Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилиш ва архитектура соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2021 й. 321-сон "Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2021 й.

N 321



КАПИТАЛ ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА

БУЮРТМАЧИ ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИНИ ТУБДАН

ИСЛОҲ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, бозор муносабатларини кенг жорий этиш ҳамда илғор халқаро тажрибага асосланган буюртмачи хизматини ташкил қилиш шаҳарсозлик фаолиятини самарали амалга оширишнинг муҳим омили ҳисобланади.

Қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятининг самарадорлиги тизимли равишда таҳлил қилиб борилмаяпти.

Ўз навбатида, ижтимоий ва инфратузилма объектларида нархларни шакллантириш, қурилиш ишларини ташкил қилиш, техник ва муаллифлик назоратини олиб бориш, қурилиш ишлари сифатини таъминлаш ва объектларни фойдаланишга топширишда қуйидаги масалалар долзарблигича қолмоқда:

биринчидан, вазирликлар ва идораларда давлат аҳамиятига молик қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнини сифатли ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг ҳамда назорат қилишни таъминловчи тизим мавжуд эмас;

иккинчидан, буюртмачи хизматининг функциялари, вазифалари, жавобгарлиги, ҳуқуқлари, лойиҳачи ташкилот ва пудратчи ташкилотлар билан ўзаро шартномавий муносабатларини ўзида акс эттирган ягона тартиб мавжуд эмас;

учинчидан, буюртмачи хизмати учун ҳақ тўлаш механизми такомиллашмаган, иш юкламалари, моддий жавобгарлик ва меҳнатга ҳақ тўлаш мутаносиб эмас;

тўртинчидан, соҳада коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар натижадорлигининг пастлиги малакали мутахассис ва раҳбар кадрларни тайёрлаш имконини бермаяпти;

бешинчидан, моддий-техник базани ривожлантиришга қаратилган ишлар тизими шаклланмаганлиги ва замонавий ахборот технологиялари талаб даражасида жорий этилмаганлиги соҳа фаолиятини чуқур таҳлил этиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш борасида таъсирчан чораларни ишлаб чиқишда ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Буюртмачиларнинг техник назорат бўйича масъулияти ва жавобгарлигини ошириш, иштирокчилар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий бошқарув тизимини жорий этиш орқали буюртмачи хизматини ислоҳ қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизматининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Қурилиш объектларида муаллифлик ва техник назорат олиб бориш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ;

Қурилиш объектларида назорат ўлчовини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюртмачи хизматларнинг:

амалдаги тузилмаларини ҳамда қурилиш соҳасига оид идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирсин;

мажбуриятларнинг тўлиқ бажариш имконини беришни назарда тутган ҳолда, улар моддий-техник базасини (маъмурий бино, транспорт воситаси, оргтехника) мустаҳкамласин;

жойлашган мавжуд биноларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда янги бино қуриш ишлари юзасидан асослантирилган таклифларни бир ой муддатда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:

буюртмачи хизматлар жойлашган мавжуд биноларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда янги бино қуриш юзасидан тегишли ҳужжат лойиҳасини икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Молия вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги билан биргаликда марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга ошириладиган объектлар қурилишини молиялаштириш тартиби ва объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга доир намунавий пудрат шартномасини бир ой муддатда тасдиқласин ва ижрога қаратсин.


4. Қурилиши марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектлар бўйича буюртмачи хизматлар раҳбар ходимлари ва мутахассислари учун белгиланадиган ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф коэффициентларига 3 баравар миқдорда оширилган коэффициент қўлланилсин.


5. 2021 йил 1 июндан бошлаб объектлардаги қурилиш-монтаж ишлари бўйича шартнома мажбуриятларининг бузилганлиги учун буюртмачи фойдасига суд ва судгача ҳал қилиш тартибида ундирилган жарима (санкция) ва пенялар, шунингдек, харидлар жараёни талаблари бузилганда, тендер ва танлов таклифларини гаров, кафолат, закалат тарзида таъминлаш учун киритилган давлат харидлари иштирокчилари маблағларининг 50 фоизи - Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига ҳамда қолган 50 фоизи - буюртмачи хизмати банк ҳисобрақамига йўналтирилади.


6. Белгилансинки, ушбу қарорнинг бешинчи бандига мувофиқ буюртмачи хизмати банк ҳисобрақамига ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа даромадлардан тушадиган маблағлар қуйидагиларни молиялаштиришга йўналтирилади:

буюртмачи хизмати раҳбарлари, ходимлари ва мутахассисларининг ловозим маошларига узоқ муддат ишлаганлиги учун рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда устамалар тўлашга: 2 йилдан 5 йилгача - 0,2; 5 йилдан 10 йилгача - 0,4; 10 йилдан 15 йилгача 0,6 ва 15 йилдан ортиқ - 0,8;

буюртмачи хизмати ходимларига қонунчиликда белгиланган рағбатлантириш ва мукофот пулларини тўлашга ҳамда буюртмачи хизматининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва жорий фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатларни қоплашга.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги келгуси йиллардаги Инвестиция дастурларини шакллантиришда буюртмачи хизматлар жойлашган мавжуд биноларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда янги бино қуриш ишлари учун марказлашган манбалар ҳисобидан маблағ ажратишни назарда тутсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда 2021 йил 1 июндан бошлаб буюртмачи хизматининг штатлар жадвали ва таъминот ҳаражатлари сметасини рўйхатдан ўтказишда техник назорат мутахассислари учун хизмат сафари харажатларининг объектлар жойлашган масофадан келиб чиқиб, жорий нархларда белгиланишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан қурилиш объектларида техник назорат соҳасидаги масъул мутахассисларга уларнинг иш тажрибаси, бириктирилган объектларнинг ўз муддатида сифатли топширилганлиги, қурилиш жараёнида бартараф этилган камчиликлар, соҳавий малакаси каби мезонлар асосида малака тоифаси белгиланади.

Буюртмачи хизматлар Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланган малака тоифаси асосида техник назорат соҳасидаги масъул мутахассисларга улар меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги тариф коэффициентларига 2021 йил 1 августдан бошлаб:

биринчи тоифа учун - 0,2 миқдорда;

иккинчи тоифа учун - 0,5 миқдорда;

учинчи тоифа учун - 0,7 миқдорда;

олий тоифа учун - 1,0 миқдорда коэффициент қўшилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Қурилиш вазирлиги ва Давлат тест маркази билан биргаликда қурилишда техник назорат бўйича мутахассисларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни икки ой муддатда белгиланган тартибда тасдиқласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Давлат тест маркази билан биргаликда тасдиқланган режа-жадвал асосида 2021 йил сентябрь ойида буюртмачи хизматларнинг техник назорат бўйича ходимларини аттестациядан ўтказсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда аттестация натижаларини инобатга олган ҳолда, техник назорат бўйича ходимларга тегишли малака тоифаларини белгиласин ҳамда буюртмачи хизматларни соҳа бўйича зарур билим, кўникма ҳамда иш тажрибасига эга бўлган мутахассислар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


13. Буюртмачи хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш учун Қурилиш вазирлигига қуйидаги вазифалар юклансин:

шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини, белгиланган тартибда назорат қилиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан буюртмачи хизматига юклатилган вазифаларни ўз муддатида ва тўғри ижро этилишини талаб қилиш, улар бўйича ахборотларни йиғиш, умумлаштириш, таҳлил этиш ҳамда натижалари тўғрисида ҳар чорак якунидан сўнг Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш;

буюртмачи хизмати раҳбар кадрлари ҳамда мутахассисларини шаҳарсозлик соҳасидаги билимларини тизимли равишда аттестациядан ўтказиб бориш, малакасини ошириш ҳамда уларга белгиланган тартибда малака тоифасини бериш.


14. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда буюртмачи хизмати фаолиятини амалга ошириш ва қурилишда назорат ўлчовини ўтказиш учун аккредитациядан ўтиш тартибини бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 20 майдаги

321-сон қарорига

2-ИЛОВА



Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизматининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Директор

Бош муҳандис

Директорнинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари

Бухгалтерия

2-3

Бирламчи рухсат берувчи, лойиҳа ҳужжатлари ва танлов ҳужжатларини тайёрлаш бўлими

4-7

Молиялаштириш, маркетинг, манзилли дастурларни

1-3

Бош юристконсульт

1

Лойиҳаларни бошқариш вақурилишни техник

кузатиш, шунингдек, республика ҳудудларидаги техник назорат бўйича мутахассислар бўлими*

11-40

Танлов савдоларини ташкил

этиш ва хўжалик-шартнома муносабатлари бўлими

3-5

Кадрлар ва махсус ишлар

бўйича бўлим

2

Умумий бўлим

1-2

Ходимларнинг умумий чекланган сони 24-60 нафар.


*) Битта ходимга объектлар қиймати базавий ҳисоблаш меъёрининг 100 000 баравари миқдоридан ошмаган ҳолда бир вақтнинг ўзида кўпи билан 10 та (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар марказидан 100 км.дан узоқ оралиқ масофада жойлашган туман, (шаҳар)лар ва объектлар учун кўпи билан 5 та) объект бириктирилиши мумкин. Бунда буюртмачи хизмати томонидан ҳудудларда филиаллар ташкил этилганда, ходимларнинг умумий чекланган сони ҳудудлар кесимида амал қилади.

Алоҳида ҳолатларда ходимлар сони Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тавсиясига асосан буюртмачи хизматининг юқори турувчи органи томонидан аниқлаштирилиши мумкин.

Изоҳ. Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган буюртмачи хизматлари ходимларининг умумий чекланган сони ҳар йилги объектлар сони, профили ва капитал қўйилмалар ҳажмига қараб Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда аниқлаштирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 20 майдаги

321-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2003 й., 9-сон, 83-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 12 майдаги 226-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ 2004 й., 19-сон, 222-модда) илованинг 2-банди.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2014 йил 3 мартдаги 45-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ 2014 й., 10-сон, 105-модда; 2017 й., 26-сон, 589-модда, 36-сон, 951-модда) 1-илованинг 14-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини лойиҳалаштириш ишларини ва экспертизадан ўтказишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2016 й., 1-сон, 6-модда) 3-банди ва 4-банднинг иккинчи хатбошиси ҳамда унга 5 ва 5а-иловалар.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ 2017 й., 19-сон, 345-модда, 25-сон, 542-модда) 1-илованинг 66-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 7 июлдаги 472-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ 2017 й., 28-сон, 649-модда) 1-илованинг 9-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сон қарорига илованинг 12-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сон қарорига 1-илованинг 19-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 13 мартдаги 197-сон қарорига 1-илованинг 2-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 26 мартдаги 254-сон қарорига 1-илованинг 3-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сон қарорига илованинг 2-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сон қарорига илованинг 48-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2020 йил 14 декабрдаги 777-сон қарорига 1-илованинг 1-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 21 май






































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск