ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнат шартномаси (контракт) /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 15-2021-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 30-2021-Қ/Қ-сон "Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 20.05.2021 й. Қарори (АВ томонидан 26.05.2021 й. 2910-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.05.2021 й.

N 2910-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.05.2021 й.

N 15-2021


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.05.2021 й.

N 30-2021-Қ/Қ


ҚАРОРИ



Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов асосида

ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 53/ҚҚ ва 20-Қ/Қ-сон қарори (рўйхат рақами 2910, 2017 йил 3 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 31-сон, 787-модда) билан тасдиқланган Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

А. Тошкулов

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Н. Хусанов

      





Қарорга

ИЛОВА



Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов асосида

ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Низом барча академик лицейларга нисбатан татбиқ этилади, ҳарбий академик лицейлар бундан мустасно.".


2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Академик лицейларнинг ўқитувчи лавозимига ўтказиладиган танловда олий маълумотга эга бўлган шахслар иштирок этади.".


3. 8-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази" сўзлари "тегишли олий таълим муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 9-банддаги "оммавий ахборот воситаларида, шунингдек академик лицейнинг расмий веб-сайтида (агар мавжуд бўлса)" сўзлари "оммавий ахборот воситаларида, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг миллий вакансиялар базаси (ish.mehnat.uz)да ва академик лицейнинг расмий веб-сайтида" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Танловда иштирок этиш учун номзодлардан онлайн ариза, сўровнома (резюме)ларни оммавий ахборот воситаларида, миллий вакансиялар базаси (ish.mehnat.uz)да ва академик лицейнинг веб-сайтида қабул қилиш эълон берилган кундан бошланади ва 20 кун давом этади.".


6. 11-13-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


7. 15-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"комиссия раиси ўринбосари - олий таълим муассасаси таълим сифатини назорат қилиш бўлими ходими";

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошисидаги "тегишли кафедра мудири, камида 5 йил" сўзлари "тегишли олий таълим муассасаси ва академик лицейнинг 3 нафар тажрибали" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. 34-банддаги "55" рақами "71" рақами билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 26 май














































Время: 0.0215
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск