлланмалари, ўқув-методик материаллар ва ахборот ресурслари билан таъминлаш;

профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва иқтидорли ёшлар селекциясини амалга ошириш;

илмий-тадқиқот ишлари учун қўшимча шароитлар яратиш ва илмий мактабларни ривожлантириш.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги Филиални салоҳиятли профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш мақсадида республиканинг етакчи олий таълим муассасаларида тегишли соҳалар бўйича 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб магистратурада ва 2022 йилдан бошлаб таянч докторантурада кадрларни мақсадли тайёрлаш чораларини кўрсин.


7. Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар, Амир Темур кўчаси, 27-уй манзилида жойлашган собиқ Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳузуридаги 2-сон академик лицейининг бино ва иншоотлари Филиалга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилсин.


8. Филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, талабаларнинг тўлов-контракт асосида таълим олишидан, хўжалик фаолияти ва шартномалар асосида хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар, халқаро молия ташкилотларнинг грантлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган асосланган ҳисоб-китобларга биноан тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ Филиал учун қўшимча ўқув биноси, 2 та талабалар турар жойи бинолари, спорт иншоотини қуриш ҳамда мавжуд бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш лойиҳаларини 2022 йил ҳамда кейинги йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.


10. Белгилаб қўйилсинки:

мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;

Филиалнинг бошланғич фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида унга ажратилган бино ва иншоотларни жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш (мебель, компьютер техникаси, ўқув адабиётлари ва бошқа моддий-техника воситаларини харид қилиш) ишлари Самарқанд давлат университетининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига қопланади;

Филиалда қўшимча спорт иншоотлари барпо этилгунига қадар Филиал талабалари, шу жумладан спорт фаолияти бакалавриат таълим йўналишида таълим олувчиларнинг спорт машғулотлари Каттақўрғон шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг базасида бепул амалга оширилади.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда республикадаги етакчи олий таълим муассасалари томонидан уларнинг юқори малакали профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда Филиалда онлайн маъруза ўтказиш ҳамда масофавий таълим технологияларини жорий этиш учун уч ой муддатда белгиланган тартибда телекоммуникация жиҳозлари ва инфратузилма билан таъминлаш, шунингдек, Филиални юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғи ҳамда "Электрон таълим" миллий тармоғига улаш чораларини кўрсин.


12. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Филиал фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида фаолият юриташ учун жалб этиладиган малакали профессор-ўқитувчиларни белгиланган тартибда хизмат уйлари билан таъминласин.


13. Филиалга 2 та, шу жумладан 1 та хизмат ва 1 та навбатчи енгил автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит ажратилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 май






































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск