ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Қурилиш объектларида назорат ўлчовини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.05.2021 й. 321-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 20 майдаги

321-сон қарорига

4-ИЛОВА



Қурилиш объектларида назорат ўлчовини

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом молиялаштириш манбаидан қатъи назар қурилиш объектларида назорат ўлчовини ўтказиш тартибини белгилайди ва қурилиш объектларида назорат ўлчовини ўтказишда мажбурий ҳисобланади.


2. Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш учун аккредитация қилинган юридик шахслар, тижорат банклари ҳамда бошқа ваколатли органлар қурилишда назорат ўлчовини ўтказиш ҳуқуқига эга ташкилотлар (кейинги ўринларда - ваколатли ташкилот) ҳисобланади.

3. Ваколатли ташкилот ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қиладилар.


4. Назорат ўлчови қурилиш объектидаги ҳақиқатда бажарилган ишлар ҳажмини аниқлаш мақсадида объект фойдаланишга топширилгандан ва/ёки қурилиш-монтаж ишлари якунлангандан сўнг ҳамда бошқа ҳолатларда пудрат шартномасига асосан қуйидаги асосларга мувофиқ ўтказилади:

буюртмачи хизмати, назорат органлари ёки бошқа манфаатдор органлар талабига;

пудратчи ташкилот ташаббусига;

буюртмачи хизмати ва пудратчи ташкилот ўзаро келишувига асосан.

5. Назорат ўлчови қуйидаги тамойиллар асосида ўтказилади:

назорат органлари фаолиятининг қонунийлиги, ҳолислиги ва ошкоралиги;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

шаҳарсозлик фаолияти субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаслик.



2-БОБ. НАЗОРАТ ЎЛЧОВИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


6. Ваколатли ташкилот белгилаган тартибда танланиб, шартнома тузилгандан сўнг назорат ўлчовини ўтказишнинг шартномавий қиймати танлов натижалари якунига ёки томонлар келишувига кўра аниқланади ҳамда ташаббускор томонидан маблағ билан таъминланади.


7. Назорат ўлчови ўтказишда иштирок этиш учун буюртмачи хизматининг техник назорат бўйича мутахассиси, лойиҳачи ташкилотнинг муаллифлик назорати бўйича мутахассиси ва пудратчи ташкилотнинг масъул мутахассислари жалб қилинади. Ушбу мутахассислар иштирокининг асоссиз таъминланмаслиги назорат ўлчовини ўтказмасликка сабаб бўлмайди.


8. Назорат ўлчовини ўтказиш, қоида тариқасида, шартнома асосида аванс маблағлари ўтказилгандан сўнг бошланади.


9. Ваколатли ташкилот назорат ўлчовини ўтказиш объекти манзили ва муддатини аниқ кўрсатган ҳолда тегишли ташкилотларни (буюртмачи, пудрат ташкилоти, лойиҳа ташкилоти ва объектдан фойдаланувчини) назорат ўлчови бошланишидан ўн кун олдин хабардор қилади.


10. Агар пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, назорат ўлчови ўтказишда қурилиш объектларининг смета ҳужжатларида иш турларини ҳисоблашда меъёрлар асосида қўлланилган бир бирлик одам/соат ва машина/соат учун ҳақиқатда (қурилиш ишлари технологияси ва ҳусусиятига таъсир этган ҳолатлардан ташқари) бажарилган ишларга асословчи ҳужжатлар талаб қилиш тақиқланади.


11. Назорат ўлчови натижаси тегишли далолатнома билан 3 нусхада расмийлаштирилади ва назорат ўлчовини ўтказиш бўйича манфаатдор ташкилот, пудратчи ташкилотда ва ваколатли ташкилотда бир нусхадан сақланади.


12. Далолатномада қуйидагилар кўрсатиб ўтилиши шарт:

қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотлар (жумладан, объект номи, манзили, қурилишга асос, буюртмачи хизмати, пудратчи ва лойиҳачи ташкилотлар реквизитлари, лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий экспертиза хулосаси, пудратчи ташкилотни белгилаш бўйича асос, пудрат шартномаси саналари ва рақамлари ва шу кабилар);

қурилиш объектида пудрат шартномасига асосан белгиланган иш ҳажмлари ва назорат ўлчови натижасида аниқланган ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмлари миқдори ҳамда ҳар бир иш тури бўйича фарқи;

аниқланган камчиликларни амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асоси;

лойиҳа ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ва уларни расмийлаштиришда белгиланган талабга риоя этилиши.

Далолатномага ташаббускор талаблари асосида ва объект хусусиятидан келиб чиқиб, бошқа маълумотларни ҳам киритиши мумкин.


13. Далолатнома ваколатли ташкилот раҳбари, мутахассиси, буюртмачи хизматининг раҳбари, бош муҳандиси, техник назорат бўйича мутахассиси, лойиҳачи ташкилот раҳбари ва муаллифлик назорати бўйича мутахассиси ҳамда пудратчи ташкилот раҳбари, масъул мутахассислари, шунингдек, буюртмачи хизмати талабига биноан қурилиш объекти бўйича жалб қилинган бошқа шахслар томонидан имзоланади.


14. Қурилиш объекти ўрнатилган тартибда фойдаланишга топширилиб, кафолат муддати тугагандан сўнг назорат ўлчови ўтказиш тақиқланади.

Кафолат муддатидан сўнг объект билан боғлиқ форс-мажор, давлат ва жамиятга зарар етказадиган ҳамда бошқа шу каби ҳолатларда назорат ўлчовлари ўтказилиши мумкин.



3-БОБ. НАЗОРАТ ЎЛЧОВИНИ ЎТКАЗИШ

БЎЙИЧА МУТАХАССИС ВАЗИФАЛАРИ,

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


15. Назорат ўлчовини ўтказиш бўйича мутахассис (кейинги ўринларда - назоратчи):

қурилиш объекти бўйича тайёрланган шаҳарсозликка оид ҳужжатлар ва ҳисоботлар тўлиқ ва тўғрилигини текширади;

қурилиш объектида ҳақиқатда бажарилган физик иш ҳажмларни лойиҳа ҳужжатлари, оферта ва бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоб-фактура асосида ўлчовдан ўтказади;

назорат ўлчови натижасига кўра пудрат шартномаси асосида лойиҳа ҳужжатларида, офертада ва ҳисоботларда назарда тутилган иш турларининг ҳақиқатда бажарилганлигини иш турлари бўйича аниқлайди;

назорат ўлчови натижасига кўра қурилиш объектида ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмларида лойиҳадан четга чиқиш ҳолатларини кўрсатиб беради;

қурилиш объектларида қурилиш материалларининг ҳажмини, калькуляциясини, техник параметрларини ва сифатини буюртмачи ва пудратчи ташкилот ўртасида ўзаро расмий келишув, пудрат шартномаси, оферта, лойиҳа ҳужжатлари ва ҳисоботлар асосида қўлланилганлигини текширади;

ҳақиқатда бажарилиб, ҳисоботларда акс эттирилган асбоб-ускуналар ва коммуникация тизимларининг синовдан ўтказилганлигини текширади;

назорат ўлчови натижаларининг махфийлигини таъминлайди;

ҳисоботларда арифметик хатоларнинг мавжудлиги ва бошқа ҳисоб-китобларни текширади.


16. Назоратчи ҳуқуқлари:

назорат ўлчови ўтказилаётган қурилиш объекти билан боғлиқ ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиш;

назорат ўлчови ўтказилаётган объект қурилиши билан боғлиқ бўлган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб бериш учун тегишли вазирликлар ва идораларга сўровларни юбориш;

вазирликлар ва идоралардан фаолият билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тушинтиришлар сўраш;

махсус билим ва кўникмага эга бўлган мутахассисларни жалб қилиш;

аниқланган тизимли камчиликларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш юзасидан ваколатли идораларга асослантирилган таклифларни киритиш.


17. Назоратчи назорат ўлчовини амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тўғри ўтказилганлигига ҳамда назорат ўлчови натижасига кўра аниқланган камчиликлар, ҳисоб-китоблар ва далолатномани қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тўғри расмийлаштирилганлигига жавобгар ҳисобланади.


18. Қурилиш объектида миқдорни аниқлаш ва ўлчаш мураккаб бўлган конструкциялар ҳақиқатда бажарилган ишларнинг ишчи чизмалари ва таснифлари билан мувофиқлигини текшириш асосида тасдиқланиши мумкин.

Бунда қурилишда бажарилган ишларнинг ҳажмлари ва таркибини асослайдиган мавжуд бирламчи ҳужжатлардан, шу жумладан, бажарилган ёпиқ ишларни қабул қилиб олиш далолатномалари ҳамда буюртмачи ва лойиҳачи ташкилот билан мувофиқлаштирилган ижро чизмаларидан фойдаланилади.


19. Бажарилган ёпиқ ишларнинг ҳажмларини текшириш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ёпиқ ишларни қабул қилиб олиш далолатномалари ҳамда ижро чизмалари асосида амалга оширилади.

Объект қурилиши бўйича далолатномалар мавжуд бўлмаган тақдирда, зарур ҳолларда назоратчи бош пудратчи ҳисобидан қилинган ишларни очиб текширишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.


20. Объектларда бузиш ва демонтаж ишлари бўйича назорат ўлчови улар бўйича тақдим қилинган далолатномаларга асосан қурилишнинг техник ҳолати, фойдаланишда бўлган кирим қилинган қурилиш материалларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


21. Объектларда бажарилган қурилиш-монтаж ишлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида расмийлаштирилмаган тақдирда, улар ҳақиқатда бажарилмаган деб ҳисобланади.



4-БОБ. НАЗОРАТ ЎЛЧОВИНИ ЎТКАЗИШДА

ШАҲАРСОЗЛИК СУБЪЕКТЛАРИ

МАНФААТЛАРИ


22. Назорат ўлчови ўтказилаётган объект бўйича буюртмачи хизмати ва пудратчи ташкилот мансабдор шахслари назорат ўлчовини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратишга мажбурдирлар.


23. Назоратчи томонидан буюртмачи хизмати ва пудратчи ташкилотга нисбатан ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар содир этилганда, буюртмачи хизмати ва пудратчи ташкилот назоратчининг юқори турувчи органига ва (ёки) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга ҳақли.


24. Назорат ўлчови ўтказишда шаҳарсозлик субъектлари томонидан мустақил экспертлар жалб қилиниши мумкин.


25. Назорат ўлчовини ўтказишда шаҳарсозлик субъектлари манфаатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимоя қилинади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


26. Назорат ўлчовини ўтказувчи юридик шахснинг ваколатлари доирасидаги кўрсатма ва тақдимномаларини бажармаслик, унга маълумот тақдим этмаслик ёхуд била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этиш, ҳар қандай шаклдаги таъсир кўрсатиш қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.


27. Назорат ўлчови натижалари бўйича низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 21 май









































































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск