ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / Ички ишлар органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2021 й. 317-сон "Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика (катта) инспекторларини 2021-2023 йилларда хизмат уй-жойлари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2021 й.

N 317




ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТАЯНЧ

ПУНКТЛАРИНИНГ ПРОФИЛАКТИКА (КАТТА)

ИНСПЕКТОРЛАРИНИ 2021-2023 ЙИЛЛАРДА

ХИЗМАТ УЙ-ЖОЙЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2906-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторлари учун хизмат уй-жойлари жадал қурилишини ташкил этиш бўйича манзилли чора-тадбирларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2021-2023 йилларда ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини бевосита улар хизматни ўтайдиган ҳудудда жойлашадиган хизмат уй-жойлари билан таъминлаш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин:

жами 2 965 та, шундан 2021 йилда 993 та, 2022 йилда 988 та ҳамда 2023 йилда 984 та уй-жойни янгидан қуриш;

жами 223 та, шундан 2021 йилда 80 та, 2022 йилда 72 та ҳамда 2023 йилда 71 та янги хонадон харид қилиш;

жами 161 та, шундан 2021 йилда 63 та, 2022 йилда 51 та ҳамда 2023 йилда 47 та уй-жойни тўлиқ таъмирлаш.


2. Белгилаб қўйилсинки, Дастур доирасида:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси ДУК - хизмат уй-жойларини қуриш бўйича буюртмачи ҳисобланади;

хизмат уй-жойлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарорига мувофиқ 0,02 гектар ҳажмдаги ер участкаларида жойлаштириладиган, ҳовли иншоотларига эга бўлган бир қаватли 2 ва 3 хонали уй-жойларнинг намунавий лойиҳаси бўйича қурилади;

хизмат уй-жойларини қуриш, қуришга массивларни тайёрлаш, суғориш сув қувури, ирригация тармоқлари, кириб келиш йўллари, йўлаклари ва ташқи ёритиш тармоқларини қуришни ҳисобга олган ҳолда, уларнинг ҳудудларини ободонлаштириш, шунингдек, хизмат уйлари учун янги хонадонларни харид қилиш ҳамда уй-жойларни тўлиқ таъмирлаш Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади;

қурилиш ишларини амалга ошириш учун бош пудратчи ва бош лойиҳачи ташкилотлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов (тендер) асосида аниқланади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дастурнинг ижросини таъминлаш доирасида:

ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторлари учун бевосита улар хизматни ўтайдиган ҳудудда жойлашадиган хизмат уй-жойларини шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ белгиланган муддатларда сифатли қурилишини таъминласин;

шаҳар жойларда кўп квартирали уйлардан квартиралар харид қилсин ёки маҳаллий ҳокимликлар томонидан квартиралар ва уй-жойлар ажратиб, уларни ички ишлар органларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиб берсин;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2906-сон қарорига мувофиқ 2017-2019 йилларда тайёр бино ва иншоотларда жойлашган тўлиқ таъмирланмаган 161 та хизмат уй-жойлари тўлиқ таъмирланишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Дастурнинг ижроси доирасида қурилган уй-жой, харид қилинган ёки маҳаллий ҳокимликлар томонидан ажратилган ҳамда таъмирланган квартира ва уй-жойларни белгиланган тартибда қабул қилиб олиш ҳамда уларнинг мазкур ҳудудларда хизмат фаолиятини олиб бораётган ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика (катта) инспекторларига бириктирилишини таъминласин;

Дастурнинг бажарилишини мониторинг қилиб борган ҳолда, ҳар ярим йилда унинг ижроси ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этиб борсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги мазкур қарор доирасида объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича бажариладиган ишларнинг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон РеспубликасинингБош вазири                                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 20 майдаги

317-сон қарорига

ИЛОВА



2021-2023 йилларда ички ишлар органлари таянч

пунктларининг профилактика инспекторларини

бевосита улар хизматни ўтайдиган ҳудудда

жойлашадиган хизмат уй-жойлари

билан таъминлаш

ДАСТУРИ

Т/р


Ҳудуд номи

Ж

а

м

и

Янги қуриладиган уй-жойлар

(2 сотихли)

Ж

а

м

и

Янги хонадон харид

қилиш

Ж

а

м

и

Таъмирталаб

уйларни

тўлиқ

таъмирлаш

Молиялаш-

тириш

манбаи

2021 й

2022 й


2023 й

2021 й

2022 й

2023 й

2021 й

2022 й

2023 й

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

63

21

21

21





2

1

1

0

Маҳаллий бюджет қўшимча манбалари ҳисобидан

2.

Андижон вилояти

363

121

121

121





9

5

2

2

3.

Бухоро вилояти

193

65

64

64









4.

Жиззах вилояти

56

19

19

18





5

3

1

1

5.

Қашқадарё вилояти

153

51

51

51





20

7

7

6

6.

Навоий вилояти

110

37

37

36

1

1

0

0

7

4

2

1

7.

Наманган вилояти

308

103

103

102





3

1

1

1

8.

Самарқанд вилояти

366

122

122

122

33

11

11

11

25

9

8

8

9.

Сурхондарё вилояти

268

90

89

89

7

4

2

1

17

6

6

5

10.

Сирдарё вилояти

44

15

15

14

5

3

1

1

1

1

0

0

11.

Тошкент вилояти

424

142

141

141





11

5

3

3

12.

Фарғона вилояти

375

125

125

125

11

5

3

3





13.

Хоразм вилояти

173

59

57

57

1

1

0

0





14.

Тошкент шаҳар

69

23

23

23

165

55

55

55

61

21

20

20

Жами

2 965

993

988

984

223

80

72

71

161

63

51

47

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 20 май


































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск