ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.05.2021 й. ПҚ-5118-сон "Тошкент вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2021 й.

N ПҚ-5118



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА

ТАДБИРКОРЛИКНИ ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА

МУҲАНДИСЛИК-КОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантиришни молиявий ресурслар билан таъминлаш мақсадида:


1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ҳисобидан Тошкент вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда иссиқлик таъминоти тизимини, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқларини яхшилаш, автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишлари учун 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдорида маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Мазкур қарорнинг 1-бандида белгиланган маблағлар қуйидаги мақсадларга йўналтирилсин:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5041-сон қарори талаблари доирасида "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури учун тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга - 50 миллион АҚШ доллари эквиваленти;

б) иссиқлик таъминоти тизимини, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқларини яхшилаш, автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишлари ҳамда Тошкент вилоятининг туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари моддий-техника базасини мустаҳкамлашга - 50 миллион АҚШ доллари эквиваленти. Бунда:

иссиқлик таъминоти тизимини тиклаш ва ривожлантиришга - 19 миллион АҚШ доллари эквиваленти;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқларини яхшилашга - 17 миллион АҚШ доллари эквиваленти;

автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишларига - 10 миллион АҚШ доллари эквиваленти;

Тошкент вилоятининг туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларини қўшимча замонавий махсус транспорт воситалари билан таъминлашга - 4 миллион АҚШ доллари эквиваленти.


3. Белгилансинки:

"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури учун ажратиладиган маблағлар ваколатли тижорат банкларига қайтариш шарти асосида 7 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан тенг улушларда Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст ставкада ажратилади;

иссиқлик таъминоти тизимини, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқларини яхшилаш, автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишлари ҳамда Тошкент вилоятининг туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари моддий-техника базасини мустаҳкамлашга - 50 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағ фоизсиз, ўн йил муддатда қайтариш шарти билан Тошкент вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига ажратилади;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.С. Хидоятов, Автомобиль йўллари қўмитаси раиси А.А. Абдувалиев, "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи С.И. Саифназаров ва Тошкент вилояти ҳокими Д.А. Хидоятов - Жамғарма томонидан ажратилаётган маблағларнинг самарали ва манзилли ишлатилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади;

Молия вазирлиги маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шунингдек, унинг ўз вақтида қайтарилиши юзасидан таъсирчан мониторинг ўрнатади;

ажратилаётган маблағларни қоплаш Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


4. Тошкент вилояти ҳокимлиги:

а) "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурини амалга ошириш доирасида:

имтиёзли кредитлар белгиланган тартибда оилаларнинг хоҳиш ва истакларини, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун етарли шароитлари мавжудлигини чуқур ўрганиб, ҳар бир оиланинг таклиф этаётган лойиҳаларига кредит ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари асосида ажратиш;

вилоятнинг туманлар ва шаҳарларида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига мақбул нархларда мини-технологиялар, асбоб-ускуналар, чорва моллари (наслдор қорамол, қўй, эчки), парранда, балиқ, асалари уяси, чорва озуқаси ҳамда бошқа зарур хомашё ва материалларни етказиш, ихчам иссиқхоналар қуриб бериш ва бошқа хизматлар кўрсатиш чораларини кўрсин;

б) Тошкент вилоятининг туман (шаҳар)ларида:

Жамғарма томонидан ажратилаётган маблағлар ҳисобидан иссиқлик таъминоти тизимини тиклаш ва ривожлантириш, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқларини яхшилаш, автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш объектларининг манзилли рўйхатларини шакллантириб, мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишилишини ва белгиланган муддатларда амалга оширилишини ташкил қилсин;

маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан кўп қаватли уйларнинг ички иситиш тизимларини таъмирлаш-тиклаш чораларини кўрсин;

в) Вазирлар Маҳкамасига:

икки ой муддатда "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ҳамда иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштириш юзасидан таклифларни;

ҳар чоракда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантиришга йўналтирилган маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисидаги ҳисоботни киритсин.


5. Тошкент вилоятининг туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларини белгиланган меъёр талабларидан келиб чиққан ҳолда, ишлаб чиқариш ходимлари билан тўлдириш ҳамда қўшимча замонавий махсус транспорт воситалари билан таъминлаш мақсадида:

2021 йилда Тошкент вилоятининг туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларини замонавий махсус транспорт воситалари билан жиҳозлаш параметрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин;

Тошкент вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда вилоятнинг туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларига бириктирилган ободонлаштириш объектларини хатловдан ўтказган ҳолда уларнинг кадастр ҳужжатлари ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг паспортларини қайта шакллантирсин.

Молия вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда хатлов натижаларига кўра, ҳисоб-китоблар асосида штат бирликлари ажратилишини таъминласин ҳамда улар учун талаб этиладиган маблағларни 2021 йилда республика бюджети маблағлари ҳисобидан, 2022 йилдан бошлаб эса, белгиланган нормативлар асосида Тошкент вилояти маҳаллий бюджети параметрларини шакллантиришда назарда тутсин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

а) Тошкент вилоятининг туман (шаҳар)ларида иссиқлик таъминоти тизимини тиклаш ва ривожлантириш ишлари бўйича:

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг "Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси" ДУК Тошкент вилояти ҳудудий филиали - лойиҳаларни амалга ошириш бўйича буюртмачи;

"Иссиқликэлектрлойиҳа" АЖ - лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳа ташкилоти;

б) ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқларини яхшилаш бўйича:

"Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси" УК Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси - лойиҳаларни амалга ошириш бўйича буюртмачи;

"Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш" ДУК - лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳа ташкилоти;

в) автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш объектлари бўйича:

Тошкент вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси таркибидаги "Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати" ДУК - лойиҳаларни амалга ошириш бўйича буюртмачи;

"Йўл лойиҳа бюроси" МЧЖ - объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳа ташкилоти ҳисобланади.

Иссиқлик таъминоти тизими, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқларини яхшилаш ҳамда автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш объектлари бўйича бош пудрат ташкилотлари белгиланган тартибда танлов (тендер) савдолари асосида аниқланади.


7. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Д.А. Хидоятов белгилансин.

Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 20 майдаги

ПҚ-5118-сон қарорига

ИЛОВА



2021 йилда Тошкент вилоятининг туман (шаҳар)

ободонлаштириш бошқармаларини замонавий махсус

транспорт воситалари билан жиҳозлаш параметрлари

Т/р

Шаҳарлар ва

туманлар номи

Жами талаб

этилаётган

техникалар*


шу жумладан:


самосвал


чиқинди

ташиш махсус

техникаси


манипулятор


сув қуйгич

(комбинация-

ланган)


экскаватор-

юклагич


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси



Жами


50

43 362

12

9 456

8

5 474

18

19 355

10

7 878

2

1 200

1.

Олмалиқ шаҳар


2

1 863





1

1 075

1

788



2.

Ангрен шаҳар


2

1 472



1

684



1

788



3.

Оҳангарон шаҳар


4

3 335

1

788

1

684

1

1 075

1

788



4.

Бекобод шаҳар


2

1 863





1

1 075

1

788



5.

Чирчиқ шаҳар


2

1 863





1

1 075

1

788



6.

Янгийўл шаҳар


2

1 760



1

684

1

1 075





7.

Оҳангарон тумани


3

2 651

1

788



1

1 075

1

788



8.

Бекобод тумани


4

3 251

1

788



1

1 075

1

788

1

600

9.

Оққўрғон тумани


2

1 863

1

788



1

1 075





10.

Бўстонлиқ тумани


3

2 548

1

788

1

684

1

1 075





11.

Бўка тумани


2

1 472

1

788

1

684







12.

Юқори Чирчиқ тумани


3

2 651

1

788



1

1 075

1

788



13.

Қуйи Чирчиқ тумани


1

1 075





1

1 075





14.

Зангиота тумани


1

684



1

684







15.

Қибрай тумани


3

2 360



1

684

1

1 075



1

600

16.

Паркент тумани


2

1 863





1

1 075

1

788



17.

Пискент тумани


2

1 863

1

788



1

1 075





18.

Ўрта Чирчиқ тумани


2

1 863

1

788



1

1 075





19.

Тошкент тумани


2

1 863

1

788



1

1 075





20.

Чиноз тумани


1

1 075





1

1 075





21.

Янгийўл тумани


3

2 651

1

788



1

1 075

1

788



22.

Нурафшон шаҳар


2

1 472

1

788

1

684







            

*) етказиб берувчиларнинг нархига кўра аниқлик киритилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 21 май























































Время: 0.0298
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск