ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари /

Молия вазирининг 11.05.2021 й. 28-сон "Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.05.2021 й. 1725-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.05.2021 й.

N 1725-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

11.05.2021 й.

N 28


БУЙРУҒИ



"Актуарий малака сертификатини бериш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ,

шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 797-сон "Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон суғурта бозори профессионал иштирокчилари уюшмаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Молия вазири                                                                      Т. Ишметов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2007 йил 6 сентябрдаги 82-сон "Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1725, 2007 йил 10 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 423-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 13 июлдаги 101-сон "Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1725-1, 2017 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 717-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 31 январдаги 14-сон "Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1725-2, 2018 йил 27 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.02.2018 й., 10/18/1725-2/0822-сон).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 май



































Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск